Мастопатия аёллар касалликлари даволаш

Мастопатия

Мастопатия аёллар касалликлари  СAБAБЛAРИ, AЛОМAТЛAРИ, ТAСНИФИ, ТAШХИСЛAШ

Мастопатия сут бези касаллиги бўлиб, гормонал фаолиятнинг бузилиши, унинг тўқимаси зичланиши, бир жойда ўсиб кетишидир.

Местопатиянинг сабаблари хилма-хил булар қуйдагилар:

• ирсий омил она томонидан қариндош-уруғлари ичида ёмон сифатли касалликлар борлиги;

•бачадон ўсимтаси, қалқонсимон без, жигар касалликлари; •йод етишмовчилиги;

• узоқ муддатли руҳий изтироблар;

• тартибсиз жинсий алоқа;

•сут бези жароҳатлари;

• ҳомиладорликни суньий равишда тўхтатиш, айниқса кўп марта тўхтатилганда ва ҳоказолар.

Бу муҳим! Одатда мастопатия кўпинча фарзанд кўриш ёшидаги аёлларда учрайди, улар туғмаганлар ёки фақат битта боласи бор, болага кўкрак бермаганлар ёки оз вақт эмизганлар бўлиши мумкин.

Мастопатияда сут безлари ўзгаришлари, маҳаллий (тугунли мастопатия, диффузли сўрма мастопатия) ва аралаш мастопатия бўлади.

Белгилари

• Сут безида зичланиш, оғриқли жойлар пайдо бўлади. • Сут безларининг оғриғи ва қўполлашуви «ой кўриш» олдидан кучаяди ва у тугагандан кейин сусаяди.

• Кўкракда симиллаган, лўқиллаган, тортишган оғриқлар хуруж қилади, кўпинча оғриқлар қўлга, бўйинга «ўтади».

• Баъзан маммадан тиниқ, оқ ажратмалар чиқади ва ҳоказо.

Мастопатия

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Борди-ю, сут безида зичлашиш рўй бергудек бўлса, албатта шифокорга мурожаат қилиш керак.

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текширув

Умумий тиббий текширув ва одатдаги таҳлиллар тайинлашдан ташқари ташхис қўйиш учун қуйидаги қўшимча усуллар ҳам қўлланади:

• қалқонсимонбез, буйрак усти гормонлари ва қонда аёл жинсий гормонлари даражасини аниқлаш;

• «ой кўриш» даврасининг гормонал фаолиятини ўрганиш учун вагинал шиллиғини цитологик тақдиқ этиш;

• сут безини ультратовуш ва рентгенологик тадқиқ этиш (маммаграфия);

• ингичка игнали аспирацион биопсия (мастопатиянинг тугунли шаклида) ва ҳоказо.

Мастопатия

Муолажа

Диффузли мастопатия дори-дармонлар билан даволанади. Аввал синчиклаб текшириб чиқилади, чунки дори танлаш касаллик хусусиятига, ёшга, умумий ҳолатга боғлиқ. Муолажа гормонал ҳолатни, жигар фаолиятини, асаб тизимини, ўсимталар яллиғланиш касалликларини яхшилашга қаратилган.

Одатда шифокорлар парҳезга риоя қилишни, сийнабандни тўғри танлашни, витаминлардан фойдаланишни, пешоб ҳайдовчи, шамоллашга қарши дориларни тўғри истеъмол қилишни тавсия этадилар ва ҳ.к. Кўрсатмалар бўйича жинсий гормонлар дорилари тайинланади.

Кўпроқ соғлом ҳаёт тарзига бўйсиниш тавсия этилади: алкоголли ичимликлар, чекиш, қаҳва, шоколад, аччиқ ва дудланган таомларни истисно этиш, тўғри овқатланиш ва кўп ҳаракат қилиш, 8-9 соатдан камроқ ухлаш, асабийлашмаслик керак. Ҳар қандай физиотерапевтик амаллар, шунингдек, ҳаммомга тушиш, қуёшда ва суньий иссиқда тобланиш мумкин эмас.

Жарроҳлик муолажаси. Мастопатиянинг фақат тугунли шаклида жарроҳлик амали қўлланади. Бунга қуйидагилар сабаб бўлади:

• дори-дармон муолажаси фойда бермаса; •сут бези саратони деб гумон қилинса.

ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ табобати рецептлари (дамламалар)

Каштан гулининг туйилганидан 6-8 ошқошиғи 1 л сувга солиб қайнатилади, тунда илиқ жойга қўйиб қўйилади. Кун давомида ҳар соатда 1 ҳўпламдан ичилади.

Қизилпойчанинг туйилганидан 15 гр ини 300 мл қайнатилган сувга солиб, 1 соат тиндирилади ва сузилади. Кунда 3 маҳал ярим стакандан озроқ ичилади. Тунда 1 стакан қайнатилган сувга 50 гр қизилпойча туйилганидан настойка қилиб, кўкракка босилади.

Ертут япроғи, брусника япроғи тенг миқдорда олинади. 2 ошқошиғи 300 мл қайнатилган сувга солинади, 5 дақиқа қайнатилиб, совутилади. 5 кун давомида ой кўришдан олдин кунда 3 маҳал чорак стакандан ичилади. Ичилганда туршак ва қоқилар истеъмол қилиш (майиз, баргак, анжир) мақсадга мувофиқ. Календула гули кукунидан 1 ошқошиғи 1 стакан қайнатилган сувга солиб, 2 соат тиндирилади ва сузилади. Кунда 3 маҳал 150 мл дан овқатдан олдин ичилади.

Мастопатия

Ташқи муолажа учун халқ табобати рецептлари

Лолагул (Лилия) пиёзидан бир нечтаси қирилиб, сут безидаги қотган жойларга боғланади ва бир кеча қолдирилади. Пустирник гиёҳидан 2 ошқошиғи 300 мл сувга солиб, паст оловда 10 дақиқа қайнатилади ва сузилади. Қайнатма билан қаттиқлашган жойга кунда 1-2 марта компресс қилинади. Компресс 1 соат тутиб турилади.

Хом лавлаги қирғичдан ўтказилади, 3:1 нисбатда асал билан қорилади, кўкракнинг қотган жойларига бир кеча боғлаб ётилади. Эрталаб тургач, боғлам ечиб, кўкрак илиқ сувда ювилади. Кейинги тунда амал такрорланади. Сўнг 1 кечакундуз танаффус қилинади. Муолажа муддати 20 маротаба. Музлатгичда сақланган лавлагидан икки марта фойдаланса бўлади.

Зирк уруғи ва ялпиз тенг миқдорда олинади. Яхшилаб туйилиб, қайнатилган сувга солинади, озгина жавдар уни қўшиб ва яна озгина қайноқ сув қуйиб, хамир қилиб қорилади. Хамир касалланган сут безига ёйиб қўйилади, ва 2 соат давомида ушлаб турилади. Муолажа муддати 20 маротаба, ҳар куни.

(Visited 1 975 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!