Лактаза етишмовчилиги даволаш усуллари келиб чикиш сабаби

Лактаза етишмовчилиги 1

Лактаза етишмовчилиги нималарга олиб келади

Лактаза етишмовчилиги сут ва бир қанча сут маҳсулотларининг ҳазм бўлмаслигига лактаза ичак ферментининг фаолияти сустлиги ёки тақчиллиги сабаб бўлади.

Лактаза ингичка ичакдаги дисахарид лактозани (сут шакари) моносахар глюкоза ва галактозага парчалаб ташлайди ва улар қонга сўрилиб кетади. Лактаза янги сутда ва бир қанча сут маҳсулотларида бўлади. Лактаза етишмовчилигида ҳазм бўлмаган сут шакари йўғон ичакка келиб тушади, у ерда бактериялар чиритиб, сут ва сирка кислотаси, водород ва углевод оксиди ҳосил бўлади. Бу ҳолат сувнинг йўғон ичакка «тортилиши» ҳисобига ич кетишнинг ривожланишига унинг таркибининг ошишига ва ҳаракатининг тезлашишига имкон беради. Лактаза етишмовчилигининг уч тури бор:

• туғма (бирламчи) етишмовчилик;

• кўпинча ингичка ичак касалланиши орқали ривожланувчи иккиламчи етишмовчилик (целиакия, Крон касаллиги) ва ҳоказо;

• гўдакнинг кўкракдан аралаш озуқага ўтгандан кейин фермент фаоллиги пасайишининг табиий жараёни билан боғлиқ конституционал етишмовчилик;

Лактаза етишмовчилиги

Лактаза етишмовчилиги аломатлари

Ҳар қандай лактаза етишмовчилигининг асосий клиник кўринишлари қуйидагича:

• Овқатда янги сутни истеъмол қилгандан кейинги ич кетишлар (кўкрак сути, сигир сути ёки унинг негизидаги аралашма), баъзан бошқа сут маҳсулотлари истеъмол қилгандан кейин содир бўлади.

• Ич кетиши баробарида қорин оғрийди, қулдирайди, шишади (метеоризм).

• Сут истеъмол қилиш тўхтагандан кейин аломатлар ғойиб бўлади.

• Лактазанинг бирламчи етишмовчилиги бола ҳаётининг биринчи кунларидан бадбўй ҳидли кўпикли суюқ нажас, қоринда шишиш ва қулдираш, шунингдек, овқатлантиргандан ке йин қориндаги оғриқ туфайли безовталаниш кўринишида намоён бўлади.

Лактазанинг конституционал етишмовчилиги аста-секин бошланади, аксар ҳолларда 6 ойликдан 3 ёшгача бўлган даврда юзага келади.

Иккиламчи етишмовчилик одатда асосий касаллик даволанганидан кейин ўтади.

Лактаза етишмовчилиги 1

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Сутни ҳазм қилолмаслик (беқарор ҳожат, метеоризм) чоғида шифокор кўригидан ўтиш зарур.

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текшириш

Умумий шифокор кўриги ва ташхис қўйиш ва аломатлари ўхшаш тез-тез учрайдиган касалликларни истисно этиш учун одатдаги таҳлилларни тайинлашдан ташқари (қ. Калит, Ич кетиши), шифокор махсус тестларни тайинлаши мумкин. Улар лактаза чидамлилигини аниқлашдан иборат. Текширишлар лактазанинг озуқа юкидан олдин ва кейин бажарилади:

• қонда глюкоза таркибини аниқлаш;

• нафас чиқарганда водород таркибини аниқлаш (водородли нафас олиш машқи).

Қонда глюкоза таркибининг одатдаги (1,5 мартадан кўпроқ) ошишининг йўқлиги ва чиқарилган нафасда водород таркибининг (0,1 мл/дақиқадан кўпроқ) анча ошиши лактаза етишмовчилигини билдиради.

 Лактаза етишмовчилиги 2

Лактаза етишмовчилиги Муолажа

Шифокорлар одатда парҳезга риоя қилишни ва турли дори воситаларидан фойдаланишни тавсия этадилар, улар лактоза таркибли бўлиб, ичак микрофлорасини яхшилайди, метеоризмни камайтиради.

Пархез. Лактаза етишмовчилиги муолажасининг биринчи босқичи болаларни қатиқ маҳсулотларига ўтказиш ҳисобланади (конституционал ва иккиламчи етишмовчиликда), уларда янги сутдагидан кўра сут шакари (лактозалар) камроқ бўлади. Самара бўлмаса, лактозасиз парҳезга ўтказадилар, яъни фақат янги сутни эмас, балки қатиқ сутли маҳсулотларни ҳам

бутунлай бекор қиладилар. Болаларни овқатлантириш учун лактозасиз (Нутрисол, Пепти-юниор, Сол-сэми, Фрисосой, Хумапа СЛ ва бошқалар) ёки паст лактозали (Нутрилон паст лактозали) сут аралашмаларидан фойдаланадилар.

Пишлоқда лактоза бўлмайди, творогда эса, айниқса, ёғсиз творогда у оз миқдорда бор. Шу боис улардан катта ёшдаги болаларни овқатлантиришда суяк ўсиши учун уларга зарур кальций манбаи сифатида тўла фойдаланиш мумкин.

Катта ёшдаги, хусусан ёши бир жойга борган одамларга келганда, улар учун ҳам сут-қатиқли маҳсулотларга ўтиш дастлабки қадамлардан бири ҳисобланади. Агар буёрдам бермаса, лактазасиз сут ва ундан тайёрланган маҳсулотлар (музқаймоқ, маргаринлар) дан, шунингдек, пишлоқ ва лактозасиз болаларбоп аралашмасидан фойдаланиш лозим бўлади.

Сутда лактазани парчалаб юборувчи дорилардан ҳам фойдаланиш мумкин. Шундай доридан бир неча томчиси кўкрак ёки сигир сутига қўшилиб, кейин 2-3 соат тиндирилса, бу лактозанинг сўнгги таркиблари глюкоза ва галактазага парчаланиб кетишига имкон беради, улар ишловдан чиққан сутли овқатни еган пайтда бутунлай ичакда сўрилиб кетади.

Дори воситалари. Дориларни танлаш мутлақо ихтиёрийдир ва лактаза етишмовчилиги турига, ичак микрофлораси ҳолатига, ёшга, мавжуд сурункали касалликларга, организмнинг умумий ҳолатига боғлиқ.

• Лактаза асосидаги ферментли воситалар: Тилактаза (Керулак, Лактейд, Лактраза).

• Ичак микрофлорасини яхшиловчи воситалар: Бактисубтил

• Бифифори • Хилак форте • Энтерол.

• Метеоризмни камайтирувчи воситалар: МПС ли Юниэнзим • Метеоспазмин • Панереофлат • Пепфиз • Симетикон (Эспумизан, Симикол) • фаоллаштирилган кўмир • Шивит Фекхель.

Хикичок,  Тиш тушиши,  Стоматит,  ТИШ ОҒРИҒИ,  Тромбофлебит, Стенокардия, Юрак етишмовчилигини, БОД (РЕВМАТИЗМ),  Юрак

(Visited 917 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!