БОД (РЕВМАТИЗМ) даволаш учун 20 та асосий курсатмалар

РЕВМАТИЗМ даволаш

БОД (РЕВМАТИЗМ) даволаш усуллари нималарга этибор бериш керак

 

Бод (бод безгаги) бирлаштирувчи тўқиманинг тизимли шамоллаш касаллиги, кўпроқ юракка шикаст етиб, А гуруҳидаги бетта гемолитик стрептококкдан келиб чиқади. Ирсий
жиҳатдан бир-бирига яқин одамларда вужудга келади. Кучли бошланиб, кейинчалик сурункалик касалликка айланади ва вақти-вақти билан бир кучайиб-бир сусайиб туради.

Бод инфекцион-аллергик жараёнлар натижасида ривожланади ва юрак, томирлар, бўғимлар, гоҳо бошқа аъзолар ва тизимларни шикастлантиради. Аъзоларнинг боддан шикастланиши асосида юрак, томирлар ва бошқа аъзолар ўз тўқималари оқсил таркиблари (автоиммун тажовуз) ўз-ўзини вайрон қилишади. Мазкур жараён энг аввало гемолитик стрептококка қарши ҳимоя таъсири сифатида ривожланади, бироқ организм хусусияти туфайли у патологикка айланади.

Асосан, болалар ва ёшларда учрайди. Одатда касаллик ангина ёки кам ҳолларда бошқа юқумли касаллик билан оғригандан
кейин 1-3 ҳафта ўтгач ривожланади. Такрорий хуружлар чоғида бу муддат янада қисқариши мумкин. Айрим беморларда ҳатто
бирламчи бод юқумли касаллик билан ҳеч бир алоқадор бўлмаган ҳолда оғригандан 1-2 кун ўтгач юзага келади.
Жароҳат олганда, жисмоний зўриққанда ва шу кабиларда касаллик зўрайиши мумкин.

РЕВМАТИЗМ даволаш

БОДНИНГ белгилари кайсилар энг хатарли (РЕВМАТИЗМ)

• Касаллик бир неча бўғимларда (полиартрит) озгина ҳаракатда ҳам кучайиб кетувчи ўткир оғриқдан бошланади, сўнг
бўғимлар атрофидаги шишлар қўшилади. Йирик бўғимлар икки ёқлама шикастланади (тизза, панжа, болдир ва оёқ, тирсак), тана ҳарорати кўтарилади (38-40°С), қора терга ботади. Барча бўғимлардаги оғриқлар ҳатто муолажасиз ҳам 2-4 ҳафта ўтгач, изсиз йўқолади. Бўғимлардаги оғриқлар босилиши баробарида
юрак ва асаб тизимлари шикастланиши аломатлари кўпроқ сезила бошлайди.

• Катталарда бод миокардити одатдагидек, унча оғир кечмайди (заиф оғриқлар ва юрак атрофида англаб бўлмас нохуш

сезгилар, зўриққанда енгил нафас қисиши содир бўлади). Болаларда бод миокардити оғир кечиши, миокард фаолияти бузилиши мумкин (тинч ётганда нафаси сиқади, юрак атрофи
тинимсиз оғрийди, тахикардия, тери оқиш-кўкиш тусга киради, бўйин томирлари бўртади, артерия босими пасаяди).

• Бод эндокардити узоқ вақт давомида аломатсиз кечади.
Беморлар яхши кайфият ва меҳнат қобилиятини сақлаб қоладилар. Фақат юрак нуқсонининг билинмасдан юзага келиши
муносабати билан гемодинамик бузилишлар пайдо бўлади. Улар биринчи марта нафас қисиши, юрак атрофи оғриши, тез толиқиш каби сабаблар билан шифокорга мурожаат қиладилар.

• Асаб тизими касалланиши (кичик хорея) кўпроқ болаларда
учрайди. Хиссий беқарорликнинг мушак гипотонияси ва гавданинг, қўл-оёқларнинг, юз мушаклариниг зўраки ғалати ҳаракатлари билан кўшилиб кетиши намоён бўлади (гоҳо ота-оналар бола «афтини бужмайтираяпти», деб янглишадилар). Кичик хорея такрорланиши мумкин, бироқ 17-18 ёшларда у деярли ҳар доим йўқолиб кетади.

Боднинг энг хатарли асоратлари: (РЕВМАТИЗМ)

• дастлабки дамларда ўткир юрак нуқсонлари;

• кейинчалик сурункали юрак касалликлари, юрак қопқоқчаларида нуқсонлар, аритмиялар.

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Боднинг биринчи аломатлари ривожланиши чоғида (иситма, бўғим оғриқлари) текшириш ва муқобил муолажа қилиш
учун шифокорга мурожаат қилиш шарт.

РЕВМАТИЗМ даволаш

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ (РЕВМАТИЗМ)

Текшириш

Ташхис қўйиш учун умумий шифокор кўриги ва одатдаги
таҳлилларни буюриш учун юрак ҳолати, иммун тизими чуқур
ўрганилиши зарур. Шу мақсадда шифокор текширишнинг
қўшимча усулларини тайинлаши мумкин:

• эхокардиография;

• электрокардиография;

• қонда С реактив оқсили ва иммуноглобулин аралашмасини аниқлаш ҳалқумдан олинган моддани бактериологик текшириш ва ҳоказо.

РЕВМАТИЗМ даволаш

Муолажа Бод касалиги (РЕВМАТИЗМ)

Бод ривожланганда барча беморлар зудлик билан касалхонага ётқизилади, 2-3 ҳафта давомида қатъий тўшак тартиби
жорий қилиниб, парҳезга риоя этилади.

Касалхона шароитида шифокор беморга антибиотиклар (Бензипенициллин, Бициллин, Ровамицин, Роксигексал, Рокситромицин, Кларитромицин, Оспен), глюкокартикоид гормонлар (Полькортолон, Преднизолон, Триамцинолон) ва ҳоказо дориларни буюради.

Ўткирлашувдан ташқари даврда бод такрорланишининг олдини олиш учун узоқ таъсир этувчи антибиотиклар билан (Бициллин) профилактик муолажа қилинади. Бунда музлаш,
ўткир респиратор касалликлардан четлаб ўтиш зарур.

Касаллик такроран хуруж олган вақтда шамоллашга қарши дорилардан узоқ муддат ичириб турилиши ҳам мумкин. Асоратлар ривожланганда (юрак нуқсонлари, аритмия) шифокорлар кўпинча юрак глюкозидлари, миокард метаболизмини тузатадиган воситалар, пешоб ҳайдайдиган препаратлар, калий  ва магний препаратлари тайинлайдилар. Дори воситаларини ва улар миқдорини танлаш мутлақ ихтиёрийдир. Улар фақатгина шифокор тавсияси билан ва ЭКГ кўрсаткичлари, қон таҳлили назоратидан кейин тайинланади.

Пархез. Ўткир бод (фаол палла) да тўшак тартиби жорий қилинади, ёғ ва углеводларни камайтириш ҳисобига куввати пасайтирилган парҳез кўрсатилган. Оқсил чеклови унча кўп
эмас. Суюқликлар истеъмоли 1 литргача камайтирилади. Овқат ош тузисиз пиширилади Агар бемор тузсиз овқатни емаса, тайёр таомни тузли қилиш учун унга 3-4 гр туз сепилади. Кучли терлаганда кўрсатилганидан ортиқроқ миқдорда ҳам туз истеъмол қилса бўлади.

Овқат хилини янги хўл мевалар, данакли мевалар ва сабзавотлар, улардан янги сиқиб олинган сувлар, наъматак қайнатмаси, ярим витамин дорилар билан бойитилади. Овқатни ошхона ишловидан ўтказишда ошқозон-ичак йўлини мўътадил кимёвий ва механик таъсирдан ҳимоялаш кўзда тутилади. Гўшт ва балиқ қайнатиб пиширилади.

Юк ташлаш парҳези тавсия қилинади (7-10 кунда 1 марта) олма ёки бошқа ҳўл мевалардан, туршак ва қоқилардан салат ли, картошкали, кефирли, сузмали-сутли овқат кунига оз-оздан 5-6 марта ейилади.

РЕВМАТИЗМ даволаш
Аччиқ шўрва суви ва гўшт, балиқ, замбуруғдан қилинган соуслар, тузли маҳсулотлар, жавдар ва ҳар қандай янги ёпилган нон, янги соғилган сут, бошли карам, бодринг, дуккаклилар, узум суви, газланган ичимликлар истисно этилади. Ўткир ҳолатлар тугатилгач, одатда 5-10 кун ўтгач, яъни боднинг авжи босилганида, шунингдек, сал-пал шамоллаш бўлгандаги касалликнинг дастлабки кунларидан бошлаб ҳарорат баланд бўлмаганда ва умумий қониқарли ҳолатларда овқат, сузма, тухум, гўшт ва балиқ, шунингдек, пробиот (бифидокефир,
бифидок ва ҳоказо) қатиқли ичимликлар ҳисобига кенгайтирилади. Бундай ичимликлар қайсидир миқдорда антибиотиклар билан даволагандан кейин ичакда меъёридаги микроб таркибининг бузилишини енгиллатиши мумкин. Ош тузининг (тайёр овқатга туз солиш учун кунига 5-6 гр.) ва эркин суюқликнинг чекланиши (кунига 1,2 л), шунингдек, витаминлар истеъмолини кўпайтириш худди боднинг ўткир босқичидагидек ўз долзарблигини сақлаб қолади.

Овқат тури витамин минерал мажмуалари, калий, магний билан бойитилади.

Еғли гўшт, балиқ қайнатма сувлари, ошган хамир маҳсулотлари, сарёғ мол ва парранда гўшти, жигар, буйрак, дудламалар, колбаса турлари, тузлама ва тиндирмалар, ачитқи сабзавотлар, исмалоқ, шовул, нўш пиёз, замбуруғлар, шоколад, қаҳва,
мол ва ошхона ёғлари истисно этилади.

ЛИМФОСТАЗ (фил оёғи, филоёклашув) сабаблари даволашнинг ТОП 20 усули

Ичиладиган дорилар шифокор корсатмасиз бу дориларни ичманг

• Шамоллашға қарши дорилар: Гидроксихлорохин (Плаквенил) • Диклофенак (Волтарен, Диклонат, Раптен Рапид) • Холороҳин (Делагил).

• Юрак гликозидлари: қ. Юрак нуқсонлари.

• Миокард метаболизмини яхшилайдиган дорилар: Дўлана гули
экстракти • Истенон • Милдронат * Молсидомин (Диласидом,
Корвамин, Сиднофарм) • Пумпан • Тонгинал • Фиторелакс

• Таурин (Дибикор) • Триметазидин (Предуктал).

• Калий ва Магний препаратлари: Аспаркам • Магнерот • Панангин.

Жарроҳлик муолажаси. Юрак бод нуқсони ривожланган чоғда (митраль, аортал стеноз ёки етишмовчилик) кардиохирургик амал қўлланилади (юрак қопқоқчалари пластикаси ёки
протезланиши).

Жарроҳлик амали бод жараёни ўткирлашмасдан олдин ва қуйидаги кўрсатмалар асосида бажарилади:

•антибактериал терапия самарасизлигида;

• қопқоқчалар табақаларининг кальциноз ва фиброз ифодали юрак қопқоқ аппаратининг қон айланишида оғир бузилишларга олиб келадиган ёмон ўзгаришлар (кучайиб борувчи юрак нуқсонлари, қопқоқчалар бузилишининг эхокардиографик аломатлари).

Жарроҳлик амали тўғри келмаслигини кўрсатувчи далиллар беморнинг умумий оғир аҳволи билан боғлиқ ва маълум даражада ўпка, жигар ва буйракнинг турғун юрак етишмовчилиги натижасида зарарланишига ва шу аъзоларнинг бевосита патологиясига боғлиқ.

Организмда жарроҳлик амалидан кейин инфекцион эндокардитлар ривожланиши хавфи туфайли юқумли касаллик тарқалишига ҳеч қандай йўл қўймаслик (гайморит, тонзиллит, холецистит, пиелонефрит, эндометрит, тиш яллиғланиши ва ҳоказолар) ҳам юрак қопқоқчаларини протезлашга тўғри келмайди.

РЕВМАТИЗМ даволаш

Бод касалигида ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР

Халқ табобати рецептлари (дамламалар)
Касаллик кучайган паллага етганда қуйидаги гиёҳлардан фойдаланган маъқул:

Кизил дўлана, далачой (зверобой), мойчечак гули, қайин куртаклари, бинафша ўти, дала қирқбўғими, иттиканак ўти тенг миқдорда 8 гр тўпламга 300 мл қайнатилган сув солиниб, сув ваннасида 15 дақиқа иситилади, термосда 3 соат
тиндирилиб, сузғичдан ўтказилади. Стаканнинг 1/3 миқдорида кунига 3-4 маҳал, овқатдан 30 дақиқа олдин ичилади.

Шифобахш арслонқуйруқ япроғи, қайин япроқлари, ёронгул (герань) бутаси, каштан, қизилмия илдизи, наъматак меваси, оқ тол пўстлоғи бутаси, тоғрайҳон бутаси тенг миқдорда қўшилади. Тўплам туйилганидан сўнг, 8 гр совуқ сувга солинади, 4 соат тиндирилади, қайнатилиб, 1 соат тиндирилгач, сузғичдан ўтказилиб, стаканнинг 1/3, 1/4 миқдорича кунига 3-4 маҳал, овқатдан 30 дақиқа олдин ичилади.

Марваридгул гули, қичитқиўт бутаси, жўка гули, игир илдизи, арчагул бутаси, қизилпоча бутаси, қайин куртаги, брусника
япроғи, оқ каррак гули, иттиканак бутаси, атиргул япроқлари, қирқбўғим гиёҳи тенг миқдорда тўпламдан 6 гр туйилганини 250 мл сувга солиб дамланади, термосда 4 соат
тиндирилиб, сузғичдан ўтказилади. Стаканнинг 1/4 миқдорича кунига 4 маҳал, овқатан 30 дақиқа олдин ичилади.

* * *
Касаллик қайта бошлангани аниқ бўлгандан кейин гиёҳлар
миқдорини камайтириш мақсадга мувофиқдир.

Арслонқуйруқ бутаси, қичитқиўт бутаси, мойчечак гули, иттиканак бутаси тенг миқдорда. 6 гр туйилган гиёҳларни 250 мл қайнатилган сувга солиб, термосда 4 соат дамланиб,
сузғичдан ўтказилади. Стаканнинг 1/4 миқдорича, кунига 4 маҳал, овқатдан 30 дақиқа олдин ичилади.

Дўлана гули, лабазник бутаси, қизил поча бутаси, тоғрайҳон гиёҳи тенг миқдорда. 8 гр туйилганини 350 мл қайнатилган сувга солиниб, 3 дақиқа қайнатилади, термосда 2 соат
дамланади сўнг сузғичдан ўтказилади. Стаканнинг 1/2-1/4 миқдорича кунига 4 маҳал, овқатдан олдин ичилади.

Қичитқиўт гиёҳи, учбарг (ваҳта) япроғи, ойболтирғон (дягиль) илдизи, наъматак меваси тенг миқдорда. 8 гр туйилганидан 300 мл совуқ сувга солинади. 4 соат тиндирилади, қайнатилади, 4 соат дамлаб қуйилади, сузғичдан ўтказилиб, стаканнинг 1/4-1/3 миқдорида кунига 3-4 маҳал, овқатдан
30 дақиқа олдин ичилади.

(Visited 1 491 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!