Аёллар касалликлари аднексит даволаш усуллари

Аёллар касалликлари аднексит

Аёллар касалликлари аднексит нималарга этибор бериш керак

Аёллар касалликлариАднексит бачадон ўсимталари (бачадон найи ва тухумдонлар) яллиғланишидир.

Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилмаслик, совуқ қотиш (совуқ сувда чўмилиш, совуқ ер ёки тошда ўтириш), толиқиш ва ҳоказолар касаллик ривожланишига имкон беради. Шамоллаш жараёни бактериал инфекцияси (ичак таёқчаси, стафилакокклар, стрептококклар, шунингдек, гонококклар) мавжудлиги билан боғлиқ бўлиб, у бачадон ўсимтасига қиндан кириб келади. Шу боис қин ва ташқи жинсий аъзолар шамоллаш касалликлари (қ. Вульвовагинитлар) аднексит вужудга келишига олиб келиши мумкин.

Аломатлари

Ўткир аднексит ва бачадон ўсимталари сурункали шамоллашининг хуружи бир-бирига ўхшаш бўлади.

• Кориннинг пастки қисмларида оғриқ ва касалмандлик пайдо бўлади.

• Бадан ҳарорати 38-39°C гача кўтарилади, қалтираш бўлиши мумкин.

• Кўнгил айниши ва қайт қилиш мумкин.

•Пешоб чиқарганда оғриқлар туриши.

• Қиндан ёқимсиз ҳидли ажратмалар чиқиши.

Аднекситни вақтида даволаш керак, чунки ўсимталар шамоллаши пуштсизликка, ой кўриш муддатининг бузилишига, инфекциянинг бошқа аъзоларга тарқалишига айланиб кетиши мумкин.

Аднекситнинг энг хавфли асоратлари: • перитонит; • кичик тос абсцесси; •битишмалар касаллиги; • ҳомила бачадондан ташқарида вужудга келиши; пуштсизлик.

Аёллар касалликлари аднексит

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Касаллик аломатлари пайдо бўлиши биланоқ гинекологга мурожаат қилиш керак.

Қоринда қаттиқ оғриқ турса, беморнинг аҳволи оғирлашса, «Тез ёрдам» чақириш зарур.

Аниқ ташхис қўйилгунга қадар (ўткир аппендицит ва ҳоказо касалликлар эмаслиги аниқлангунгача) оғриқ босувчи воситалар, сургилар, қоринга иссиқ босимлар тескари таъсир кўрсатиши мумкин.

Аёллар касалликлари аднексит

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текширув

Қориннинг пастида фақат аднекситдагина эмас, балки ўткир аппендицит, бачадондан ташқари ҳомиладорлик, тухумдон кистаси ва бошқа кўплаб касалликларда оғриқ бўлади. Шубоис умумий шифокорлик ва гинекологик кўриклар, ташхис учун одатдаги таҳлиллардан ташқари қўшимча усуллар ҳам қўлланади:

• қин, уретра ва бачадон бўйинчаси шиллиғини бактериологик текширув;

• кичик тос аъзоларини ультратовушли текширув;

•лапароскопия;

• бачадон найларининг рентгенологик текшируви ва ҳоказо.

Аёллар касалликлари аднексит

Муолажа

Сурункали аднекситда хуруждан огоҳлантириш учун шахсий ва жинсий гигиенага риоя қилишга, совуқ қотишдан эҳтиёт бўлишга қаратилган чора-тадбирлар кўриш зарур.

Ўткир аднекситда ва сурункали аднексит хуруж қилганида муолажа гинекологик касалхонада олиб борилади. Касалликнинг дастлабки кунларида ҳарорат ва умумий ҳолат яхшилангунча ётиб даволаниш тайин қилинади.

Парҳез. Овқат тўлақонли, соғлом овқатланиш тамойилларига мос бўлиши керак. Касаллик хуружи даврида овқатда ош тузи истеъмолини, бинобарин, шўр маҳсулотлар истеъмолини чеклаш, шунингдек, яллиғланиш жараёнларини камайтириш учун кальций (сутли маҳсулотлар) истеъмолини кўпайтириш мақсадга мувофиқдир.

Дори воситалари. Ўсимталар сурункали шамоллашнинг енгил шаклларида амбулатория (уй) шароитида ўтказишга доридармонли муолажа самаралидир. Дориларни шифокор кўрсатмаси ва унинг назорати остида ичиш лозим. Ташқи муолажа учун • К • Кремлар, геллар кўринишидаги антибиотиклар: Клиндамицин • Далацин ва ҳоказолар. • Пуркаладиган эритмалар: Ромазулан • Ваготил • Мирамистин • Цитеал. Ичиладиган дорилар • Антибиотиклар: Абактал • Бактрим сироп • Бактрим форте • Офлоксин • Сифлокс. • Оғриқ қолдирувчи, шамоллашға қарши дорилар: Диклофенак • Вс • Вольтарен (ҳапдорилар). Аднекситнинг жарроҳликсиз бартараф этиб бўлмайдиган кўплаб асоратлари мавжуд: Перитонит. • Кичик тос абсцесси. • Бачадондан ташқаридаги ҳомиладорлик. • Пуштсизлик ва ҳоказо. ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ табобати рецептлари (дамламалар)

Маврак гиёҳи 5 гр, календула гули 5 гр, қичитқиўт гиёҳи 5 гр, қизилпойча гиёҳи 5 гр, дастарбош 5 гр дан олинади ва аралашмани термосдаги 1 л қайнатилган сувга солиб, 2 соат тиндирилади, сузилади ва 2 ой мобайнида кунда 3 маҳал 1 стакандан ичилади. Бачадон ўсимтаси, шамоллашда энметрит ва вагинитда ёрдам беради.

Тошчўп гиёҳи 10 гр, туятовон гиёҳи 10 гр, агар илдизпояси 10 гр, қичитқиўт гиёҳи 5 гр, қизилпойча гиёҳи 5 гр чойқошиқда олиниб, 1 л сувда қайнатилади, 20 дақиқа тиндирилиб, сузилади, аднекситда 2 ой мобайнида кунда уч маҳал ярим стакандан ичилади.

Сабур ёки каланхоэ суви билан бирга мўмиёнинг 10 гр сақичини 200 гр шарбатга кўшиб ичилса, бачадон ва тухумдонлар шамоллаши қолдиғининг сўрилиб кетишида самара беради; кунда 2 маҳал овқатдан ярим соат олдин 1 чойқошиқдан ичилади. Муолажа муддати 1 ой, 3-4 ойдан кейин муола жа такрорланади. Танаффусда асал мумининг спиртли настойкаси тавсия этилади (кунда 2 маҳал 3 томчидан).

Аёллар касалликлари аднексит

Ташқи муолажа учун халқ табобати рецептлари

Хотин-қизлар жинсий аъзоларининг яллиғланиш касалликларида дори пуркаш, қинга пахта кўйиш ва турли шифобахш гиёҳлар препаратлари солинган ваннада чўмилишлари тавсия этилади. Шу мақсадда кўпинча дастарбош, сариқандиз, мойчечак, календула, қичитқиўт ва ҳоказолардан фойдаланилади. Эман пўстлоғи ва мойчечак гули 5 гр дан, қичитқиўт япроғи 15 гр, тоғ куши гиёҳи 25 гр олиниб аралаштирилади ва 2 ошқошиғи 1 л қайнатилган сувга солинади сўнг 2 соат тиндирилиб, сузилади. Пуркаш, қин ваннаси ва пахта қўйиш учун мўлжалланган.

Эман пўстлоғи 15, жўка гули 10 гр олиниб 1 л қайнатилган сувга 1 ошқошиғи солиниб, 3 дақиқа тиндирилади, совитилиб, сузилади. Эрталаб ва кечкурун пуркалади. Жўка гули 10 гр, мойчечак гули 15 гр дан олиниб, 1 стакан қайнатилган сувга 1 ошқошиғини солиб, 15-20 дақиқа тиндирилиб, сузилади. Эрталаб ва кечкурун пуркалади.

Аднексит ва бошқа касалликларда иситиш муолажаси қилиниши мумкин: бир бош карам сутда қайнатилади, уни челакка ағдарилади ва совигунча устида ўтирилади.

Шамоллашга қарши уқалаш

Айниқса орқа, думба, оёқ, елка, қўл мушакларини уқалаш шамоллаш жараёнининг йўқолиб кетишини тезлаштиради. Аёл чалқанча ётади, даволовчи аёл эса ўнг кўлининг тўртта бармоғини қориннинг ён юзасига киндик баробарида қўяди. Кафт таги сал кўтарилиб туради. Бармоқлар билан қориннинг чап ярмидан бошлаб айлана бўйлаб бир маромда босиб борилади, бармоқлар озгина босим билан аста-секин аввал пастга сўнг қорин марказига кўчади, кейин эса тепага кўтарилади (тескари томонда) ва дастлабки жойга қайтиб, киндик баробарида ҳаракат тўхтайди. Соат йўналиши бўйича биринчи давра босилганидан кейин яна бир неча давра қилинади, ҳар айланишда киндикка яқинлашиб келинаверади ва шу ерда муолажа ниҳоясига етади.

Ташқаридан ёрдам имкони бўлмаганда аёл ўзини-ўзи уқаласа бўлаверади.

(Visited 2 325 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий