Юрак етишмовчилигини Даволаш учун 20 та фонйдали маслахат

Yurak yetishmovchiligini

Юрак етишмовчилигини даволаш йоллари. Келиб чикиш сабаблари

 

Юрак етишмовчилигини (юрак етишмовчилиги) нафас қисиши, тахикардия, заифлик билан тавсифланувчи ҳолат бўлиб,

жисмоний зўриқиш туфайли кучаяди ёки шундан келиб чиқади, гоҳо тинч ҳолатда ҳам пайдо бўлади. Бундай аломатлар юрак мушагининг заифлигидан юзага келади. Организм жисмоний зўриққанда қон ва кислород билан етарли миқдорда таъминлаш учун юракнинг кучи етмай қолади.

 сабаблари: миокард инфаркт бўлган юракнинг ишемик касаллиги, артериаль гипертензия, бодли миокардит, миокард
дистрофияси, юрак қопқончалари иллати ва ҳоказо.

ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИНИ даволаш

ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИНИ белгилари

Жисмоний зўриққанда ёки тинч ҳолатда нафас қисиши ёки умумий беҳоллик.
Бўғилиш хуружи (юрак астмаси).

Оёқларда, баданда шишлар пайдо бўлади.

Юрак дук-дук уради, юрак мароми тезлашади, аритмия сезилади.

Артериал босим пасаяди, бош айланади, беморнинг кўз олди қоронғилашади, ҳушдан кетади.

Аломатлар ифодасига кўра юрак етишмовчилиги уч хил мураккаблик даражасига бўлинади:

I Компенсацияланган юрак етишмовчилиги (енгили);

• II субкомпенсацияланган юрак етишмовчилиги (мўътадил);

• III Декомпенсацияланган муқаррар юрак етишмовчилиги (оғири).

ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИНИ даволаш

I даража юрак етишмовчилиги Юрак етишмовчилигини 

Одатдаги жисмоний зўриқишларда юрак етишмовчилигининг бирон-бир ифодаси сезилмайди.

Барча аломатлар (толиқиш, юрак уриши, нафас қисиши)

фақат жисмоний зўриққан пайтда пайдо бўлади.

II даража юрак етишмовчилиги Юрак етишмовчилигини 

• Энди одатдаги жисмоний зўриқишда нафас бўғила бошлайди, оёқларда ўткинчи шиш пайдо бўлиши ҳам мумкин.

Тинч ҳолатда барча аломатлар ғойиб бўлади.

III даража юрак етишмовчилиги

Озгина зўриқишда ёки тинч ҳолатда ҳам нафас қисиши, ҳолсизлик, бош айланиши юзага келади, шу туфайли бемор ҳар қандай жисмоний зўриқишни кўтарилмайдиган бўлиб қолади.

Юрак астмаси хуруж қилади.

Оёқлар, бадан муттасил шишади (анасарка), бўшлиқ шишлари (асцит) содир бўлади ва ҳоказо.

ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИНИ даволаш

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак? Юрак етишмовчилигини 

 

Юрак нуқсонларида дастлабки аломатлар ривожлана бошлаганда (нафас қисиши, бош айланиши, шишлар) текшириш
ва муқобил муолажа ўтказиш учун албатта шифокорга мурожаат қилиш керак.

 

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ

 

Текшириш Юрак-томир тизими ҳолатини чуқур текшириш ва юрак нуқсонларидан келиб чиқувчи аксар касалликларни аниқлаш учун
шифокор куйидагиларни буюриши мумкин: кўкрак қафаси аъзоларини рентген қилиш; юракни рентгеноконтраст текшириш (коронография, вентри-кулография); электрокардиография (шу жумладан, кунлик мониторлаштириш); зўриқтирувчи машқлар (велоэргометрия, 6 дақиқа юриш
машқи); экокардиография;

қонда креатинин, пешоб, калий, оқсиллар аралашмасини

аниқлаш;

қонда стрептококка қарши антитело ва стрептококк антигенларни текшириш;
қонда умумий холестерин, юқори зичликдаги липопкротеидлар (ЛПВП) аралашмасини аниқлаш ва бошқалар.

ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИНИ даволаш

Муолажа Юрак етишмовчилигини 

Юрак етишмовчилиги (нуқсонлари) муолажаси жисмоний
зўриқишни чеклаш, парҳез, дори ичиш билан боғлиқ муолажаларни ўз ичига олади.

Дори муолажаси мутлақо ихтиёрий ва юрак касаллиги, юрак етишмовчилиги
оғирлиги, беморнинг дорини кўтара олишига боғлиқ.

Аксар ҳолларда шифокорлар юрак гликозидлари, пешоб ҳайдовчи, ангиотезинга айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторлар, анггиотензин II рецепторлари антагонистлари, бета-адреноблокаторлари, периферик вазодилататорларини буюрадилар. Дориларни фақат шифокор тавсияси ва унинг назорати остида ичилади. юрак етишмовчилиги бор беморлар овқатида парҳез натрий (ош тузи) ва эркин суюқлик истеъмолини меъёрда сақлаш асосий аҳамиятга эга.

ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИНИ даволаш

Шишлар қайтгунича парҳезда натрийни чеклаш. Бунда овқат тузсиз пиширилади ва уни ташкил этувчи маҳсулотларни
олдиндан билиб истисно этадилар (колбаса, пишлоқ ва ҳоказо), шишлар авж олганда эса одатдаги нонни ман этадилар.
Агар кун охирига келиб болдирлар шиши (пайпаслаганда хамирга ўхшашлиги) бўлмаса кам тузли овқатеса бўлади.

юрак етишмовчилигининг III босқичида қорин ёки плеврал бўшлиқдан суюқлик чиқариб
ташлангандан кейин, «натрий тақчиллиги» аломатларида, қусганда, ич кетганда ва пешоб ҳайдовчи дориларни узоқ ичиб
юргандан кейин туз истеъмолига қайтиш мумкин.

Тузсиз овқатга таъм киритиш учун хуштаъм сабзавотлар (шивит, кашнич ва ҳоказо) пиёз, саримсоқпиёз, зираворлар, томат
ва лимон шарбати, сиркадан фойдаланилади.
Натрий истеъмолини чеклаш ва пешоб яхши ажралиб турганда бемор қуйидагиларни ичиши мумкин:

юрак етишмовчилигининг I босқичида кунига 1,4-1,5 л эркин суюқлик.
II босқичда 1,0-1,2 л гача;
Муттасил шишларда суюқлик миқдори кескин чекланади
ўртача кунига 0,7-0,8 л дан.

Бироқ агар натрий истеъмоли бир вақтнинг ўзида чекланмаса, суюқликни камайтириш фойда бермайди, яъни парҳезда
натрий таркиби катта аҳамиятга эга.

Бодни даволаш йоллари

Меҳнатга қобилиятлилик сақланиб турганда ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИДА мўътадил чоғида овқат тўйимлилиги одатдаги овқат меъёрларига мос
келади. Ўрта ва оғир ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИНИНГ чоғида тўшак режимида қувват (калорияли) истеъмоли кунига 1600-1800 ккалгача қисқариб боради,
бу ёғ ва углеводлар ҳисобига бўлиб, оқсил бунга кирмайди.

І ва II босқич ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИДА да овқат ҳазм қилиш аъзоларининг бир маромдаги механик ҳимоясини унутмаслик лозим. Оғир ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИДА овқат қирилган ва қайнатилгани масаллиғлардан тайёрланади.

Ич қотишига қарши курашиш учун ивитилган туршаклар, пишган юмшоқ ҳолдаги мевалар ва хом данакли мевалар, пиширилган олмалар, қирилган лавлаги ва сабзилардан фойдаланилади.

Ичакларда қулдираш ва дам тўпланишини келтириб чиқарувчи (қ. Метеоризм) маҳсулотлар овқатлар таркибидан истисно этилади. Иштаҳа ёмонлашганда хиёл ёғли шўрва суви, олдиндан қайнатилмаган гўшт ва балиқ, хуштаъм сабзавотлар ва тузсиз дориворлар, суюкликнинг умумий истеъмолини
ҳисобга олган ҳолда 1-2 пиёла (кунига) табиий суюқ қаҳва берилиши мумкин.

Овқатлар таркибида калий миқдорини ошириш учун хўл ва данакли мевалар, сабзавотлар, уларнинг шарбатлардан истеъмол қилиш лозим. Бироқ калий сақловчи пешоб ҳайдовчи дорилар (Транпур, Спироналактон ва ҳоказо) ва ангиотензинга айланувчи фермент ичган вақтда калийга бой маҳсулотлар истеъмолини ҳаддан оширмаслик керак, калий дориларини умуман истеъмол қилмаслик керак.

Ичиладиган дори воситалари факат шифокор тавсияси билин ичиш шарт

 

Юрак глюкозидлари: Дигитоксин • Дигоксин • Ланатозид С Метилдигоксин. Пешоб ҳайдовчи дорилар: Буметанид • Гидрохлоротиазид
(Гипотиазид) • Сприронолактон (Верашпилактан, Верошпирон) • Триамтерен • Фуросемид (Лазикс, Фурасемид-Милве)
Этакрин кислотаси (Урегит).

Ингибиторлар АПФ: Каптоприл (Ангиоприл, Капотен)• Лизиноприл (Диротон, Лизорил, Листрил, Даприл, Синоприл)
Эналаприл (Берлиприл, Ренитек, Эднит, Энап, Энам, Энвас).

Ангиотензин II рецептарларининг антагонистлари: Валсартан (Диован) • Лозартан (Лозап, Козаар, Презертан).
Бета адреноблокаторлар: Бисопролол (Конкор) • Карведилол (Карвидас, Таллитон) • Метопролол (Беталок, Вазокардин, Корвитол, Метокард, Эгилок).
Периферик вазодилататорлар: Изосорбид динитрати (Изолонг, Кардикет) • Изосорбид мононитрати (Монизол, Моночикве, Оликард, Пектрол, Монолонг, Моносан, Эфокс).

Жарроҳлик муолажаси. Оғир ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИ билан оғриган беморларни, хусусан, ялпи медикаментоз терапияси самара бермагани
да юракни кўчириш (Трансплантация) учун номзод деб қараш лозим.

Юракни кўчиришга қарши таъсир кўрсатувчи омиллар;

65 ёшдан юқори умр;
қандли диабет ва томир касалликлари чоғида ички аъзоларнинг шикастланиши;
хавфли ўсма пайдо бўлиши;
фаол руҳий касаллик.

ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИДА ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ табобати рецептлари (дамламалар)

Баҳорги сариқида бутаси, учбарг (вахта) япроқлари, шифобахш календула гуллари, йўнғичқа гули, Шифобахш лимонўт бутаси, шифобахш арслонқуйруқ (пустирник) бутаси, оқ омела новдаси, ойболдирғон япроқлари, қайин япроқлари, қирқбўғим бутаси тенг миқдорда олинади. Тўплам кукунидан
6 гр 300 мл қайнатилган сувга солиниб, сув ваннасида 15 дақиқа иситилади, иссиқ жойда 2 соат тиндирилгач, сузғичдан ўтказилади. Илиқ ҳолда кунига 4 маҳал 60-70 мл дан овқатдан 1 соат кейин ичилади.

Қизил дўлана мевалари, ертутсимон барча ўсимликлар, лабазник бутаси, ёввойи тошбақа толи бутаси, арпабодиён меваси, якорцев гиёҳи, четан гуллари, сачратқи илдизи, буғдойиқ илдизи, оқ тол пўстлоғи, шифобахш лимянка бутаси
тенг миқдорда олинади.

Тўпламнинг 6 гр кукунини 250 мл қайнатилган сувга солиб, 3 дақиқа қайнатилади, иссиқ жойда 2 соат тиндирилгач, сузғичдан ўтказилади. Илиқ ҳолда кунига 4-5 маҳал 50 мл дан овқатдан 1 соат олдин ичилади.

Ёввойи ертут япроғи, марваридгул япроғи, шифобахш лимонўт гиёҳи, доривор шивит бутоғи, оқ омела новдаси, отқулоқ илдизи, бўзноч гули, олма пўсти, ботқоқ багульниги йўсини, шифобахш совунак илдизи, арчагул йўсини тенг миқдорда олиниб, 8 гр кукун 350 мл қайнатилган сувга солинади, сув ваннасида 10 дақиқа қайнатилиб, термосда 4 соат тиндирилгач, сузғичдан ўтказилади. Илиқ ҳолда кунига 5060 мл дан ичилади. 

(Visited 468 times, 2 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!