Хикичок кутулишнинг 20 хил усули

Хикичок

Хикичок кутулишнинг 20 хил усули сабаблари даволаш

Хикичок беихтиёрий, одатда бир текисда такрорланувчи нафас олиш бўлиб, ўзига хос тарзда овоз чиқади, диафрагма кўкрак ва қорин бўшлиқларини ажратиб турувчи мушак пардасининг тўсатдан қисқариши сабаб бўлади.

Қисқа муддатли ҳиқичоқ соғлом одамларда қуруқ овқат еганда пайдо бўлади. Киши тез овқат еб, уни ёмон чайнаганда; катта миқдордаги суюқлик, хусусан совуқ сувни ичганда юзага келиши мумкин.

Фаолиятли ёки асаб ҳиқичоғи асаб ларзага келиши оқибати бўлиши мумкин. Одатда жиззаки, ўзини тутолмайдиган, енгил табиат ёки аразгўй одамларда тез-тез учрайди, бундай ҳиқичоқ одам тинчланганидан кейин ғойиб бўлади.

Умуртқа билан кўкрак қафаси оралиғидаги патологик жараёнлар шиш, аорта аневризми, лимфатик тугунлар катталашуви узоқ муддатли ҳиқичоққа сабаб бўлиши мумкин.

Ҳиқичоқ ошқозон-ичак йўли касалликларида ҳам кузатилади, миянинг устун бўлимлари зарарланиши (энцефалит, инсульт ва ҳоказолар) натижаси ҳам бўлиши мумкин.

• Диафрагманинг ғайри ихтиёрий қисқариши қисқа муддатли ва давомли бўлиб, бир неча соат, бир неча кун ва ҳатто бир
неча ҳафтагача чўзилиши мумкин;

• Ҳиқичоқда кўпинча ҳийқиллаган овоз чиқиши ёки олдин кекирик келиши мумкин; гоҳо киши қусиб ҳам юборади, чунки бу пайтда ошқозон шиллиғи ва унинг чидамли спазмаси
жойидан қўзғалиши мумкин;

Хикичок 4

Хикичок  Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Ҳиқичоқ босилавермаса, шифокорга мурожаат қилиш керак. Агар ҳиқичоқ пайтида одам қусиб юборса ва қусуқда қон аломатлари кўринса, «тез ёрдам» чақириш керак.

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Хикичок Текшириш

Қоринда оғриқ қўзғатадиган, қусдирадиган, сўлак оқизадиган узоқ ва давомли ҳиқичоқ тиббий текширувни талаб этади, чунки у ошқозон яраси, шиши, жигар касаллиги, ўт қопи ёки
ошқозон ости бези касаллигидан дарак бўлиши мумкин.

Хикичокда кандай Муолажа килиш керак

Парҳез чоғида юзага келган қисқа муддатли ҳиқичоқдан «ҳавони тўхтатиб» қутулиш мумкин; чуқур нафас олинади-да, иложи борича узоқ чиқармай турилади. Гоҳо икки-уч ҳўплам
сув ёки бир неча марта чуқур-чуқур нафас олинса кифоя. Илиқ ичимликни, қоринга иссиқ ёки аксинча, совуқ ҳолда қўйиш ҳам самара беради.

Дори воситалари. Узоқ давом этган ҳиқичоқда шифокорлар транквилизаторлар, қусишга қарши ва антацид воситалар буюрадилар.

Қусишга қарши воситалар: Метоклопрамид (Апо-метоклон,
Метамол, Перинорм, Церукал).
Антацид воситалар: Алтацид • Альмагель • Гастрацид • Маалокс • Маалукол • Рутацид, Тальцид.

Транквилизаторлар: Диазепам (Апаурин, Релиум, Седуксен)
• Оксазепам (Тазепам).

Хикичок

Хикичокда ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР

Халқ табобати рецептлари (дамламалар)
Бир чақмоқ қандни тил тагига ташлаб, 5-10 дақиқа давомида
шимилади.

Бир стакан совуқ сув ҳўплаб-ҳўплаб ичилади. Агар сувни ҳўплаётган вақтда иккала қулоқни қулоқ чаноғи билан ёпиб турилса, ҳиқичоқ тез ўтиб кетади.

Ташқи муолажа учун халқ табобати рецептлари

Бир неча марта тез-тез ва кучли нафас олинади, кейин бир
марта секин нафас чиқарилади.

Кўллар билан диафрагма атрофини қориннинг қобирғалар
бурчак ҳосил қилган қисмини қаттиқ босилади.
Кўкрак остига хантал қўйилади.

Тоғрайҳон устидан олинган эфир мойи ҳидланади, бир неча
томчи қайнатилган сувга томизилади.

Хикичок 3

Меъда (жиғилдон) қайнаши

Жиғилдон қайнаши тўш ортида ёки қорин усти томонда жизиллаш сезилиши, кўпинча тепада ҳалқумгача ёйилади, аччиқ меъда суюқлиги (ҳазм бўлмаган овқат ва хлорид кислотаси)нинг қизилўнгачга келиб тушиши сабаб бўлади. Ошқозондаги чиққан овқатнинг қайта қизилўнгачга чиқишга халақит берувчи қуйи
сфинктери фаолиятидаги иллат туфайли юзага келади.

Жиғилдон қайнаши қизилўнгач ва меъда касалликларинингасосий кўринишларидан бири ҳисобланади (қ. Яра касаллиги, Эзофагит). Гоҳо жиғилдон қайнаш ҳоллари овқатда аччиқ, шўр ёки
консерваланган маҳсулотларни истеъмол қилгандан ва аччиқ алкоголни меъёрдан ортиқ ичгандан кейин содир бўлиши мумкин.
Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Жиғилдон қайнаши чўзилиб кетганда шифокорга мурожаат
қилиш керак.
Борди-ю, жиғилдон қайнаши устига яна қусилса, унда қон
излари кўринса, «тез ёрдам» чақириш керак.

Хикичок

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текшириш

Жиғилдон қайнаши доимий ёки тез-тез содир бўлса, меъда ва қизилўнгачни текширтириш зарур. Шу мақсадда шифокор қуйидагиларни тайинлаши мумкин:

•фиброгастродуаденоскопия;

• ошқозон ширасининг кислоталилигини текшириш (меъда
зонди ёки экспресс-тест);

• қизилўнгач ва меъдани рентген қилиш ва ҳоказо;

Муолажа

Жиғилдон қайнаши муолажаси шунга олиб келувчи асосий касалликни даволаш, парҳезга риоя қилиш ва дорилар ичишдан иборат.

Парҳез. Озуқадан нордон мевалар, ёнғоқлар, сабзавотлар ва уларнинг сувлари, пиёз, саримсоқпиёз, қалампир, қора қаҳва, серёғ маҳсулотлар, ичакда ел пайдо қилувчилар (дуккаклилар, бош карам, гоҳо картошка, банан ва ҳоказо), янги узилган нон, шоколад, меъда шираси секрециясини оширувчи маҳсулот ва таомлар тузлама карам, бодринг, қаттиқ гўшт, балиқ ва замбуруғ шўрваси, қовурилган нарсалар, аччиқ зираворлар (хантал, кетчуп ва ҳ.к.)ни чеклаш ёки истисно этиш жиғилдон қайнашини камайтиради ва ҳ.к тиш тушиши.

Алкоголь ичимликлар, жумладан, пиво, шампан ва оқ мусаллас, шунингдек, ҳар қандай алкоголсиз газланган ичимликлар истеъмолини чеклаш ёки тақиқлаш керак. Улар меъда ичи босимини оширади, меъдада зардоб тўпланишига сабаб бўлади, катта миқдордаги этиль спирти ошқозондаги зардобни қизилўнгачга чиқариб ташланишига
имкон беради.

Тансиқ ва серёғ овқатларни кўп емаслик керак. Овқатни озоздан ва тез-тез истеъмол қилиб туриш лозим. Овқатланиб бўлгач, гавдани олдинга бирдан ва чуқур эгиб юбормаслик ва овқатлангандан кейин 2 соат ўтмагунча ётмаслик, яхшиси, 15-20 дақиқа тоза ҳавода юриш мақсадга мувофиқ.

Овқатлангандан сўнг қоринни камар билан қисиб боғламаслик керак. Охирги овқатланиш уйкуга ётишдан 3 соат олдин ейилса яхши. Тунги «тамадди»дан
воз кечмоқ лозим. Жуда иссиқ ёки совуқ овқат, шунингдек, овқатлар оралиғида суюқликлар ичиш тавсия этилмайди.
Дори воситалари. Ошқозон шираси кислотасини мўътадиллаштирувчи дорилар тайинланади: Алтацид • Альмагель • Гастрацид • Маалокс • Маалукол • Рутацид • Тальцид.

Хикичок 2

Хикичокда ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ табобати рецептлари (дамламалар)

Ярим стакан қайнатилган сувга ой давомида аир илдизи кукунидан дамлаб ичилса, узоқ вақтдан бери қийнаб келаётган
жиғилдон қайнаши таққа тўхтайди.

Оқ болут (акация) шохи 50 гр тиббий спирт 70 % ли 500 мл. 1 ҳафта қоронғи жойда сақланади ва у билан вақтивақти билан чайқаб турилади. Меъда шираси кислоталилиги ошиб кетиши оқибатида юзага келувчи кекирик чоғида 1 ошқошиқ сувга 10 томчисини қўшиб кунига 3 маҳал ичилади.

Маржумак ёрмасини жигарранг тусга киргунча қовурилади ва туйиб кукунга айлантирилади. Кунига 3-4 маҳал 1-2 гр дан ичилади. Жиғилдон қайнашини 2-3 қошиқ картошка суви бартараф этади.

(Visited 1 556 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!