Стоматит даволаш учун 20 та сараланга нарсалар

Стоматит даволаш

Стоматит даволаш (оғиз шиллик пардасининг яллиғланиши, еликиш)

Стоматит даволаш турли ўткир юқумли касалликлар (қизамиқ. бўғма, қизилча), тери касалликлари (қизил темиратки, экссудатив эритез ва ҳ.к.),

қон касалликлари (лейкоз, агранулоцитоз, гиперхром анемияси ва ҳ.к.) авитаминоз касалликлари (спру, пеллагра, цинга), онкологик касалликларнинг кимё терапияси
асоратлари ҳисобланади.

Шунингдек, антибиотиклар ёки кортикоастероид гормонларни узоқ муддат давомида ичиш оқибатида дисбактериоз герпес вируси, замбуруғ (кандидоз, оғиз оқариши) натижаси ҳам бевосита стоматит сабабчиси бўлиши мумкин. Стоматитнинг кўринишлари оғиз шиллиқ пардаси айрим жойларининг озгина қизарилишидан тортиб, юқори ҳарорат билан ялпи зарарланган оғир касалликкача олиб келади.

Стоматит даволаш

Аломатлари Стоматит даволаш

• Оғиз бўшлиғи шиллиқ пардасининг касалланиши, қизариши ва чақаланиши.

• Оғиздан нохуш ҳид келиши, сўлак оқиши.

• Кўрикда юзлар, лабларнинг ички сирти, танглайдаги шиллиқда яккам-дуккам чуқурчаларни кўриш мумкин.

• Стоматит оғир кечганида, касаллик оғиз бўшлиғида тез
тарқалади, яралар бир-бири билан қўшилиб кетади.

• Яллиғланишга йирингли касаллик қўшилиши кузатилиши
мумкин, бунда яралар юзасида қалин сариқ қатлам пайдо бўлади. Бундай ҳолларда ҳарорат кўтарилади (40°С гача етиши мумкин). Беморнинг аҳволи кескин ёмонлашади.

Стоматит даволаш

Шифокорга қачон мурожаат килиш керак?

Оғиз бўшлиғида яралар пайдо бўлганда, хусусан ҳарорат кўтарилганда стоматологга мурожаат қилиш шарт!

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Муолажа

Стоматит шифокор-стоматолог маслаҳати билан ва унинг назорати остида даволаниши лозим. Одатда шифокорлар парҳез сақлашни тавсия этадилар ва эритмалар, геллар, суртмалар сингари турли антибиотик дориларни тайинлайдилар.

Бу тадбирлар стоматитнинг кўп ҳолларида самаралидир. Овқат ейишга халақит берадиган кучли оғриқлар чоғида овқат олдидан оғиз бўшлиғини оғриқ босувчи воситалар билан чайиш керак.

Стоматит даволаш
Умумий кўринишларда намоён бўлган янада оғир шаклларда, йирингли юқумли касаллик пайдо бўлганда (уй шароитида) маҳаллий муолажа янада кучлироқ воситалар билан тўлдирилади, (энг аввало ичиладиган антибиотиклар билан ёки уколлар кўринишида).

Парҳез. Маҳаллий муолажа қилинаётганда (ёпишқоқ ва бошқа воситалар билан чайқаш) оғиз бўшлиғига алкоголь ичимликлари, аччиқ овқат, қайноқ ва шўр маҳсулотлар, қуруқ таомлар ва шўр овқатлар тушишидан эҳтиёт бўлиш керак, овқатни кўп ва тез-тез ейишдан тийилиш керак.

Юмшоқ, обдон қирғичдан ўтказилган овқатларни ейиш тавсия этилади: ўткир даврда махсус парҳез аралашмалари, болаларбоп турли тайёр аралашмалар (гўштли, сабзавотли, мевали, бўтқалар ва ҳ.к.), творог, йогурт, чучук желе, қирилган чучук пишлоқлар, ёғи олинган қаймоқ; ўткир ҳолат ўтиб кетгандан кейин озгина туз солинган ва қалампирсиз шўрвалар ва бульонлар; буғланган, дамланган, қайнатилган, обдон янчилган таомлар (қиймаланган мол ва парранда гўшти, суфле, пудинглар); картошка пюреси; зардоли ва нашвати хилидаги нейтрал шарбатлар истеъмол қилиш мумкин.

Таомлар ва шарбатлар уй ҳароратида бўлиши керак. Қаттиқ нарса қўшилмаган қаймоқли ва сутли музқаймоқ, кунда 2 литргача турли ичимликлар тавсия этилади. Шиллиқ пардани мустаҳкамлаш учун овқатни В гуруҳ витаминли дорилар билан бойитиш керак.

Дори воситалари. Фармакологик дориларни шифокор маслаҳати билан ва унинг назорати остида ичиш шарт.
Маҳаллий истеъмол учун

• Антибактериал дорилар: Ваготил • Граммидин • Гексорал,
Лизобакт • Метрогил Дента • Водород эритмаси ачитқиси • Себилин • Стоматидин.

• Аралаш (оғриқ босувчи антибактериал) дорилар: АнтиАнгин Формула • Камистад • Стрепсилс • Стрепсилс Плюс
• Стрептолете Плюс.

Стоматит даволаш

ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Стоматит даволаш шифокор маслахатисиз иш килманг

Ташқи муолажа учун халқ табобати рецептлари Милк яллиғланганда, шунингдек, стоматитда ош тузи эритмасида ҳўлланган пахта ё докани милкнинг оғриган жойига
босилса, шишган тўқималар зўриқиши камайиши мумкин.

Милклар ва оғиз бўшлиғи шиллиқ пардаси яллиғланганда арчанинг янги бутоғи чайналади, аммо ютиб юборишдан эҳтиёт
бўлинг.

Эман пўстлоғи кукунидан 2 ош қошиқ (20 гр) 1 стакан қайнатилган сувга солиб, 10 дақиқа қайнатилади, 1 соат тиндирилиб, сузғичда сузилади. Гингивитда, стоматитда, милкни
мустаҳкамлашда, шунингдек, томоқ, ҳалқумнинг яллиғланиши жараёнида кунда 6-8 марта чайилади. 1 ошқошиқ (10 гр) эвкалипт япроғини (туйилгани) 1 стакан
сувда қайнатиб, қайнатмаси билан стоматит бўлган оғиз чайилади.

Сабур (алоэ)нинг пастки япроқларидан сиқиб олинган сувига асал қорилади: 2 гр асал, 10 мл сабур суви. Тайёрланган
қоришмани янгилигида оғриган оғиз кунига 3 маҳал овқатдан олдин 1 чойқошиқдан хўплаб, чайилади.

0,5 чойқошиқ асални 4/1 стакан четан меваси сувига аралаштирилади. Коришмадан 1 ош қошиқ кунига 2-3 мартадан
чайилади бу эса милкларни мустаҳкамлашига сабаб бўлади.
Яхна чой ёки шалфей настойкасида кунда 1 ёки 2 марта чайилса, оғиз бўшлиғидаги оғриқ босилади.

Стоматит даволаш

Стоматитда нуқтали уқалаш Стоматит даволаш

1. Нуқта жойи: бўғизнинг қоқ марказида.

Таъсирқилиш усули: 2-3 дақиқа давомида нуқта соат мили йўналишида ва аксинча айлантириб уқаланади. Нуқтага лейкопластир билан танга ёпиштирса ҳам бўлади.

2. Нуқта жойи: панжанинг пастки бурмалари ўртасида.

Таъсир қилиш усули: ўнг қўл бошмалдоғи ва ўрта бармоқ билан 2-3 дақиқа давомида соат
мили йўналишида ва аксинча айланма ҳаракатлар билан уқаланади. Охирида нуқта қаттиқ
босиб қўйилади.

3. Нуқта жойи: кафт ўртасида, кафтга букилган 3 ва 4 бармоқ учида.

Таъсир қилиш усули: ўнг қўл бошмалдоғи билан нуқтага қаттиқ босилади ва соат мили йўналишида ва аксинча 50 дан 100 мартагача
айлантириб уқаланади.

Шу атрофга лейкопластир билан мис танга ёки мис тўгаракчаси 1-3 кун ёпиштириб қўйса
бўлади.

(Visited 1 229 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!