Аёллар касаликлари Климакс нималарга этибор бериш керак
Климакс аёл ҳаётининг муайян бир даври бўлиб, уларнинг фарзанд кўриш палласидан кексаликка ўтиши ва тухумдонлар фаолиятининг аста-секин пасайиши ва «ўчиши» билан ифодаланади, бу жинсий гормонлар (эстерогенлар) ҳосил бўлишининг тобора камайиб бориши асносида, «ой кўриш»нинг тўхташида намоён бўлади.
Климакс одатда 50-52 ёшда бошланади. Эртаклимакс (ой кўриш 40-44 ёшда тўхтайди) ва муддатдан олдинги климакс (ой кўриш 36-39 ёшда тўхтайди) бўлади. Кейингиси қаттиқ асабийлашувдан, камовқатлик ва очликдан, кимёвий муолажадан, тухумдонларни жарроҳлик йўли билан олиб ташлашдан ва бошқа сабаблардан келиб чиқиши мумкин.
Климакс аксар ҳолда 1-2 йилда тугайди, бироқ гоҳо 5 10 йилгача чўзилиши ҳам мумкин. Климакс тугаганда организмда мувозанат ўрнатилади ва аёл ўзини яна соғлом ҳис қила бошлайди.
Аслида аёл климакс бошланганини ҳам, унинг кейинги биронта аломатини ҳам сезмаслиги мумкин. Аҳён-аҳёнда (бир неча ойда бир марта) озгина иссиғи кўтарилиб, юзларида енгил қизиллик пайдо бўлиши, вужудга ажойиб ҳолат тароват ва бардамлик бахш этиши мумкин. Кимдадир гоҳо кучли асабийлик пайдо бўлар, уйқуси озроқ бузилар, бошқа бирида эса шаҳвоний эҳтиёж пасаяр ва ҳоказо. Аммо бу барча ҳолатлар арзимаган, сезилар-сезилмас бўлиб, яшаш ва ишлашга асло ҳалақит бермайди.
Бироқ 26-50 % хотин-қизларда климактерик синдром (КС) аломатларнинг климактерик даври кечишини мураккаблаштирувчи ўзига хос комплекс юзага келади.
Климакс Белгилари
Аёллардаги климатерик синдром касалликларнинг куйида келтирилган тўрт гуруҳи алоҳида аломатлари билан тавсифланади:
• «ой кўриш» синдромидаги бузилишлар (тахминан аёлларнинг уч нафаридан биттасида климакс бир зайлдаги «ой кўриш»
фаолиятида бошланиши мумкин, учдан бирида мунтазам бўлмаган «ой кўриш» асносида ва яна учдан бирида «ой кўриш» батамом тўхтаган бўлади);
• Нейровегетатив бузилишлар билан: «кўтарилишлар», артериал босимнинг ошиши, бош оғриғи, бош айланиши, юрак уриши хуружи, юқори ҳароратни кўтаролмаслик, совуққа ожизлик, титраб-қақшаш, гапиролмай қолиш ва бадан жимирлаши, терининг қуруқшаши, уйқунинг қочиши ва ҳоказо;
• ҳиссий-руҳий касалланиш (фиғони фалакка чиқиш ёки, аксинча, тушкунликка тушиш, иш қобилиятининг пасайиши, толиқиш, паришонхотирлик, хотиранинг сусайиши, йиғлоқилик, иштаҳанинг бузилиши, жинсий майлнинг бузилиши, уйқусизлик ва ҳоказолар);
•алмашув-эндокрин касалликлари (семириш, қалқонсимон без фаолиятининг ўзгариши, қандли диабет, сут безларининг дисгормонал ғовлаши, мушак ва бўғимларда оғриқ, жинсий аъзоларнинг «ўлиши», остеопороз, астеохондроз ва ҳоказо); «Кўтарилиш» одатда орқа ўртасида, бўйин атрофида ёки кўкраклар оралиғида иссиқни сезишдан, юрак уриши частотаси ортишидан, тери ҳароратининг тобора кўтарилиб бориши ва кўп терлашдан бошланади.
Тер чиққандан ёки енгил ҳовур кўтарилгандан бир неча дақиқа ўтгач, тери сирти совийди, худди шу паллада аёл совуқ қотади. Кейин ҳарорат аста-секин ўз ҳолига қайтади. Ўртача кўтарилиш 3 дақиқа давом этади, аммо ҳар бир аёлда у ўзича кечади.
Агар «кўтарилишлар» аёлни асосан тунда безовта қилса, улар уйқусизликка сабаб бўлиши мумкин, бунинг натижасида аёл асабий, жиззаки бўлиб қолади, тез толиқади.
Климактериал синдром оғирлиги «кўтарилишлар» миқдори бўйича аниқланади.
• Енгил шакли умумий ҳолат ва иш қобилияти яхши бўлса, суткасига 10 «кўтарилиш»дан кўпроқ.
• Оғирликнинг ўртача даражаси суткасига 10-20 «кўтарилиш»(бош оғрийди, бош айланади, юрак атрофи оғрийди, умумий ҳолат ёмонлашади ва иш қобилияти пасаяди).
• Оғир шакли меҳнат қобилиятининг деярли тўла йўқолишига олиб келувчи бошқа аломатлар билан бир қаторда суткасига 20 тадан кўпроқ «кўтарилишлар» бўлиб ўтади.
Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак? Климакс аломатлари сезилганда, «ой кўриш» тўхтаганда ёки «ой кўриш» кечикканда гинеколог маслаҳати зарур.
Климакс ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текшириш
Умумий шифокор ва гинеколог кўриги, ташхис кўйиш учун одатдаги таҳлиллардан ташқари қуйидаги қўшимча усуллар ҳам қўлланилади:
• бачадон ва ўсимталарни ультратовушли тадқиқ қилиш; • аёл жинсий гормонларининг тўпланишини аниқлаш; • қин ва бачадон бўйинчаси шиллиғини бактериологик тадқиқ қилиш ва ҳоказо.
Климакс Муолажа
Климактерик синдромнинг енгил шаклларида умуммустаҳкамловчи тадбирлар самара беради: сувда бажариладиган амаллар, «Нарзан сувида чўмилиш, муолажа гимнастикаси шулар жумласидандир. Бундан ташқари ногормонал климактерикга қарши ва тинчлантирувчи воситалар, транквилизаторлар қўлланади. Янада оғирроқ шаклларда, тез-тез «кўтарилишлар»да муолажани янада кучлироқ дорилар, энг аввало жинсий гормонлар дори-дармонлари билан тўлдирилади. Дори воситаларини фақат шифокор тайинлайди ва климакс холатининг оғирлигига, қонда жинсий гормонлар даражасига, қўшимча сурункали касалликлар мавжудлигига ё йўқлигига қараб муолажа белгилайди ва ҳоказо. Клопогон (цимитифута кистевидная), ойболдирғон (хитой ангеликаси), арчагул, шувоқ, шунингдек, А ва Е витаминлари, соя биофлавонидлари сингари табиий воситалардан фойдаланиш туфайли климактерик касалликларини деярли тўла даволаш мумкин.
Пархез. Турли маҳсулотлардан иборат бўлади ва физиологик миқдорларда кунда 1 дражедан сервитаминли маъдан дори-дармонларни мунтазам ичиб бориш билан тўлдирилади.
Тўқ ва соғлом тутувчи овқатлар ейиш тавсия этилади. Овқатлар сирасида остеопороз ривожланишининг олдини олиш учун осон ўзлашадиган кальций манбаси сифатида сут маҳсулотлари таркибини оширган маъқул.
Серёғ гўшт, оширилган хамир маҳсулотлари, дудланган ва чала дудланган колбасалар ва ҳар қандай бошқа оғир овқатлар, шунингдек, қаҳва ва аччиқ чойни чеклаш зарур.
Климакс туфайли кучаядиган ёки тезлашадиган касалликлар (артериал гипертензия, қандли диабет, ич қотиши, остеопороз, ИБС ва ҳоказо шуларга тегишли бобларга қ.) юзага келиши муносабати билан овқатда янада жиддийроқ ўзгаришларни амалга ошириш зарур бўлиши мумкин.
Дори воситаларини шифокор маслаҳати ва унинг назорати остида қўлламоқ лозим.
Ичиладиган дорилар
• Ногормонал климактерикка қарши воситалар: Климактоплан • Ременс • Сагингит Цимицифут экстракти (Климадинон). • Седатив (тинчлаштирувчи) воситалар: Валериана настойкаси ёки экстракти • Пуститрник настойкаси • Ново-пассит
• Беллоид • Белласпон • Персен. • Транквилизаторлар: Диазепам (Апаурин, Релиум, Седуксен) • Оксазепан (Тизепам).
• Жинсий гормонлар дори-дармонлари: Климен • Климодиен • Климонорм • Клиогест • Паузогест • Прогинова • Фемостон.
ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР
Наъматак меваси, қизил четан (рябина) меваси, баргак ва майиз тенг миқдорда олиниб 1 ошқошиқда 1 л қайнатилган сувга солинади ва бир кеча термосда тиндирилади. Кунда 2-4 маҳал чой ўрнида ичилади.
Маймунжон япроғи 1 ошқошиғини 1 стакан қайнатилган сувга солиб, кун давомида ичилади. Тинчлантирувчи ва мустаҳкамловчи хусусиятига эга.
Жўка гули 1 чойқошиғини 1 стакан қайнатилган сувга солиб, 5 дақиқа тиндирилади. Ҳар 5-6 ойдан кейин 4-6 ҳафта давомида эрталаб чой ўрнида ичилади. Бунинг учун жўка япроғини янги ойнинг бошида териб олиш ва мунтазам ичиб бориш керак.
Шивит уруғи ва гиёҳини туйиб, ярим чойқошиқдан сув билан эрталаб ва ётар олдидан ичилади. Нерв тизимини тинчлантириб, уйкуни яхшилайди.