Тиш тушиши пародонтоз даволаш усуллар келиб чикиш сабаби

тиш тушиши

Тиш тушиши пародонтоз келиб чикиш сабаби даволаш йоллари

 

Тиш тушиши Пародонтоз тиш атрофидаги тўқималарнинг сурункали модда алмашинуви бузилиши касаллиги (пародонта). Альвеоляр ўсиқ (тиш катакчаси)

емирилиши билан тишнинг қимирлаб, тушиб кетишига олиб келади. Кўпинча қандли диабетда ва бошқа эндокрин бузилишлар ва ички аъзоларнинг сурункали
касалликларидан келиб чиқади. Тишга оғирлик тушмагани, юмшоқ овқат ейишга ўрганиб қолиш касаллик пайдо қилувчи омиллардан ҳисобланади. Пародонтоз касаллиги пайдо бўлишига тиш тошининг чўкиндиси ва кариес таъсир кўрсатади.

Дастлабки пайтларда пародонтоз оғриқ туғдирмайди, шу боис беморлар одатда шифокорга мурожаат қилмайдилар. Муолажа қилинмаса, касаллик кучайиб бораверади, жуда жиддий
асорат пародондит ривожланиб кетиши ва бемор тишларидан айрилиб қолиши мумкин.

тиш тушиши 4

Тиш тушиши Аломатлари

Пародонтозда:

• Милк оқаради, яллиғланиш аломати бўлмайди.

• Аввал тиш, кейин эса тиш илдизи кўриниб қолади (тиш
«чўзилади»).

• Милкдан ҳали қон оқмайди.

• Пародонтоз кариоз хилидан бўлмаган тиш тўқималарининг зарарланиши билан кўшилиб кетиши мумкин, зарарланишлар эмал эрозияси, тишнинг қирилиши, чиллаксимон
нуқсон каби касалликларни келтириб чиқаради.
Пародонтитда:

• Тиш қимирлайди.

• Милкдан қон оқади ва оғиздан ҳид келади.

• Тишлар ўрни ўзгаради, тишлар оралиғида тирқишлар пайдо бўлади.

• Тишни қуршаб олган милк йиринглайди.

• Тиш тушиш эҳтимоли ошади.

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Касаллик аломати пайдо бўлган заҳоти стоматологга учрашиш керак.

тиш тушиши 1

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Тиш тушиши

Текшириш
Муолажа самарали бўлганида пародонтознинг илк аломатларини фақат диққат билан кўрикдан ўтказилганда билиш мумкин, шу боис тишларнинг аҳволидан қатъи назар, йилда камида икки марта стоматологга кўриниб туриш керак.

Муолажа

Муолажа мутлақо индивидуал ва касаллик босқичи, асорат хили ва организмнинг умумий ҳолатига боғлиқ. Бунда парҳезга риоя қилиш ва оғиз бўшлиғини тоза тутиш шарт ҳисобланади.
Маҳаллий стоматологик дорилар билан бир қаторда (муолажа пастаси, гел, эритма) шифокорлар тиш чўкиндиларини олиб ташлаш, физиотерапия, ярим витаминли дорилар, антибиотиклар, жарроҳлик ва ортопедик муолажа, жумладан, тиш милки кавакларининг ўзгарган, уваланган тўқималарини қириб тозалашдан фойдаланадилар.

Муолажани шифокор одатда шахсан тайинлайди, аммо фақат касалликнинг ўткир палласида ёки сурункали жараён тезлашганда йирингни суюлтириб, ювиб ташлаш, жарроҳлик амалидан кейин яранинг битишини тезлаштириш учунгина шундай қилишади.

Парҳез. Фойдали овқатлар ейиш зарур, ҳар куни янги мева ва сабзавот, шунингдек, кальций манбаи сифатида сутли маҳсулотлар истеъмол қилинади.

Тўқималарга бой овқат истеъмол қилиш тавсия этилади милкни мустаҳкамлаш учун қаттиқ овқат(сабзи, шолғом, олма ва ҳоказо)ни қунт билан кавшаш зарур, бунда оғирлик барча
тишларга баравар тушишига эътибор бермоқ лозим. Мева-сабзавот озуқаси кўп витаминли, таркибида Е, А, Д ва С витаминлари бўлган дорилар билан тўлдирилади.

Озуқадан печенье, ирислар, чипслар ва тиш ёки милкка ёпишадиган, оғизда узоқ вақт қолиб кетадиган ва тишда тез кир
пайдо қиладиган маҳсулотлар истисно этилади.

тиш тушиши

Тиш тушиши Дори воситалари.

Одатда умумий мустаҳкамловчи (кўп витаминли) ва махсус
стоматологик дорилар тайинланади.

Сиртдан қўлланадиган дорилар

• Стоматологик дорилар: Имудон • Килгель • Мараславин

• Полиминерал • Холисал • Эльгифлуор • Элюгель.

тиш тушиши 3

Ичиладиган дорилар Тиш тушиши

Кўп витаминли дорилар: Алвитил • Вектрум • Виташарм
• Макровит • Пиковит • Прежавит Ф.

Бу муҳим! Пародонтоз шифоси учун қуйидагилар зарур:

• ҳар куни эрталаб нонуштагача уй ҳароратида тишни сув билан обдон чайқалади, бу милкларни бақувват қилади;

• чўтка, тиш тозалагич ва махсус иплар билан ҳар бир овқатдан кейин тишни қунт билан тозалаш керак. Айниқса пастки
жағолди тишларининг ички сиртини ва юқори жағ озиқ тишларнинг юз томонини тозалаш ғоят муҳим, чунки айнан мана
шу жойда тиш тоши энг кўп ҳолларда пайдо бўлади;

• кундузи 2 марта (эрталаб ва кечкурун) тишни тозалаётганда милкни ташқи томондан бармоқ билан қон айланишини
яхшилаш учун айланма ҳаракатлар билан уқалаш лозим;

•тиш чўкиндиларини олиб ташлаш ва тишларни даволаш (пломбалаш), шунингдек, етишмаган тишларни протезлаш учун
стоматологга ўз вақтида мурожаат қилинг, чунки етарли таянчи йўққолган тишларга юкнинг ортиши уларнинг қимирлаб
қолишига имкон туғдиради.

тиш тушиши

ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Тиш тушиши

Ташқи муолажа учун халқ табобати рецептлари Маврак гиёҳи настойи билан оғиз чайилади (1 стакан қайнатилган сувга 1 ош қошиқ маврак солиб 20 дақиқа тиндирилади). Ош содаси (1 стакан сувга 0,5 чойқошиқ) ва ош тузи
(1 стакан сувга 1 чой қошиқ) солинган сув билан чайиш ҳам
яллиғланишни йўқотади.

Дастарбош суви билан ҳар куни милкларни артиб туриш керак .

2 ошқошиқ эман пўстлоғи ва 1 ош қошиқ жўка гулини аралаштирилади, 1 стакан қайнатилган сувга 1 чой қошиқ солиб,
оловда 3 дақиқа қиздирилади ва совугандан кейин сузилади. Милкдан қон оққанда илиқ қайнатма билан оғиз чайилади.

Тиш порошогини игир илдизи кукуни билан аралаштирилади (1 чайишга 0,5 гр игир илдизи) ва тиш кунда 3 марта тозаланади.

2 ошқошиқ эман пўстлоғи кукунини 1 стакан қайнатилган сувга солиб, 10 дақиқа қайнатилади, 4 соат тиндирилгач, сузилади. Оғиз кунда 6-8 марта чайилади.

Мўмиё тўғноғич бошидек келадиган соққачаси 15 мм сувда эритилади. Суюқликка дока тампон ивитилади ва яллиғланган милкка босилади. Босиб туриш вақти 5-10 дақиқа,
муолажа амали 5-10 марта бажарилади.

(Visited 716 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!