Тромбофлебит веналарнинг шамоллаш касаллиги даволашнинг 20 хил йоллари

Тромбофлебит

Тромбофлебит веналарнинг шамоллаш касаллиги даволаш усули келиб чикиш сабаблари

Тромбофлебит веналарнинг шамоллаш касаллиги бўлиб, уларда тромблар юзага келади. Касаллик ривожланиши сабаблари кўп:

варикоз касаллиги, қоннинг веналарга оқиб келишининг секинлашуви, организм таъсирланиш кучининг камайиши, касал юқиши, қон таркибининг ўзгариши, унинг қуюқлашувининг кучайиши, томир деворлари бутунлигига путур етиши. Оёқларнинг юзадаги ва чуқур веналари тромбофлети энг
кўп учрайди.

Тромбофлебит веналарнинг шамоллаши белгилари

Юзадаги веналар тромбофлебити

• Юза вена томирлари йўлида одатда болдир ва соннинг ички сиртида, гоҳо болдир орқа сиртида бир маромдаги қаттиқ оғриқ билан бошланади.

• Ҳарорат қисқа муддат билан 37,5-38°С гача кўтарилади.

• Шамоллаган веналар йўлида тери шишади ва қизаради,
тери остида турли катталикдаги қаттиқликлар пайдо бўлади.

• Касаллик давомийлиги 10 дан 30 кунгача.

Тромбофлебит

Чуқур веналар тромбофлебити

• Дастлабки кунларда оёқ ва қўлларда кучли оғриқлар хуруж қилади, ҳарорат 39,5-40°С гача кўтарилади, қўл-оёқлар анча шишади уларинг терилари таранглашади, ялтироқ, оқиш, гоҳо кўкиш тус олади.

• Касал қўл ё оёқ одатдагидан совуқроқ бўлиб қолади.

• Ўткир тромбофлебитнинг йирингли тромбофлетига ўтиш ҳолларида тромблашган вена йўлида кўплаб йиринг тўпламлари кузатилади, бу қўл-оёқ флегмонасига олиб келиши мумкин.

• Чуқур веналар тромбофлебити давом этиш муддати 10 кундан 3 ой ва ундан ортиқ

Тромбофлебитнинг энг хавфли асоратлари:

• ўпка артерияси тромбоэмболияси (ўпка артериясининг шамоллаган венадан ажралиб чиққан тромб билан тўлиб қолиши);

• трофик яралар;

•вена етишмовчилиги;

Тромбофлебит

Тромбофлебит веналарнинг шамоллаши Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Касаллик аломатларининг дастлаб пайдо бўлиши чоғиданоқ шифокор ёки «тез ёрдам»ни чақириш зарур. Шифокор
келгунича бемор тўшакдан турмаслиги ва қўл-оёқларини баландга кўтариб ётиши зарур.

ШИФОКОР ТАВСИЯСИ Текшириш Тромбофлебит веналарнинг шамоллаши

Ташхис учун шифокор кўриги ва одатдаги таҳлиллар тайинлашдан ташқари қон қуюқлашиш тизими ҳолати, вена қон айланиши текширилади, вена тизимидаги тромбнинг жойлашуви ва давомийлиги аниқланади.

Тромбофлебит

Шу мақсадда қуйидагича турли услублар қўлланади:

• ультратовуш тадқиқоти (допплерография, дуплекс сканирлаш ва ҳоказо);

•рентгеноконтраст флебографияси;

• радиоизотопли текширув;

•қон протромбин тўпланишини аниқлаш;

• коагулограмма текшируви қоннинг қуюқланиш тизими ҳолати (қон кетиш муддати, тромб ҳосил бўлиш вақти, қон
қуюлиш омили ва ҳоказо);

 

Муолажа Тромбофлебит веналарнинг шамоллаши шифокор корсатмасиз дори ичиш такикланади

Тромбофлебит ривожланганда (айниқса, чуқур веналарда) бемор зудлик билан касалхонага ётқизилади. У тўшакдан турмаслиги керак ва эмболия юзага келишининг олдини олиш учун оёқ-қўлларни кўтариб ётиши лозим. Суюқликни кўп ичиш тавсия этилади (бир кеча-кундукзда 2-3 л) буйрак ва юрактомир тизими томонидан қарши таъсир бўлмаса).

Касалхона шароитида шифокорлар қон қуюлишини секинлаштирувчи дорилар ичирадилар (Гепарин, Варфарин ва ҳоказо), қон ҳолатини муттасил назорат қилиб турадилар (протромбин тўпланиши ва қуюлиш вақтини аниқлайдилар ва ҳоказо).

Бу дорилар қондаги протромбин таркибини камайтиради, бу билан томирларда янги тромблар ҳосил бўлишини бартараф этадилар. Шамоллашга қарши дорилар (Бутадион, Вольтарен ва ҳоказо) самаралироқдир. Кўрсаткичларга қараб антибиотиклар буюрилади.

Юза тромбофлебитнинг енгил шаклида (болдирда аниқ чекланган тугун, иситманинг йўқлиги) уйда даволанишга рухсат берилади, зарур шароитлар бўлиши шарт ва шифокор албатта назорат қилиб туриши керак. Бу вазиятда антитромбоцитар ва тромбларнинг сўрилишига имкон берувчи воситаларни қўллаш кўпроқ натижа беради. Иситувчи компресслар ва малҳам суртиб боғлашлар (айниқса, касалликнинг дастлабки кунларида)
тўғри келмайди.

Дориларни шифокор тавсияси билан ва унинг назорати остида ичиш лозим.

Ташқи муолажалар

• Тромбларнинг сўрилишига имкон берувчи воситалар: Натрий
гепарини (Лиотон 1000), Гепатромбин, Долобене • Кетопрофен (Феброфид, Флексен).

Ичиладиган дорилар

• Антитромбоцитар антиагрегантлар: Ацетилсалицил кислота (Аспирин Кардио, Карди АСК, Тромбо АСС)
• Дипиридамол (Курантил)
• Кардиомагнил
• Тиклопидин (Тикло).

Жарроҳлик муолажаси кўтарилиб келаётган юзалама тромбофлебит (шамоллашнинг болдирдан сонга ўтиши) ва йирингли асоратларда қўлланилади. Жарроҳлик амаллари венани боғлаш, уни олиб ташлаш (флебэктомия), тромбалашган тугунларни кесиб ташлашдан иборат. Сон ёки қовурға билан
қорин оралиғи ёриғига осилиб тушган «диркилловчи» тромбалар Тромбоэмболик асоратлар муолажаси учун сон ва ёнбош
венаси орасига қатор ҳолларда махсус фильтр пастки вена каваги (кавафильтр) тромб жойлашган жойдан юқорироққа қўйилади.

Тромбофлебит

ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ табобати рецептлари (дамламалар)

250 гр тозалаб туйилган саримсоқпиёз ёки пиёзга 350 мл суюқ
асал солинади, яхшилаб қорилади ва 1 ҳафта тиндирилади.
Овқатдан 40 дақиқа олдин кунига 3 маҳал 1 ошқошиқдан
ичилади. Муолажа муддати 2 ой.

Кулмоқ (хмель) ёнғоқчалари 1 ошқошиғини 1 стакан қайнатилган сувга солиниб, сув ваннасида 15 дақиқа иситилади.

Стаканнинг 1/4 миқдорича кунига 3 маҳал ичилади. Уйқудан олдин 1 стакан қайнатмасини икки маҳал ичиш мумкин. Кайнатмасидан ҳўлланган докани шамоллаган венага
босилади.

Дала стальниги илдизи 15 30 гр га 2 стакан қайнатилган сув қуйилади, 15 дақиқа қайнатилади. 30 дақиқа тиндирилиб, сузғичдан ўтказилади. Стаканнинг 1/2 миқдорида кунига 3-4 маҳал овқатдан 30 дақиқа олдин ичилади. Настойка шамоллашга қарши таъсирга эга, капилярлар ўтказувчанлиги ва мўртлигини камайтиради, оғриқни қолдиради.

Ташқи муолажа учун халқ табобати рецептлари Шувоқ гиёҳи ёки қирққулоқ япроғи туйилиб, қатиққа қорилади (1:1 миқдорда). Коришмани докага ёйиб, шишган веналар устидан боғланади ва бир кеча-кундуз ечилмайди. Муолажа қаторасига 3-4 марта бажарилади.

Оёқ ваннаси: оқ тол пўстлоғи туйилиб, 2 ош қошиққа 2 стакан қайнатилган сув қуйилади, 20-30 дақиқа қайнатилади, сузғичдан ўзказилади. Қайнатмани оёқ ваннасига қўшилади (сув тиззагача келиши керак). Ваннанинг ҳарорати 38-39°С. Ванна 30 дақиқа давом этади ва 10 кун бажарилади.

Қалампир каланчоғ япроқлари 100 гр туйилади ва 500 мл араққа солиниб, 7 кун қоронғи жойда сақланади, вақтивақти билан чайқаб турилади. Сузғичдан ўтказилади ва оёқнинг тагидан сонга томон йўналишда настойка билан суртилади. Муолажани 1 ойдан кейин яна такрорлаш мумкин.

(Visited 837 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!