Юракнинг ишемик касаллигини даволашнинг 20 хил усули

Юракнинг ишемик касаллиги

Юракнинг ишемик касаллигини келтириб чикарадиган энг асосий  нарсалар

 

Юракнинг ишемик касаллиги сурункали касаллик бўлиб, миокарднинг қон айланиши етишмовчилиги билан изоҳланади. Юрак томирлари атеросклерози ёки кўпроқ улар фаолияти

Юракнинг ишемик касаллиги скачат

ҳолатининг бузилиши (спазм) туфайли юзага келади. Касаллик ривожланиши жараёнида атеросклероз билан бир қаторда
шамоллаш ва айрим гормонал бузилишлар (дисфункция) таъсир қилган бўлиши мумкин.

Нима учун атеросклерозда кўпинча юрак азият чекади?

Юракнинг ишемик касаллиги

Юракнинг коронар (ёки вена) артериялари диаметрининг кичикроқ бўлиши туфайли липид чўкиндилари уларнинг ёриқларини тез торайтириб кўяди.

Бирлаштирувчи тўқиманинг атеросклеротик тошмаларидан ўсишлари (склероз) ва кальций тузлари чўкиндилари (кальциноз) артериялар тешикларини тўла
беркитиб қўймагунича, аста-секин артерия шаклининг ўзгариб ва торайиб боришига олиб келади. Юрак мушаги қон айланишининг пасайиши чоғидаги озуқа ва кислород етишмовчилиги юрак мушагининг у ёки бу жойида ишемия (кислород тақчиллиги)ни келтириб чиқаради.

Бундан ташқари, артерия тешигининг тромб (тромбоз) билан зич тўлиб қолиш эҳтимоли йўқ эмаслиги некроз (инфаркт) ҳосил бўлишига олиб келади.
Касаллик ўткир (стенокардия ва миокард инфаркти), шунингдек, сурункали шакллар (юрак маромининг бузилиши, юрак етишмовчилиги) кўринишларида намоён бўлади.

Юрак ишемик касаллиги белгилари муайян клиник шаклда бўлади. • Туш ортида ёки юрак атрофидаги оғриқлар чап кўлга ўтиши мумкин (қ. Миокард инфаркт, Стенокардия).

• Юракнинг нотекис уриши, юрак музлаши, юракнинг тезтез уриши (қ. Аритмия).

• Жисмоний зўриқишда нафас қисиши, нафаснинг бўғилиши, оёқларнинг шишиши (қ. Юрак етишмовчилиги) ва ҳ.к… Меҳнат қобилияти касаллик зўриқиши частотасига, шунингдек, касаллик оғирлашуви натижасида бошланган юрак (ва бошқа аъзолар) фаолияти бузилиши тарзига боғлиқ.

Юракнинг ишемик касаллиги

Юракнинг ишемик касаллигида Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Юқорида тилга олинган белгилар пайдо бўлганда юрак-томир тизими ҳолатини ўрганиш учун шифокорга мурожаат қилиш
керак.

Юракнинг ишемик касаллиги ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текшириш

Ташхис қўйиш учун умумий шифокор кўриги ва одатдаги
таҳлилларни тайинлашдан ташқари юрак-томир тизими ва липид алмашинуви ҳолатлари текшириб кўрилади. Бунинг учун
қуйидагилар бажарилади:

• Электрокардиография (шу жумладан, велоэргометрия);

• Эхокардиография;

• юрак артериялари рентгеноконтраст ангиографияси (коронаграфия);

• умумий холестерин, юқори зичликдаги липопротеидлар
аралашмасини аниқлаш ва ҳоказо.

Юракнинг ишемик касаллиги

Юракнинг ишемик касаллиги Муолажа

 

Ателосклероз ривожланиши хавфининг барча омилларига
қарши таъсир юрак ишемик касаллиги муолажасининг асосини ташкил этади. Бунинг учун чекишни ташлаш, гиподинамияни бартараф этиш (жисмоний фаолликни ошириш, жисмоний машқлар), артериал босим ва қондаги ҳолестерин даражасини назорат қилиш, тўғри овқатланиш шарт.

Пархез. Беморга ёғ алмашинуви (липид)ни мўътадиллаштирадиган тўғри парҳез тайинлаш учун текширишда олдин қон биокимёвий таҳлили натижалари ва беморнинг овқатланиш
хусусиятларини билиш зарур. Липид алмашинувига ижобий ёки салбий таъсир кўрсатадиган дорилар ҳақидаги маълумотлар катта аҳамиятга эга. Булар барчаси асосли ва бир мақсадга йўналтирилган парҳезни тузишга имкон беради (қ. Атеросклерозда парҳез тартиби).

Овқатланиш асоси чеклаш, баъзан эса ёғ ва холестеринга бой маҳсулотларни истисно этишдир. Овқатлар сирасидан қуйидагиларни бутунлай олиб ташлаш лозим: гўштниннг ёғли
нави, жигар, буйрак, мия, колбасалар, ёғли сут маҳсулотлари, шунингдек, ошхона ёғлари ва қаттиқ маргаринлар.

Дори воситалари. Дориларни фақат шифокор тавсияси ва унинг назорати остида ичилади. Бунда препаратларни доимий (умрбод) ичиб туриш ва ЭКГ, АБ даражаси, пульс частотаси,
қонда холестерин даражаси назорати самарали муолажанинг мажбурий шартлари ҳисобланади. Дори воситалари ва уларнинг миқдорини танлаш мутлақо ихтиёрийдир.

Шифокорлар кўп ҳолларда гиполипидемик воситалар, нитратлар, бета-адреноблокаторлар, кальций йўллари блокаторлари (кальций антагонистлари), ангиотензинга айлантирувчи
ферментлар (ААФ), антиагрегантлар ва ҳоказоларни буюрадилар.

• Гиполипидемик воситалар: қ. Атеросклероз.

• Нитратлар (кўпроқ веналарга таъсир кўрсатувчи периферик вазодилататорлар): Динитрат изосорбиди (Изолонг, Кардигет)

• Монитрат изосорбиди (Монизол, Моночикве, Оликард, Пектрол, Монолонг, Моносан, Эфокс)

• Нитроглицерин (Нитроминт, Депонит 10, Нитронг форте, Сустак, Сустонит):

• Бетаадреноблокаторлар: Атенолол (Бетакард), Бетаксолол (Бетак, Локрен)

• Бисопролол (Конкор)

• Метопролол (Беталок, Вазокардин, Корвитол, Метокард, Эгилок)

• Небиволол (Небилет)

• Тилинолол (Корданум).

• Кальций йўллари блокаторлари (кальций антогонистлари): Амлопидин (Калчек, Кардилопин, Корвадил, Норваск, Теренокс)

• Верапамил (Изоптин СР, Феноптин)

• Дилтиазем (Алтиазем, Диазем, Кардил)

• Нимодипин (Нимотоп)

• Нифедипин (Кордипин, Коринфар, Кардафлекс, Кальцигард, Никордия, Фенамон)

• Фелопидин (Фелодип).

• Миокард метаболизмини яхшиловчи дорилар: Дўлана гуллари экстракти

• Инстенон

• Милдронат

• Молсидомин (Диласидом, Корвамин, Сиднофарм)

• Пумпан

• Тонгинал

• Фиторелакс

• Таурин (Дибикор)

• Триметазидин (Предуктал).

• АПФ ингибаторлари: Каптоприл (Ангиоприл, Капотен)

• Лизиноприл (Диротон, Лизорил, Листрил, Даприл, Синоприл)

• Эналаприл (Берлиприл, Ренитек, Эднит, Энап, Энам, Энвас).

• Антиагрегантлар: Ацетилсалицил кислота (Асперин Кардио, Тромбо АСС)

• Кардиомагнил, Клопидогрел (Плавикс)

• Тиклопедин (Тагрен, Тиклид).

• Калий ва магний препаратлари: Аспаркам • Магнерот • Калий ва магний аспарагинати • Панангин.

Юракнинг ишемик касаллиги

Юракнинг ишемик касаллиги Жарроҳлик муолажаси

Миокард қон айланишини тиклаш учун юрак артерияларида хилма-хил қайта тиклаш жарроҳлик амаллари бажарилади (коронар артерияларида). Консерватив муолажа самарасизлиги ва коронар артерияларнинг анча торайиши жарроҳлик амалиётини тақозо этади. Рентгенологик назорат остида томирга игна
санчиб бажариладиган кичик травматик аралашув (баллон анжомластикаси, стентирлаш) каби очиқ усулдаги жарроҳлик
амаллари ҳам (аортокоронар шунтирлаш) бажарилади.

Miokard infarkt davolashning 10 xil yollari xakida tolik malumot

• Баллон ангиопластикаси ва стентирлаш

Артерия тешигига баллон катетерлари киритилади, у зарарланган томир ёнида ўрнатилади, кейин уни аста торайган жойга
олиб келинади ва баллон шиширилади. Борди-ю, баллон билан томирни кенгайтириш самара бермаса, томир тешигини
кенгайтирувчи махсус стент (пружина) қўйилади.

• Аортокоронар шунтирлаш Кўп ҳолларда сунъий қон айлантириш шароитларида амалга оширилади. Жарроҳлик амали юрак артериясининг торайган ёки тромблашган қисмидан ўтиб, қон учун айланма йўл
ҳосил қилишдан иборат. Бунда айланма йўл учун сондан олинган венанинг қисмидан ёки билакдан олинган артериядан фойдаланилади.

Кейин бу томирнинг бир учи кўкрак аортаси билан, иккинчи учи юракнинг коронар артерияси билан туташтирилади, шундай қилиб, қон айланиши «тўхтатилиб», шу
коронар артериянинг зарарланган жойидан айланиб ўтилади.

Юракнинг ишемик касаллиги ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР

 

Халқ табобати рецептлари (дамламалар) Оддий брусниканинг япроқлари, буйрак чойи новдалари (Ортосифон), жўка (липа) гули, шифобахш валериана илдизи,
шифобахш қашқарбеда (донник) қичитқи, ялпиз наъматак, четан мевалари, маймунжон (ежевика), қайин япроқлари тенгматенг миқдорда кўшилади. Тўпламнинг туйилгани 8 гр
300 мл қайнаган сувга солиб, сув ваннасида ёпиқ идишда 15 дақиқа иситилади, термосда 2 соат тиндирилиб, сузгичдан

ўтказилади. Илиқ ҳолда стаканнинг 1/3-1/4 миқдорича кунига 4-5 мартадан овқатдан 20 дақиқа кейин ичилади. Стенокардия хуруж қилган вақтда қайноқ настойдан 100-150 гр
ичиш керак.

Шифобахш лимонут гиёҳи 10 гр. зира меваси 5
5 гр, оддий арчагул гиёҳи 5 гр, тоғ арникаси тўп гули 5 гр, шифобахш қашқарбеда (донник) гиёҳи – 1 10 гр, оддий манжетка
япроғи 5 гр, шифобахш арслонқуйруқ гиёҳи 15 гр, Шифобахш қоқиўт илдизи 10 гр, маккажўхори паттаси гр, ўрмон маймунжони новдаси, буғдойиқ илдизи 5 гр,
оддий брусника япроғи 10 гр. Туйилган тўпламдан 9 гр
300 мл қайнатилган сувга солинади, термосда 3 соат тиндирилиб, сузғичда сузилади. Илиқ ҳолда стаканнинг 1/4 миқдорича кунига 4 марта овқатдан 1 соат олдин ичилади.

Шифобахш қашқарбеда ўти, омела новдаси, дорибоп шивит
меваси, дорибоп мойчечак гули, спориш гиёҳи, шифобахш
календула гули, йўнғичка гули, каштан гули, марваридгул
япроқлари, наъматак меваси, маймунжон япроғи, сачратқи
илдизи, сули пояси, тоғрайҳон гиёҳи теппа-тенг миқдорда олинади.

10 гр тўплам 300 мл сувга солинади, сув ваннасида 10 дақиқа иситилади, 2 соат тиндирилиб, сузғичдан
ўтказилади. 1/4 стакандан илиқ ҳолда кунига 4 маҳал овқатдан 30 дақиқа олдин ичилади. Бир тўпламни 2-2,5 ойдан
кўп вақт ичилмайди. Ичиш муддатлари оралиғи 7-10 кун.
Барқарор ҳолатда тўпламларни 3-4 ҳафтадан йилига 2-3
марта ичса бўлади.

 

(Visited 199 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!