Ич кетиши (диарея) даволашнинг ТОП 50 хил усули

Ич кетиши 3

Ич кетиши сабаблари даволаш учун маслахатлар

 

Ич кетиши (диарея) тез-тез келадиган суюқ нажас бунга унинг перисталтикаси кучайиши оқибатида, ичакдаги нарсанинг ўтишидаги тезлик йўғон ичакдаги сувнинг сўрилиши издан чиқиши ва ичак деворининг яллиғланиш секрети ёки транссудатнинг каттагина миқдорини ажратиб чиқариши сабаб бўлади.

Диарея юкумли хусусият касб этиши мумкин (қ.Дизентерия, Холера) ёки юқумли бўлмаган касаллик билан (қ. Колит, Энтерит, Лактаза етишмовчилиги, Целиакия) ёки дори-дармонларнинг тескари таъсири билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ич кетишини келтириб чиқарувчи дорилар:

• таркибида магний тузи бўлган антацидлар; • антиаритмик дорилар (Зинидин, Пророанолон); •антибиотликлар; • қанд ўрнини босувчилар (Орбитол, Маннитол); •сурги дорилари ва ҳ.к.

Овқатда ёғли маҳсулотларни (сметана, ёғ ва ҳ.к.) ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилгандан кейин мутлақо соғлом одамда ҳам аҳён-аҳёнда диарея ҳодисаси учрайди. Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак? Агар:

• катта ёшдаги киши ёки эмизикли боланинг ичи кетса; • ҳарорат 380С дан ошса; • нажас қоп-қора, қатронсимон ё қонли бўлса; • ич кетишига дорилар сабабчи бўлган деган гумон бўлса; • қоринда қаттиқ оғриқ турса; • ич кетиши 2 кундан ўтиб кетса, албатта шифокорга мурожаат қилиш керак.

Ич кетиши 5

Ич кетишда ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текшириш

Текширув энг аввало ўткир ичак юкумли касалликларини аниқлашга қаратилади. Ундай касалликлар бўлмаса, ичак касаллиги истисно этилади. Шу боис умумий шифокор кўриги ва ташхис учун одатдаги таҳлиллар буюришидан ташқари, шифокор қуйидагиларни тайинлаши мумкин:

• нажасни микроскопда (копрограмма) ва бактериологик текширишдан ўтказиш;

• қорин бўшлиғи аъзоларини ультратовушли текширувдан ўтказиш;

• ичакни эндоскопик текширувдан (колоноскопия, ректороманоскопия) ўтказиш ва ҳ.к.

Ич кетиши

Ич кетишда Муолажа

Ўткир ичак юқумли касаллиги деб гумон қилинганида бемор дарҳол юқумли касалликлар бўлимига ётқизилиши керак. Юқумли касалликка кўрсатма бўлмаса, муолажани амбулатория шароитларида ўтказса ҳам бўлади.

Ич кетиши муолажаси асосий касалликни бартараф этиш, парҳезга риоя қилиш ва турли дориларни ичишдан иборат: ичак микрофлорасини яхшиловчи, ич кетишига қарши дорилар, метеоризмни камайтирувчи дорилар, намакоблар. Бу дориларни танлаш шифокорнинг ихтиёрида. У қатъиян ўз фикрига эга ва диарея табиатидан, ичак микрофлораси ҳолатидан, ёшидан, эски сурункали касалликлардан, организмнинг умумий аҳволидан келиб чиқади.

Ич кетиши 2

Ич кетишида Парҳез.

Дастлабки куни ҳеч нима берилмайди, суюқлик кўп ичирилади (7-8 стакан қайноқ, аччиқ ва нимтатир ширин чой), иккинчи куни 7-8 марта 1 стакандан иссиқ гуруч қайнатмаси, наъматак, беҳи, шумурт қайнатмаси, черник кисели, кагор мусалласи, аччиқ чой берилади (сухарисиз). Борди-ю, ўткир диарея, тинимсиз ич кетиши муносабати билан бадан қуруқшаб қолса, беморга махсус шўр эритмалар берилади.

Нажас яхшилангандан кейин биринчи кунлари сут ва сут маҳсулотлари, янги мева ва сабзавотлар, қаҳва, ўткир ҳидли ва шўр маҳсулотлар (шўр шўрва, чипслар, ёнғоқлар) қанди кўп ичимликлар (олма ва узум шарбатлари, газланган ичимликлар, айниқса кола), жуда ширин маҳсулотлар (конфетлар, музқаймоқ) истисно этилади.

Ич кетиши 3

Ич кетишида Дори воситалари.

Фармакологик дориларни шифокор маслаҳати билан ва унинг назорати остида ичилади. • Ич кетишига қарши дорилар: Аттапульгит (Неоинтестопан) • Лоперамид (Лопедиум, Имодиум) • Смекта.

• Ичак микрофлорасини яхшиловчи воситалар: Бактисубтил

• Бифиформ • Хилак форте • Энтерол.

• Метеоризмни камайтирувчи воситалар: Метеоспазмил

• Панкреофлат • Пепфиз • Симетикон (Эспумизан, Симикол)

• Фаоллаштирилган кўмир • Шивит • Фенхель • Юниэнзии МПС билан.

• Шўр эритмалар (эритма тайёрлаш учун қуруқ моддалар): Глюкосалан • Регидрон • Цитраглюкосолан.

Ич кетиши 4

Ич кетишида Табиий воситалар

Халқ табобати рецептлари (дамламалар) Кулранг қандоғоч ёнғоқчалари 5 гр Термосдаги 1 л қайнатилган сувга солиб, 2 соат тиндирилади, овқатдан кейин 1 соат ўтгач, ич кетиши ва қоринда оғриқ турганида ичилади.

Медуница гиёҳи 40 гр, термосдаги 1 л қайнатилган сувга солиб, 1 соат тиндирилади, ич кетиши, қорин оғриғи, метеоризмда овқатдан кейин бир соат ўтгач, кунига 3 маҳал 1 стакандан ичилади. Муолажа муддати 2 ой.

Медуница гиёҳи 40 гр, луб уруғи 15 гр, наъматак меваси 10 гр Термосдаги 1 л қайнатилган сувга солиб, 5 соат дамланади. Ич кетиши ва колит аломатлари намоён бўлганида овқатдан кейин 1 соат ўтгач, кунига 3-4 маҳал чорак стакандан ичилади.

Шивит (укроп) уруғи 50 гр, зира уруғи 30 гр, дастарбош тўп гули 50 гр, тоғ райҳон гиёҳи 30 гр олиб аралаштирилади ва туйилади. Тўплам кукунидан 5 ошқошиғини термосдаги 1 л қайнатилган сувга солиб дамланади ва 2 соат тиндирилади. Қорин шишиб, қулдираса кунига 3-4 маҳал майда-майда ҳўплаб, ярим стакандан илиқ ҳолда ичилади.

Хикичок,  Тиш тушиши,  Стоматит,  ТИШ ОҒРИҒИ,  Тромбофлебит, Стенокардия, Юрак етишмовчилигини, БОД (РЕВМАТИЗМ),  Юрак

(Visited 492 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!