Аппендицит КЎРИЧАК даволаш олдини олиш учун

Аппендицит 3

Аппендицит КЎРИЧАК даволаш олдини сабаблари хакида

 

Аппендицит КЎРИЧАК Аппендицит кўричакнинг чувалчангсимон ўсимтаси (аппендикс) яллиғланиши. Касаллик одатда ўткир аппендицит хуружи билан бошланади ва тугалланади. Сурункали шаклга ўтиши камдан кам кузатилади, бу агар бемор бирон сабаб билан операция қилинмай, касалликнинг барча аломатлари йўқолганда рўй беради.

Аппендицит КЎРИЧАК Аломатлари

• Қоринда оғриқ. Касаллик бирдан бошланади, қориннинг ўнг томони пастида, гоҳо тепада ёки киндик атрофида кўққисдан оғриқ туради. Бир неча соатдан кейин оғриқ қориннинг ўнг томони пастига кўчади ва доимий тус олади. Агар дастлабки кунларда бемор операция қилинмаса, оғриқ бутун қоринга ёйилади (перитонит).

• Беморнинг кўнгли айнийди ва қусади. Ич кўпинча яхши келади, гоҳо тўхтаб-тўхтаб келади, кам ҳолларда ич кетади.

• Бадан ҳарорати 38-39°С гача кўтарилади; Ўткир аппендицитнинг энг хатарли асоратлари:

• аппендикуляр инфильтрат;

•аппендикуляр абсцесс;

• перитонит;

Ўткир аппендицит асоратлари илк муддатларда ривожланади (касаллик бошланишининг дастлабки 2-3 куни), одатда тиббий ёрдамга кеч мурожаат қилиш ва ўзини-ўзи даволаш оқибатида рўй беради.

Аппендикуляр инфильтрат қорин бўшлиғининг аппендикс атрофида жойлашган яллиғланган аъзоларидан иборат ўсимтасимон ҳосиладир. Кейинчалик аппендикуляр инфильтрат ё консерватив терапия таъсири остида сўрилиб кетади ёки тегишли муолажага қарамай йиринг боғлайди.

Аппендикуляр абсцесс қорин пардасининг чекланган йирингли яллиғланиши, ўткир аппендицит асорати сифатида чувалчангсимон ўсимтадаги жараён сифатида ривожланади.

Перитонит қорин пардасининг тарқалган йирингли яллиғланиши, ўткир аппендицитнинг энг хавфли асорати ҳисобланади.

Аппендицит 1

Аппендицит 

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Касаллик аломатлари сезилиши билан шифокорни ёки «тез ёрдам»ни чақириш зарур, чунки ўткир аппендицитда зудлик билан операция қилиш керак.

Ташхис куйилгунча ёки қўйилмаганда оғриқ босувчи, ич юргизувчи дорилар ичиш, қоринга иссиқ қўйиш мумкин эмас, чунки булар тескари таъсир кўрсатади. Малакали шифокор бўлмаса ё уни узоқроқ кутишга тўғри келиб қолса, бемор тўшакка ётқизилиши, қорнига совуқ нарса босиш, оч қолдириш керак.

Аппендицит

Аппендицит КЎРИЧАК ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текшириш

Умумий шифокор кўриги асосий аҳамиятга эга, аммо зарурат туғилганда бошқа ўткир хирургик касалликларни истисно этиш учун қўшимча усуллар ҳам қўлланилади:

• рентген текшируви (қорин бўшлиғини, кўкрак қафасини); • ультратовуш текшируви; • лапароскопия ва ҳоказо.

Муолажа

Парҳез. Аппендицит деб гумон қилинганда касалхонага ётқизилгунча ёки операция қилиниши тайин бўлгунча ҳеч қанақанги овқат ейилмаслиги керак. Газланмаган сув ичсагина бўлади.

Консерватив муолажа фақат аниқ чекланган аппендикуляр инфильтрда қўлланади ва жарроҳлик бўлими шароитида ўтказилади.

Муолажа енгил овқат, қоринга совуқ нарса тортиш, антибиотиклар буюришдан иборат. 3-6 ойдан кейин (бу муддат ичида инфильтрат тўлиқ сўрилиб кетади) режали аппендоэктомия кўрсатилади. Инфильтратни абсцесслашга кўрсатувчи клиник манзара чоғида тезлик билан операция қилиш кўрсатилган.

Малакали шифокор бўлмаганда ёки уни узоқроқ кутишга тўғри келганда консерватив муолажа тавсия этилади: қоринга совуқ нарса босилади, ҳеч нарса еб-ичилмайди, тўшакдан тур май, меъдага зонд қўйиб, инфузион муолажа қилинади ва антибиотиклар берилади.

Аппендицит 5

Аппендицит КЎРИЧАК Жарроҳлик муолажаси

Мураккаблашмаган ўткир аппендицитда (очиқ ёки лапароскопик) тезкор аппендэктомия қилинади.

Аппендикуляр абсцессда йиринглаган жой очилади ва йиринги тозаланади. Аппендэктомия қилиш имкони бўлганда уни яллиғланиш жараёни тўхтагандан кейин бажарилади (2-6 ой).

Перитонитда, аппендэктомияда, қорин бўшлиғини ювишда, уни тозалашда жарроҳлик амалиёти бажарилади. Колит (куланж)

Колит (қуланж) йўғон ичак шиллиқ пардасининг яллиғланиши бўлиб, колитнинг ўткир ва сурункали турлари бўлади.

• Ўткир колит аксар ҳолларда микробли заҳарланиш билан боғлиқ бўлиб ичкетар, сальмонеллез каби юқумли касалликларда учрайди, айрим ҳолларда бошқа микроорганизмлар, вируслар, токсик моддалар, аллергик таркиблар томонидан ҳам келиб чиқиши мумкин.

• Сурункали колит ичак яллиғланишининг бошқа турларидан кўра кўпроқ учрайди, у асосан ўткир юкумли касаллик билан оғриш оқибати ҳисобланади, ёки гастрит, панкреатит, энтерит сингари касалликларда сабаб бўлиши мумкин. Овқатланишда узоқ муддатли ва қўпол бетартибликлар, шунингдек, узоқ муддат ич юргизувчи дориларни (равоч, итшумурт илдизи, жостер меваси, сенна япроғи ва ҳоказолар), антибиотиклар ва бошқа дориларни ўзбошимчалик билан ичиш туфайли юзага келиши мумкин.

Аппендицит

Аппендицит КЎРИЧАК Аломатлари

Ўткир колит қаттиқ ва узоқ оғриш, қорин қулдираши, иштаҳа йўқолиши, ич кетиши (кунига 15-20 маротабалаб «ташқарига чиқишлар») билан кечади, ҳарорат 38°С ва ундан юқорига кўтарилиши мумкин. Муолажа қилинмаганда тил қуруқшайди, тил сиртини кулранг ёки қорамтир-кулранг караш қоплайди.

Сурункали колит қуйидагича намоён бўлади:

• қориннинг ён ва қуйи бўлимларида лўқиллаган ва симиллаган оғриқ туради, овқат еб бўлгандан кейин ва бўшаниш олдидан кучаяди;

• ич кетади, ич қотиш билан алмашиб туради;

• бўшангандан кейин ҳам ичакда нажаснинг ярми қолгандек туюлади;

•ел кўп тўпланиши оқибатида қорин шишади ва қулдирайди;

• нажасдан ўткир бадбўй ҳид таралади;

• иштаҳа ёмонлашади, кўнгил айнийди, кекирик келади, оғизда аччиқ таъм сезилади;

• ҳолсизлик, озиш, витамин етишмаслиги, анемия ва бошқа аломатлар зоҳир бўлади; Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак? Ичак фаолиятида бузилиш (беқарор нажас келиши, метеоризм ва ҳоказо) аломати сезилганда шифокор кўригидан ўтиш керак.

Аппендицит 3

Аппендицит КЎРИЧАК ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текшириш

Ўткир колитда тиббий текшириш ич кетиши ва бошқа ўткир ичак инфекцияларини аниқлашга қаратилган бўлади. Сурункали колитда энг аввало ичак ўсимта касаллиги бор-йўқлигини аниқлаш лозим.

Ташхисни аниқлаш ва колитга ўхшаш тез-тез учрайдиган касалликларни истисно этиш учун шифокор умумий кўриги ва одатдаги таҳлилларни тайинлашдан ташқари шифокор қуйидагиларни тайинлаши мумкин:

• ичакни эндоскопик текшириш (колоноскопия, ректароманоскопия);

•қорин бўшлиғи аъзоларини ультратовушли текшириш;

• нажасни микроскопик (копрограмма) ва бактериологик текшириш;

• кўрсатмалар бўйича ичак микрофлораси текширувининг қўшимча услубларини қўллаш (қ. Дисбактериоз, Дизентерия) ва ҳоказолар.

Аппендицит 2

Аппендицит КЎРИЧАК Муолажа

Муолажа уй шароитида олиб борилади. Шифокорлар одатда парҳез сақлашни ва турли дорилар ичишни тавсия этадилар: ичак микрофлорасини яхшиловчи ич кетишига қарши дорилар, метеоризмни камайтирадиган дорилар, ич юргизувчи дорилар.

Парҳез. Оғир кечувчи ўткир колитда биринчи куни кўп суюқлик ичиш (7-8 стакан қайноқ, аччиқ ва нимтатир ширин чой), иккинчи куни 7-8 стакан илиқ гуруч қайнатмаси кун давомида, наъматак, беҳи, шумурт қайнатмаси, черник кисели, кагор шароби, аччиқ чой барчаси сухарисиз. Борди-ю, ўткир колит тинимсиз ич кетиши оқибатида организмнинг суви

қочгудек бўлса, беморга худди ўткир ичак инфекциясида бўлганидек махсус эритмалар берилади (қ.Дизентерия). Кейин 1-2 кунга 5-6 марталик суюқ, яримсуюқ, сабзавотларни қирилгани, сувда ёки буғда пиширилган таомлар тайинланади, буларга:

• олий навли буғдой нони қотирилгани;

• ёғсиз гўшт ёки балиқ шўрвасининг суви, ёрмалар ва қиймаланган гўшт буғда тайёрланган кнель ва фрикаделлар, янчилган тухумнинг шиллиқ қайнатмаси қўшилади;

• сувда буғланган ёки қайнатилган котлетлар, кнеллар, суфле, мол гўштининг ёғсиз ва чандирсиз турларидан, бузоқ, товуқ ва курка (терисиз), қуён, балиқ фрикаделкалари;

• янги пиширилган кальцийлаштирилган ёки тоза қирилган творог ва ундан тайёрланган буғ суфлеси, кунига 1-2 тадан тухумнинг қориштирилгани ёки буғланган омлет кўринишида таомга қўйиб берилади;

• сувда пиширилган қирма бўтқа ёки гуруч, сули ёки маржумак ёрмасидан қилинган ёғсиз шўрва суви;

• чой, хусусан кўк чой, қайнатмалар, киселлар ва наъматак, қуритилган черник, қорағат, шумурт, беҳи, қизил, нок желеси, арчилган олманинг қирилгани.

Истисно этилади:

• янги етилган буғдой ва ҳар қандай жавдар нони, ёпилган нарса;

• ёрмали, сабзавотли, макаронли шўрвалар, сутли, аччиқ ва ёғли бульонлар;

• ёғли гўшт, лаҳим гўшт, колбасалар ва бошқа гўшт маҳсулотлари;

•ёғли ва шўр балиқ, увулдириқ, консервалар;

• янги сут ва творогдан бошқа сут маҳсулотлари;

• тухумнинг қотириб ва қовуриб пиширилгани;

• сўк, арпа ёрмаси, макаронлар, дуккаклилар;

• ҳар қандай сабзавотлар ва газаклар, шунингдек, мева ва ёнғоқлар табиий кўринишда, туршаклар, компотлар, асал, мурабболар ва бошқа ширинликлар;

• сутли қаҳва ва какао, газланган ва совуқ ичимликлар. Сурункали колитда касаллик хуружидан ташқарида ичак флорасини яхшилаш учун дори-дармонлар ичиш шарти билан соғлом озуқа тавсия этилади (қ. Дисбактериоз).

Кучли ич кетиб турган пайтда сурункали колит бирданига хуруж қилиб қолса овқатланиш тартиби худди ўткир колитдагига ўхшаш бўлади. Кейин юқорида тилга олинган парҳезнинг қирилмаган вариантига ўтилади ва ўткир даврда тақиқланган маҳсулотлар аста-секин кўшиб борилаверади.

Шундан кейин бемор кўтаролмайдиган ва сурункали колитни хуруж қилдиришга қодир маҳсулот ва таомлар истисно этилади ёки чеклаб қўйилади (бундай маҳсулотларга сут, дуккаклилар, узум, пиво, квас, картошка, тузланган карам, шунингдек, ёғли, жуда шўр ва аччиқ овқатлар киради). Асосий овқатни ейишдан олдин кунига 3-4 маҳал 50-100 гр дан ғўра олма, сабзи ёки бошқа хом сабзавот ва меваларни яхшилаб чайнаб ейиш мақсадга мувофиқ.

Дори воситалари. Дориларни танлаш мутлақо ихтиёрийдир ва йўғон ичакдаги яллиғланиш жараёни тусига, ичак микрофлораси ҳолатига, ёшга, қўшимча сурункали касалликларга, организмнинг умумий ҳолатига боғлиқ.

• Ичак микрофлорасини мўътадилловчи воситалар: Бактисубтил • Бифиформ • Хилак форте • Энтерол.

• Метеоризмни камайтирувчи дорилар: Метеоспазмил • Панкреофлат • Пепфиз • Симетикон (Эспумизанг, Симикол) • Фаоллаштирилган кўмир • Шивит • Фенхель • Юниэнзим МПС Плам.

• Ич юргизувчи дорилар: Бисакодил (Дульколакс) • Лактулоза (Дюфалак) • Макрогол (Форлакс) • Денгиз карами (Ламинория) • Пикосульфат натрий (Гутталакс, Лаксигал) • Катта уруғли баргизуб • Сенна (Глаксенна).

• Ич кетишға қарши дорилар: Аттапульгит (Неоинтестопан) • Лоперамид (Лопедиум, Имодиум) • Смекта.

Аппендицит 56

ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ табобати рецептлари (дамламалар) Аппендицит КЎРИЧАК

Спастик колитда Кизил пойча гиёҳи 10 гр 1 стакан сувга солиб, 5-10 дақиқа қайнатилади, 2 соат тиндирилади, 1 ош қошиқдан кунда овқатдан олдин 3-5 маҳал ичилади.

Ялпиз япроғи 5 гр термосдаги 1 стакан қайнатилган сувга

солиб, 2 соат тиндирилади, кунига 3-5 маҳал овқатдан олдин 1 ош қошиқдан ичилади.

Мойчечак гули 10 гр термосдаги 1 стакан қайнатилган сувга солиб 2 соат тиндирилади, кунда овқатдан олдин 3 маҳал 3/1 стакандан ичилади. Муолажа муддати 30 кун.

Сурункали колитда

Календула гули 10 гр термосдаги 1 стакан қайнатилган сувга солиб, 2 соат тиндирилади, инфекцион колитда 2-3 ой давомида ҳар куни овқатдан олдин 2 ош қошиқдан ичилади. Календула настойкаси (дорихонаники) инфекцион колитда 2-3 ой давомида овқатдан олдин кунига 3 маҳал 30-40 томчидан ичилади.

Наъматак бутоғи 50 гр термосдаги обжушга солиб 80 дақиқа тиндирилади, сурункали колитда овқатдан олдин кунда 3-4 маҳал 4/3 стакандан ичилади. Муолажа муддати 45 кун. Олча меваси мустаҳкамловчи таъсир кўрсатади, иштаҳани яхшилайди, ёf ва оқсилларни ҳазм қилдиради.

Уларни 100-200 мл дан кунига 2-3 маҳал овқатдан кейин ейилади. Ич кетганда халқ табобати товуқ коричкасининг ички сариқ тўқима терисини қуритиб ейишни тавсия қилади. Уни қуритиб, ғамлаб қўйса ҳам бўлади. Истеъмол қилишдан олдин терининг ярми туйилади, 1 стакан қайнатилган сувга солинади, 1 соат тиндирилади. Кунда 2-3 маҳал 2/1 3/1 стакандан ичилади.

Нашвати қоқи 2/1 стакан, сули ёрмаси 3 ош қошиқда 2 стакан сувда 10-12 дақиқа қайнатилади, 1 соат тиндирилади, сузғичдан ўтказилади, ич кетганда кунига 2/1 марта 2/1-4/1 стакандан ичилади.

Янги картошка суви 10 гр кунда овқатдан олдин 2-3 маҳал ичилади. Бу ич қотишга қарши оддий, осон, самарали восита. Муолажа муддати 5-7 кун.

Хикичок,  Тиш тушиши,  Стоматит,  ТИШ ОҒРИҒИ,  Тромбофлебит, Стенокардия, Юрак етишмовчилигини, БОД (РЕВМАТИЗМ),  Юрак

(Visited 351 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!