Целиакия глютен касаллиги даволаш йоллари келиб чикиш сабаби

Целиакия даволаш 2

Целиакия глютен касаллиги даволаш учун керак боладиган нарсалар

Целиакия (глютен касаллиги) ингичка ичак шиллиқ пардасининг емирилиши. Ушбу касалликда ирсий нуқсон сифатида ичакда глютен таркибларидан бири глиадиннинг парчаланиши учун зарур фермент бўлмайди. Натижада глиадин ингичка ичак шиллиқ пардасини емирувчи заҳардек таъсир қилади, бу эса унда ҳазм бўлган овқатнинг сўрилмай қолишига олиб келади.

Целиакия анча кенг тарқалган касаллик. У ҳар 1000 одамдан 1 тасида учраб туради.

Целиакия боланинг эмизикли палласидан бошланади, ундан кейинги даврларда камдан-кам учрайди, баъзида озуқага глютен таркибли маҳсулотлар илк бор киритилгандан кейин 6 ва ундан кўпроқ ой ўтгач бошланади. Катта ёшдагиларда (касаллик чўққиси 30 ёшда) бу касаллик кўпинча уёки бу юқумли касаллик (ичак юқумли касаллиги, ўткир респиратор вирус юкумли касаллиги ва ҳ.к.) билан боғлиқ бўлиб, целиакия ривожланишига туртки бўлиб хизмат қилади.

Целиакия даволаш 1

Целиакия глютен касаллиги белгилари

• Бола озуқасига донли ўсимлик маҳсулотлари киритилгандан кейин иштаҳаси пасаяди ва тана вазни ортиши секинлашади, асабийлашув пайдо бўлади.

• Корни шишиб, оғрийди, ичи кетади.

• Eғ аралашмали нажас одатдагидан кўпроқ ажралиб чиқади (стеаторея).

• Кейинчалик темир етишмовчилиги анемияси ривожланади ва иштаҳа яхши бўлса ҳам тана вазнида камайиш кузатилади.

• Суякда оғриқлар туради, шакли ўзгаради, томир тортишади, тирноқ ва соч мўртлашади, тери қуруқшаб, кепак тўкади, асабийлашади.

Тахминан болаларнинг учдан бир қисмида бундай аломатларнинг кўпчилигини кузатиш мумкин, касаллик эса (иштаҳа сақланган ҳолда ич кетишисиз ва бошқа аломатларсиз) озишда намоён бўлади. Бу ташхисни қийинлаштиради, тўғри ташхис вақтида қўйилмагани ва муқобил муолажа бўлмагани, озуқа дан глютен таркиби чиқариб ташланмагани сабаб боланинг аҳволи ёмонлашади ва муолажа қийинлашади. Шу боис бола соғлиғи аҳволидаги ҳар қандай шубҳали бузилишларни целиакия деб гумон қилиниши ғоят муҳим. Шифокорга качон мурожаат килиш керак? Целиакия аломатлари пайдо бўлганда (кўп ҳожат чиқариш, ўсишнинг сустлашуви ва ҳ.к.) шифокор кўригидан ўтиш керак.

Целиакия даволаш

Целиакия глютен касаллиги ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текшириш

Целиакия гумон қилинганида махсус тестлар қўлланилади. ди.

• қонда антиглютен иммуноглобулинни аниқлаш; • нажасдаги ёғни текшириш;

• глиадин юки орқали текшириш;

•ичак шиллиқ пардасининг биопсияси билан ингичка ичакни эндоскопик текшириш ва ҳ.к.

Целиакия даволаш

Муолажа Целиакия глютен касаллиги

Целиакияни даволашда махсус глютенсиз парҳезга риоя қилиш асосий аҳамият касб этади. Бу сурункали касалликни даволайдиган махсус дорилар ҳозирча топилган эмас. Кўп ҳолларда ўз вақтида ташхис қўйилиши ва парҳезга қатъий риоя қилиниши туфайли озуқадан глютен чиқариб ташлангандан кейин бир неча кун давомида бемор аҳволи яхшилана бошлайди. Барча аломатлар одатда 4-6 ҳафтадан сўнг ўтиб кетади.

Ташхис кеч қўйилиб, касаллик муолажаси оғир кечганида фақат парҳезга риоя қилишгина соғайиб кетиш имконини беради.

Янада яхшироқ муолажа учун беморни касалхонага ётқизиш керак. Касалхонада кўрсаткичлар бўйича оқсил дорилари ва ёғли эмульсиялар венага юборилади.

Бундан ташқари моддалар алмашинуви бузилишларини даволаш учун қуйидаги дорилар ичирилади: витаминлар (Эрюкальциферол, фол кислотаси), кальций (глюконат кальций) ва темир (темир сульфати) дорилари, махсус озуқа аралашмалари (Берламин модуляр). Целиакия зўриққан чоғда гормонал дорилар буюрилади (Преднизалон).

Парҳез. Буғдой, жавдар, арпадан қилинган барча маҳсулотларни озуқадан тўла ва умрбод чиқариб ташланади: нон, ун ва макарон маҳсулотлари, ёрма, қандолат, колбаса ва тилга олинган донларнинг унидан қилинган бошқа озуқалар.

Гуруч, маржумак, зиғир, маккажўхори, саго, шунингдек, соядан қилинган таом ва маҳсулотлар тавсия этилади. Кўтарса, сулидан қилинган таом ҳам рухсат этилади, аммо кунига 40-50 гр дан ошмаслиги керак.

Парҳезда овқат ҳазм қилиш аъзоларининг бир маромдаги механик ва кимёвий авайланиши тамойилига риоя қилиш керак. Таомлар туйилган ва қирилган, сувда қайнатилган ёки буғлатилган маҳсулотлардан бўлмоғи шарт. Кайноқ ва муздек таом истисно этилади.

Овқатланиш тартиби кунда 5-6 марта парҳезга сервитамин маъданли препаратлар кўшиб борилади (B12, К, С, Д витаминлари, фол кислотаси ва ҳ.к.лар, темир, кальций, магний). Ич келиши яхшиланиши учун махсус туйилмаган, зўриқмаган сурункали энтеритдаги парҳез бўйича овқат берилади (қ. Энтерит).

Парҳезга тўлиқ риоя қилмаслик касалликни кучайтирибгина қолмай, балки ингичка ичакнинг ярали ва ўсимтали касалликларнинг мураккаблашувига ҳам олиб келиши мумкин.

Хикичок,  Тиш тушиши,  Стоматит,  ТИШ ОҒРИҒИ,  Тромбофлебит, Стенокардия, Юрак етишмовчилигини, БОД (РЕВМАТИЗМ),  Юрак

Целиакия даволаш 2

(Visited 122 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!