Ич котиши даволаш учун ТОП 50 махсулот

Ич котиши 4

Ич котиши сабаблари даволаш учун нарсалар

 

Ич котиши 2 кундан ортиқроқ нажаснинг туриб қолиши, ичак фаолиятининг бузилиши ёки ичакнинг мунтазам нотўлиқ бўшаниши.

Ич котишига қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:

• механик тўсиқ мавжудлиги (ичакнинг шиш, чандиқ туфайли торайиши ва ҳоказо);

• бавосил ёки орқа тешик ёриғи (бўшаниш чоғидаги оғриқлар беморни қисташни босишга мажбурлайди, у аста-секин ғойиб бўлади, нажас қаттиқлашади ва унинг чиқиб кетиши баттар оғирлашиб, оғриқни кучайтиради);

• ҳазм аъзолари касалланиши (колит, гастрит ва ҳоказо Ич котиши);

• фаолиятдаги бузилишлар (атоник ва спастик ич қотишлари);

Атоник ич қотиши организм умумий қуввати заифлашганда, камҳаракатли турмуш тарзида, овқатни мунтазам емасликда, озуқа толалари, шу жумладан, тўқималар озиқ-овқатлар билан етарли даражада келиб тушмаганида ичак мушаклари бўшашгани (фалажи) туфайли ривожланди ва ҳоказо.

Спастик ич қотишлар руҳий изтироблар, сурункали касбий заҳарланишлар, чекиш туфайли ичакнинг узоқ муддатли спазмаси чоғида пайдо бўлади.

Ич котиши

Ич котиши белгилари

Асосий белги ичда нажаснинг узоқ туриб қолиши (48 соатдан кўпроқ ич келмаслиги);

• Зич қуруқ нажаснинг орқа тешикни жароҳатлаб чиқиши;

• Нажас йўли шиллиқ пардаси йиртилиши оқибатида нажас сиртида янги қон пайдо бўлиши мумкин;

• Бўшангандан кейин одам тўла ҳожат қилганини сезмаслик ва кучли кучанишга зарурият ҳис этиш;

• Атоник ич қотишларда нажас моддаси мўл, шаклдор, колбаса кўринишида бўлади; бўшаниш оғир, оғриқли кечади;

• Спастик ич қотишларда бўшаниш «қўй қумалоғи» шаклида кечади (нажаснинг майда бўлакларга бўлиниб кетиши);

• Ич қотишлари кўпинча метеоризм (ел тўпланиши)га олиб

келади, киши ўзини эзилган, шишиб кетгандай ҳис этади, ичак қисилиш чоғида қорин қаттиқ оғрийди; • Узоқ ич келмаслигидан кўнгил беҳузур бўлади, ҳаво етишмайди, оғиздан таъм қочади, оғиз ҳидланади, ҳолсизлик, иш қобилиятининг пасайиши, уйқусизлик, асабийлашув ҳоллари юз беради;

Ич котиши

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Давомли ич қотишда қорин бўшлиғини текширтириш учун шифокорга мурожаат қилинади.

Ич котиши 5

Ич котишида ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текшириш

Тозалаш ҳуқнаси (клизма) қўллаш ҳисобига ичак тўла ҳожатдан ҳоли бўлгандан кейингина текширув ўтказилиши мумкин. Текширув мақсади ич қотиши ялтираб чиқариши мумкин бўлган ичак ва бошқа ҳазм қилиш аъзолари касаллигининг олдини олиш. Одатда қуйидагилар қўлланади:

• бармоқ билан пайпаслаб текшириш;

•йўғон ичакни эндоскопик йўл билан текшириш (ректороманоскопия, колоноскопия);

• қорин бўшлиғини ультратовуш билан текшириш ва ҳоказо.

Ич котиши 4

Ич котиши Муолажа

Йўғон ичак касалликлари сабаб бўлган ич қотишларда (шиш, тўғри ичакдаги ёриқ, бавосил ва ҳоказо) улар даволанади.

Атоник ич қотишида ҳар кунги овқатда катта миқдордаги ўсимлик тўқималаридан таркиб топган озиқ-овқат миқдори орттирилади, фаолроқ ҳаёт тарзи тавсия этилади, шифобахш гимнастика, душ, субаквал ванна қилинади. Фойдали терапия сифатида покловчи ҳуқналар ва ич юргизувчи воситалар қўлланади.

Спастик ич қотишида парҳез янада енгилроқ бўлиши керак, гўшт ва балиқни қайнатиб ейилади, сабзавот ва мевалар эса қирилиб, тўғраб, янчиб истеъмол қилинади. Мунтазам равишда янги айрон ва бошқа сут-қатиқ маҳсулотлари ичиб туриш мақсадга мувофиқ. Спастик ич қотишида ич юргизувчи дорилар тўғри келмайди. Одатда спазмолитиклар тайинланади.

Ич котиши парҳез. Ич қотиш билан бирга ичак касалликлари бўлмаган чоғда одатдаги соғлом овқатлар ёнига ичакнинг узоқ фаолият кўрсатишини кучайтирувчи катта миқдордаги озиқ-овқатлар қўшилади, тескари таъсир кўрсатувчи маҳсулотлар миқдори камайтирилади. Шунингдек, янги сабзавот ва мева шарбатлари ҳисобига истеъмол қилинадиган суюқлик миқдори ҳам кўпайтирилади. Эрталаб оч қорин (наҳор)га 1-2 стакан муздек пўртаҳол, олма, сабзи шарбати ёки 1-2 стакан совуқ сув ичиш ичак фаолиятини фаоллаштиради. Ич. Ичак фаолиятини яхшиловчи маҳсулотлар ва таомлар: • озуқа толалари, хусусан дағал тўқимага бой маҳсулотлар: кепак, ундирилган дон, дуккаклилар, ёнғоқлар, замбуруғлар, туршаклар, айниқса ивитилган қораолу, йирик ундан қилинган нон, арпа, маржумак, сули ёрмалари, сўк, хом сабзавот ва мевалар; • барча совуқ таомлар (15-17°С дан паст), хусусан наҳорда ёки тушликнинг биринчи таоми сифатида истеъмол қилиш кўк ши, лавлаги шўрва, чалоп ва ҳоказо; Ич котиши

Ич котиши 2

• органик кислоталарга бой маҳсулотлар нордон мевалар ва уларнинг шарбати, димланган ва тўғралган сабзавотлар, кислотаси баланд сут-қатиқ маҳсулотлари, квас, морс;

• эркин тарзда истеъмол қилинадиган ёғлар (таомларда эмас), наҳорги ёки катта миқдорда бир зумда ейилади (сметана ва қапймоқ 100 гр ва ундан кўпроқ, ўсимлик мойи, тухум сариғи ва ҳоказо);

• углекислий газ таркибли барча ичимликлар; Ичакнинг ҳаракат фаолиятини секинлаштирувчи озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар:

• қамаштирувчи таркибли моддалар черник, шумурт, беҳи, нок, киселлари, аччиқ чой, хусусан кўк чой, сувли какао;

• ошқозон-ичак йўлига кимёвий ва механик тарзда таъсир кўрсатмайдиган таомлар, ичакда секин ҳаракат қилувчи қовушқоқ моддалар шилимшиқ шўрвалар, қирилган масаллиқли бўтқалар, киселлар;

• илиқ ҳолдаги ичимликлар ва таомлар Ич котиши;

Ич қотишда ичимликка шакар ўрнига ксилит ёки сорбит қўшилса, яхши самара беради (кунига кўпи билан 30-40 г). Борди-ю, ич қотиши дағал тўқимага бой маҳсулотларни истисно этувчи ичак сурункали касалликлари туфайли кучайса, ичак

ҳаракат фаолиятининг юмшоқ кучлантирувчиларидан фойдаланилади: наҳорга совуқ ва ширин ичимликлар, асалли сув, шакарли наъматак қайнатмаси, қаймоқ, сабзавот ва мева шарбатлари, лавлаги, сабзи, олхўри ёки гулкарам пюреси, ўсимлик ёғи билан қайнатилган туршаклар, тоблама олма, кефир, айрон, қатиқ шунингдек, пишган помидор, ширин ёнғоқлар, пўстсиз мевалар қўшилади.

Ич котиши 3

Ич котишда Дори воситалари. Дорилар ич қотиши турига қараб тайинланади (юқорига қ.).

• Ични юмшатувчи дорилар: Бисакодил (Дульколакс) • Вазелин мойи • Магнезий сульфат • Макрогол (Форлакс, Фортранс) • Пикосульфат (Гутталакс, Лаксигал) • Сенна (Глаксенна).

• Спазмолитиклар: Дротаверин (Но-шпа) • Красавка препарати • Папаверин.

• Ел ҳайдовчилар: Демитекон • Метеоспазмил • Панкреофлат • Мойчечак гули настойкаси • Симетикон (Симикол, Эспумизан).

Ич котиши ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР

Халқ табобати рецептлари (дамламалар) Равоч туйилиб, кукун қилинади ва ётишдан олдин 0,5 1 гр дан ичилади;

Итшумурт илдизи 20 гр туйилади 1 стакан сувга солинади, 10-15 дақиқа қайнатилади, 1 соат тиндирилгач, ярим стакандан наҳорга ва тунда ичилади;

Жостер мевали қайнатма 20 мл 200 гр сувга солинади, 1-2 дақиқа қайнатилиб, 1 соат тиндирилади сўнг ярим стакандан тунда ёки ярим ошқошиқ билан бир неча марта ичилади;

Луб уруғи 1 чойқошиғи 1 стакан сувда қайнатилади. Латтага ўраб, 4-5 соат тиндирилади. Дамламанинг ҳаммасини уруғпуруғи билан кеч уйқу олдидан ичилади;

Асал 300 гр, сабур (алоэ) шарбати 150 гр. Сабурни узишдан олдин 2 ҳафта суғормаслик керак. Сабур япроқларини сиқиб, суви олинади, қотган бўлса, асал бироз илитилади ва сабур шарбатига аралаштирилиб музлатгичда сақланади. Кунига 2 маҳал 1 ошқошиқдан эрталаб наҳорда ва тунда сув қўшиб ичилади;

Кораолу ва анжир 5-6 донаси қайнатилиб, суви ичилади, мағизи тунда ейилади.

Бактерияли ўсимлик шарбати кўшилган йогурт, ичак флораси мувозанатини тиклашга ёрдам беради, ҳар куни ичиш керак.

Кизилмия (лакричнинг), занжабил, қоқиўт, шовул ва отқулоқ илдизларидан чой дамланади (1 чойқошиқ тўплам 200 мл сувга солинади). 3 маҳал 1 пиёладан кунда ичилади. 2 дона олма суви 170 гр узум сувига аралаштирилади. Олма ўрнига нок, папайя ёки ананас ҳам бўлаверади. Кунига 3 стакангача ичилади.

Ич қотишида нуқтали уқалаш

1. Нуқта жойи: болдир мушагининг ён томони, ички тўпиқдан тахминан тўрт энли масофада, катта илик суяги орқасида. Таъсир қилиш усули: нуқталарни босиббосиб ёки айлантириб-айлантириб уқалаш (иккала томондан), кунда 2 маҳал, 30 дақиқагача.

2. Нуқта жойи: тирсак букилган жойда, бошмалдоқнинг тўғрисида.

Таъсир қилиш усули: нуқта бошмалдоқ болишчаси билан босилади, оғриқ ҳосил бўлгунича.

3. Нуқта жойи: тизза кўзидан 4 энли пастда ва илик суяги дўнглигидан ташқарига бир энли масофада. Таъсир қилиш усули: бошмалдоқ болишчаси билан нуқтани босиб уқаланади, 2-3 дақиқа ёки 300 марта босилади.

Ичакларнинг тутилиб колиши

Ичакларнинг тутилиб қолиши (илеус) ўткир жарроҳлик касаллиги ичак фаолиятининг бузилиши ёки ичакдаги овқатнинг ҳазм йўлидаги тиқилиб, босилиб қолиши оқибатида пассаж (ўтиш) бузилиши ҳолати рўй беради.

Ичакнинг механик тутилиб қолиши зудлик билан жарроҳлик амали бажарилишини талаб этади. У ичакнинг қўшилган жойлар билан тугун ҳосил қилиши, буралиб қолиши, босилиши, чуррадаги қисилиш, ичакнинг шиш, овқат, ўт ва нажас тошлари ва ҳоказолар билан тўлиб қолиши оқибатида пайдо бўлиши мумкин.

Баланд (ингичка) ичак ва паст (йўғон) ичак тутилиб қолиш турлари ҳам мавжуд.

Динамик ичак тутилиб, кўпинча, эскича усулда даволанади, аммо бу албатта жарроҳлик шароитида ўтказилмоғи керак. Спастик шакли кам учрайди. Ичак барқарор спазмасига аскаридоз, қўрғошин билан заҳарланиш, ичак деворининг ёмон овқатдан зарарланиши ҳам сабаб бўлиши мумкин. Фалаж шакли (ичак парези) ҳар доим иккиламчи ҳисобланиб, ичакка токсинлар ёки рефлектор ҳодисалар, атоник калит ва ҳоказолар таъсири сабаб бўлади.

Ич котиши Аломатлари

• Қорин оғриғи. Бирдан пайдо бўлади, ҳаддан ташқари қаттиқ ва чангаксимон оғриқ туради (ичак қисилганда буралиб қолганда), бироқ оғриқ секин бошланиши ҳам мумкин, у ҳеч қачон ўткирлашмайди (ичак шиш билан беркилиб қолганда). Ичак сезмайдиган қилиб қўйилгандан кейингина оғриқ тўхтайди, бунда перитонит аломатлари зоҳир бўлиб, умумий ҳолат оғир тус олади.

• Қусиш. Аввал овқат, сўнг сафро (зардоб), касалликнинг анча кейинги босқичларида ичакдаги нажас ҳидли нарсалар қусилади. Ичакда тўсиқ даражаси қанча паст бўлса, қусиш шунча тез кечади. Паст ичак тутилишида қусиш бўлмаслиги ҳам мумкин.

• Нажас ва ел тутилиши. Бемор кўпинча қаттиқ қисташ (тенезма)дан азият чекади, аммо ичакдан нажас келмайди. Айрим ҳолларда ичакнинг пастки бўлимларидаги поклаш ҳуқна (клизма)сидан кейин озгина нажас ва ел чиқиши мумкин, бунда беморнинг енгил тортиши амри маҳол ёки бу қисқа муддатли бўлади.

• Метеоризм. Нажас келмаслиги ва ел тутилиши оқибатида қорин шишиб бораверади. Юқори ичак тутилишида бу аломат бўлмаслиги мумкин.

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Ичак буралиши аломати (қоринда оғриқ, нажас, ел тутилиши ва ҳоказолар) сезилиши билан «тез ёрдам» чақириш керак. Малакали шифокор бўлмаганда ёки уни узоқ кутишга тўғри келганда, бемор учун тўшак тартиби ўрнатилади бемор ётқизилиб, қорнига совуқ нарса босилади, овқат едирилмайди. Бу муҳим! Оғриқ босувчи воситалар, ич юргизувчи дорилар бериш ва қоринга грелка кўйиш акс таъсир кўрсатади.

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текшириш

Умумий тиббий кўрик асосий аҳамият касб этади, бироқ зарурат туғилганда жарроҳлар ташхис қўйиш ва бошқа жарроҳлик касалликларини истисно этиш учун қўшимча текширишлар ҳам ўтказадилар:

• рентген текшируви (қорин бўшлиғи, кўкрак қафаси); • ультратовуш текшируви; •лапароскопия ва ҳоказолар;

Муолажа

Ичак тутилиши деб гумон қилинганда бемор дарҳол касалхонага ётқизилиш керак. У фақат жарроҳлик бўлими шароитидагина текширилади ва даволанади.

Консерватив муолажа ичак динамик тутилишида қўлланади. Спастик шаклда спазмолитик ва оғриқ босувчи дори воситалари (Но-шпа, Баралгин) самара беради. Фалажли ҳолатда одатда ҳуқна қилинади ва ичак куввати ва фаолиятини кучайтирувчи дорилар (Прозерин, Убретид) берилади.

Жарроҳлик муолажаси. Ўткир механик ичак тутилишини консерватив усулда даволаш жарроҳлик аралашувидан камдан-кам ҳолларда сақлаб қола олади, модомики самара бўлмас экан, операция қилиш муқаррар тус олади.

Операциядан мақсад ичакдаги моддаларнинг ҳазм йўлидан бемалол ўтишини тиклашдир. Одатда, жарроҳлик усули механик тўсиққа барҳам бериш, ичакнинг фаолият қобилиятини аниқлаш, зарурат туғилганда уни кесиб ташлаш, ичак ва қорин бўшлиғидан заҳарли моддаларни бартараф этишдир.

Хикичок,  Тиш тушиши,  Стоматит,  ТИШ ОҒРИҒИ,  Тромбофлебит, Стенокардия, Юрак етишмовчилигини, БОД (РЕВМАТИЗМ),  Юрак

(Visited 3 565 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!