Бавосил Геморрой даволаш ТОП 100 усуллари

Бавосил 8
Spread the love

Геморрой (бавосил) даволаш йоллари келиб чикиш сабаби

 

Бавосил тўғри ичак чиқув бўлими шиллиқ қатлами каверноз тўқимасининг оғриқли ўсиб кетиши натижасида юзага келувчи касаллик бўлиб, бунинг оқибатида, геморродиал тугунлар деган нарса пайдо бўлади. «Геморрой» сўзи «қон кетиш» деганини англатади. Бавосил аломати, гарчи бир карра бўлса ҳам, 60 % аҳолида учрайди.

Оғир жисмоний меҳнат, алкоголни суиистеъмол қилиш, жигар циррози, камҳаракатли ҳаёт тарзи, узоқ ва қаттиқ ич қотиши, тўғри ичакда ва кичик тоснинг бошқа аъзоларида яллиғланиш ва шишиш жараёнлари шу касаллик сабабчилари ҳисобланади.

 Бавосил 1

 Бавосил Аломатлари

• Нажасда томчи ёки «қизил ип» кўринишидаги қизил қон излари;

• Орқа тешикдан қон кетиши, баъзан бўшанишдан сўнг сизиб оққан қизил қон кўринишида бўлади;

• Бўшаниш чоғида оғриқлар; Ўз вақтида даволанмаса ва касаллик узоқ чўзилиб кетса, қуйидаги асоратлар пайдо бўлиши мумкин:

• геморроидал тугунларнинг ўткир яллиғланиши, тромбоз ва чурранинг қисилиши;

• орқа тешикдан геморроидал тугунларнинг тушиши;

• тўғри ичак сфинктери етишмовчилиги (елни тўхтатиб бўлмаслик); оғир анемия;

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Нажасда қон излари сезилса, шифокор билан маслаҳатлашмоқ лозим.

 Бавосил

 Бавосил ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текшириш

Бавосилнинг ўткир ҳоллари ўтиб кетгандан кейингина тўла текширилиши мумкин. Текширув геморройнинг қайталанишига

олиб келувчи касалликлар бор-йўқлигини аниқлаш учун қилинади (жигар касаллиги, ичак шиши ва ҳоказо). Одатда қуйидаги амаллар қўлланилади: бармоқ билан ректаль текширув;

• йўғон ичакни эндоскопик текширув (ректороманоскопия, колоноскопия);

• йўғон ичак рентген текшируви (ирригоскопия);

• қорин бўшлиғини ультратовуш текширув ва ҳоказо;

 Бавосил 7

 Бавосил Муолажа

Кўп ҳолларда бавосил уй шароитида консерватив (эскича) усуллар билан муваффақиятли даволанади. Бунда ўз вақтида кўрилган чоралар касаллик олдини олади.

Парҳез ва овқатланиш тартибига риоя қилиш, бўшашишни тартибга солиш, тозалик чораларини кўриш алоҳида аҳамият касб этади. Мунтазам жисмоний машқлар қилиш, яёв айланиш, кунни самарали ташкил этиш нажас келишини изга солади.

Енгил бавосилда (қичий бошлаш, бўшангандан кейинги оғриқни ҳис этиш), ректаль шам қўйиш, қаттиқ парҳез, бўшангандан кейин совуқ сувда таҳорат қилиш тавсия этилади. Касаллик кучайганда (кўп қон кетиш, қаттиқ оғриқ, иситма) ёки асоратлар авж олганда беморни касалхонага ётқизиш зарур бўлади.

Парҳез. Геморроидал тугунлар ўткир яллиғланганда 4-5 кунлик «хилтсиз парҳез» тавсия этилади (тухум оқи, қайнатилган гўшт суви, қайнатма гўшт гўшт майдалагичдан чиқарилгани, сув солинган шилимшиқ сули бўтқасига озгина ёғ солингани, 4-5 оқ сухари ва 4-6 стакан ярим ширин чой, тунда сенна япроқлари, дасторбош гиёҳи, итшумурт пўстлоғи, кашнич ва қизил мия донларининг 1 стакан настойи).

Кўпинча парҳез муолажаси кифоя қилади, бунда шўр ва аччиқ таомлар, ҳиди ўткир сабзавот ва зиравор, шунингдек, спиртли ичимликлар, айни вақтда ични юмшатувчи маҳсулотлар ейиш-ичиш ман этилади, булар: буғдой кепаги, қораолу, ўрик, анжир, ёрма, хом сабзавот ва мевалар, хусусан, лавлаги, асал, морс, силтана, қаймоқ, тухум сариғи, лавлаги қайнатмаси ва бошқа совуқ таомлардир.

Сурункали бавосилда озуқа қуйидагиларга қаратилган бўлиши керак:

• ич қотишни даволаш (қ. Ич қотиш); Рациондаги буғдой кепаги миқдори бир ой давомида биринчи ҳафтадаги кунига 3-5 гр дан тўртинчи ҳафтада кунига 15-20 гр гача ошириб борилади. Бемор буғдой кепагини ёқтирмаса, озуқа толаларининг юмшоқроқ манбалари кўпайтирилади, масалан, қораолу, ўрик ва анжир ивитилган ёки компот кўринишида истеъмол қилинади;

• геморройда тугунлардан қон кетиши сабабли темир етишмовчилиги анемиясидан огоҳлантириш. Бунинг учун темир озуқасининг энг яхши манбалари сифатида гўшт, гўшт маҳсулотлари ва балиқни етарлича истеъмол қилиш зарур, озуқа қўшимча темирли дорилар ва аскорбинли кислота билан бойитилади (қ. Анемия);

Орқа тешик атрофидаги қичишиш, жизиллаш, бичилиш, хўлланишни камайтириш учун истеъмолдан спиртли ичимликни, аччиқ, ширин ва шўр овқатларни чиқариб ташланади. Орқа тешик сфинктерининг елни тутиб туролмаслигига олиб келувчи етишмовчиликда нўхат, ловия, жавдар нони, бошли карам ва йўғон ичакда ел тўпловчи бошқа маҳсулотлар ман этилади.

 Бавосил 8

 Бавосилда Дори воситалари. Дориларни шифокор маслаҳати ва унинг назорати остида ичиш керак.

Суртма дорилар (шам, гел, крем, суртма). Анузол, Бетиол, Красавка экстракт • Нео-анузол • Нигепан • Проктогливенол • Простеризан • Релиф • Симетрид • Троксерутин. Ичиладиган дорилар (ҳапдори, капсула): Венза • Детралекс • Гинкор форт • Трибенозид (Гливенол) • Рутозид (Венорутон) • Троксерутин.

Жарроҳлик муолажаси. Бавосил асоратининг муолажасида жарроҳлик амали қўлланади. Геморроидэктомия бавосилли тугунларни олиб ташлаш энг маъқул усул ҳисобланади. Жарроҳликка тескари таъсир намоён бўлганида (қўшимча оғир касаллик, кексалик) турли камжароҳатли усуллар қўлланади геморроидал тугунларга малҳам қўйиб боғланади, махсус клипслар қўйилади, склеротерапия қилинади (геморроидал тугунларга махсус укол қилинади).

ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ табобати рецептлари (дамламалар) Музлатилган четаннинг суви сиқиб олинади. Ундан стаканнинг 1/3 ҳажмича овқатдан 30 дақиқа олдин ичилади. Овқатни озоздан ейилади, спиртли ичимликлар ва зираворлар ман этилади. Тунда совуқ сувда таҳорат қилиб артилади.

Халқ табобати рецептлари (суртмалар) 2 л сув ва 1 кг ошқовоқ уруғида буғли ванна қилинади. Ўша уруғ қайнатмаси буғи устида кунига 2 марта ўтирилади. (Хитойча усул).

Кирилган лавлаги ва сабзини тенг миқдорда аралаштирилади. Шу аралашманинг 3 қисмини янги чўчқа ёки ҳўкиз зардобининг 1 қисми билан аралаштирилади. Ташқи бавосил устидан компресдай қилиб боғланади.

Бавосилда шифобахш ўсимликлар (мойчечак, қайин, эман) настойкаси билан ванна қилиш ғоят фойдали. Амални 15-20 дақиқа давомида ўтказиш мумкин, оёқлар ва белни совуқ ейишдан сақлаш лозим бўлади. Битта ваннани тайёрлаш учун 20 гр тўплам ва 1,5 л сув керак бўлади, сузғичдан ўтказилиб, 5 лга етгунча иссиқ сув қўшилади. Ванна иссиқ, аммо чидагулик даражада бўлмоғи шарт.

 Бавосил 6

 Бавосил даволашда Настойкалар учун қуйидағи шифобахш гиёҳлардан фойдаланиш мумкин:

Кайин япроғи, ёронгул гиёҳи, маймунжон новдаси, баргизуб япроғи, боғ гулрайҳони гиёҳи, шумурт япроғи тенг миқдорларда;

Эман япроғи, лабазник гиёҳи, манжетка япроғи, сули похоли, шувоқ, қарағай новдаси 15 гр дан, қоратерак куртаги 5 гр. Мойчечак гули, қичитқиўт гиёҳи, баргизуб япроғи 5 гр дан, эман япроғи 15 гр, туятовон япроғи 10 гр.

, Бавосил 4

Ич кетиши

Ич кетиши (диарея) тез-тез келадиган суюқ нажас бунга унинг перисталтикаси кучайиши оқибатида, ичакдаги нарсанинг ўтишидаги тезлик йўғон ичакдаги сувнинг сўрилиши издан чиқиши ва ичак деворининг яллиғланиш секрети ёки транссудатнинг каттагина миқдорини ажратиб чиқариши сабаб бўлади.

Диарея юкумли хусусият касб этиши мумкин (қ.Дизентерия, Холера) ёки юқумли бўлмаган касаллик билан (қ. Колит, Энтерит, Лактаза етишмовчилиги, Целиакия) ёки дори-дармонларнинг тескари таъсири билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ич кетишини келтириб чиқарувчи дорилар:

• таркибида магний тузи бўлган антацидлар; • антиаритмик дорилар (Зинидин, Пророанолон); •антибиотликлар; • қанд ўрнини босувчилар (Орбитол, Маннитол); •сурги дорилари ва ҳ.к.

Овқатда ёғли маҳсулотларни (сметана, ёғ ва ҳ.к.) ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилгандан кейин мутлақо соғлом одамда ҳам аҳён-аҳёнда диарея ҳодисаси учрайди. Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак? Агар:

• катта ёшдаги киши ёки эмизикли боланинг ичи кетса; • ҳарорат 380С дан ошса; • нажас қоп-қора, қатронсимон ё қонли бўлса; • ич кетишига дорилар сабабчи бўлган деган гумон бўлса; • қоринда қаттиқ оғриқ турса; • ич кетиши 2 кундан ўтиб кетса, албатта шифокорга мурожаат қилиш керак.

 Бавосил 5

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текшириш

Текширув энг аввало ўткир ичак юкумли касалликларини аниқлашга қаратилади. Ундай касалликлар бўлмаса, ичак касаллиги истисно этилади. Шу боис умумий шифокор кўриги ва ташхис учун одатдаги таҳлиллар буюришидан ташқари, шифокор қуйидагиларни тайинлаши мумкин:

• нажасни микроскопда (копрограмма) ва бактериологик текширишдан ўтказиш;

• қорин бўшлиғи аъзоларини ультратовушли текширувдан ўтказиш;

• ичакни эндоскопик текширувдан (колоноскопия, ректороманоскопия) ўтказиш ва ҳ.к.

 Бавосил 2

Муолажа

Ўткир ичак юқумли касаллиги деб гумон қилинганида бемор дарҳол юқумли касалликлар бўлимига ётқизилиши керак. Юқумли касалликка кўрсатма бўлмаса, муолажани амбулатория шароитларида ўтказса ҳам бўлади.

Ич кетиши муолажаси асосий касалликни бартараф этиш, парҳезга риоя қилиш ва турли дориларни ичишдан иборат: ичак микрофлорасини яхшиловчи, ич кетишига қарши дорилар, метеоризмни камайтирувчи дорилар, намакоблар. Бу дориларни танлаш шифокорнинг ихтиёрида. У қатъиян ўз фикрига эга ва диарея табиатидан, ичак микрофлораси ҳолатидан, ёшидан, эски сурункали касалликлардан, организмнинг умумий аҳволидан келиб чиқади.

Парҳез. Дастлабки куни ҳеч нима берилмайди, суюқлик кўп ичирилади (7-8 стакан қайноқ, аччиқ ва нимтатир ширин чой), иккинчи куни 7-8 марта 1 стакандан иссиқ гуруч қайнатмаси, наъматак, беҳи, шумурт қайнатмаси, черник кисели, кагор мусалласи, аччиқ чой берилади (сухарисиз). Борди-ю, ўткир диарея, тинимсиз ич кетиши муносабати билан бадан қуруқшаб қолса, беморга махсус шўр эритмалар берилади.

Нажас яхшилангандан кейин биринчи кунлари сут ва сут маҳсулотлари, янги мева ва сабзавотлар, қаҳва, ўткир ҳидли ва шўр маҳсулотлар (шўр шўрва, чипслар, ёнғоқлар) қанди кўп ичимликлар (олма ва узум шарбатлари, газланган ичимликлар, айниқса кола), жуда ширин маҳсулотлар (конфетлар, музқаймоқ) истисно этилади.

Дори воситалари. Фармакологик дориларни шифокор маслаҳати билан ва унинг назорати остида ичилади. • Ич кетишига қарши дорилар: Аттапульгит (Неоинтестопан) • Лоперамид (Лопедиум, Имодиум) • Смекта.

• Ичак микрофлорасини яхшиловчи воситалар: Бактисубтил

• Бифиформ • Хилак форте • Энтерол.

• Метеоризмни камайтирувчи воситалар: Метеоспазмил

• Панкреофлат • Пепфиз • Симетикон (Эспумизан, Симикол)

• Фаоллаштирилган кўмир • Шивит • Фенхель • Юниэнзии МПС билан.

• Шўр эритмалар (эритма тайёрлаш учун қуруқ моддалар): Глюкосалан • Регидрон • Цитраглюкосолан.

 Бавосил 3

Табиий воситалар

Халқ табобати рецептлари (дамламалар) Кулранг қандоғоч ёнғоқчалари 5 гр Термосдаги 1 л қайнатилган сувга солиб, 2 соат тиндирилади, овқатдан кейин 1 соат ўтгач, ич кетиши ва қоринда оғриқ турганида ичилади.

Медуница гиёҳи 40 гр, термосдаги 1 л қайнатилган сувга солиб, 1 соат тиндирилади, ич кетиши, қорин оғриғи, метеоризмда овқатдан кейин бир соат ўтгач, кунига 3 маҳал 1 стакандан ичилади. Муолажа муддати 2 ой.

Медуница гиёҳи 40 гр, луб уруғи 15 гр, наъматак меваси 10 гр Термосдаги 1 л қайнатилган сувга солиб, 5 соат дамланади. Ич кетиши ва колит аломатлари намоён бўлганида овқатдан кейин 1 соат ўтгач, кунига 3-4 маҳал чорак стакандан ичилади.

Шивит (укроп) уруғи 50 гр, зира уруғи 30 гр, дастарбош тўп гули 50 гр, тоғ райҳон гиёҳи 30 гр олиб аралаштирилади ва туйилади. Тўплам кукунидан 5 ошқошиғини термосдаги 1 л қайнатилган сувга солиб дамланади ва 2 соат тиндирилади. Қорин шишиб, қулдираса кунига 3-4 маҳал майда-майда ҳўплаб, ярим стакандан илиқ ҳолда ичилади.

Ич котиши

Ич котиши 2 кундан ортиқроқ нажаснинг туриб қолиши, ичак фаолиятининг бузилиши ёки ичакнинг мунтазам нотўлиқ бўшаниши.

Ич котишига қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:

• механик тўсиқ мавжудлиги (ичакнинг шиш, чандиқ туфайли торайиши ва ҳоказо);

• бавосил ёки орқа тешик ёриғи (бўшаниш чоғидаги оғриқлар беморни қисташни босишга мажбурлайди, у аста-секин ғойиб бўлади, нажас қаттиқлашади ва унинг чиқиб кетиши баттар оғирлашиб, оғриқни кучайтиради);

• ҳазм аъзолари касалланиши (колит, гастрит ва ҳоказо);

• фаолиятдаги бузилишлар (атоник ва спастик ич қотишлари);

Атоник ич қотиши организм умумий қуввати заифлашганда, камҳаракатли турмуш тарзида, овқатни мунтазам емасликда, озуқа толалари, шу жумладан, тўқималар озиқ-овқатлар билан етарли даражада келиб тушмаганида ичак мушаклари бўшашгани (фалажи) туфайли ривожланди ва ҳоказо.

Спастик ич қотишлар руҳий изтироблар, сурункали касбий заҳарланишлар, чекиш туфайли ичакнинг узоқ муддатли спазмаси чоғида пайдо бўлади.

белгилари

Асосий белги ичда нажаснинг узоқ туриб қолиши (48 соатдан кўпроқ ич келмаслиги);

• Зич қуруқ нажаснинг орқа тешикни жароҳатлаб чиқиши;

• Нажас йўли шиллиқ пардаси йиртилиши оқибатида нажас сиртида янги қон пайдо бўлиши мумкин;

• Бўшангандан кейин одам тўла ҳожат қилганини сезмаслик ва кучли кучанишга зарурият ҳис этиш;

• Атоник ич қотишларда нажас моддаси мўл, шаклдор, колбаса кўринишида бўлади; бўшаниш оғир, оғриқли кечади;

• Спастик ич қотишларда бўшаниш «қўй қумалоғи» шаклида кечади (нажаснинг майда бўлакларга бўлиниб кетиши);

• Ич қотишлари кўпинча метеоризм (ел тўпланиши)га олиб

келади, киши ўзини эзилган, шишиб кетгандай ҳис этади, ичак қисилиш чоғида қорин қаттиқ оғрийди; • Узоқ ич келмаслигидан кўнгил беҳузур бўлади, ҳаво етишмайди, оғиздан таъм қочади, оғиз ҳидланади, ҳолсизлик, иш қобилиятининг пасайиши, уйқусизлик, асабийлашув ҳоллари юз беради;

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Давомли ич қотишда қорин бўшлиғини текширтириш учун шифокорга мурожаат қилинади.

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текшириш

Тозалаш ҳуқнаси (клизма) қўллаш ҳисобига ичак тўла ҳожатдан ҳоли бўлгандан кейингина текширув ўтказилиши мумкин. Текширув мақсади ич қотиши ялтираб чиқариши мумкин бўлган ичак ва бошқа ҳазм қилиш аъзолари касаллигининг олдини олиш. Одатда қуйидагилар қўлланади:

• бармоқ билан пайпаслаб текшириш;

•йўғон ичакни эндоскопик йўл билан текшириш (ректороманоскопия, колоноскопия);

• қорин бўшлиғини ультратовуш билан текшириш ва ҳоказо.

Муолажа

Йўғон ичак касалликлари сабаб бўлган ич қотишларда (шиш, тўғри ичакдаги ёриқ, бавосил ва ҳоказо) улар даволанади.

Атоник ич қотишида ҳар кунги овқатда катта миқдордаги ўсимлик тўқималаридан таркиб топган озиқ-овқат миқдори орттирилади, фаолроқ ҳаёт тарзи тавсия этилади, шифобахш гимнастика, душ, субаквал ванна қилинади. Фойдали терапия сифатида покловчи ҳуқналар ва ич юргизувчи воситалар қўлланади.

Спастик ич қотишида парҳез янада енгилроқ бўлиши керак, гўшт ва балиқни қайнатиб ейилади, сабзавот ва мевалар эса қирилиб, тўғраб, янчиб истеъмол қилинади. Мунтазам равишда янги айрон ва бошқа сут-қатиқ маҳсулотлари ичиб туриш мақсадга мувофиқ. Спастик ич қотишида ич юргизувчи дорилар тўғри келмайди. Одатда спазмолитиклар тайинланади.

Парҳез. Ич қотиш билан бирга ичак касалликлари бўлмаган чоғда одатдаги соғлом овқатлар ёнига ичакнинг узоқ фаолият кўрсатишини кучайтирувчи катта миқдордаги озиқ-овқатлар қўшилади, тескари таъсир кўрсатувчи маҳсулотлар миқдори камайтирилади. Шунингдек, янги сабзавот ва мева шарбатлари ҳисобига истеъмол қилинадиган суюқлик миқдори ҳам кўпайтирилади. Эрталаб оч қорин (наҳор)га 1-2 стакан муздек пўртаҳол, олма, сабзи шарбати ёки 1-2 стакан совуқ сув ичиш ичак фаолиятини фаоллаштиради. Ич. Ичак фаолиятини яхшиловчи маҳсулотлар ва таомлар: • озуқа толалари, хусусан дағал тўқимага бой маҳсулотлар: кепак, ундирилган дон, дуккаклилар, ёнғоқлар, замбуруғлар, туршаклар, айниқса ивитилган қораолу, йирик ундан қилинган нон, арпа, маржумак, сули ёрмалари, сўк, хом сабзавот ва мевалар; • барча совуқ таомлар (15-17°С дан паст), хусусан наҳорда ёки тушликнинг биринчи таоми сифатида истеъмол қилиш кўк ши, лавлаги шўрва, чалоп ва ҳоказо;

• органик кислоталарга бой маҳсулотлар нордон мевалар ва уларнинг шарбати, димланган ва тўғралган сабзавотлар, кислотаси баланд сут-қатиқ маҳсулотлари, квас, морс;

• эркин тарзда истеъмол қилинадиган ёғлар (таомларда эмас), наҳорги ёки катта миқдорда бир зумда ейилади (сметана ва қапймоқ 100 гр ва ундан кўпроқ, ўсимлик мойи, тухум сариғи ва ҳоказо);

• углекислий газ таркибли барча ичимликлар; Ичакнинг ҳаракат фаолиятини секинлаштирувчи озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар:

• қамаштирувчи таркибли моддалар черник, шумурт, беҳи, нок, киселлари, аччиқ чой, хусусан кўк чой, сувли какао;

• ошқозон-ичак йўлига кимёвий ва механик тарзда таъсир кўрсатмайдиган таомлар, ичакда секин ҳаракат қилувчи қовушқоқ моддалар шилимшиқ шўрвалар, қирилган масаллиқли бўтқалар, киселлар;

• илиқ ҳолдаги ичимликлар ва таомлар;

Ич қотишда ичимликка шакар ўрнига ксилит ёки сорбит қўшилса, яхши самара беради (кунига кўпи билан 30-40 г). Борди-ю, ич қотиши дағал тўқимага бой маҳсулотларни истисно этувчи ичак сурункали касалликлари туфайли кучайса, ичак

ҳаракат фаолиятининг юмшоқ кучлантирувчиларидан фойдаланилади: наҳорга совуқ ва ширин ичимликлар, асалли сув, шакарли наъматак қайнатмаси, қаймоқ, сабзавот ва мева шарбатлари, лавлаги, сабзи, олхўри ёки гулкарам пюреси, ўсимлик ёғи билан қайнатилган туршаклар, тоблама олма, кефир, айрон, қатиқ шунингдек, пишган помидор, ширин ёнғоқлар, пўстсиз мевалар қўшилади.

Дори воситалари. Дорилар ич қотиши турига қараб тайинланади (юқорига қ.).

• Ични юмшатувчи дорилар: Бисакодил (Дульколакс) • Вазелин мойи • Магнезий сульфат • Макрогол (Форлакс, Фортранс) • Пикосульфат (Гутталакс, Лаксигал) • Сенна (Глаксенна).

• Спазмолитиклар: Дротаверин (Но-шпа) • Красавка препарати • Папаверин.

• Ел ҳайдовчилар: Демитекон • Метеоспазмил • Панкреофлат • Мойчечак гули настойкаси • Симетикон (Симикол, Эспумизан).

ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР

Халқ табобати рецептлари (дамламалар) Равоч туйилиб, кукун қилинади ва ётишдан олдин 0,5 1 гр дан ичилади;

Итшумурт илдизи 20 гр туйилади 1 стакан сувга солинади, 10-15 дақиқа қайнатилади, 1 соат тиндирилгач, ярим стакандан наҳорга ва тунда ичилади;

Жостер мевали қайнатма 20 мл 200 гр сувга солинади, 1-2 дақиқа қайнатилиб, 1 соат тиндирилади сўнг ярим стакандан тунда ёки ярим ошқошиқ билан бир неча марта ичилади;

Луб уруғи 1 чойқошиғи 1 стакан сувда қайнатилади. Латтага ўраб, 4-5 соат тиндирилади. Дамламанинг ҳаммасини уруғпуруғи билан кеч уйқу олдидан ичилади;

Асал 300 гр, сабур (алоэ) шарбати 150 гр. Сабурни узишдан олдин 2 ҳафта суғормаслик керак. Сабур япроқларини сиқиб, суви олинади, қотган бўлса, асал бироз илитилади ва сабур шарбатига аралаштирилиб музлатгичда сақланади. Кунига 2 маҳал 1 ошқошиқдан эрталаб наҳорда ва тунда сув қўшиб ичилади;

Кораолу ва анжир 5-6 донаси қайнатилиб, суви ичилади, мағизи тунда ейилади.

Бактерияли ўсимлик шарбати кўшилган йогурт, ичак флораси мувозанатини тиклашга ёрдам беради, ҳар куни ичиш керак.

Кизилмия (лакричнинг), занжабил, қоқиўт, шовул ва отқулоқ илдизларидан чой дамланади (1 чойқошиқ тўплам 200 мл сувга солинади). 3 маҳал 1 пиёладан кунда ичилади. 2 дона олма суви 170 гр узум сувига аралаштирилади. Олма ўрнига нок, папайя ёки ананас ҳам бўлаверади. Кунига 3 стакангача ичилади.

Ич қотишида нуқтали уқалаш

1. Нуқта жойи: болдир мушагининг ён томони, ички тўпиқдан тахминан тўрт энли масофада, катта илик суяги орқасида. Таъсир қилиш усули: нуқталарни босиббосиб ёки айлантириб-айлантириб уқалаш (иккала томондан), кунда 2 маҳал, 30 дақиқагача.

2. Нуқта жойи: тирсак букилган жойда, бошмалдоқнинг тўғрисида.

Таъсир қилиш усули: нуқта бошмалдоқ болишчаси билан босилади, оғриқ ҳосил бўлгунича.

3. Нуқта жойи: тизза кўзидан 4 энли пастда ва илик суяги дўнглигидан ташқарига бир энли масофада. Таъсир қилиш усули: бошмалдоқ болишчаси билан нуқтани босиб уқаланади, 2-3 дақиқа ёки 300 марта босилади.

Хикичок,  Тиш тушиши,  Стоматит,  ТИШ ОҒРИҒИ,  Тромбофлебит, Стенокардия, Юрак етишмовчилигини, БОД (РЕВМАТИЗМ),  Юрак

(Visited 26 times, 6 visits today)

Related posts

Leave a Comment