СУРУНКАЛИ ТОНЗИЛЛИТ Ташқи муолажа учун халқ табобати рецептлари

ТОНЗИЛЛИТ

СУРУНКАЛИ ТОНЗИЛЛИТ УЙ ШАРОИТИДА ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ

Сурункали тонзиллитни даволашнинг асосий усулларидан бири танглайнинг бодомсимон безларини чайиш ҳисобланади, бу эса шифобахш таъсир кўрсатади. Халқумни чайиш ва ингаляцияда ҳам қўлланади. Ингаляцияда саримсоқпиёзнинг тозаланган суви билан 1:10 нисбатда аралаштирилган янги шираси қўлланади (болалар учун 1:50 нисбатда). Болалардаги сурункали тонзиллитни даволаш учун танглай бодомсимон безларини сабур ширасига 1:3 нисбатда асал қўшиб суртиш таклиф этилади. 2 ҳафта ҳар куни ва кейинги 2 ҳафтада кунора бажариб борилади. Муолажа оч қоринга (эрталаб) амалга оширилади.

ТОНЗИЛЛИТ

Турп сувига 1:3 нисбатда асал қўшиб бодомсимон безларга 12-14 кун узлуксиз суртилади, кейинги икки ҳафтада кунора суртилади. Клюква меваси ва асал қўшилган морс ичирилса ҳам бўлаверади, бу шамоллаш касалликларининг олдини олади.

Томоқ мушаклари учун йога машқлари «арслон ҳолати» «Арслон ҳолати» бодомсимон безлар атрофидаги қон айланишларини яхшилайди, уларни йирингли қатлам ва тиқинлардан тозалайди, томоқда оғриқни камайтиради. Машқ яна ангина ва сурункали тонзиллит хуружининг олдини олади, шу боис уни шамоллашнинг дастлабки зуҳурлариданоқ бажариш керак.

Машқни бажариш: тиззада турасиз, сўнг товонга ўтирасиз. Қўлларингизни кафт орқаси билан тиззаларингизга қўясиз, бармоқларингиз бўш ва сал ёйилиб турсин, гавдани тўғри тутинг. Нафас чиқара бошлаганингизда тилингизни иложи

борича олдинга ва пастга чиқаринг, учини иякка етказишга ҳаракат қилинг. Машқни ўзингизни «босилгандай» ҳис қилгунча давом эттиринг.

Сиз бўйин ва ҳалқумнинг тилости атрофларида тарангликни ҳис этишингиз керак. Таранглашиш вақтида бармоқларингизни кескин таранг қилинг ва кўзларингизни чақчайтиринг. Кейин аста асил ҳолатга қайтинг, бўйин, кўз, қўл мушакларини бўш қўйинг. Машқни 5-10 сония давомида бажаринг, кейин дам олинг. Машқни 7 марта такрорланг.

Бавосил

Коричак

Ич котиши

Ич кетиши

Ичак ялигланиши

Глютен касалиги

Лактоза йетишмаслиги

Ангина ва тонзиллитда нуқтали уқалаш

1. Нуқта жойи Биринчи нуқта бошмалдоқ ва кўрсатда кич бармоқлари ўртасидаги чуқурчада жойлашган. Иккинчи нуқта бошмалдоқнинг ташқи томонида тирноқ бурчагидан бироз нарида жойлашган.

Таъсир этиш усули: иккинчи қўлингиз бошмалдоғи билан нуқталарни қизариб кетгунча уқаланг (2-3 дақиқа). _ Баланд ҳароратли ангинада 2. Нуқта жойи: тирсак бўғими атрофида қўлни тирсакдан букканда букламлар ҳосил бўлган жойда, бошмалдоқ томонда. Таъсир этиш усули: бошмалдоғингиз болишчаси билан нуқтани оғриб кетгунча босасиз, 23 дақиқа.

ТОНЗИЛЛИТ

(Visited 206 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!