Цистит: келиб чиқиши, касалликни даволаш!!! буни хамма билиши шарт

Цистит

Цистит: касалликни даволаш!!! нималарга этибор бериш керак

Цистит қовуқ шамоллаши касаллиги. Ҳар қандай ёшда учрайди, аммо энг кўпроқ катта ёшдаги хотинларда кузатилади.

Циститнинг юзага келишига қовуққа касаллик тарқатувчи бактериялар кириб қолиши сабаб бўлади.

Циститнинг ривожланишига қовуқдан пешоб чиқишининг бузилиши сабаб бўлади, шу жумладан, тошлар, ҳомиладорлик, кўз ёриши, жинсий аъзолар шмоллаши, совуқ қотиш, ич қотиши, қовуқ шиллиқ пардасига ёмон таъсир этувчи моддалар истеъмол қилиш, тос аъзолари шишлари нур муолажаси чоғида қовуқнинг нурланиши ҳам роль ўйнайди.

Эркакларда циститга простатит, пешоб чиқариш йўлининг торайиши, аденома ёки (простата бези саратони ва бошқа жинсий аъзолар касаллиги сабаб бўлиши мумкин. Аломатлари

• Пешоб чиқиш йўли атрофида ва бўшанаётганда ора-сира ноқулайлик, жизиллаш ҳисси ва қичиш безовта қилади. Қов супачаси устида ёки чот атрофида оғриқ ва нокулайлик ҳисси ёзилиб бўлгандан кейин ҳам сақланиши мумкин.

• Пешоб тез-тез қистайди, оғриқли бўлади, пешоб миқдори ҳар гал олдингисидан камайиб бораверади.

• Езилиб бўлганда гоҳо пешоб охири қон аралаш бўлади.

• Гоҳо пешобни тутиб бўлмай қолади ёки пешоб келгандагидек ёлғон қисташ сезилади.

• Пешоб текширилаётганда унда кўплаб лейкоцитлар ва эритроцитлар аниқланади, инфекцион циститда микроблар ҳам бўлиши мумкин.

• Кўп ҳолларда ўткир циститда ҳарорат жойида бўлади. Унинг кўтарилиши шамоллашнинг қовуқ (буйрак) доирасидан ташқарига ёйилганини кўрсатади.

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Цистит аломатлари юзага келганида шифокорга мурожаат қилиш керак.

Цистит

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текширув

Шифокор текширишнинг қуйидагича кўшимча усулларини тайинлаши мумкин:

•пешобни бактериологик ўрганиш; цистоскопия;

• буйракни рентгенологик ўрганиш (венаичи урографияси); • буйракни ультратовуш ўрганиш ва ҳоказо

Цистит

Уй шароитида цистит даволаш Муолажа

Ўткир цистит муолажаси кўп ҳолларда амбулатория усулида олиб борилади. Бемор тинчликка риоя қилиши, ўзини иссиқ сақлаши, иложи борича тўшакдан турмаслиги керак. Шифокорлар парҳез тавсия этадилар, антибактериал воситалар, спазмолитиклар, фитопрепаратлар тайинлайдилар.

Парҳез. Овқатлар сирасидан пешоб йўлларини зарарлантирувчи маҳсулотлар истисно қилинади, улар: эфир мойи ва ёки шовул кислотасига бой сабзавотлар (пиёз, саримсоқпиёз, турп, шолғом, беҳи, исмалоқ, шовул ва ҳоказо), зиравор, зирва, гўшт, балиқ, замбуруғларнинг аччиқ шўрва суви, пиво.

Тескари кўрсаткичлар (шиш ва ҳоказо) бўлмаса, пешоб йўлларини ювиш учун кўп суюқлик ичиш керак (кунига 2 л дан ошиқ) чой, маъданли сув, шарбат, морс ва ҳоказо. Пешоб ачиштириб тушаётган бўлса, ишқорлаштирувчи, ишқорли бўлса нордонлаштирувчи парҳездан фойдалананиш керак.

Парҳез ҳақида батафсилроқ билиб олиш учун қ. Буйрак тоши касаллиги (уратурия ва фосфатурия касалликлари билан оғриган беморлар учун парҳезлик тавсиялар).

Дорилар Қ. Пиелонефрит

Цистит

ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР цистит касаллигини даволаш учун дорилар

Ойболдирғон гиёҳи 3 чойқошиқ, қулмоқёнғоқчалари 1 ошқошиқ солинади ва термосдаги 2 стакан қайнатилган сувга солиб, 2 соат дамланади, 3 стакандан кунда 4-5 маҳал 7-10 кун давомида ичилади.

Дасторгул гиёҳи 3 чойқошиқ 1,5 стакан қайнатиб совитилган сувга солиб, 1 соат тиндирилади ва бир стакандан кунда овқатдан олдин 4 маҳал ичилади. Муолажа муддати 3 ҳафта.

Остеопороз

Остеопороз скелетнинг модда алмашинуви касаллиги бўлиб, суяк вазнининг камайишига ва суяк мўртлигининг ошишига олиб келади, бу суякнинг осон (ўз-ўзидан ёки озгина жароҳатдан) синишига мойиллик туғдиради. Остеопорознинг уч хили бўлади: постменопаузал, сениль ва ювенил остеопорозлар.

• Постменопаузаль остеопороз аёлларда асосан 50 ёшдан кейин, ой кўриши тўхтагандан бир неча йил кейин ривожланади ва бу кўп ҳолларда гормонлар (эстоген) миқдорининг кескин пасайиб кетиши билан боғлиқ.

• Сениль (қарилик) остеопорози суяк тўқимасида ёшга қараб рўй берувчи бузилишлар билан боғлиқ бўлиб, эркакларда ҳам, аёлларда ҳам 65-70 ёшдан кейин ривожланади, аммо аёлларда 2 баравар кўпроқ учрайди.

• Ювениль (болалар) остеопорози жинсий етуклик даврида кузатилади. 8-15 ёшда ривожланиб, номаълум сабаблар билан пайдо бўлади ва ўз-ўзидан ғойиб бўлади. Остеопороз ривожланишининг хавфли омиллари қуйидагилардир:

•аёл жинси (асосан озғин, ингичка суякли ва оқпар аёллар мубтало бўлади);

• яхши овқатланмаслик, айниқса кальций ва Д витаминли овқатлар емаслик (сут маҳсулотлари, семиз балиқ ва ҳоказо);

• тана вазни 58 кг дан кам одамлар;

•наслдан-наслга ўтганда;

• кам ёки ҳаддан ортиқ жисмоний фаоллик;

•алкоголь, қаҳва ва чекишга ружу қўйиш;

•айрим дориларни узоқ ичиш (глюкокортикостероидлар, қалқонсимон без гормонлари ва ҳоказо).

Кўпинча одамлар остеопороз борлигини суяклари синганда билиб қоладилар. Бу касаллик рентгенда, ёки қонда кальций ва фосфор таркиби текширилганда (бошқа касални аниқлаш

туфайли) ҳам баъзан маълум бўлиб қолади.

Цистит

Аломатлари

• Синишга мойиллик ўз-ўзидан ёки кичик жароҳат туфайли («ноқулай бурилгандим», «бирдан турган эдим» деймиз), камдан-кам ҳолларда йиқилгандан сўнг маълум бўлади.

• Энг кўп синиқлар баданнинг умуртқа атрофида (ўрта, қуйи кўкрак ва юқори умуртқа поғонаси бўлимлари ва сон бўйинчасида содир бўлади. Бу ҳолатлардан кейин куйидаги аломатлар зоҳир бўлади):

Умуртқа таналари синиши.

• Одатда (аммо ҳар доим эмас) орқада ва белда қаттиқ оғриқ туради, у унча катта бўлмаган жисмоний зўриқишдан кейин юзага келади (эгилиш, йўтал, кичикроқ юкни кўтариш ва ҳоказо).

• Синган жойдаги оғриқ ҳаракат қилганда кучаяди, қоринга, оёқларга ўтиши ҳам мумкин. 4-6 ҳафтадан кейин одатда оғриқ кучи пасаяди.

• Агар оғриқ қолмаса, бу кўпроқ асоратлар ривожланишига (радикулит ва ҳоказо) ёки такрорий ва кўплаб синишларга ишорадир.

• Бундан кейин орқанинг пастки қисмида муттасил лиқиллаган оғриқ пайдо бўлиши ва умуртқа қийшайиб қолиши мумкин («бева букри»).

Сон бўйинчаси синиши.

• Одатда катта ёки кекса ёшлилар йиқилгандан кейин ривожланади.

• Чов атрофидаги оғриқ, (оёқ ҳаракат қилганда кучаяди). • Оёқларнинг калталашуви ва тос-сон бўғимида ҳаракатларнинг чекланиши.

• Бемор тўғрига кўтарилган оёғини тутиб туролмайди ёки бутунлай уни кўтаролмайди («ёпишқоқ товон» аломати). Сон бўйинчаси синиши айниқса ҳалокатли оқибатларга олиб келади беморларнинг учдан бир қисми биринчи йилдаёқ дунёдан ўтади, қолганлари ногирон бўлиб қолади ёки қисман тузалади.

Шифокорга қачон мурожаат килиш керак?

Синган деб гумон қилинган заҳоти «тез ёрдам» чақириш керак. Синишларга мойиллик бўлганда ва ёки шундай хавф туғилган бўлса, суяк тўқимаси ҳолатини текширтириш учун шифокорга мурожаат қилинади.

Цистит

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текшириш

Остеопороз деб гумон қилинган беморнинг суяк тўқимаси зичлигини денситометрия эталонига қиёсан махсус рентгенологик текширувдан ўтказилади. Бу усул диагностиканинг бош текшируви ҳисобланади.

Яна миқдорий компьютер томографияси, қон, сийдикда кальций ва фосфор даражаларини аниқлаш ва бошқа усуллардан фойдаланилади.

Муолажа

Суяк вазни йўқолишини пасайтиришга имкон берувчи тадбирлар уч асосий гуруҳга бўлинади: кальций ва Д витамини ичиш, жисмоний машқлар ва дори препаратлари. Муолажада ҳам шулардан фойдаланилади. Бироқ кальций октеопороз профилактикаси ва муолажаси учун энг кенг тарқалган (расм бўлган) усул ҳисобланади. Кальцийнинг ҳам препарати, ҳам озуқа манбаи ҳисобига суяк вазнини сақлаб қолса бўлади. Кальций ва Д витамини препаратларини бирлаштириб юбориш ҳар томонлама яхши самара беради.

Бундан ташқари кўрсаткичлар бўйича шифокорлар аёллар жинсий гормонларини, дори воситаларини тайинлайдиларки, улар суяк тўқимасининг сўрилишини секинлаштиради, суяк ҳосил бўлишини кучайтиради ва ҳоказо.

Парҳез. Остеопорознинг олдини олиш ва муолажа пайтида одатда овқатни, ва сут ва сут маҳсулотларини, балиқ ва балиқ маҳсулотларини, сабзавот ва меваларни мунтазам истеъмол қилиш (айниқса пишлоқ ва творогни) алоҳида аҳамиятга эга. Остеопорозни даволашда овқатлар сирасини кальций ва Д витамин, шунингдек, С, К, витаминлари магний, руҳ, мисни ўз ичига олган сервитамин маъданли мажмуалар билан тўлдириш лозим.

Кальций ва Д витамини, озроқ даражада мевалар, сабзавотлар ва соя маҳсулотлари остеопороз ривожланиши хавфини камайтиради. Тана вазнининг пастлиги, алкоголь ва ош тузининг кўплиги, шунингдек, оқсилнинг жуда ози ҳам, жуда кўпи ҳам остеопороз хавфини кучайтиради.

Дори воситалари.

Фармакологик препаратларни шифокор топшириғи ва унинг назорати остида қўлламоқ керак.

Ичиладиган дорилар.

• Кальцийли препаратлари: Кальций глюконати; кальций саидоз форте • Кальций карбонати • Кальций лактати • Кальций цитрати.

• Д витамини препаратлари: Альфакальцидол (Альфа Д3Тева, Этальфа, Оксадевит) • Дегидротахистерол (Тахистин)

• Кальцитриол (Рокальтрол) • Колекальциферол (Вигантол)

•Эргокальциферол.

• Аралаш препаратлар (Д витамини, кальций, микроэлементлар ва ҳоказо): Вектрум Кальций Витурум Остеомаг • Кальций

• Витамин Д3 Витрум • Кальций Адванс • Кальций Д3 Никомед • Кальцинова • Натекаль Д3.

• Суяк тўқимасининг сўрилишини сусайтирувчилар: Алендронат (Фосамакс) • Ралоксифен (Эвиста).

• Ердамчи таъсир кўрсатувчилар: Иприфлавон (Остеохин) Остеогенон. Сиртдан қўлланадиганлар: (назаль спрейи)

• Суяк тўқимаси сўрилишини сусайтирувчилар: Кальцитонин (Миакальцик).

Цистит

ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ табобати рецептлари (дамламалар)

Организмда суяк мустаҳкамлигини тиклаш учун (кальцийнинг фойдали аралашмаси): 10 та лимон сувига 6 та хом тухум солинади. Банкани дока билан ёпиб, қоронғида 5-8 кун тухум пўсти эриб кетгунча сақланади. 300 гр жўка шираси солиниб, иситилади ва 150 гр коньяк қуйилади. Аралашма қоронғида сақланади, овқатдан кейин 1 чойқошиқдан ичиш лозим.

Янги тухум пўчоғи туйилади (олдин совунда яхшилаб ишқалаб ювилади ва қуритилади). Ҳар куни эрталаб творог ёки бўтқа билан 1,5-3 гр дан ичилади.Ёш болалар учун тухум пўчоғини қайноқ сувга 5 дақиқа солиб турилади (пиширилган тухум пўчоғи у қадар фаол бўлмаса-да, болаларнинг ичиши қулай).

Мўмиёнинг гугурт бошидек юмалоғи чорак стакан сувда эритилади. Кунда 2 марта эрталаб ва кечқурун овқатдан 20 дақиқа олдин ичилади. Муолажа муддати 3 ҳафта.

Ташқи муолажа учун халқ табобати рецепти Бир неча тухум 15 дақиқа қайнатилади, пўчоғи арчилади, сариғи чиқариб олиниб улардан қора суюқлик ажралмагунча товада қовурилади. Олинган қора моддани оғриган жойга суртилади ва шу моддада қўлланган мато билан ўраб қўйилади.

Бавосил

Коричак

Ич котиши

Ич кетиши

Ичак ялигланиши

Глютен касалиги

Лактоза йетишмаслиги

(Visited 3 326 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!