Панкреатит даволаш ТОП 10 хил усуллар хакида

Панкреатит

Панкреатит уй шароитида даволаса боладими

 

Панкреатит ошқозон ости безининг ўткир ва сурункали яллиғланиш касаллиги. Панкреатитнинг энг кўп учрайдиган сабаблари қуйидагилар: • пала-партиш ва бемаврид овқатланиш, • ўткир ва серёғ овқатни тез-тез истеъмол қилиш, •сурункали алкоголизм,

ўт ишлаб чиқарувчи аъзоларнинг касалланиши (холецистит, ўт тоши касаллиги);

• ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яраси касаллиги ва ҳ.к. Ўткир панкреатит ўткир жарроҳлик касаллигига, ошқозон ости безининг ферментатив аутолиз (ўз-ўзини ҳазм қилиш) ва кейинчалик унинг тўқимасининг ўлиши (панкроеонекроз) ва йиринглаб эриши сабаб бўлади.

Бавосил

Коричак

Ич котиши

Ич кетиши

Ичак ялигланиши

Глютен касалиги

Лактоза йетишмаслиги

 

Сурункали панкреатит ошқозон ости безининг яллиғланиш склеротик касаллиги бўлиб, фаол безли тўқиманинг аста-секин емирилиши ва чандиқлашиши (склероз) билан тавсифланади. Касалликнинг тез-тез хуруж қилиб туриши натижасида оқсиллар, ёғлар ва углеводлар, шунингдек, инсулин ва баъзи бошқа гармонларни ҳазм бўлишида иштирок этувчи ферментлар ҳосил бўлиши издан чиқади.

Панкреатит

Панкреатит аломатлари хиакида

Ўткир панкреатит • Кўп овқат еб, кўп спиртли ичимлик ичишдан кейин деярли ҳар доим ривожланади: қориннинг юқори бўлимларида чидаб бўлмас оғриқ туради, аста-секин оғриқ минтақалашади («белбоғ»симон оғриқ).

• Оғриқнинг зўридан бемор муайян ҳолатга тушишга мажбур бўлиб қолади (тиззаларини қорнига тираб ўтириб ё ётиб қолади).

• Оғриқдан сўнг бемор бетўхтов қусади, бундан енгиллик топмайди, артериал босим тушиб кетади, юраги тез-тез уради ва ҳарорати кўтарилади. У касалхонанинг жарроҳлик бўлимига зудлик билан ётқизилиши шарт.

Сурункали панкреатитда: • Кўкрак ости чуқурчасида ёки чап қобирға остида симиллаган, лўқиллаган оғриқ туради, овқатдан кейин баттар кучаяди.

• Кекирик келиши, қайт қилиши, кўнгли беҳузур бўлиши, қорни шишиб, қулдираши, ҳазм бўлмаган овқатдан бўшаниши мумкин (ёf нажасда ора-сира жойлашган бўлади).

• Ёғларнинг яхши ҳазм бўлмаслиги А, Д, Е ва С витаминлари, шунингдек, кальций ва магний маъданли моддалар етишмовчилиги ривожланишига олиб келади. Кальций етишмовчилиги кўпроқ катта ёшдаги одамларда учрайдиган остеопороз ҳодисасини барқарорлаштиради.

• Иштаҳа йўқолиб, ёғли овқатдан кўнгли беҳузур бўлади. • Муолажа қилинмаса, вақти билан тана вазни камая бошлайди (қ. Озиш).

Панкреатит

Панкреатитнинг асоратлари ғоят хатарли:

• дастлабки муддатларда панкреонекроз, механик сариқ. қорин бўшлиғида йиринг тўпланиш, перитонит касалликларини пайдо қилади.

• сўнгги муддатларда ошқозон ости бези кистаси ва оқма яраси, 1 типдаги қандли диабет, ошқозон ости бези саратони пайдо бўлади.

Панкреатит

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Қоринда вақти-вақти билан оғриқ турганда текшириш учун шифокорга мурожаат қилиш керак. Қоринда қаттиқ оғриқ турса, «тез ёрдам» чақириш керак.

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текшириш

Панкреатит ташхисида умумий шифокор кўриги, қорин бўшлиғини ультратовушли текшириш, амилаза (қон ва пешоб) фаоллигини текшириш асосий аҳамиятга эга. Зарурат туғилса, шифокорлар ташхис кўйиш ва ўхшаш аломатли касалликларнинг олдини олиш учун қўшимча текшириш усулларини ҳам қўллашлари мумкин:

• қорин бўшлиғи, кўкрак қафасини рентгенда текшириш; •ўт ва панкреатик оқимларини эндоскопик текшириш;

• ошқозон ва ўн икки бармоқ ичакни эндоскопик текшириш; •лапероскопия ва ҳ.к.

Панкреатит

Панкреатит олдини олиш муолажа

Ўткир панкреатит ва сурункали панкреатит хуруж қилган барча беморлар зудлик билан касалхонага ётқизиладилар. Улар фақат жарроҳлик бўлими шароитидагина текшириладилар ва даволанадилар.

Ўткир панкреатит муолажаси ошқозон ости бези йўлидаги шишни йўқотиш, яллиғланиш ва инфекцияни даволашни кўзда тутади. Бунинг учун тўлиқ очликдан, барча дори-дармонлар ва озуқабоп суюқликлардан фойдаланилади (бугоҳо икки ҳафтача давом этади). Йиринглаш асоратини даволаш ва олдини олиш учун кўрсаткичлар бўйича ошқозоности бези ферментлари ажралиб чиқишини босувчи воситалар (Апротинин, Контрикал, Мексидол, Миокальцин, Октреотид, Сандостатин, Трасилол, Пантрипин), антибактериал воситалар (Абактал, Клафоран, Ципрофлоксацин, Ципробай), иммуномодуляторлар (Циклоферон) кўлланади.

Кучли оғриқда турли оғриқ босувчи дорилар ва спазмолитиклар ишлатилади. Консерватив муолажа самара бермаганида ва асоратлар авж олганида шифокор жарроҳлик муолажасига ўтади.

Ўткир панкреатитнинг бир қанча (гоҳо биттаси ҳам кифоя қилади) хуружи сурункали касалликка олиб келиши мумкин. Шу боис хуруж бўлиб ўтгандан кейин овқатланиш тарзини ўзгартириш шарт: Овқат кўп ейилмайди (айниқса ёғли овқат), алкоголли ичимлик ичиш маън этилади, ўт қопи, ўн икки бармоқ ичаги касалликлари даволанади.

Сурункали панкреатит муолажаси одатда уйда олиб борилади. Шифокор тавсияси билан ферментли дорилар, спазмалитиклар ичирилади. Касаллик хуружининг олдини олиш учун парҳезга риоя қилиш ва сурункали панкреатит пайдо бўлишига имкон берувчи касалликларни даволаш катта аҳамият касб этади (қ. Алкоголизм, Холецистит, Ўт тоши касаллиги, Яра касаллиги).

Парҳез. Ўткир панкреатитда дастлабки кунлари бемор тўла оч қолдирилади, касаллик ўта оғир кечадиган ҳолларда очлик муддати узайтирилади.

Касаллик енгил кечганда, дастлабки 2-3 кунларда оширилмаган хамирдан қилинган батон ёки буғдой нони сухарилари

синаб кўрилади. Агар бемор шикоят қилмаса, овқат тури кўпайтирилади, гуруч ёки сули ёрмасининг шиллиқ шўр қайнатмаси, картошка пюреси (ёғсиз), нимёғли кисель, шарбат желеси кўшилади, аста-секин суг қўшилган каша ва пюре ейишга рухсат этилади, 5-6 кунлари эса ёғсиз творогдан қилинган суфле, тухум оқининг сувда пиширилгани, сўнгра буғ димламали гўшт қиймасини ейиш мумкин.

Панкреатит

Барча ёғли маҳсулотлар, шу жумладан, барча ёғлар, шунингдек, қорин шиширадиган маҳсулотлар (қ. Метеоризм) истисно этилади.

Сурункали панкреатитда оқсилни аста-секин кўпайтириб борувчи, фермент препаратлари ичиладиган ва алкогол тўла истисно этиладиган парҳезга қатъий риоя қилиш зарур. Еғи оз, бир хил миқдорда унча катта бўлмаган порцияли 56 маҳаллик овқат (30 гр сариёғ ва 10-15 гр тозаланган ўсимлик ёғи таомга қўшилади), қотирилган буғдой нон, гўштсиз илиқ шўрва, буғланган гўшт қиймаси, бузоқ гўшти, қуён гўшти, жўжа, творог, ёғсиз балиқ қайнатмаси, тухум оқи, чучук пишлоқ, суюқ ва ним шилимшиқ бўтқалар, қайнатма сабзавотлар (картошка, сабзи, гулкарам ва кальраби, лавлаги, томошақовоқ ва қовоқ), қирилган туршак шарбатлари, қирилган хом ва тоблама мевалар, кальцийлаштирилган ва ёғсиз творог, махсус парҳезбоп аралашмалар ва болалар парҳез овқати учун пюресимон консервалари, ярим витаминли маъдан препаратлар тавсия этилади. Сурункали панкреатитда қуйидагиларни ейиш маън этилади:

• серёғ гўшт, қовурилган ва димланган таомлар, ўрдак ва ғоз гўштлари, дудламалар, колбасалар, консервалар;

• жавдар ва янги нон, қатлама ва оширилган хамир нонлари;

• гўшт ва балиқ шўрвасининг суви, замбуруғ ва сабзавот қайнатмаси, сутли шўрвалар, карам шўрва, шчи, совуқ шўрва (чалоп, лавлаги шўрва);

• серёғ сут маҳсулотлари;

• тухумлар, қотириб пиширилган ва қовурилган,

• дуккаклилар;

• бош карам, бақлажон, турп, шолғом, редиска, пиёз, саримсоқпиёз, шовул, исмалоқ, ширин қалампир, замбуруғ;

•қандолат, шоколад, музқаймоқ;

• гўшт, балиқ, замбуруғ бульонидан қилинган соуслар, томат соуси, ширинликлар;

• қора қаҳва, какао, газланган ва совуқ ичимликлар, узум шарбати.

Дори воситалари. Сурункали панкреатитда ичиш учун спазмолитиклар ва фермент препаратлари тайинланади. • Спазмолитиклар: Дротаверин (Беага, Но-шпа, Спазоверин, Спаковин) • Красавки препарати (Бускопан, Экстрат красавки) • Папаверин.

• Фермент дорилари: Креон • Мезим форте • Пензинорм форте • Панкреатин • Панкреофлат • Панцитрат • Пепфиз • Фестал • Энзистал • Юниэнзим (МПС билан).

Жарроҳлик муолажаси. Перитонит, панкреонекроз, қорин бўшлиғи абсцесслари ривожланишида жарроҳлик амали муқаррар бажарилади. Одатда жарроҳлик амали ошқозоности бези (некреэктомия)нинг яшаш қобилияти йўқолган тўқималарни олиб ташлаш, қорин бўшлиғини ювиш ва фасодни олишдан иборат. Ўт қопида тош бўлса, ўт йўллари холециститэктомия ва дренаж қилинади (найча ёрдамида фасод олинади).

Панкреатит

ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ табобати рецептлари (дамламалар)

1 ош қошиқ сули чайилиб, туйилади, 5 стакан сувда 10 дақиқа қайнатилгач. 1 соат тиндирилади. Сурункали панкреатитда кунига 3 маҳал овқатдан 30-40 дақиқа олдин майда-майда ҳўплаб ярим стакандан ичилади.

Кайин япроғи, валериана илдизи, тоғ қуши ўти, қизилпойча гиёҳи, календула гули, кичитқи ўт гиёҳи, ялпиз, шувоқ, мойчечак гули тенг миқдорда, 15 гр тўплам қилиниб, 0,5 л қайнатилган сувга солиб, термосда 8 соат тиндирилади, сузилади. Илиқ ҳолда ярим стакандан кунига 4 маҳал овқатдан кейин ва уйқуга ётиш олдидан тунда ичилади. 1-1,5 ой давомида 2-3 ҳафталик танаффуслар билан ичилади.

Ботқоқ игирининг илдизи, саҳро бузночининг гули, тоғ қуши гиёҳи, қизилпойча гиёҳи, итшумурт пўстлоғи, ғозпанжа гиёҳи, лимонўт япроғи, зира меваси, сачратқи илдизи тенг миқдорда қўшилиб, 10 гр кукун 250 мл қайнатилган сувга солинади, термосда 8 соат тиндирилиб, сузилади. Илиқ ҳолда чорак стакандан кунига 4 маҳал овқатдан кейин ичилади (асал қўшса ҳам бўлади).

(Visited 2 256 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!