Кунгил айниши — сабаблари уй шароитида даволаса буладими? даволаш

Кунгил айниши

Кунгил айниши — сабаблари, нимадан далолат бериши, бартараф қилиш

Кунгил айниши — бу бутунлай бошқа-бошқа сабабларга кўра юзага келган кўплаб касалликларнинг белгиси. У епигастрия — қориннинг юқори қисмидаги ёқимсиз туйғу бўлиб, шунингдек қизилўнгач ва оғиз бўшлиғига тарқалиши мумкин. Ушбу ҳолатнинг табиати кўп омилли. Кунгил айниши мия қайт қилиш марказини нервлар (қорин ва адашган) орқали келфган сигналлар қўзғатиши натижасида юз беради. Кўпинча кунгил айниши билан бирга беморлар гиперсаливация — яъни кўп сўлак ажралиши, тахикардия, тананинг заифлиги, тери оқариши, гипотония, оёқларнинг яхлашидан шикоят қилишади.

Кўп ҳолатларда кунгил айниши безовта қилаверса, қоринда оғриқ кузатилса, демак ошқозон овқатни ҳазм қила олмаётган бўлади. Енг тўғри қарор бу шунчаки қайт қилиб ташлашдир. Шунда йенгиллик бирдан келади. Турли дорилар ичиш, ухлаб қолсам ўтиб кетади дейиш бу нотўғри қарор.

 

Кунгил айниши: асосий сабаблар

«Нима учун кунгил айниши мумкин?» деган саволга жуда кўп жавоблар бўлиши мумкин. Кунгил айниши турли омиллар ва касалликлар натижасида юзага келади. Агар кунгил айниши узоқ ва узлуксиз (бир неча кун давомида) давом еца ёки тез-тез безовта қилиб турса, қўшимча аломатлар билан намоён бўлса, ҳаёт сифатини бузса, шифокорга мурожаат қилинг.

Кунгил айнишнинг сабабларига:

  • Холесистит. Ўт пуфагида яллиғланиш жараёни ёки бу аъзода ҳосил бўлган тошлар одатда овқат йейиш пайтидаёқ бошланадиган кунгил айнишига сабаб бўлади. Қориннинг кенгайиб оғриши билан бирга оғиздан аччиқлик ёки металлнинг таъми келиши, метеоризм, ўнг қовурға остида оғриқ сезилиши билан бирга кечади.
  • Баъзи дорилар.Кўп дори воситаларининг ножўя таъсири орасида кунгил айниши ҳам мавжуд. Одатда буларга темир препаратлари, антивирус, антигелминтлар, антибиотиклар, яллиғланишга қарши дорилар киради.
  • Заҳарланиш. Бу енг оддий, лекин енг кенг тарқалган сабаб. Кунгил айнишининг етиологик омилларидан бири — нотўғри сақланган, сақланиш муддати тугаган, ески маҳсулотларни истеъмол қилишдир.
  • Гастрит. Ошқозон шиллиқ қаватининг яллиғланиши кунгил айнишига, айниқса овқатдан сўнг кузатилишига сабаб бўлади. Бу епигастриядаги оғриқ, кенгайиш ҳисси билан бирга келади. Уни бартараф етиш учун тўғри рационга риоя қилиш ва гастритни даволаш тавсия етилади.
  • Мигрен. Сурункали бош оғриғикунгил айниши ва бош айланиши билан бирга кечиши мумкин.
  • Пиелонефрит. Буйракларнинг яллиғланиши кунгил айнишини келтириб чиқаради, бу қайт қилишгача олиб боради. Муҳим фарқловчи аломатларга бел оғриғи, сийдик чиқариш вақтидаги оғриқдир.
  • Гипертония. Қон босимининг доимий юқори бўлиши кўпинча ерталаб кунгил айниши, шунингдек, бош айланиши, танадаги шишишлар, юзнинг қизариши билан кечади.
  • Мия жароҳатиМия чайқалиши, мия жароҳатлари неврологик сабабли кунгил айнишига олиб келиши мумкин.
  • Офтоб уриши. Қуёш оситда кўп вақт қолиб кетиш, айниқса ёзнинг кунлари офтоб уришига олиб келади. Иссиқ ва нам шароитларда кўп жисмоний зўриқиш, сувсизланиш каби омиллар ҳам иссиқ уришига ва кунгил айнишига олиб келади.
  • Аппендицит. Ушбу ҳолатда кунгил айниши қусишгача олиб боради, қорин оғриғи кузатилади, дастлаб қориннинг юқори қисмида, кейин — пастки ўнг соҳага тушади.
  • Юрак хуружи, юрак муаммолари. Бу ҳолатда ҳам кунгил айниши қусишгача боради ва йенгиллик бермайди, қорин оғриғи, ҳиқичоқ тутиши, терининг оқариб кетиши ва бўғилиш ҳисси кузатилади.
  • Менингит. Бу кунгил айниши неврологик хусусиятга ега, у билан бирга юқори иситма, ёруғликдан қўрқиш ва енсада босим ҳисси сезилади.
  • Паразитар инвазия. Баъзи гижжатурлари овқатланиш билан боғлиқ бўлган ёки боғлиқ бўлмаган кунгил айнишига олиб келиши мумкин.
  • Транспортда чайқалиш.Заиф вестибуляр аппарат кўпинча транспортга миниб кетаётганда чайқалиш туфайли кунгил айнишини чақириши мумкин.
  • Ичак инфекцияси. Қайт қилиш билан кечадиган кунгил айниши юз беради, қорин бўшлиғида оғриқ кузатилади, ҳарорат ортиб, киши кучсизланиб бораверади. Бундай ҳолларда даволашни кечга қолдирмасдан, дарҳол бошлаш керак, чунки ичак инфекциялари одатда ич кетишига олиб келади, у еса ўз навбатида ҳаёт учун хавфли бўлган сувсизланишга.
  • Очлик. Очлик ҳам кунгил айнишига сабаб бўлиши мумкин.
  • Ширинликлар. Епигастриядаги ёқимсиз туйғулар оч қоринга бир бўлак ширинлик ёки торт истеъмолидан сўнг пайдо бўлиши мумкин.
  • Стресс. Кучли ҳаяжон ва ҳиссий зўриқиш кўпинча кунгил айнишига олиб келади, бу қонда адреналин даражасининг ошиши билан боғлиқ.
  • Панкреатит. Меъда ости бези ёмон озиқ-овқат, спиртли ичимликлар, ёғли овқатларга жуда сезгир. Унинг яллиғланиши ҳам кунгилни айнитади, чап томондаги оғриқ, қориннинг дамланиши билан бирга кечади.
  • Гипотиреоз. Қалқонсимон без гормонлари йетишмаслиги бироз кунгил айниши билан кечиши мумкин, шунингдек иштаҳа йўқолиши, серуйқулик.
  • Овқат ҳазм қилиш трактидаги ўсимта. Улар яхши ва ёмон табиатли ўсмалар бўлиши мумкин.
  • Ҳомиладорлик. Биринчи триместер — 12 ҳафтага қадар, токсикознинг асосий белгилари — кунгил айниш — уйғонишдан сўнг дарҳол намоён бўлди.

Агар бирон нарса йеганлигингиз туфайли кунгил айниши кузатилса, кун давомида нималар истеъмол қилганингизни есланг. Албатта, кунгил айниётган чўғи сабабчи маҳсулотни еслаганингизда у сизда кунгил айнишини янада кучайтиради. Агар шундай бўлса, қайт қилиб ташлаш лозим.

Кунгил айниши

Бошқа аломатлар билан бирга кечадиган кунгил айниши

Турли хил шароитларда ва касалликларда кунгил айниши ҳисси бошқа баъзи белгилар билан бирга келади. Бир нечта белгиларнинг биргаликда намоён бўлиши шифокорга ўхшаш клиник кўринишдаги ўнлаб бошқа касалликлардан бирини ажратишга имкон беради.

Бош айланиши ва кунгил айниш билан бирга кечадиган касалликлар

Иккала белгилар кўплаб касалликлар билан намоён бўлиши мумкин, шунинг учун енг муҳимни таъкидлаб ўтиш мақсадга мувофиқдир. Кунгил айниши ва бош айланиши (кучсизлик) сабаблари кўпинча:

  • Кўзнинг мушаклари патологияси;
  • Бўйин умуртқаси соҳасининг остеохондрозлари;
  • Бош травмаси;
  • Вестибуляр неврит;
  • Ҳомиладорлик;
  • Орқа мия жароҳати;
  • Инсулт;
  • Денгиз касаллиги;
  • Ҳайз кўриш;
  • Ўрта қулоқнинг яллиғланиши — лабиринтит;
  • Баъзи дори-дармонларни қабул қилиш;
  • Мигрен;
  • Фистула (перилмофатик);
  • Мия ўсимтаси;
  • Юрак-қон томир касаллиги;
  • Аёлларда менопауза;
  • Стресс;
  • Миниера касаллиги;
  • Анемия;
  • Гипертония;
  • Гипотония;
  • Спиртли ичимликлар билан заҳарланиш;
  • Қарилик;

Муҳим: Кунгил айниш ва бош айланишининг ҳақиқий илдизини аниқлаш учун сиз кенг қамровли текширувлардан ўтишингиз керак.

Заифлик ва кунгил айнишини чақирадиган касалликлар

Агар кунгил айниши танада ҳолсизлик ва умумий чарчоқлик билан бирга бўлса, унда қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлиши мумкин:

  • Мия ўсимтаси;
  • Қарилик;
  • Юқори қон босими (бу ҳолатда бош айланиши пароксисмал бўлади);
  • Ҳомиладорлик;
  • Инсулт;
  • Панкреатит;
  • Вегето-қон томир дистонияси;
  • Гипергликемия — беморлар кўз қоронғулашишидан шикоят қилишади, ҳушини йўқотишади;
  • Мигрен хуружи;
  • Неврология — тананинг ҳолати ўзгарганда кунгил айниши ва бош айланиши йўқолса, демак асосий сабаб неврологик табиатга ега;
  • Ўткир заҳарланиш;
  • Гепатит.

Еслатма: Агар бош айланиши кунгил айниши билан кечадиган бўлса, узоқ ёки оғриқли хусусиятларга ега бўлса, дарҳол шифокор билан маслаҳатлашинг.

Кунгил айниши

Ерталаб кунгил айниши сабаблари

Ерталаб ошқозон соҳасидаги ноқулайлик ҳисси пайдо бўлиши қуйидаги ҳолатларга хосдир:

  • Гипертония. Ушбу ҳолатда ерталаблари кунгил айниши доимий кузатилади, шу билан параллел равишда бош айланиши, шишиш, сабабсиз чарчоқ, юзнинг қизариши ҳам кузатилади.
  • Ҳомиладорликнинг биринчи триместри. Буни бартараф қилиш учун уйғонгач, тўшакдан турмасдан бирон нарса йеб олиш керак (олма, печене).

Овқатдан кейин кунгил айниши сабаблари

Овқатдан сўнг қуйидаги ҳолларда кунгил айниши ривожланиши мумкин:

  • Гастрит;
  • Ошқозон яраси;
  • Панкреатит;
  • Холецистит;
  • Юрак касаллиги;
  • Ёғли овқатлар истеъмоли;
  • Аппендицит;
  • Буйрак йетишмовчилиги;
  • Меъёридан ортиқ йеб юбориш;
  • Ваҳима, ташвиш;
  • Гижжалар ишғоли;
  • Сифациз озиқ-овқат.

Рўйхатдан кўриниб турибдики, овқатдан кейинги кунгил айнишининг барча сабаблари ошқозон-ичак тизими билан боғлиқ. Шу билан бирга, беморлар кўпинча қориндаги оғриқ, ўнг ва чап қовурға остидаги оғриқлардан, метеоризмдан шикоят қилишади.

Еътибор беринг: «Психоген кунгил айниш» каби нарса бор — бу ёқимсиз нарсаларни кўриш ёки ҳидлаш натижасида рефлексли кунгил айнишидир. Неврозли одамларга хосдир.

Кунгил айниши

Нималар кунгил айниши ва иситмага олиб келади

Бу икки мезон кўпинча ошқозон-ичак тракти ва респиратор органларининг юқумли касалликларида намоён бўлади:

  • Дорилар, асослар, озиқ-овқат, кислоталар билан заҳарланиш оқибатидаги ўткир гастрит;
  • Қизилча;
  • Салмонеллёз;
  • Қизамиқ;
  • Менингит;
  • Ангина;
  • Гепатит;
  • Ошқозон гриппи;
  • Скарлатина;
  • Бронхит;
  • Ингичка ичакнинг дискинезияси;
  • Ошқозон ва қизилўнгач шиллиқ қаватидаги ерозив жараён;
  • Жарроҳлик аралашувлар.

Кунгил айниши ва ич кетиши

Бу белгилар ошқозон-ичак тракти фаолиятидаги одатий бузилишларнинг намоён бўлиши. Хусусан, улар шундай ҳолатларда бирга кузатилади:

  • Вирусли инфекция;
  • Бактериал инфекция;
  • Панкреатит;
  • Ювилмаган сабзавот ва меваларни истеъмол қилиш;
  • Дори-дармонларни қабул қилишда ножўя таъсир;
  • Нотўғри парҳез.

Муҳим: ич кетиши — курашиш керак бўлган аломатдир. Бу тананинг сувсизланишига олиб келиши мумкин, бу ҳам катталар, ҳам болаларга салбий таъсир қилади. Ичимлик режимига амал қилиш керак.

Болаларда кунгил айниши

Болалардаги кунгил айниши нафақат ошқозон муаммолари, балки бошқа омиллар мавжуд бўлган бир қатор сабабларга боғлиқ. Қуйидагиларга алоҳида еътибор бериш керак:

  • Болада калла ичи босимининг ошиши. Болада бош оғриғи ҳам кузатилади.
  • Кўп йеб юбориш. Озиқ-овқат маҳсулотларининг ортиқча истеъмол қилиш кунгилни айнитади ва бўкиб қолганлик туйғусини келтириб чиқаради.
  • Заиф вестибулятор аппарати. Болаларни транспортда тез-тез кўнгли айнийди, шунинг учун сафардан олдин болага кўп овқат ёки ичимлик берманг.
  • Сувсизланиш. Кўп ҳолларда болаларда кунгил айниши улар югуриб, терлаганидан сўнг юз бериши мумкин. Бундай ҳолларда болага оддий сув беринг ва вазият осонлашади.
  • Стресс. Болалар кўпинча ҳаяжонланганда, стресс, асабий тарангликда кунгил айнишини бошдан кечиради. Бунинг олдини олиш учун болани тинчлантириш, нафас олиш машқларини бажартириш керак.
  • Аллергия (озиқ-овқат, дориларга). Кунгил айниши муайян маҳсулот ёки препаратга нисбатан аллергияси мавжуд бўлганда содир бўлиши мумкин. Боланинг аллергенини аниқ билиш учун аллергологга мурожаат қилишингиз керак.

Кунгил айнишини даволаш

Бу аломат турли хил сабабларга кўра юзага келиши боис кунгил айнишини даволаш — сабабчи бўлган бирламчи касалликни даволаш деганидир. Мустақил равишда дори-дармонларни қабул қилиш бу ҳолда оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкин, шунинг учун сиз шифокорга мурожаат қилишингиз керак. Турли ҳолларда кунгил айнишини бартараф етиш учун:

  • Кўп йеб юборганда овқат миқдорини камайтириш керак, ёғли ва аччиқ овқатлардан тийилиш керак.
  • Кунгил айнишига қарши таблеткалари транспортдаги чайқалиш ҳолатларида ёрдам беради. Денгиз касаллигида скополамин сақлаган пластир ишлатилади ва у саёҳатдан 6 соат олдин ёпиштирилади.
  • Психотерапия курси стресс ёки руҳий касалликлар туфайли юзага келган кунгил айниши қолдиришда фойдали бўлади.
  • Ҳомиладорлик даврида кунгил айниши ялпизли конфеталар ёки уйғонишдан олдин бирор нарса йеб олиш орқали бартараф етилади.

Бош айланиши ва кунгил айнишини даволаш қуйидагиларни назарда тутади:

  • Горизонтал (ётган) ҳолатни қабул қилиш;
  • Тоза ҳаво келишини таъминлаш;
  • Ҳушдан кетган бўлса бурунига аммиак билан намланган пахтани олиб келиш;
  • Паст қон босими сабаб бўлса, қаҳва ёки ширин чой ичиш;
  • Тинчлантирувчи дорилар — улар асабий зўриқишларда белгиланади;
  • Вестибулолитик моддалар — кунгил айниши хуружларини йенгиллаштиради (лоразепам, диазепам, прометазин);
  • Метоклопрамид — узоқ ва оғриқли ҳолларда кўрсатилади.

Кунгил айнишига қарши дориларни фақатгина шифокор тайинлаши мумкин. Кунгил айниганда фақатгина аломатни емас, балки асосий касалликни даволаш муҳимдир.

 

(Visited 9 647 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
Add a comment