Бачадон кичиклиги — сабаблари, белгилари, ташхислаш, инфантилизмни даволаш
Аёл, бачадон кичиклигидан гинекологик кўрик ёки УТ текширувдан сўнг хабар топади. Баъзи аёллар еса биринчи марта ушбу ташхис билан фақат ҳомиладорлик пайтида танишишади. Айрим ҳолларда бачадоннинг ўлчами меъёрдан бироз кичик бўлади, аммо бир қатор ҳолларда бу ўзига хос хулоса бўлиши ҳам мумкин: гипоплазия, аплазия, инфантилизм. Шифокор беморни унинг ҳомиладор бўлиши ва фарзанд кўтариши даргумон дея қўрқувга солиб қўйиши мумкин.
Шу билан бирга, ушбу патологияга ега бўлган кўплаб аёллар муваффаққият билан фарзанд дунёга келтиришади. Бу ҳолатда адекват гормонал терапия муҳим рол ўйнайди. Бундай хулоса субъйектив баҳони ҳам, фарзандли бўла олмасликка олиб келадиган патологияни ҳам кўрсатиши мумкин.
Бачадон кичиклиги сабаблари
Гинекологияда ушбу аъзонинг меъёрий ўлчами:
- узунлиги 7-8 см
- ени 4-5 см
- миёметрийнинг қалинлиги 2-3 см
- бачадон бўйнининг узунлиги 2,5 см.
Бу шифокорлар стандарт сифатида қабул қилинган ўртача кўрсаткичлар. Бироқ, аёлларда нормал фаолият кўрсатаётган ушбу аъзо бошқа ўлчамда бўлиши ҳам мумкин.
Бачадон кичик, ўртача ва катта бўлиши, аммо тузилиш ва фаолиятида патологиялар кузатилмаслиги мумкин. Кичик ўлчамлар одатда нозик ва озғин аёлларда аниқланади. Бу тананинг тузилиши, комплектация ва физиологияга боғлиқ.
Агар бу аъзо асосий функцияси — фарзанд кўтаришни бажара олмаса, қандай қилиб ҳомиладор бўлиш мумкин?
Агар комплекс текширувлар ҳомиладорликка тўсқинлик қиладиган жиддий бузилиш мавжудлигини аниқласа, қуйидаги ташхис қўйилади:
- Гипоплазия— аъзо ўлчамларининг йетарлича ривожланмаганлиги. Ушбу ҳолат бошқа жинсий аъзоларнинг яхши ривожланмаганлиги, гормонал мувозанатнинг бузилиши билан бирга кечади;
- Аплазия— йетук ёшдаги аёлнинг бачадони янги туғилган қизчаники каби бўлиши (3 см дан ошмайди);
- Инфантилизм— аъзонинг ўлчами 5,5 см дан ошмайди.
Патологик жиҳатдан кичик аъзога қўшимча равишда, одатда бошқа бузилиш белгилари ҳам аниқланади: номунтазам ҳайз даврлари ёки ҳайзнинг умуман бўлмаслиги, бўлганда ҳам жуда оғриқли бўлиши, либидонинг заифлиги, ҳомиладор бўлиш ёки фарзанд дунёга келтириш билан боғлиқ қийинчиликлар.
Репродуктив тизимнинг шаклланишидаги бузилишлар ёки пренатал даврда, ёки жинсий йетилиш даврида содир бўлади. Агар аёл ҳомиладорлик пайтида инфекцион касалликларга дучор бўлган бўлса, гормонал мувозанат, витамин йетишмаслиги ёки бошқа салбий омилларга дуч келган бўлса, унинг ҳомиласида ривожланиш аномалиялари, жумладан, жинсий тизимнинг аномалиялари ривожланиши мумкин.
Ўсмирларда еса патология турли касалликлар фонида (юқумли-вирусли, урогенитал тизим), кам ёки сифациз овқатланиш, витамин йетишмаслиги, жисмоний ҳолсизланиш, оғир меҳнат ёки стресс билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Агар бачадонннинг кичиклиги организмнинг физиологик хусусияти бўлмаса, бу ҳолатга бошқа бузилишлар ҳамроҳлик қилади, улар биргаликда фарзандли бўлишни имконсиз қилади. Агар бир вақтнинг ўзида гормонал мувозанацизлик, найлар ёки бачадон бўйни тузилишининг патологияси мавжуд бўлса, ҳомиладор бўлиш муаммоли масалага айланади.
Бачадон кичик бўлса қандай қилиб ҳомиладор бўлиш мумкин
Агар патология билан бир қаторда репродуктив тизимнинг бошқа касалликлари ҳам аниқланса, ҳомиладорликни махсус тарзда режалаштиришга тайёргарлик кўриш керак. Кўпинча бундай тайёргарлик радикал чораларни ўз ичига олмайди.
Қон айланишини яхшилаш, бачадон епителиясининг ўсишига ёрдам бериш учун гинекологик массаж ва бир қатор физиотерапия усуллари тайинланиши мумкин. Аммо енг кўпинча гормонал терапия қўлланилади.
Таъкидлаш жоизки, ушбу чора-тадбирлар жуда самарали бўлиб, кўпчилик аёллар орал контрацептивларни бекор қилгандан кейин биринчи ва кейинги яқин даврда ҳомиладор бўлиши мумкин.
Бошқа муолажалар билан биргаликда гормонал терапия репродуктив аъзонинг ўлчамини катталаштиришга ёрдам беради. Аммо, масалан, гипоплазияда кенг кўламли текширувларни ўтказиш жоиз, чунки бу касалликка кўпинча бошқа патологиялар ҳамроҳлик қилади, бу ўз навбатида гормонал воситаларни қўллашга қарши кўрсатма саналади.
Витаминли терапиядан кейин ҳам уруғлантириш муваффаққиятли ўтиши мумкин. Бунинг учун витаминлар ва минераллар мажмуасини қабул қилиш, таомномани мувозанатлаш, кун тартибини ўзгартириш керак.
Бачадон кичиклиги ташхиси қўйилса нима қилиш керак
Юқорида айтиб ўтилганидек, бу аъзонинг ривожланишига гормонлар таъсир қилади. Бундан ташқари, мунтазам жинсий ҳаётда бўлиш ҳам унинг ўсишига туртки бўлиши мумкин. Гипоплазиянинг асосий сабаби гормонал мувозанатнинг бузилиши, демак даволаш гормонал фонни тузатиш билан боғлиқ бўлади. Ушбу усул билан бачадон кичиклигини даволаш одатда узоқ вақт талаб етади.
Турли физиотерапевтик муоалажалар кичик чаноқ аъзоларида қон айланишини такомиллаштиришга қаратилган.
Халқона усулларга келганда, уй шароитида қилинадиган енг оммабоп муолажа — гилдан иборат компресслар. Гилни дорихонада сотиб олиш мумкин. У сув билан қаймоқдек қуюқ масса ҳосил бўлгунча аралаштирилади ва қориннинг пастки қисмига бир қават қилиб суртилади. Устидан селлофан қўйилади.
Бундай турдаги компресслар тахминан 2 соат давомида ушлаб турилади, сўнг оқар сувда ювиб ташланади. Ҳар сафар янги лойдан фойдаланган ҳолда, муолажа ҳар куни амалга оширилиши керак. Анъанавий даволаш усуллари шифокор томонидан тавсия етилган асосий даволашга қўшимча бўлмоғи лозим.
Ҳомиладорлик даврида бачадон кичкина бўлса
Ташхис қўйилгандан кейин уни тасдиқлаш учун ултратовушли текширув ўтказиш керак. Шуниси еътиборга моликки, кичик бачадон ва ҳомиладорлик одатда бир-бирига мос келмайдиган ҳолатлар емас. Бундан ташқари, кўпгина аёллар бундай ҳолат ҳақида ҳомиладорлик давридагина билиб олишади.
Одатда, муддати ошгани сайин, ҳомила билан бирга бачадон ҳам катталашиб боради. Бу жараён аёл организмида фаол ишлаб чиқарилган гормонлар томонидан осонлаштирилади. Шу билан бирга, қўшимча равишда махсус гормонал препаратларни қабул қилиш кераклиги еҳтимолдан ҳоли емас.
Ҳомиладорлик даврида қийинчиликлар келтириб чиқарадиган асосий сабаблар гормон танқислиги, юпқа миометрий, бачадон бўйнининг қисқалиги ва репродуктив тизимнинг бошқа касалликлари ҳисобланади. Бунинг оқибатида ҳомила тушиши, муддатидан олдин туғруқ, туғруқ жараёнинг заиф кечиши, бўйиннинг қийин очилиши кузатилади. Замонавий тиббиёт усуллари салбий хатарларни сезиларли даражада камайтиришга ёрдам беради.
Туғруқдан кейин аъзо аввалги ўлчамларига қайтади, патология еса изсиз йўқолиши мумкин. Бундан ташқари, репродуктив органларнинг ривожланишидаги бошқа бузилишлар, масалан, найларнинг егрилиги йўқолиши учраб туради.
Ҳақиқий қийинчиликлар жуда кичик ва кам ривожланган бачадон бўлганда юзага келади. Аплазия билан таббий ҳомиладорликка еришиш деярли имконсиз бўлади. Аммо ҳатто бундай ҳолларда ҳам репродуктив технологиялар аёлга она бўлишга ёрдам беришга қодир.
Ҳомиладорликнинг ижобий кечиши
Хавфсиз ҳомиладорлик бир неча параметрлар билан баҳоланади: амниотик суюқлик миқдори, ҳомила ўлчами, унинг жойлашуви (ётиши), ҳомилалар сони ва бошқалар. Бачадон туби баландлиги (айнан шу параметр ҳомиладорлик даврида ҳисобга олинади) ҳар бир алоҳида ҳолатда сезиларли фарқ қилиши мумкин, масалан чаноғи катта бўлган аёлларда бу кўрсаткич меъёрдан камроқ, чаноғи тор аёлларда еса кўпроқ бўлади.
Агар ҳомиладорлик даврида бачадон кичиклиги ташхиси қўйилса, ваҳима қилмаслик керак. Унинг хусусиятларини аниқлаш учун УТ текширув ўтказилади. Зарур бўлганда, кардиотокография ва допплерометрия белгиланади.