Yurak tomir kasalliklari

jinsiy-aloqani-uzaytirish

Юрак-томир касалликлари юз берганда
Аввало шуни эсда тутиш лозимки, соғлом бўлай десангиз, лоақал соғлигингизни муқим бўлиб туришини ҳоҳласангиз, бунга фақат ичакларни товалаш орқали эришишингиз мумкин.
Томирларни тозалаш ва артериал босимни одатдагидек ушлаб туриш ҳамда стенокардия, инсультнинг олдини олишнинг таъсирчан воситаси — 2 дона ўртача лимон ва 2 дона апельсин олиб, бўлакларга бўласиз, данагини чиқариб, гўшт қиймалагичдан ўтказасиз.

 

Ҳосил бўлган массани 2 ош қошиқ асал билан аралаштирасиз. Сўнгра бир сутка давомида хона ҳароратида тиндириб, кейин совуткичга қўясиз. Ҳар куни 2-3 чой қошиқда чой билан ёки овқат олдидан истеъмол қиласиз.

Томир склерозини даволаш ва олдини олиш учун бир бош саримсоқни бўтқа холатида майдалайсиз ва қирғичдан қобиғи билан ўтказилган, бироқ данаксиз бир дона лимон билан аралаштирасиз.

 

Ушбу қоришмага 1 л қайноқ сув қуйиб, ёпиқ идишда хона хароратида бир кеча кундуз тиндириб қўясиз ва вақти-вақти билан силкитиб турасиз. Сўнгра сузиб, қолганини сиқиб оласиз. Хар куни 3 маҳал бир ош қошиқда овқатдан олдин
истеъмол қиласиз.

Асаб туфайли тез-тез юрак уриши рўй берганда ярим кг лимонни майда қирғичдан ўтказиб, асал ва 20 дона абрикоснинг майдаланган мағзи билан аралаштирасиз. Уни ҳар куни эрталаб ва кечқурун овқатдан олдин қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.

Стенокардия рўй берганда 3-5 йиллик алоэнинг 2 дона баргини ип билан қирқиб олиб сок эзгичда шарбатини чиқарасиз (алоэдан фойдаланишдан олдин унга 5-7 кун сув қуйилмайди), унга ўртача 2 дона лимон шарбати ва ярим килограмм асал қўшасиз.

Хаммасини сирли кострюлга солиб ёғоч қошиқ билан яхшилаб қориштирасиз ва шиша банкага соласиз.

Уни ёпиқ холда совутгичнинг пасжи бўлмасида сақланг. Қабул қилишдан аввал аралаштирилади.

Кунига уч маҳал овқатланишдан бир соаг аввал бир ош қошикдан истеъмол қиласиз. Ёзингизни хис этишингизга қараб бир йил давомида 3-4 даво курсини бажаринг. ғар бир курс оралиғида бир ой танаффус қилинади.

Юрак мускулларини мустаҳкамлаш учун 250 г дан ёнғоқ мағзи, майиз, баргак(туршак) ва 1 дона лимонни гўшт қиймалагичдан ўтказасиз. Х,аммасини яхшилаб аралаштириб, 250 г асал қўшасиз. Х,ар куни ош қошиқда уч маҳал овқатдан кейин истеъмол қиласиз.

Миокардит (юрак мускуллари шамоллаши) билан ҳасталанганда — 250 г лимонни қобиғи билан (бироқ уруғсиз) гўшт қиймалагичдан ўтказасиз ва 125 г анжир билан яхшилаб аралаштирасиз, сўнгра 250 г асал ва 50 г ароқ қўшасиз.

Уни ҳар куни тушлик ва кечки овқатдан кейин бир чой қошиқда истеъмол қиласиз.
Нафас қисилиши билан келадиган стенокардияга қарши восита    15 дона лимон шарбати ва 5 бош саримсоқнинг эзиб тайёрланган бўтқасини араланггирасиз, унга 1 л суюқ асал қуйиб, яхши ёпиладиган идишда қоронғу салқин жойда тиндириб қўясиз, вақти-вақти билан аралаштириб турасиз.

Кунига бир маҳал овқатдан 20-30 дақиқа аввал 4 чой қошиқдан қабул қиласиз. Х,ар бир қошиқдан кейин 1 дақиқадан танаффус қилинади. Даволаниш курси 1,5-2 ой

Бурундан қон оқса лимон шарбати шимдирилган пахта тампонини бурун тешигига тиқиб қўйинг. Тампонни заруриятга қараб алмаштирасиз

(Visited 1 944 times, 12 visits today)

Related posts

Leave a Comment