ЙЎТАЛ ДАВОЛАШ

ЙЎТАЛ КАСАЛЛИГИНИ ДАВОЛАШ

Нафас йўли шамоллаши кўпроқ кузда ва қишда бўлиб, инсоннинг оғиз бўшлигидан бошлаб, то ўпка япроғининг пастки учигача бўлган масофада бўлади. Шунга кўра нафас йўлида учрайдиган ҳар бир касалликнинг муаяйн аниқ номлари бор. Нафас йўлида содир бўладиган касалликнинг қайси бири эканини билиш учун, доктор ёки табиб касални ҳар томонлама синчиклаб ўрганади, бемордан баъзи нарсаларни сўрайди, аниқлайди, ном қўяди, сўнг даволашга киришади. Кўпинча нафас йўлларида йўталиш содир бўлади. Йўталлар оғир ва енгил, бўғиқ ёки товушли, калта,  сурункали, балғамсиз, шунингдек, балғами қора, оқ, сариқ, суюқ, қонли, қонсиз, йирингли, йирингсиз, ёпишқоқ каби кўринишларга эга бўлади. Шунинг учун кўпинча бемордаги йўтад нуқсоннга қараб, даволовчи киши дардини аниқлайдиган йўтал кўриниши асосий белгилардан ҳисобланади.
Иўтал кучайиши беморнинг ички ва ташқи аъзоларига ўта салбий таъсир қилади. Қаттиқ сурункали йўтал дабба (чурра) чиқишига сабаб бўлади, бавосир касалини уйғотади ёки қўзғатади, ошқозонни касал қилади, томоқда бўқоқни пайдо қилади, кичик ва катта ҳожат тартибини бузади, иситма пайдо қилади, кўзга зўр бериб ёшлантиради, кўзни тиндиради, касалнинг куч-қувватини олади, тинкасини қуритади, бошини оғритади, иштаҳасини йўқотади; юрак фаолиятини бузади, қон юришини тезлатади ва ҳоказо. Шунинг учун, авваламбор йўтални тўхтатиш керак бўлади. Бу фақатгина муҳим даво бўлибгина қолмай, касалликнинг бошқаларга юқмаслиги учун ҳам керак.
Бу мақоламизда биз шамоллаш орқасида пайдо бўлган қаттиқ йўталишни даволаш масаласига тўхталамиз. Нафас йўллари касалликлари ичида энг кўп учрайдигани шамоллаб йўталишдир.
Авваламбор йўтал касалига чалинган бемор доимо балғамини иложи борича чиқариб ташлашга ҳаракат қилиши лозим. Кечаси ётганда ёнида ярим сувли идиш бўлиб, балғамни шунга ташлаб туриши керак. Халқ табобатида бу касални узил-кесил даволаш усуллари ва сон-саноқсиз дори-дармонлар бор. Биз улардан энг муҳимларини таклиф қиламиз. Уйлаймизки, бизнинг усулимиз ва дори-дармонимиз халққа маъқул бўлади.
1.    Алойга тенг асал қўшиб секин 30 дақиқа қайнатиб, докадан сузиб, 7 кун 3 маҳал оч ҳолда 2 ош қошиқдан ичилса,йўтал қолади.
2.    Долчиннинг 300 граммини 3 литр сувда 1 кун қолди- риб, сўнг 40 дақиқа секин қайнатиб, оч ҳолда 7 кун 3 маҳал 50 граммдан ичилса, йўтал кетади.
3.    400 грамм асалга 70 грамм қорамурч талқонини аралаш- тириб, 1 кеча қолдириб, 8 кун 3 маҳал 1 чой қошикдан оч ҳолда ейилса, йўтал ва балғам даф бўлади.
4.    500 грамм анжир қоқини 4500 грамм сувда 1 кеча қолдириб, секин 2 соат қайнатиб, оч ҳолда парҳези билан 7 кун 3 маҳал 50 граммдан ичилса, йўтал ва балғамлар даф бўлади.
Парҳезлари: ширинлик, музқаймоқ, аччиқ, шўр, мош ва совуқ нарсалар 100 фоиз яхши бўлгунча ейилмаслик керак. Қолган ҳамма овқат, сабзавот ва меваларни ейиш мумкин. Кунора ловия ва нўхат еб туриш фойдали. Ёз фасли бўлса, баданни яланғоч қилиб, офтобга чиқиб ётиш зарур. Офтобга чиқишдан олдин қатиқ ичиб олиш, дам олиш вақтида қай- натилган ўрик сувидан иссиқ-иссиқ тўйгунча ичиш керак. Кечаси ётганда тўшаксиз, тахта устида ётиш керак.
Кечаси ва кундузи ётишда осмонга қараб ётсангиз, ик- кинчи кеча ерга қараб ётинг. Куз, қиш фасли бўлса, тез-тез иссиқ сувга тушиш керак. Бунинг учун бир боғ исириқни майдалаб, бир челак сувга солиб, 20 дақиқа секин қайнатиб, докадан сузиб туриб ваннага қуйиш ва унга қўшимча иссиқ сув қўшиб, тушиб ётиш, сув совигач туриш ва бошқа сувда чайинмай, артинмай ўтириб баданни қуритиш, сўнг кийиниш лозим. Ваннадаги сувни челакларга олиб қўйиб, эртасига иситиб ишлатиш ҳам мумкин. Бир боғ исириқ 15-20 марта ванна қилишга етади. Фаслнинг қандай бўлишидан қаътий назар ҳафтада бир марта ҳаммомга тушиб, узоқ тер- лаш, 11 марта ер қалампир томири талқонини 1 чой қошиқ- дан капалаб ичиш лозим. Бунинг учун ер қалампир томирини пиёз тўғрагандай тўғраб, битта-битта солиб, қийма  қаргандай чиқариб, латта халтачага солиб, уни оғзини тез тилиб, ёстиқчага айлантириб, аввал ўнг кўкракка, бир со- атдан сўнг ағдариб, чап кўкракка бир соат қўйиш лозим, яна куйиб қолмасин. Бемор чидамаса қаватини кўпайтириш лозим. Ёстиқни қўйиб бўлгач, кўкракка янги ер қалампир томирини тайёрлаб қўйиш лозим. Қалампир томирини кўкрак- ка 1-маҳал 2 соат қўйилади.
5.    Албатга ҳар куни 2 бурда суви қотган нон, ҳар бир тишламига асал суртиб ейилади.
6.    Қон босими йўқ кишилар наъматак талқонидан 3-маҳал чой қилиб ичишади.
7.    Ҳар куни овқат билан бир боғ кўк саримсоқ пиёз ейиш.
8.    Ҳар кеча йўтал яхши бўлгунча оёқ кафтига асал суртиб ётиш.
9.    Касал қувватига қараб, албатта, ҳар куни жисмоний иш ёки бадан тарбия билан шуғулланиши шарт. Касали тузалиб кетиши авваламбор касалнинг халти-ҳаракатига, дардининг эски-янгилигига боғлиқ. Ҳар ҳолда тузалиш муддати бир ойга бориши мумкин. Энг муҳими тузалиб кетиши аниқ ва муқар- рар. Ҳамма гап қаттиқ истакда.

(Visited 2 493 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
Add a comment
error: Content is protected !!