Oshqozon ichak kasalliklari davolash

Spread the love

ОШҚОЗОН, 12 БАРМОҚЛИ ИЧАК, ИНГИЧКА ВА ЙЎҒОН
ИЧАК КАСАЛЛИКЛАРИНИ ДАВОЛАШ
Ошқозон, 12 бармоқли ичак, ингичка ва йўғон ичакларнинг касалланишига Сардор касаллиги деб айтилади. Замонавий тиббиётда панкратит деб номланади. Бунда ҳазм йўлларининг ҳамма тармоқлари касалланиб, ўсма ва қанд (саратон) касалликлари ҳам бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Шунинг учун панкратит аниқланаётганда қанд касаллигини аниқлашга ҳам қон топширилади. Халқ табобатида икки хил усул билан даволанилади. Биринчи усул гурли дори-дармонлар билан бўлса, иккинчи усул дорисиз даволаш бўлиб, биз мақоламизда айнан иккинчи-дорисиз усулни изоҳлаймиз.

Бунда сардор касали билан оғриган одам фақат очиқ ҳавода юриб (ҳавода азот, кислород газ бўлиб, у одам аъзоларига яхши фойда қилади), зарур овқат ва қайнатиб совутилган илиқ сув билан овқатланиб даволанади.

Бунда ажойиб усул билан даволаш шарқ халқ табобатида қадим даврлардан бери бор. Ислом динида рўза тутиш ҳам инсонларни шунга яқин таргибда даволаш ҳисобланади. Бутун дунё тан олган улуғ шарқ табиблари: Форобий, Ар-Розий ва Ибн Синолар ҳам  шундай усул билан одамларни турли касалликлардан қутқазишган.

Бу усулнинг моҳияти шундаки, сардор касалига чалинган одамнинг бутун ҳазм йўлидаги эски овқат қолдиқдари, қасмоқлар, ортиқча ёғлар, жароҳатланган этлар, ҳужайралар, шишлар, ўсмалар, яралар, яралар, зарарли шиллик, томирлардаги лахталашиб қолган қон парчалари, қўйингки, инсонни касалликка олиб келган ҳамма иллатлар ёнилғига айланиб, газ кўринишда чиқа бошлайди. Натижада ички аъзолардаги ҳамма касалликлар чиқиб кетиб, бутун аъзолар тозаланади.

1.    Даволаниш: Тоза ҳаво ва қайнаб совиган илиқ сувдан бошқа нарса истеъмол қилиш истаги икки кун давом этади холос, сўнгра меъдада енгиллик пайдо бўлади ва овқатга интилиш йўқолади. Даволанишнинг бешинчи кунидан сўнг эса, беморнинг овқатга қарагиси ҳам келмай қолади ва шу ҳол даволаниш охиригача давом этади.

Даволанувчининг тилининг устки қисми оқ қалин қатлам билан қопланган бўлади. Нафас чиқарганда оғиздан ацетон ҳиди келиб туради. Бунинг сабаби ошқозон ва нафас йўлларидаги чиқиндилар газ ҳолатида ўпка орқали оғиз бўшлиғидан чиқади.

Сийдик тўқ сариқ, қуюқ қолдиқпар билан чиқади. Бунда буйрак тозаланиб, даволаниб боради. Томир уриши кўтарилиб, 120 мартага (1 дақиқада) чиқиши ёки аксинча пасайиб 40 мартага тушиши мумкин. Кўнгил бир оз айниши, бош айланиши, шамоллаш бўлиши мумкин. Буларнинг ҳаммаси ноқулайлик туғдирса ҳам, лекин инсон саломатлигига путур етказа олмайди, даволаниш бошланганлигидан аниқ далолат беради ва оз фурсатда ўтиб кетади.

Ўз-ўзидан маълумки, вазн оғирлиги ҳам камаяди. Бемор вазни 20-23 фоизга камай- иши мумкин. Инсон саломатлигига хавф соладиган вазн камайиши 40 фоиз бўлиб, бунга бетоб ва бошқарувчи габиб йўл қўймасликлари шарт. Бир кунлик ўртача вазннигнг камайиши 350-400 граммга тенг бўлади. Баданни, оёқ ва қўлларни доимо иссиқ сақдаш лозим. Қаггиқ шамоллашга йўл қўйиш ўта хавфли. Даволанишдаги бу ёқимсиз ноқулайликлар ҳаммада бир хилда кечмайди.

Ҳамма беморларда ўзига хос кўринишда ўтади ва кўпчилигида* бу холлар умуман бўлмайди. Даволаниш жараёнида одамдаги ёғнинг камайиши ва қисман мушаклар кичрайиб кетишининг инсон саломатлигига ҳеч қандай зарари йўқ. Мушаклар ҳажмининг кичрайиши, мушак хужайраларининг қисқариши билан боғлиқ, йўқолиши билан эмас. Юрак мушакларининг қисқаришига келсак, у’бор йўғи 3 фоизга қисқаради, холос.

Бунинг сабаби, юрак фаол ишлайди, унда ёнилғига олинадиган, ишдан чиққан ҳужайралар жуда кам бўлади. Шунингдек, юрак ўзини-ўзи таъминлашга ўтади ва қон айланиши ишини яхши йўлга қўйиш билан шуғулланади.

Даволаниш даврида ошқозон, ичаклар, яъни ҳамма ҳазм аъзолари парчалаш учун ўзларидан шиллиқ сув чиқармайди. Даволанишдан олдинги даврда ҳазм қилувчи аъзолар овқатларни парчалаш, ахлатга айлантириш учун ўзларидан шиллиқ сув чиқаради. Ошқозонга қанча овқат кирганлигига қараб эмас, қандай овқат кирганлигига қараб шиллиқ сув чиқаради.

Масалан, ошқозон парчаловчи кислотани (ачимагани) ўзидан кўп миқдорда чиқаради. Бироқ одам крахмал овқатларни (нон, макарон, картошка кабиларни) истеъмол қилинганда ошқозон ўзидан ачитма парчаловчи сувларни камроқ чиқаради.

Даволанишда одам аъзоларидаги касалликка олиб келган ҳамма иллатлар, ишдан чиққан ҳужайралар, ифлосланган қонлар, яралар, ўсмалар жароҳатланган этлар, қатламлар ҳаммаси кунма-кун, соатма-соат чиқинди сифатида ёниб газ ва кекириш йўли билан чиқиб кетади. Бадан ва унинг ҳамма аъзолари янгиланади, ёшаради, тозаланади.

Даволаниш даврида одамнинг бутун ички аъзоларида ва ташқи терисида ўга мураккаб ўзгаришлар содир бўлади. Миллиардлаб сонли ҳужайраларда тозалаш, янгиланиш, ёшариш бўлиб, бу одамни ҳам жисмоний ва руҳий янгилайди, ҳамда соғлом қилади.

2.    Даволаниш: 1-3-5 кун даволанишга тайёргарлик кўриш керак. Бунинг учун кун бўйи ҳеч нарса емай, ичмай, кеч соат 6-7 ларда 1 литр қатиқ зардобини гез ичиш лозим. Зар- доб ични ювиб, овқат қолдиқларини чиқариб ташлайди. Бу ишни 3-4 кун давомида ҳар куни қилиш лозим. Сўнгра фақат тоза ҳавода ҳар куни иложи борича чуқур-чуқур нафас олиб, чанқаганда қайнаган илиқ сув ичишга ўтиш лозим. Бошқа хил овқатлар ва суюқларни (ҳаво ва қайнаган илиқ сувдан бошқа) ичиш керак эмас. Зардоб билан ични ювгандан кейинги кун даволанишнинг биринчи куни ҳисобланади.

3.    Даволанишнинг бошидан бошлаб бемор илгари ҳар куни иш қилиб юрган бўлса, ўша ишни ҳеч нарса бўлмагандай давом эттириши лозим. Фақат жисмоний оғир ишларни қилмаслик керак.

4.    Даволаниш даврида оғиз бўшлиғида ичдан чиқиб кела- диган аччиқ бадхўр сув пайдо бўлади. Уни доим тупуриб ташлаш лозим.

5.    Даволанишнинг бошидан охиригача бетоб ҳеч қандай дори-дармонларни истеъмол қилиши, суркаши, ҳамда асал истеъмол қилиши мумкин эмас.

6.    Даволаниш муддати касалнинг оғир-енгиллигига, эски- янгилиги ва табиатига, куч-қувватига қараб, узоқ ёки тез кунда тугайди. Умуман, муддати етти кундан 47 кунгача боради. Кўпчилик касалларда 7-13 кун ичида даБоланиш муддати тугайди. Борди-ю, даволаниш муддати ошган тақдирда бетоб шу муолажани табиб ёки дўхтир назорати остида давом эттириши лозим. Касаллик муддати қанча бўлмасин, бемор ўзини оғир-босиқ тутиши ва қаноатли бўлиши даркор.

 

7.    Беморнинг тузалганлигини даволаниш тугаганлигини билдирувчи бир қанча аниқ кўрсагмалардан биласиз. Улар қуйидагилар:
а)    бемор бир куни эрталаб туриб, ўзини жуда бардам, тетик ва мутлоқ соппа-соғ ҳис қилади;
б)    оғизда ёқимли ширин ва кўп миқдорда сўлак пайдо бўлади;
в)    тилининг устки қисми қизил тусга киради;
г)    сийдик оқ-сариқ, ўта сариқ чиқади;
д)    томир уриши бир маромда бўлади;
е)    ҳаракат ўз меъёрида бўлади. Иштаҳа пайдо бўлади;

Демак энди бутун касаллик иллатлари ёниб, чиқиндига
айланиб, сарф бўлиб тугайди, аслий соғлик тикланади. Шу даврдан бошлаб овқатланишга ўтиш мумкин. Бироқ, нимадан бошлаш керак. Бу масалада жуда эҳтиёт бўлиш, шошқа- лоқтшкка асло йўл қўймаслик лозим. Шу пайт хато қилмаслик, тартиб ва интизомни сақпаш энг асосий вазифа бўлиб қолали. Чунки арзимаган хатбга йўл қўйиш инсон ҳаёти учун ўта хавфли ва шунча қилинган муолажа бир пул бўлиши мумкин.

8.    Уч кунгача (эрталабдан кечгача) фақат томат, олма, карам каби мевасабзавотларнинг сувлари (сокларига) қайнатилган сув қўшиб (60 граммга 50 грамм) ҳар соатда ичиб туриш лозим.

9.    Яна уч кун сабзавот ва мева сувларининг энди ўзини сув қўшмай ичиш мумкин.
10.    Етгинчи кундан бошлаб, мева-сабзавотларни истеъмол қилиш ва бир пиёлагина оқ-хўрда ичиш (ёғсиз, гўштсиз ва тузсиз) мумкин.

11.    Саккизинчи кундан бошлаб ёғсиз, гўштсиз жуда кам туз солиб, турли донлардан суюқ овқатлар ичиш, мевалар, сабзавотлар истеьмол қилиш мумкин бўлади. Оқ суви қочган нондан кунига 2-3 бурда истеъмол қилиш мумкин.

12.    Ўнинчи кундан бошлаб, сариёғ ишлатиш мумкин. ХаФтада 3 кун қийма гўшт ейиш мумкин. Шундай қилиб овқатга аста-секин эхиётлик билан кўп емай кириб бориш керак.

13.    Ошқозон ҳажми кичрайган, ўз хрлига келган, шунинг учун бир ўтиришда ярим косадан ҳам озроқ овқат ичиш лозим. Бу гап ҳамма овқатларга ҳам алоқадор.

14.    Энди овқатни, нонни жуда узоқ чайнаб, оғиз бўшлиғида уни аталага айлантириб, сўнг ютиш, шошилмай овқатланиш лозим. Доим табиб билан учрашиб маслаҳатлашиш фойдадан холи бўлмайди.
Маълум қисқа вақт ўтиши билан Сиз ўзингизнинг ишчан бўлиб қолганингизни, кўзингизнинг илгаригидан анча равшанлигини сезасиз. Овозларингиз ҳам жарангдор бўлади. Гавдангиз хипча ва ҳаракатчан бўлиб қолади. Энди шамоллаш ва тумов бўлмайсиз ва ҳеч қандай дорисиз яшай бошлайсиз, бегумон.

Буларнинг ҳаммасини амалга ошириш учун даволаниш тадбирига тўғри ва тўла тушунган ҳолда амал қилиш лозим. Акс хрлда қош қўяман деб, кўз чиқариб қўйиш ҳеч гап эмас.

(Visited 18 113 times, 40 visits today)

Related posts

Leave a Comment