SICHQON MUCHAL

SICHQON MUCHAL  СИЧҚОН МУЧАЛ ЙИЛИДА ТУҒИЛГАНЛАР
1924, 1936, 1948, 1960, 1972, 1984, 1996, 2008 йилларда таваллуд тотаилар

Сичқон мучали йилида туғилганлар характерига худбинлик, ўз ҳузур-ҳаловатини кўпроқ кўзлаш хос бўлиб, ўз жуфтининг ҳиссиётлари, қизиқишлари ва эҳтиёжлари билан у қадар ишлари йўқ. Тасодифий учрашиб қолган аёл билан эса фақат жисмоний ва жинсий эҳтиёжини қондириш билангина чекланади. Ҳақиқий севганини учратмагунича тинчимайди. Чин муҳаббати орқалигина ўзлигини намоён этади. Шундагина у мулойим ва таъсирли бўла олади.

Сичқон йилида туғилганлар ташқи кўринишларидан ёқимтой бўладилар. Ўзларининг ҳаёти давомида мақсад сари интилувчан, тартибли, тежамкор, меҳнатсевар, ўзининг хусўсий мулкига, бойликка эга бўлишга интиладилар. Севган кишисига эса сахий бўладилар. Ўзларини бошқара олсалар-да, тез ғазабланадиган бўладилар. Ҳаётий, турмуш юмушларида анчайин майдакаш ва иззатталабдирлар. Ҳаёти давомида ўз мақсадларига эришадилар. Улар ҳалол-пок ва виждонли кишилардир.

Сичқон мучалида туғилганлар ўз даврининг ҳурматли кишилари саналадилар. Ушбу мучал йилида таваллуд топганлар ҳокимиятга интилувчи, айёр, мансаб пиллапояларининг энг юқори чўққисига интилувчан бўладилар. Ўз мақсадига етишлари учун ҳеч қачон тўғридан-тўғри ҳаракат қилмайдилар, балки энг қисқа ва хавфсиз йўлни танлайдилар. Уларнинг ичида аҳмоқлари деярли бўлмайди.

 

Ақлий жиҳатдан яхши ривожланган бўлиб, эҳтиросга берилмайдилар. Шунинг учун улар атрофидаги ёру дўстлари, оила аъзолари ва қариндош-уруғларининг ҳис-туйғуларини у қадар тушуна олмайдилар. Ҳаётда аллақачон фойдаланилмай қолган нарсаларини ҳам эҳтиётлаб, сақлайдилар. Ўзлари учун зарур бўлган нарсалар учун эса аямай пул сарф қилишга қодирлар.

Севги-муҳаббат бобида улар худбинликка мойилдир. Мазкур мучалдагилар билан турмуш қурганлар ҳеч қачон ночор аҳволга тушмайдилар, чунки уларнинг уйида доимо зарур егулик ва пул бўлади.

Сич^он мучалидаги эркаклар: улар табиатан жуда элпатак, киришимли ва дўстлашувчандир. Севги бобида шунчалар чуқур «шўнғийдиларки», . бошқа ҳеч нарса уларни қизиқтирмаслиги мумкин. Улардаги бундай ҳусусият ҳаётда кўплаб севги саргузаштларини бошларидан кечиришига сабаб бўлади. Бундай хатти-ҳаракатларнинг охир-оқибати никоҳ билан якун топади.

Сичқон мучалидаги аёл(к^из)лар: доимо ўзларининг келажаги тўғрисида қайғурадилар. Кераксиз бўлган нарсаларни тўплаш билан овора бўлишади.

Ўз оилавий турмушларида мол-дунёни жуда севиб, ўзлари устидан назорат қилишларини ёқтирмайдилар. Уларнинг ақл тарозусида, дунёқарашида бошқалар устидан ҳукмрон бўлишдан бошқача ҳолатда бўлиш, аҳмоқликдан бошқа нарса эмас, деб ҳисоблайдилар.

Сичқон мучали соҳибалари жинсий жозибанинг мужассамлашган тимсолидирлар. Ўзларининг очиқлиги бошқаларни ўзларига оҳанрабодек тортишлари билан ҳамманинг, айниқса, эркакларнинг диққат- эътиборида бўладилар. Чунки мазкур мучал бекалари топқир, киришимли, барча билан дўстлашувчан бўлиб, уларнинг дўстлари, айниқса, ҳушторлари кўп бўлади.

Мазқур хонимлар ажойиб уй бекалари ҳамдир. Ўз уйига, оила аъзоларига жуда ҳам эътиборлидирлар.
Шарқ мучал йиллари таъбирига кўра, Сичқон мучали қар 60 йилда ўзининг беш унсур бўйича хусусиятларига эга бўлади. Булар қуйидагилардан иборат.

1. Металл унсуридагн Сичқон мучал йиллари: 1900, 1960, 2020 йиллар.
Мазқур мучал йилидагилар шуҳратпараст ва ҳақгўйдирлар. Ўз мақсадларига етишлари учун узоқ ва машаққатли йўлни босиб ўтадилар. Улар метиндек мустаҳкамдир. Уларнинг қайсарликлари туфайли ижодий. тафаккур юритишлари чекланиб қолиши мумкин.

Металл унсуридаги Сичқон мучали йилида тугилганлар бошцалар билан муросага келишлари учун юмшогуроц ва очик; кўнгилли бўлишлари талаб ^илинади.
2. Сув унсуридаги Сичқон мучали йиллари: 1912, 1972, 2032 йиллар.

Ушбу мучал йилида таваллуд топганлар атрофи- дагиларни ўз фикр ва қарашларига ишонтира олиш қобилиятига ва келажакда рўй бериши кутилаётган воқеа-ҳодисаларни олдиндан айтиб бериш хусусиятига эга бўладилар. Уларнинг салбий жиҳати: кўплаб маълумотлар гирдобида қолиши, кўп нарсани «сув тубида» махфий сақлашлари оқибатида рўй берадиган толиқишдир. Сув унсуридаги Сичқонлар жуда ҳам

қизиқувчан бўлиб, бошқаларнинг эркинликларига зиён етказишлари мумкин.
Сув унсуридаги Сичҳон мучал йилида тугилганларга ҳаётда муваффаҳиятга эришишлари учун очиҳ кўнгилли, киришимли бўлишлари ва баъзан ташаббусни ўз ҳўлларига олишлари маслаҳат берилади.
3. Ёғоч унсуридаги Сичқон мучал йиллари: 1924, 1984, 2044 йиллар.

Дарахт яратувчи унсур ҳисобланади. Шунинг учун ҳам мазкур мучал йилларида туғилган Сичқонларда артистлик хусусиятлари бўлади. Ўзларига ишонганликлари туфайли мансаб пиллапояларидан дадил кўтарилиб борадилар. Шунингдек, улар ўз фаолиятларини жуда ҳам кенгайтириб юборадилар ва қўл остидагиларни назорат қилишда қийинчиликларга учрашлари мумкин.

Ёгоч унсуридаги Сичқон мучал йилида тугилганлар ўзларидаги кўп нарсаларга эришигилари борасидаги фаолиятларини назорат ҳила билишлари ва бу борадаги имкониятларини ҳисобга олишлари лозим бўлади.
4. Олов унсуридаги Сичқон мучал йиллари: 1936, 1996, 2056 йиллар.

Мазкур мучал йилида туғилган Сичқонлар қатъий- ликлари, доно ва муваффақиятларга олиб борадиган ташаббускорликлари билан ажралиб турадилар. Улар вазиятга, шароитга мослашувчан бўладилар. Баъзан эса улар жуда эҳтиросга берилган бўлиб, тилига эрк бериб юборадилар. Бунинг оқибатида эса қўп ҳолларда барча эришган йарсалари йўққа чиқиш билан якун топади.

Олов унсуридаги Сичҳон мучал йилида тугилганлар тилларига эҳтиёт бўлишлари ва барча муаммоларни тинч, муроса йўли билан ҳал этишга ҳаракат ҳилмоҳлари жоиз.

4. Тупроқ унсуридаги Сичқон мучал йиллари: 1948, 2008, 2068 йиллар.
Тупрок, унсуридаги Сичқон мучали йилида туғилганлар ўзларидаги амалий хатти-ҳаракатлари билан бошқалардан ажралиб турадилар. Оқил, масъулиятли ва оғир ишларни бажара олиш каби қобилиятларга эгадирлар. Бошқаларга нисбатан бир оз босиқроқ бўлиб, берилган вазифа ва топшириқларни имиллаб бажарадилар. Шу сабабли ташаббусни бой бериб қўйишлари мумкин.

Тупроқ унсуридаги Сичкон мучал йилида тугилганлар ўзларидаги масъулиятни бошкарган ҳолда кун тартибидан оркада к^олмасликка ҳаракат килмоклари лозим.

(Visited 2 994 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!