Гижжа (гелминтоз) — турлари, аломатлари, асоратлари, даволаш, олдини олиш

Gijja (gelmintoz) — turlari

Гижжа (гелминтоз) — турлари, аломатлари, асоратлари, даволаш, олдини олиш

Гижжа, гелминтоз (лот. ҳелминтҳосис, қад.юн ἕλμινς ёки ἕλμινθος — паразит қурт + -осис) — паразитар касаллик. Асосан болалар, овчилар, балиқчилар ва уларнинг оилаларида, шунингдек, қишлоқ жойларда яшовчи кишиларда учрайди. Бу бир қатор паразит чувалчанглар инсонлар ва ўсимликлар ҳисобига яшайди, уларнинг ичида ривожланади ва кўпаяди.

 

Тахмин қилинишича, дунёда ҳаёти давомида бирон марта гижжа билан касалланмаган киши мавжуд емас. Бугунги кунда йер сайёраси аҳолисининг 24 фоизи ёхуд 1,5 миллиард киши гижжалар билан касалланган ҳисобланади.

Таснифи

Паразитлар донор танасининг қай соҳасида фаоллигига қараб икки тоифага бўлинади:

  • Гастроинтестинал— меъда-ичак тизимнинг турли бўлинмаларида яшовчи гижжалар. Ичак паразитларининг 100 га яқин тури (ичакнинг ҳар бир қисми учун ўнлаб) мавжуд. Ингичка ичакда аскаридлар, тасмали острица, кенг тасмалилар ва уларнинг бошқа «қариндошлари» яшайди. Тиббий адабиётда бир киши турли хил паразит турлари билан бир вақтнинг ўзида зарарланганлиги ҳолатлари ҳам баён қилинган.
  • Тўқималар — паразит ички аъзоларда, тўқималарда ва ҳатто қонда жойлашиши мумкин. Замонавий тиббиёт парагонимоз (ўпка), систицеркоз (мия), ехинококкоз (жигар) ва филяриоз (лимфатик томирлар) билан муваффақиятли курашиб келмоқда. Баъзи гижжалар қон тизими орқали организм бўйлаб ҳаракатланиб, ҳар қандай аъзога тасодифий бирикиб олиши мумкин. Тухумларнинг жуда кўп бўлишида бутун организм зарарланиши еҳтимоли мавжуд.

Гижжа юқиши йўллари

 

Геогелминтоз

Тупроқ ва сув орқали юқиши. Тупроқ, қум ва бошқа турдаги замин гижжа тухумлари учун енг хос яшаш муҳитидир. Паразит тухумлари тупроққа зарарланган нажас билан ажралиб чиқади. Яхши ювилмаган мева ва сабзавотларни истеъмол қилиш, ифлос қўллар, таомга чанг тушиши геогелминтлар юқишига олиб келиши мумкин. Паразитларнинг айрим тухумлари инсон организмига оёқ ва товон териси орқали киради.

Ҳосилли ўсимликлар доимо йер билан алоқада бўлади. Кўкатлар, мева ва сабзавотлар териб олиниш жараёнида ишчи қўллари, сабзавот дўконларининг чангли расталари, юк ташиш транспортлари билан алоқа қилади. Бундай ҳолларда паразит тухумлари билан маҳсулотни зарарланиши еҳтимоли жуда юқоридир. Шу сабабли ўсимлик маҳсулотларни аввал оқар сув остида, кейин қайноқ сув билан ювиш тавсия етилади.

Тўғридан-тўғри алоқа

Бу ҳолда паразитлар инсонга касалланган ҳайвонлар ва бошқа инсонларнинг қўллари, болаларнинг биргаликда ўйнаши давомида, биргаликда фаолият юритиш орқали юқади.

Айниқса уй ҳайвонлари аввал кўчада юриб, кейин уйга кирадиган қишлоқ шароитида ҳушёр бўлиш керак. Сайрдан кейин мушук ёки ит уйга қанча ифлослик киритиш мумкинлигини тасаввур қилиш қийин емас. Чивин ва сувараклар ҳам гелминт тухумларини ташувчилар саналади. Озиқ-овқат маҳсулотига қўниб, улар маҳсулотларни зарарлаши мумкин.

Биогелминтоз

Бу ҳолда паразит зарарланган ҳайвонот манбаларидан олинган озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиш орқали юқади. Хом ва ёмон ишлов берилган гўшт (шашлик, чўчқа гўшти, гўшт консервалари, ёввойи ҳайвонлар гўшти) ва балиқ (суши, қуритилган, консерваланган балиқ) истеъмол қилиш потенциал хавфли саналади. Бунда нафақат гелминтлар, балки ичак инфекцияси билан ҳам касалланиш еҳтимоли мавжуд.

Бошқа йўллар

  • Ҳашарот чақиши. Бундай юқиш кам учрайди. Бунга ичак миази, кантариаз ва сколекияз киради. Шунингдек, гижжа тухумлари ва ҳашаротларнинг личинкаларини адаштирмаслик лозим. Баъзи ҳашаротлар ҳам ҳайвон ва инсон териси оситга личинка қўйиши мумкин.
  • Одамдан одамга. Паразит юқишининг бу механизми юқори самарадорликка ега. Мисол учун острицалар кечки пайт анус атрофида тухум қўяди. Бола уйқу ҳолатида қичишиш туфайли тухум қўйилган жойни қаший бошлайди. Минглаб тухумлар кийимга, тўшакка, ерталаб еса бола юз-қўлини ювгунига қадар тегинган барча нарсага тушади, масалан ешик дастасига. Натижада, бутун оила инфекцияланиш хавфи остида қолади.
  • Сув орқали. Очиқ сув ҳавзаларида кўплаб гижжалар мавжуд. Чўмилиш ва тасодифан сувни ютиб юбориш зарарланиш еҳтимолини туғдиради.

Хавф гуруҳи

Хавф гуруҳига кирувчи асосий тоифа — болалар саналади. Ота-оналар фарзандлари соғлиғига қанчалик еътибор қаратишмасин, қўллари тозалигини қанча назорат қилишмасин, уларни паразитлардан ҳимоя қилиш жуда қийин. Статистикага кўра, 4-5 ёшли болаларнинг 95 фоизга яқини гижжалар билан касалланади.

Болалар ташқи муҳитни ўрганишади, табиат уларда қизиқиш уйғотади. Бола ҳамма нарсага тегиниб, уни татиб кўришга қизиқади. Бундан ташқари, уларнинг ҳимоя механизмлари шаклланиш босқичида бўлади. Ота-оналар фарзандларини шахсий гигиена қоидаларига ўргатиш учун мажбурлов емас, балки бунинг сабабини тушунтиришга ҳаракат қилишлари керак.

Балиқ, ёввойи ҳайвон ва қушлар гўштини йейдиганлар, хонаки сут ичидагиналарда трихинеллёз ва дифиллоботриоз билан касалланиш хавфи мавжуд.

Гижжа белгилари

Инсонларда гижжа пайдо бўлишининг аломатлари аниқ ва яширинган бўлади. Аниқ белгиларга «сабабсиз» вазн йўқотиш, тери рангининг очлиги (тери анемияси), сурункали чарчаш, кечки пайт анал тешиги атрофида қичишиш мисол бўла олади.

Бир қатор ҳолларда гижжа юқиши оқибатида ички аъзо касалликлари кучайиши, илгари намоён бўлмаган касалликларнинг пайдо бўлиши кузатилади. Бу яширин аломатлар ҳисобланади. Бундай ҳолда бемор бошқа турли хил касалликларни даволашга киришади, аммо бирламчи касалликка еътибор бермайди.

Одамларда турли хил гижжалар билан касалланганда юзага келадиган аломатлар фарқ қилади. Паразит инфекциянинг давомийлиги ва даражаси, беморнинг инфекциядан олдинги ҳолатини ҳисобга олиш керак. Қуйидаги жадвалда муайян паразит тури мавжудлигида кузатиладиган асосий белгилар келтирилган.

Паразит тури (касаллик) Юқиш йўли Аломатлари Пайдо бўлиш вақти
Острица (ентеробиоз) Ўсимлик маҳсулотлари истеъмоли орқали. Орқа чиқарув тешиги атрофида кечки қичишиш, нажасда паразитлар мавжудлиги, киндик соҳасида кескин, қисқа муддатли оғриқлар. Юқганидан 2-3 кун ўтиб
Қилбош гижжа (трихосефалёз) Антисанитария шароитларида тайёрланган озиқ-овқатлар орқали. Аломатлар фақат жиддий зарарланганликда сезилади: ич кетиши, қоринда оғриқлар, иштаҳа бузилиши, аппендикснинг яллиғланиши. Болаларда ўсишдан ортда қолиш, тўғри ичак тушиши кузатилиши мумкин. Бир неча ҳафта ўтиб
Кенг тасмасимон (дифиллоботриоз) Зарарланган балиқ йейиш. Ушбу паразит бемор ичида 25 йилгача яшаши мумкин. Белгилари: ичакнинг механик жароҳатлари, авитаминоз, ичак тутилиши, организм интоксикацияси, аллергия. Бир неча ҳафта ўтиб
Юмалоқ чувалчанг (анкилостомидоз) Зарарланган тупроқда ялангоёқ юрганда. Паразит кирган соҳада қичишиш, шиш ва қизариш. Йўтал, балғам ажралиши, бронхлар ва ўпка шикастланиши. Ҳолсизлик, бош айланиши. Аёлларда ҳайз сикли бузилиши, еркакларда еса импотенция. Бир неча кун ўтиб
Аскарида (аскаридоз) Ўсимлик маҳсулотлари истеъмоли орқали. Ичакларда оғриқ, перитонит, бронхит, пневмония, жигар, меъда ости бези касалликлари. Ошқозон-ичак трактидан қизилўнгач ёки нафас йўлларига ўтиб, бўғилишга сабаб бўлиши мумкин. 3 ой атрофида
Трихинелла (Трихинеллёз) Яхши ишлов берилмаган гўшт орқали. Кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши, ич кетиши. 2 кун ўтиб
Фасциола (фасциолёз) Ўсимликлар ва сув. Иситма, қуруқ йўтал, иштаҳанинг пасайиши, қоринда оғриқлар. 2-4 ҳафта ичида

Асоратлари

Баъзан хасталик белгилари шифокор ва беморлар томонидан нотўғри талқин қилинади. Йетарли тажрибага ега бўлмаган мутахассис ошқозон-ичак тизимининг мавжуд бўлмаган касалликларини даволашга киришиши мумкин. Муаммо ўз вақтида ҳал қилинмаса, бир қатор асоратлар юзага келади.

Иммунитет даражаси пасайиши

Бунинг натижасида инфекцион касалликлар ривожланади. Паразитлар инсон танасида кўп миқдорда озиқа моддаларини истеъмол қилади, заҳарли моддалар чиқаради. Бундай ҳолатда бемор иммунитети сезиларли даражада заифлашади.

Сурункали касалликларнинг кучайиши, бурун-ҳалқумда турли хил яллиғланиш жараёнлари бошланиши мумкин. Гайморит ёки стоматитни стандарт усулда даволаш самарасиз бўлиши қайд қилинади. Қизлар ва аёлларда бачадон танасининг яллиғланиш жараёнлари, вулвовагинит, вагинозлар бошланиши мумкин.

Тананинг умумий заҳарланиши

Беморда гижжалар миқдори қанча кўп бўлса, улар шунчалик кўп зарарли моддалар ишлаб чиқаради. Бу катталар ва болалар саломатлиги ва асаб тизимига салбий таъсир қилади. Заҳарланиш оқибатида бош оғриғи, бош айланиши, бўғимларда оғриқ, кўнгил айниши кузатилади. Бундай ҳолда белгиларни бартараф етишга қаратилган чоралар вақтинчалик самара беради, бир муддат ўтгач, улар яна қайта юзага келади.

Болаларда асаб тизими фаолиятининг бузилиши безовталик, бефарқлик, агрессия билан бирга кечади. Агар бола ёмон ёца, тушида гапирса, қўрқинчли тушлар кўрса, фанларни ўзлаштириши тушиб кеца, уни шифокорга кўрсатиш тавсия етилади.

Аллергик реакциялар, тери патологияси

Гижжаларнинг ҳаётий фаолияти маҳсулотлари аллергенлар сифатида қабул қилинади. Тери реакциялари (тошма, қичима, доначалар, терининг қуруқлашиши) — бу аллергия бошланиши билан юзага келиши мумкин бўлган енг минимал аломатлардан бири.

Астма, ринит, йўталнинг кучайиши каби умумий реакциялар кузатилиши ҳам мумкин. Баъзида гижжа билан касалланиш соч тўкилиши, уларнинг мўрт бўлиши, товон териси ёрилиши, тирноқларнинг қаватлашишига олиб келади.

Ошқозон-ичак бузилишлари

Зарарланганлик жиддийлигига қараб, бироз кўнгил айниши ва ич кетишдан тортиб сурункали метеоризм, қабзият, қайт қилиш, қовурға ости ва киндик атрофидаги оғриқларга қадар фарқ қилади. Гижжалар тўқималарда паразитлик қилганида бундай аломатлар кузатилмаслиги мумкин.

Замонавий тиббиёт маълумотлари шуни кўрсатадики, кўплаб касалликлар гижжа мавжудлиги билан боғлиқ. Масалан, паразитлар билан узоқ вақт давомида касалланганлик билан онкология ўртасидаги алоқа клиник жиҳатдан исботланган.

Ташхислаш

Гижжа борлигини аниқлашнинг бир неча йўли мавжуд. Поликлиникада беморга сўлак, нажас ва қон таҳлили топшириш тавсия етилади. Юқумли паразитлардан шикоят бўлганда, инфекционист ва паразитологга мурожаат қилинади. Уларга терапевт, болалар учун еса педиатр томонидан йўлланма берилиши мумкин.

Уй шароитида бемор ўз саломатлигига таянган ҳолда хулоса чиқариши мумкин. Қуйида зарарланганлик омиллари рўйхати келтирилган. У шундай тузиб чиқилганки, агар инсонда ушбу белгиларнинг 7 та ва ундан ортиғи мавжуд бўлса, гижжа юқганлиги еҳтимоли юқори бўлади:

  1. Кўпинча орқа чиқарув тешигида қичишиш пайдо бўлиши;
  2. Тери устида донача ва доғлар пайдо бўлиши;
  3. Тез-тез бош оғриғи, бош айланиши;
  4. Тез-тез кўнгил айниши, заҳарланишсиз қайт қилиш;
  5. Қорин дам бўлиши, оғриши, ич кетиши, ич қотиши;
  6. Уйқу бузилиши, уйқусизлик;
  7. Оёқларнинг тўсатдан шишиши;
  8. Йўтал, бронхит, астматик хуружлар, тери реакцияси каби аллергиялар;
  9. Лимфа тугунлари яллиғланиши ёки кенгайиши;
  10. Тезда ўтиб кетадиган оғриқлар;
  11. Овқатланишлар орасида оғизда аччиқ таъм сезиш;
  12. Заифлик, маълум сабабларсиз чарчаш;
  13. Мактабгача ёшдаги болалар билан алоқада бўлиш, болалар муассасаларига ташриф буюриш;
  14. Касалликсиз тана ҳароратининг кўтарилиши;
  15. Тери ва шиллиқ тўқималарнинг одатдагидан кўра сариқроқ кўриниши;
  16. Уйда доимий алоқа қилиб турадиган уй ҳайвони мавжудлиги;
  17. Зўриқиш бўлмаганида ҳам мушаклар ва бўғимларда оғриқ;
  18. Кечки хуррак отиш ва тишларни ғижирлатиш;
  19. Охирги бир неча ой ичида қуритилган балиқ, чўчқа гўшти ва бошқа яхши ишлов берилмаган гўшт маҳсулотларини истеъмол қилганлик;
  20. Парҳезсиз ва турмуш тарзингизда ҳеч қандай ўзгаришсиз вазн йўқотиш;
  21. Сабзавот ва меваларни тўғридан-тўғри боғдан ёки дўкондан олиб йейиш, уларни қайноқ сув билан ювмаслик.

Агар гижжа билан касалланиш еҳтимоли мавжуд бўлса, профилактик чораларни кўриш ва даволанишни бошлаш жоиз. Зарарланганликни аниқлаш учун енг самарали таҳлил иммуноферментив таҳлил саналади.

Гижжани даволаш

Беморларга мустақил даволаниш тавсия етилмайди. Паразит турлари кенг тарқалганлиги боис, уларнинг ҳар бири учун тегишли таъсир кўрсатадиган дори воситаларини танлаш керак. Одатда шифокор гелминтларнинг турига қараб 10 га яқин турдаги дори ва уларнинг аналогларини тайинлайди.

Гижжага қарши дорилар қўлланилиши
Номи Касаллик
Мебендазол* (Вермокс) Аскаридоз, трихинеллёз, стронгилоидоз, ентеробиоз, анкилостомидоз
Пирантел Ентеробиоз, аскаридоз
Левамизол Аскаридоз
Албендазол* Аскаридоз, трихинеллёз, стронгилоидоз, ентеробиоз, трихоцефалез, анкилостомидоз

* — ЖССТ томонидан тавсия етилган.

Юқоридаги дори воситаларининг аналоглари ҳам мавжуд.

Асосий дори (таъсир қилувчи модда) Чиқарилиш шакли Аналоги Чиқарилиш шакли
Пиперазин (Пиперазин адипат) Таблетка Пиперазин-Дарница Ичиш учун еритма, таблеткалар
Пирантел Ичиш учун суспензия, қобиқ билан ўралган таблетка (1) Гелминтокс,
(2) Комбантрин,
(3) Немоцид
(1) Ичиш учун суспензия, қобиқ билан ўралган таблетка.
(2) Ичиш учун суспензия, қобиқ билан ўралган таблетка.
(3) Ичиш учун суспензия, қобиқ билан ўралган таблетка.
Мебендазол Таблетка, суспензия, болалар учун сироп Вермокс, Вермакар, Мебекс, Веро-Мебендазол, Термокс, Вормин Таблетка, суспензия, болалар учун сироп
Албендазол Таблетка Немозол, Гелмодол-ВМ, Вормил Таблетка, суспензия, болалар учун сироп
Левамизол Таблетка Декарис Таблетка
Карбендацим Таблетка Медамин Таблетка

Гижжа тухумларига таъсир қилувчи баъзи дорилар катта гижжаларга таъсир қилмайди ва аксинча. Шунинг учун ҳар бир ҳолатда дори воситаси кўрсатмаларини диққат билан ўқиб чиқиш тавсия етилади. Қайта инфекцияланиш еҳтимоли юқорилиги сабабли одатда даволанишни 2-3 марта ўтказиш тайинланади.

Олдини олиш

Паразит тухумларининг организмга доимий равишда қайта тушиши беморнинг биринчи мартадаёқ даволаниб кетишига йўл қўймайди. Бундай такрорий терапия курслари зарур.

Болаларга гижжа билан зарарланишни олдини олиш учун қовоқ уруғларини бериш тавсия етилади. Уруғ таркибида мавжуд бўлган кукурбитинларни паразитларга нобуд қилувчи таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, овқатланишдан олдин қўлларни тирноқ ости билан қўшиб яхшилаб ювиш керак.

Уй ҳайвонларини ҳар 3 ойда даволаб туриш керак. Ешик дасталарида гижжа тухумлари 6 ойгача сақланиб туриши мумкинлиги сабабли, болалар хонасини тез-тез тозалаб туриш тавсия етилади. Қўл ва тана гигийенасига масъулиятли бўлиш, истеъмол учун озиқ-овқатни ҳушёрлик билан тайёрлаш лозим.

 

(Visited 4 685 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!