Бош мия саратони – аломатлари даволаш йуллари борми? хусусиятлари

Бош мия саратони

Бош мия саратони — дастлабки аломатлари, болаларда касаллик хусусиятлари, даволаш

Бош мия саратони — бошланғич жойлашуви бош мия тўқимаси бўлган ва ҳужайралар тузилмаси, келиб чиқиши сабаблари, клиник кечиши ва терапия натижалари билан фарқ қилувчи ёмон сифатли ўсмаларни ўз ичига олувчи умумлаштирилган номдир.

Марказий асаб тизимида бирламчи пайдо бўладиган бош мия саратони жуда кам учрайдиган касалликдир. Одатда, 8 ёшгача бўлган болалик даврида кузатилади. Болаларда тарқалганлиги бўйича мия саратони қон ҳосил қилиш тизимининг ёмон сифатли патологияларидан кейин иккинчи ўринда туради. Катта ёшдаги беморларнинг ёши — 65-80 ёш. Еркаклар бироз кўпроқ касалланишади, аммо менингиомалар асосан аёлларда кузатилади.

Бош мия саратони сабаблари

Мия ўсмалари ривожланишининг асосий сабаби ташқи омиллар деб ҳисобланади: радиация, кансерогенлар, гормонал бузилиш, вирусли инфекциялар. Ушбу қўзғатувчилар ҳужайралардаги генлар шикастланишини келтириб чиқаради ва уларнинг мутациясига олиб келади.

Мия саратонининг ягона исботланган сабаби радиация ҳисобланади. Бундан ташқари, ҳужайраларнинг ёмон сифатлига айланишига қуйидагилар таъсир қилади деб ҳисобланади:

  • Аспартам — шакар ўрнини босувчи модда;
  • Хлорли винил — пластмасса ишлаб чиқаришда ишлатиладиган кучсиз ширин ҳидли рангсиз газ;
  • Мобил телефонларнинг електромагнит радиацияси;
  • Юқори кучланишли електр узатиш линиялари.

Баъзи ўсма турлари генетик аномалиялар билан боғлиқ. Пилоситар астроситома ирсий касаллик — нейрофиброматоздан (фон Реклингхаузен касаллиги) келиб чиқади.

Умумий клиник аломатлар ва мия саратонининг дастлабки белгилари

Мия саратони бош оғриғига сабаб бўлади. Бу патологиянинг кенг тарқалган белгисидир ва ерта босқичларда у дастлабки сигнал сифатида хизмат қилади. Бош оғриғи худди ёриб юборадигандек. У ерталаб, уйғонгандан сўнг, бошни егиш вақтида, қорин мушакларини кучантириш ҳолатида, кескин ҳаракатлар қилишда пайдо бўлади. Унинг пайдо бўлишидан олдин оғирлик, кўнгил айниши, бошда босим сезилади. Вақт ўтиши билан оғриқ доимий тус олади, унга кўнгил айниши ва қайт қилиш ҳамроҳлик қилади.

Касалликнинг қолган белгилари патология пайдо бўлган мия қисми билан боғлиқ. Одатда турли хилдаги руҳий бузилиш белгилари намоён бўлади. Улар қариялар учун хос ҳисобланади:

  • Ҳар хил турдаги онг бузилишлари;
  • Еътиборнинг камайиши;
  • Идрок қилиш, атрофда нима юз бераётганини тушуниш қийинлиги;
  • Аста-секин темпда суҳбат қилиш, беморнинг сўзларни танлаши қийинлиги;
  • Бошқа руҳий бузилишлар.

Касаллик маҳаллий аломатлар билан ҳам аниқланади, бунда ҳаракат функцияларининг бузилиши кузатилади: тананинг чап ёки ўнг томони ҳаракацизлиги, конвулсив характерли тортишишлар, ешитиш, кўриш бузилиши. Калла суяги ичидаги босим ошса, аломатлар ҳам кучайиб боради, беморнинг комага тушиб қолиши таҳдиди пайдо бўлади.

Бош мия саратони

Болаларда мия саратони. Патология белгилари

Болалардаги мия саратони аломатлари, айниқса уларнинг ёшлигида, ўз хусусиятларига ега: ўсманинг яширин ўсиши давридан сўнг калла суягининг ҳажми катталашиши, бола миясининг мослаша олиш қобилияти туфайли касаллик аломатларининг тезда прогрессияси харрактерлидир.

Кўпинча қорин бўшлиғидаги адашган оғриқ ерта босқич дейилади. Тўлқинсимон ҳолда умумий аломатлар ўсиши кузатилади: боланинг боши оғрийди, кўнгли айнийди, қайт қилади. Психика жараёнларининг тормозланиши кузатилади, айниқса ёш болаларда. Даврий равишда аломатлар заифлашади. Вақт ўтиши билан ўчоқли неврологик бузилишлар ўзларини намоён етади, бу маълум мия тўқималарининг зарарланганлигидан далолат беради.

Мия саратони ҳосил бўлган жойга қараб, патологиянинг белгилари қуйидагича бўлиши мумкин:

  1. Агар неоплазмалар катта мия яримшарларида мия чодиридан юқорида ривожланса, ерта босқичларда патологиянинг белгилари локал епилептик тутқаноқлар сезилиши, камроқ ҳолларда мушакларнинг қисман фалажланиши, нутқ бузилишлари ҳисобланади.
  2. Орқа мия суюқлиги сиқилиши сайин бош суяги ичи босими ошиши белгилари — қусиш, бош оғриғи, кўнгил айниши, бош айланиши, кўз олмасининг ички юзасида димланишлар кузатилади.
  3. Ён қоринчаларда мия саратони вегето-томир бузилишлари (периферик вегетатив асаб тизими шикастланиши билан боғлиқ бузилишлар) ва гидросефалияривожланиши билан бирга кечади.
  4. Субкортикал-трункал мия бўлимлари учун мезунсефал-тўрт тепали синдромли саратон характерлидир — миянинг гидросефалияси ривожланиши фонида кўзларнинг бир-бирга яқинлашиши бузилиши, кўзларнинг юқорига синхрон кўтарилиши бузилиши (юқорига қараш парези).
  5. Хиазма глиомалари кўриш бузилишлари билан намоён бўлади — кўз туби кўриги вақтида нерв атрофияси ҳодисалари билан кўриш ўткирлигининг пасайиши ва кўриш майдонларининг бузилиши, ўсма гипоталамус тузилмаларини шикастлаши натижасида гормонал ўзгаришлар.
  6. Епифиз неоплазиясида ерта жинсий ва жисмоний ривожланиш қайд етилади, кўзни ҳаракатлантириш бузилишлари ривожланади.
  7. Мияча ва узунчоқ мияни шикастлайдиган ўсмалар гидросефалия ривожланишига олиб келади, чунки у ликвор — орқа мия суюқлигининг қайта оқишига тўсқинлик қилади. Клиник жиҳатдан, бу гипертензион-гидросефал миячаларли кризлар билан кечади — бошда кучли кескин оғриқ, бошнинг ўзига хос позициясини қабул қилиш, мушакларнинг узоқ муддат қисқариши. Координацион бузилишлар, кўз олмасининг кўз косасида тез-тез тебраниши, бош нервларининг фаолияти бузилиши қайқ қилинади.

Саратон касаллигига чалинган барча беморлар невропатолог томонидан текширилади, у касалликнинг келиб чиқиши, ўсманинг жойлашуви, ўсиш табиатини аниқлаш учун қўшимча текширув усулларидан фойдаланади.

Глиомалар

Епителиал ҳужайралардан ташкил топган бош мия саратони (глиомалар, глиал неоплазмалар) енг кўп учрайдиганлари ҳисобланади. Глиомалар орасида кузатувларнинг 60 фоизида астроситомалар учрайди ва улар тўртта асосий турда бўлади. Ҳар бир астроситоманинг номи ва кечиши хусусиятлари қуйидаги жадвалда келтирилган.

 Типи Турлари Тавсифи Малигнизация даражаси
Чекланган астроситома ·         пилоситар астроситома;

·         плеоморф ксантоастроситома;

·         субепендимал гигантҳужайрали астроситома

Ўсма яхши чегараланган контурлар билан. Асосан болалар ва ёшлар касалланади. Астроситоманинг ушбу типи янги томирларни ҳосил қилмайди, некрозсиз ва баъзан қон кетиши билан кечади, киста шакллантиради. Кузатувларнинг 20% ҳолларида калций тузларининг ўчоқли тўпланмалари (калсификатлар) мавжуд бўлиб, улар кейинчалик суяк тўқимасига айланиши мумкин. И даража
Диффуз астроситома ·         фибрилляр– енг кўп учрайди;

·         протоплазматик – кўп ҳолларда кистоз ёки юзаки;

·         гемистоситар – агрессив кечувчи

Ушбу астроситома типи асосан паст даражада ёмон сифатли бўлади. Секин ўсади. Ўсмаларнинг тахминан 10 фоизи агрессивроқ турларга айланади. Кузатувларнинг 20 фоизида калсификатлар мавжуд бўлади. Мия шиши кам ҳолларда кузатилади. ИИ даража
Анапластик астроситома Кечиши бўйича олдигни астроситома типига ўхшайди, аммо бош мия шишлари билан кечади. ИИИ даража
Мултишаклли глиобластома Ушбу мия саратони кенг тарқалган (барча астроситомаларнинг тахминан 50%). Ташқи аломатлар дебюти кўпинча қисқа — патологиянинг аниқланишигача 3 ойдан камроқ вақт кетади. Якуни ижобий емас, патология кўпинча янгидан давом етади. Қон кетиши, некрозлар билан кечади, мия пўстлоғига тарқалади. ИВ даража

Олигодендроглиома билан 40-60 ёшли катталар касалланади, баъзида у болаликда ҳам аниқланади. Ўсма некроз ўчоқлари, кисталар ва калсинатлар мавжуд бўлган мия тузилмаларидан ажралиб турувчи тугундан иборат бўлади. Бош мия саратони пўстлоғига тарқалиб, турли хил чуқурликда ўсиб киради, рецидивларга мойил бўлади.
Малигнизация салоҳияти паст бўлган саратон яхшироқ кечиш прогнозига ега.

Бош мия саратони

Калла суягининг орқа чуқурчаси ўсмалари

Енса суяги, чакка суяклари пирамидалари ва понасимон суяк танаси билан ҳосил қилинган калла суягиниг ички асоси қисми кўпинча болаларда саратон касаллигига чалинади. Ушбу жойда пайдо бўлган патологиялар мияча астроситомалари ва медуллобластомлари, мия поясининг епендимомалари ва глиомаларидир.

Ушбу жойлашувли ўсма билан оғриган беморларда мияча функциялари бузилганлиги белгиси бўлган клиник аломатлар устунлик қилади: уйқусизлик, ҳаракатлар мувофиқлиги бузилишлари, кўнгил айниши, қусиш, бош суягининг кенгайиши, кўриш бузилиши, конвулсиялар, бошнинг мажбурий ҳолати, юриш бузилиши, Ромберг ҳолатида тура олмаслик.

Медуллобластома

Медуллобластома — ёмон сифатли мия ембрионал ўсмаси. Кўпинча болалик ва ўсмирлик даврида кузатилади. Кўпчилик болаларда неоплазма ҳаётнинг биринчи ўн йиллик даврида клиник жиҳатдан намоён бўлади, енг юқори чўққиси — 5 ёш.

Ушбу саратон асосан миячанинг чувалчангсимон қисмида жойлашади,  кўпинча қўшни тўқималарга ўсиб киради, енг кўп тўртинчи қоринча бўшлиғга. Кистоз ўзгаришлар, шиш, некроз билан кечади, кам ҳолларда калсинатлар мавжуд бўлади. Қон кетишлари кам учрайди.

Қоринчалар тизими билан алоқаси унинг орқа мия суюқлиги бўйлаб метастазланиши билан боғлиқ. Беморларнинг учдан бир қисмида, айниқса кичик ёшда, ташхис вақтидаёқ метастаз аниқланади. Тахминан 5% ҳолларда у асаб тизимидан ташқарида, одатда суяк илиги, суяк, ўпка ва лимфа тугунларида аниқланади.

Пилоситар астроситома

Пилоситар астроситомалар болалик давридаги енг кенг тарқалган ўсма бўлиб, қўшни тўқималардан яхши ажралган, секин ўсади. Биринчи даража малигнизацияли саратон касаллиги деб таснифланади, камдан-кам ҳолларда рецидивланади ва тарқалади.

Бу нафақат миянинг пастки қисми, балки бошқа тузилмаларини, кўпинча гипоталамус, кўриш асабларига (кўриш нерви глиомаси) таъсир қилиши мумкин. Касалликнинг илк белгилари намоён бўлиши саратон ҳосил бўлган жойга боғлиқ.

Епендимомалар

Епендимомалар барча бирламчи ривожланаётган мия саратони ўсмаларининг тахминан 8 фоизини ташкил қилади. Кўпинча болалар ва ўсмирлар касалланади, иккинчи ёш чўққиси — 30-40 ёш. Ўсма мия қоринчалари деворлари ва орқа миянинг марказий каналини қоплаб турувчи ҳужайралардан ривожланади.

Бу мия саратони секин ўсади. Ўсма зич бўлиб, кистоз бўшлиқларни ўз ичига олмайди, яхши чегараланган. Неоплазма мия атрофидаги тўқимага ўсиб киришидан кўра уни кўпроқ силжитади. Кўп учрайдиган белгилар қон кетишлари, катта калсификация соҳалари.

Епендимома ИИ даража малигнизацияли саратони сифатида баҳоланади. Неоплазма қоринча тизими ва орқа мия қобиқлари орқали метастаз қилади.

Бош мия пояси глиомалари

Бош мия пояси глиомалари — мутлақо гетероген неоплазмалардир. Кузатувларнинг 60 фоизида поя глиомалари паст даражада малигнизацияли ўсмалар деб таърифланади, лекин баъзан ҳатто бир хил ўсма дориасида ҳам тузилмавий гетерогенлик кузатилади.

Аломатлар калла-мия нервларнинг ядроси патологик жараёнга қанчалик жалб етилганлигига қараб ўзини намоён қилади. Глиомалар тарқоқ, фокусланган ва аралаш бўлиши мумкин.

Метастатик ҳосилалар

Бош миянинг метастатик шикастланиши — саратон кечишининг жиддий асоратланишидир. Уларнинг частотаси юқори. Марказий асаб тизимида бирламчи пайдо бўладиган ўсмалардан кўра метастазлар анча кўпроқ учрайди.

Иккиламчи марказларнинг пайдо бўлиши ҳар қандай ёшда кузатилади, лекин кўпинча 45-75 ёшли беморларда бўлади. Шикастланишнинг асосий манбалари:

  • ўпка саратони — 50%;
  • сут безлари саратони— 18-30%;
  • меланобластома (пигмент ҳужайраларидан ривожланадиган тери саратони);
  • қалқонсимон без саратони.

Бош мия метастазлари — ўсма ривожанишининг ИВ босқичидир. Аъзо кўплаб шикастланади.
Иккиламчи характерли мия саратонининг биринчи белгилари турлича бўлади:

  • Ўсмага ўхшаш вариант — саратон аломатлари маълум (қисқа) вақт ичида ўсиб боради;
  • Апоплексик вариант, инсултгаўхшаш — аломатлар ўткир намоён бўлади ва одатда иккиламчи ўчоққа қон кетиши ёки мия томирининг ўсма билан тиқилиб қолиши билан боғлиқ;
  • Ремиттирловчи вариант — клиник белгилар тўлқинсимон кечади, томирли ёки яллиғланишли ривожланишни имитация қилади.

Касаллик кечиши маҳаллий ва тизимли аломатларнинг комбинацияси билан белгиланади ва иккиламчи ўчоқнинг ҳосил бўлиш жойи, ўчоқ яқинидаги шикастланишининг намоён бўлиш даражаси, шиш билан боғлиқ. Бошда оғриқ, мушакларнинг қисман фалажланиши, психиканинг бузилиши, конвулсив тутқаноқлар юзага келади. Баъзи беморларда касаллик аломатларсиз кечади.

Мия ўсмаларини ташхислаш

Ўсма калла суяги ичида жойлашгани сабабли, ушбу касалликни ўз вақтида ташхислаш қийин бўлади. Баъзан катта ўлчамдаги ўсимталар заиф аломатлар билан намоён бўлади, кичик ўлчамдагилари еса ёрқин аломатлар билан. Касаллик аломатлари заиф ифодаланар екан, беморлар камдан-кам ҳолларда шифокорга мурожаат қилишади, фақатгина беморнинг аҳволи жадал равишда ёмонлашиб бораётгандагина бунга еътибор қаратилади.

Мия ўсмаларини ташхислаш турлича усулларида амалга оширилади.
Ноинвазив усуллар:

  • Неврологик текширув;
  • Патопсихологик текширув;
  • Нейроофталмологик текширув;
  • Отоневологик текширув;
  • Компютерли томография;
  • Ехоенсефалография (ултратовуш);
  • Електроенсефалография.

Инвазив усуллар:

  • Ликворни текшириш: ликворнинг босими, ликворда оқсил мавжудлиги, ситологик текширув, ликвор ситоскопияси, ликворни Б- глюкуронидаза фаоллик предметига текшириш, ликворни изофермент таркибини текшириш.
  • Вена ичига контраст модда юбориш билан КТ;
  • Сцинтиграфия;
  • Ендоскопик текширув;
  • Иммуногостиокимёвий диагностика;
  • Ташхисни якуний аниқлаштириш учун бевосита операция олдидан пункцион биопися.

Бош мия саратони

Мия саратонини даволаш

Кўпчилик мия ўсмалари учун асосий даволаш усули жарроҳликдир — ўсмани олиб ташлаш ва унинг нурли ва кимёвий терапияси учун тузилишини аниқлаш керак. Жарроҳлик аралашувида, ўсма унинг ўлчами, жойлашуви ва миянинг муҳим нейронал ва томир тузилмалари билан боғлиқлиги йўл қўядиган даражада имкон қадар максимал олиб ташланади.

Консерватив даволаш усуллари орасида йетакчи рол радиацион онкологияга тўғри келади — мия саратони нурланишга жавоб қайтаради. Дори-дармонли терапиядан фойдаланиш тажрибаси тўпланган. Болаларда комбинацион даволаш иммунитетни кучайтиришнинг турли усуллари билан тўлдирилади.

Касалликнинг якуни

Даволаш муваффақияти икки омилга боғлиқ — ўз вақтида ва тўғри ташхис қўйишга. Агар даволаниш ерта босқичларда бошланса, беморларнинг беш йил давомида яшовчанлиги кўрсаткичи 60-80% ни ташкил етади. Аммо даволанишнинг кеч бошланиши ва оператив даволаш имкони йўқлигида беш йиллик яшовчанлик 30-40% дан ошмайди.

 

(Visited 9 838 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
Add a comment