АБАКТЕРИАЛ ПРОСТАТИТ  ХАКИДА

АБАКТЕРИАЛ ПРОСТАТИТ  ХАКИДА

АБАКТЕРИАЛ ПРОСТАТИТ  ХАКИДА Абактериал простатит ёки яллиғланиш компоненти билан кечадиган чаноқдаги сурункали оғриқ синдроми энг кўп тарқалган простатит синдроми ва этиологияси номаълум яллиғланишдан иборат бўлади.

Абактериал простатитни чақирувчи қўзғатувчини аниқлаш, исботлаш ҳаракати одатда натижасиз бўлиб чиқди. Шунга қарамасдан кўпгина клиницистлар ишонадиларки, АБП қўзғатувчилари хламидия, уреаплазма, микоплазмалар ва вируслар ҳисобланади. Бундай микроорганизмлар ҳамма вақт ҳам простата суюқлигида аниқланмайди ва АБП беморларнинг простата суюқлигида ҳеч қандай антигенга специфик антитела ишлаб чиқармайди.

 


Шу нарсани қайд қилиш керакки, абактери сийдик ал простатит беморларда простата бези рефлюкси борлиги аниқланди. Баъзи бир текширувчилар АБПни простата безининг аутоиммун касаллиги деб фарқ қиладилар.

 

Патогенези ва патологияси
Абактериал простатитнинг патогенези номаълум сурункали бактериал простатитдаги ўзгаришларга ўхшашдир.

Клиник симптомлари
Абактериал простатит ва сурункали бактериал простатит симптомлари бир хил, фарқи шундан иборатки, сурункали бактериал простатитда унинг келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд. Беморда ирритатив симптомлар, оралиқда оғриқ ва думғазада қулайсизлик кузатилади.

 

Ташхислаш
АБП бўлган беморларнинг пс остата бези суюқлигида кўп миқдорда лейкоцитлар ва ёғда эрийдиган макрофаглар аниқланади. Бактериологик экмаларда ва бошқа усулларда қўзғатувчиси аниқланмайди.

Дифферециал ташхислаш
Абактериал простатит простатитнинг бошқа турларидан дифференциалланиши керак. Булар- дан ташқари, уретрит, цистит ва қовуқ ўсмаси билан дифференциал ташхис ўтказилиши лозим.

 

Даволаш
АБП бўлган беморларнинг простата бези суюқлиги экилганда қўзғатувчисиди, сабаби бўлиши мумкин хламидия, уреаплазма ёки микоплазма. Клиницистлар бундай ҳамма микроорганизмларга қарши антибактериал даволаш ўтказишни тавсия қиладилар. Эритромицин, доксациклин, сумамед ёки офлоксацинни бир ҳафта давомида қабул қилиш керак.
Булардан ташқари, яллиғланишга қарши даволаш (ибупрофен) ва альфа-адреноблокаторлар (теразозин, альфузозин, омник) буюрилади.
Симптоматик даволаш, иссиқ микроклизмалар, простата бези массажи, физиодаволаш ва бошқалар баъзи бир енгилликни таъминлайди.

(Visited 489 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH