Томок оғриғи — сабаблари, хавф омиллари, даволаш усуллари, олдини олиш

Tomoq og’rig’i

Томок оғриғи — сабаблари, хавф омиллари, даволаш усуллари, олдини олиш

Томок оғриғи — томокда ачишиш, қичишиш ва кўпинча ютиниш вақтида кучаядиган оғриқ билан намоён бўладиган ҳолат. Томок оғришининг енг кенг тарқалган сабабларидан бири вирусли инкфеция саналади, масалан шамоллаш ва грипп. Вирус томонидан чақирилган яллиғланиш ўз-ўзидан шифо топади.

 

Стрептококкли касаллик (стрептококкли инфексия) — томок оғриғининг бактериялар томонидан чақириладиган камроқ тарқалган тури бўлиб, жиддий асоратларга олиб келиши мумкин, шу сабабли тегишли даволанишни талаб қилади. Касалликнинг янада камроқ тарқалган бошқа сабаблари мураккаброқ терапияни талаб қилиши мумкин.

Аломатлари

Томок оғриғи аломатлари уни келтириб чиқарган сабабга қараб фарқ қилади. Белгилар асосан қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Томокда ачишиш ёки оғриқ ҳисси;
  • Ютиниш ёки гапириш вақтида кучаядиган оғриқ;
  • Ютиниш қийинлиги;
  • Бўйин ёки жағда лимфа тугунларининг шишиши, оғриши;
  • Бодомсимон безларнинг қизариши, шишиши, уларнинг устида оқ караш мавжудлиги;
  • Овознинг бўғиқ ёки хириллаган бўлиши.

Умумий инфекция тарқала бошласа, бошқа белгилар ҳам кузатилиши мумкин, жумладан:

  • Иситма;
  • Йўтал;
  • Тумов;
  • Аксириш;
  • Тана, бош оғриғи;
  • Кўнгил айниши ёки қайт қилиш.

Қачон шифокорга мурожаат қилиш керак

Болаларда томок оғриғи ерта тонгда дастлабки суюқлик ичиш билан ўтиб кетмаса, уларни шифокорга олиб бориш тавсия етилади. Қуйидаги белгилар кузатилганда еса дарҳол шифокорга мурожаат қилиш зарур:

  • Нафас олиш қийинлиги;
  • Ютиниш қийинлиги;
  • Ғайритабиий сўлак оқиши (ютина олмасликка ишора қилади).

Америка Оториноларингология Академияси тавсиясига кўра, катта ёшли беморлар қуйидаги муаммолардан биронтаси кузатилганда шифокорга учрашишлари керак:

  • Томок оғриғи кучли бўлиши ёки бир ҳафтадан ортиқ давом етиши;
  • Ютиниш, нафас олиш, оғизни очиш қийинлиги;
  • Бўғимларда оғриқ;
  • Қулоқ оғриғи;
  • Тошмалар;
  • Тана ҳароратининг 38,3 °C дан юқори бўлиши;
  • Сўлак ёки балғамда қон бўлиши;
  • Ҳолатнинг тез-тез такрорланиб туриши;
  • Томокда ёт жисм мавжудлиги ҳисси;
  • Овознинг икки ҳафтадан ортиқ вақт давомида хириллаши.

Сабаблари

Томок оғриғига кўпинча шамоллаш ва гриппга олиб келадиган вируслар сабаб бўлади, камроқ ҳолларда еса — бактериялар.

Вирусли инфекциялар

Бактериал инфекциялар

Енг кенг тарқалганлари орасида Стрептоcоccус пёгенес ёки А гуруҳ стрептококклари ажратилади.

Бошқа сабаблар

  • Аллергия. Хусусан уй ҳайвонлари жуни, моғор, чанг ва гуллар чангига аллергия. Ушбу муаммо постназал томчилаш билан мураккаблашиши мумкин.
  • Қуруқлик. Хона ҳавоси қуруқ бўлиши, айниқса иситиш мавсумида, ерталаб уйғонганда томокда қаттиқлик ва қичишиш сезилади. Оғиздан нафас олиш (кўпинча сурункали бурун битиши туфайли) ҳам шундай муаммоларга олиб келади.
  • Қўзғатувчилар.Ташқи ёки хона ичидаги ҳаво ифлосланиши (тамаки тутуни ёки кимёвий моддалар билан) ҳам томокдаги сурункали оғриқларга сабаб бўлади. Тамаки, алкоголли ичимликлар ва аччиқ таомлар истеъмол қилиш шиллиқ қаватларга қўзғатувчи таъсир кўрсатади.
  • Мушаклар зўриқиши. Томок мушаклари узоқ муддат тинимсиз гапириш, мусобақаларда баланд овозда бақириш туфайли зўриқиши мумкин.
  • Гастроезофагеал рефлюкс касаллиги (ГЕРК). ГЕРК ошқозон кислотаси ёки ошқозоннинг бошқа таркиби қизилўнгачга кўтарилиши билан ифодаланадиган касаллик. Ушбу патологияда кузатиладиган бошқа аломатлар жиғилдон қайнши, овоз хириллаши ва томокда ёт жисм мавжудлиги ҳиссини ўз ичига олади.
  • ОИВ инфекцияКасалланишдан кейин ерта муддатларда томок оғриғи ва бошқа гриппга ўхшаш аломатлар пайдо бўлади. Шунингдек, ОИВ инфекциясига чалинган бемор замбуруғли инфекция ёки ситомегаловирус каби иккиламчи инфекция туфайли сурункали ёки тез-тез қайталанадиган томок оғришидан азият чекиши мумкин.
  • Ўсмалар.Хусусан томок, тил ёки овоз аппарати саратони. Бошқа белгилар ёки аломатлар овоз хириллаши, ютиниш қийинлиги, шовқинли нафас олиш, томокда ёт жисм мавжудлиги ҳисси ва сўлак ёки балғамда қон мавжудлиги билан ифодаланади.

Камдан-кам ҳолларда томок оғришига инфекцияланган тўқима қисми (абсцесс) ва епиглоттит олиб келиши мумкин. Ҳар иккала сабаб ҳам ҳаво йўлини тўсиб қўйиши еҳтимоли туфайли тезкор тиббий ёрдамни талаб қилади.

Хавф омиллари

Ҳар бир инсон томок оғришига дуч келиши мумкин бўлса-да, баъзи бир омиллар касалланишга янада мойил қилиб қўяди, жумладан:

  • Ёш. Ушбу ҳолатдан кўпроқ болалар ва ўсмирлар азият чекишади. Шунингдек бактериал етиологияли яллиғланиш айнан болаларда кўп учрайди.
  • Тамаки тутуни таъсири. Фаол ва пассив чекиш томокни таъсирлантириши мумкин. Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш оғиз, томок ва овоз аппарати саратони хавфини оширади.
  • Аллергия. Мавсумий аллергиялар ёки чанг, моғор ёки ҳайвонлар жунига аллергия яллиғланиш ривожланишига ҳисса қўшади.
  • Кимёвий қўзғатувчилар таъсири. Қазилма ёқилғилар ва турли кимёвий моддалар ёниши оқибатида ажралиб чиқадиган заррачалар яллиғланишга олиб келиши мумкин.
  • Сурункали ёки тез-тез синус инфекциялари. Бурундан оқадиган дренаж томокни таъсирланиши ёки ёки инфекцияланишига сабаб бўла олади.
  • Ёпиқ хоналар. Вирусли ва бактериал инфекциялар болалар марказлари, синфхоналар, идоралар ёки самолёт каби ёпиқ жойларда осонликча тарқалади.
  • Иммунитет заифлашуви. Организм қаршилиги кам бўлса, умуман ҳар қандай инфекцияларга чалиниш еҳтимоли анча юқори бўлади. Иммунитет пасайишининг кенг тарқалган сабаблари — ОИВ, қандли диабет, стероидлар ёки кимётерапевтик воситалар билан даволаниш, стресс, чарчоқ ва ёмон овқатланиш саналади.

Томок оғриғини даволаш

Ушбу ҳолат кўпчилик ҳолларда минимал даражада даволашни талаб қилади ёки умуман талаб қилмайди. Юқорида келтирилган хавфли аломатлар кузатилмаса, беморларга ётоқ тартибига амал қилиш, йетарли миқдорда суюқлик ичиш кўрсатилади.

Оғриқ ва дискомфортни йенгиллаштириш учун маҳаллий воситалар қўллаш мумкин. Касаллик вақтида уй шароитида томокни илиқ шўр сув ёки мойчечак дамламаси билан чайиш ва овоз аппаратига дам бериш тавсия етилади. Шиллиқ қаватларнинг қуриб қолишини олдини олиш учун хона ҳавосини намлаб туриш керак.

Фаол терапиясиз аломатлар икки кундан йетти кунгача сақланиб туради.

Олдини олиш

Томок оғриғини олдини олишнинг енг самарали усули — патоген микроблардан қочиш ва шахсий гигиенага амал қилишдир. Қуйидаги тавсияларга риоя қилиш ва фарзандларни ҳам уларга амал қилишга ўргатиш керак:

  • Қўлларни яхшилаб ва тез-тез ювиб туриш.Айниқса, ҳожатхонадан чиққач, овқатланишдан олдин ва акса уриш ёки йўталдан кейин.
  • Озиқ-овқатлар, қошиқ, пиёла каби анжомлардан умумий фойдаланмаслик.
  • Фақат рўмолча ёки салфеткага акса уриш ёки йўталиш. Улар бўлмаганда тирсакка акса уриш.
  • Совун ва сув мавжуд бўлмаганда қўлларни ювишга муқобил сифатида алкогол сақланувчи тозалаш воситаларини қўллаш.
  • Жамоат телефонлари ва сув ичиш учун фавворачаларга оғиз билан тегмаслик.
  • Телефонлар, телевизор пултлари ва компютер клавиатурасини мунтазам равишда дезинфекцияловчи воситалар билан тозалаш.
  • Бемор инсонлар билан яқин алоқа қилмаслик.

 

(Visited 9 652 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!