Тиш абсцесси — турлари, сабаблари, аломатлари, даволаш, олдини олиш

Tish abstsessi

Тиш абсцесси — турлари, сабаблари, аломатлари, даволаш, олдини олиш

Тиш абсцесси — бу юқори жағнинг алвеоляр ўсимтаси ёки пастки жағ алвеоляр қисмининг ички ёки ташқи юзасида йиринг тўпланиши натижасида келиб чиқадиган инфекцион жараён. Одатда, абсцесснинг сабаби тишнинг юмшоқ, кўпинча ўлик бўлган пулпасида тўпланган бактериал инфекция бўлиб, бу ҳолат ўз вақтида даволанмаган кариес, тиш касалликлари ёки турли периодонтал касалликлар туфайли юзага келади. Тишларнинг илдиз канали тизимини муваффаққияциз даволаш ҳам тиш йиринглашига олиб келиши мумкин.

 

Тиш абсцессининг уч тури фарқланади:

  • Милк абсцесси (ёки флюс) тишларга ёки периодонтал бойламга таъсир қилмасдан, фақат милкларнинг шикастланиши билан ифодаланади;
  • Периодонтал — пародонтал чўнтакдаги яллиғланиш жараёни, тиш илдизи томон ривожланади;
  • Периапикал — тиш ичидаги ўлик пулпада юзага келади.

Сабаблари

Тиш абсцесси турли тўлиқ даволанмаган стоматологик касалликлар натижасида ривожланиши мумкин. Кўпинча бунинг сабаби механик жароҳатлар туфайли тишнинг синиши ёки ёрилиши бўлади.

Грипп ёки ангинада инфекциянинг қон оқими бўйлаб тарқалишида ҳам тиш йиринглаши кузатилиши мумкин. Жағ соҳасидаги фурункуллар ёки нотўғри тиббий муолажалар туфайли тўқималарга инфекция тушиши ҳам хавф омили саналади.

Аломатлари

Абсцесс доимий лўққилловчи ва отувчи оғриқлар билан ифодаланади. Тиш устига босилганда ёки бироз иссиқ таъсир еттирилганда оғриқ хуружи кучайиши мумкин. Тиш, милк ва / ёки ёноқлар асосида шиш пайдо бўлиши кузатилади, муз таъсирида шишнинг камайиши қайд етилади.

Ўткир абсцесс оғриқсиз бўлиши мумкин, аммо шиллиқ қаватда барибир шиш пайдо бўлади. Баъзи ҳолларда тиш абсцесси ён тўқималарга ўтиб, юзнинг шишиши ва суяк перфорациясига олиб келиши мумкин. Баъзан бўйин соҳасидаги лимфа тугунларининг яллиғланиши кузатилади, сезиларли шиш пайдо бўлади. Беморлар бош оғриғидан шикоят қилишлари мумкин.

Даволаш

Тиш абсцессини муваффақиятли даволаш инфекция манбаини аниқлаш ва бартараф етишдан иборат бўлиб, антибиотиклар қабули ва дренажлашни ўз ичига олади. Агар тишни сақлаб қолиш имкони бўлса, унда илдиз каналида терапия ўтказилади. Қайта тикланмайдиган тишлар олиб ташланади.

Абсцесс бир неча сабабларга кўра тузалмаслиги мумкин:

  • Киста;
  • Тиш илдиз канални нотўғри даволаш;
  • Тиш илдизининг вертикал синиши;
  • Ҳамроҳлик қилувчи периодонтал касалликлар;
  • Тиш илдизларининг юқори жағ синусларига кириб бориши.

Олдини олиш

Касаллик ривожланишини олдини олиш оғиз бўшлиғининг инфекцион-яллиғланиш касалликларини ўз вақтида даволашни назарда тутади.

 

(Visited 74 times, 1 visits today)

Related posts