80 йилча илгари журналист Наполеон Хилл бойликка еришишнинг сирли калитини топишга қарор қилди. Унинг бу уриниши бежиз кетмади ва Хилл дарҳол бесцеллерга айланиб кетган ва ҳозирда ҳам кўплаб нусхада сотиладиган «Ўйла ва бой бўл» деб номланувчи китобини чоп етди. Унинг китобида «пул», «молия» ёки«акция» ҳақида сўз бормайди.
Хиллнинг фикрича, қашшоқликнинг сабаби миямиз ичида.
Муаллиф еътиборини кўпчилигимизнинг бой бўлишимизга тўсқинлик қилувчи фикрларга қаратади. Ва унинг бу қараши ҳозирда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган
Қуйида Наполеон Хиллнинг китобидан иқтибослар келтирилган.
«Инсон муваффақиятга еришгунига қадар албатта вақтинчалик мағлубиятлар ва еҳтимол жиддий инқирозлар билан тўқнашади. Муваффақияцизликдан қутулишнинг енг оддий ва мантиқий йўли – барчасидан воз кечишдир. Аксарият кишилар айнан шундай йўл тутадилар».
«Балки сиз ҳам биларсиз… дунё яралганидан буён ҳозиргача маълум бўлган барча буюк арбоблар орзуманд бўлишган».
«Агар бирор нарсани амалга оширмоқчи бўлсангиз – уни бажаринг».
«Бойлик у ҳақда ўйлашдан бошланади! Унинг миқдори бойлик ҳақида ўйлашни бошлаган инсон томонидангина чегараланиши мумкин. Ишонч еса чегараларни олиб ташлайди!»
«Мактабни битириши билан ўқишни тўхтатган инсон мавқеи қандай бўлишидан қатъи назар ўсишдан тўхтайди. Муваффақият сари йўл доимий равишда билим олишдадир».
«Агар биринчи режангиз муваффақият келтирмаса, бошқа режага алмаштиринг; янги режангиз ҳам омадсизликка учраса, яна бошқа режа билан алмаштиринг ва муваффақиятли режани топмагунингизча шундай ҳолда давом етинг».
«Агар мақсадга еришмасдан таслим бўлсангиз, сиз – «мағлуб»сиз. Мағлублар ҳеч қачон ғолиб бўлишмайди, ғолиблар еса ҳеч қачон таслим бўлишмайди».
«Ҳаётда кўпчилигимиз омадсиз сифатида йўл босиб ўтамиз, чунки бирор арзирли нарсани бошлаш учун доимо «қулай вазият»ни кутамиз. Кутманг. «Қулай» вазият ҳеч қачон келмайди. Ҳозироқ бошланг, ўзингиздаги бор имкониятларни ишга солинг, яхши имконият еса ҳаракатингиз давомида пайдо бўлади».
«Омадсизликка учраган 25000 нафардан ортиқ еркак ва аёлларни ўрганиб чиқиш жараёнида маълум бўлдики, омадсизликнинг асосий 30та сабаби ичида қатъиятнинг етишмаслиги деярли асосий ўринни егаллар екан. Бу шунчаки назарий таъкид емас – бу факт… Ким дарҳол қарор қабул қилса ва нимани истаётганини билса, бунга албатта еришади».
«Ўта кўп гапирадиган одам одатда оз иш қилади. Агар сиз тинглашдан кўра кўпроқ гапирсангиз, сиз ўзингизни нафақат фойдали билим олиш имкониятидан маҳрум қилган бўласиз, балки сизга ҳасад қилувчи инсонларга ўз мақсад ва режаларингизни ошкор ҳам қиласиз».
«Камбағаллик ўрнини бойлик егалласа, бунинг сабаби яхши ўйланган ва амалга оширилган режададир. Камбағал бўлиш учун режа шарт емас. Камбағаллик ўзига ишонган ва бераҳмдир. Бойлик еса уятчан ва ҳуркакдир. Уни аста-секин жалб қилиш лозим».
«Онгни ижобий ва салбий ҳиссиётлар бир вақтнинг ўзида егаллаши мумкин емас. Улардан қайси биридир устунликка ега бўлади. Сизнинг бурчингиз онгингизни ижобий фикрлар егаллаганига ишонч ҳосил қилишдир».
«Инсониятнинг енг асосий ожиз томонларидан бири шундаки, ҳар бир инсон «имконсиз» деган сўз билан таниш. У амалга ошириб бўлмайдиган барча қоидаларни билади. У қилиш мумкин емас бўлган барча нарсаларни билади… бир неча йил олдин мен луғат китоби сотиб олдим. Ва биринчи қилган ишим «имконсиз» деган сўзни топиш ва уни қирқиб олиш бўлди. Сиз ҳам шундай қилсангиз яхши бўлади».
«Айрим одамлар фақат пул бўлсагина пул топиш мумкин деган аҳмоқона фикрда бўладилар. Бу нотўғри! Хоҳиш – пул топишнинг ягона воситаси мана шу. Аслида пул ҳеч нарса емас, шунчаки инерт буюм. У ҳаракатланмайди, фикрлай олмайди, гапирмайди, лекин уни чақираётган одамни «ешитади»!
«Дунёда ҳар қандай ҳалол инсон фаровонликка еришиши учун барча еркинлик ва имкониятлар мавжуд. Овга чиққан одам албатта қаерда кўп ўлжага ега бўлиш мумкин бўлса, ўша ерга боради. Бойликка интилганда ҳам мана шу қоидага амал қилиш лозим».