ПРОСТАТОДИНИЯ ХАКИДА

ПРОСТАТОДИНИЯ ХАКИДА

ПРОСТАТОДИНИЯ ХАКИДА Простатодиния сурункали абактериал простатитнинг яллиғланишсиз турини белгилаш учун киритилган эди. Простатодиния бўлган беморларда сурункали простатит симптомлари бор, лекин анализида сийдик йўллари инфекцияси йўқ, простата бези суюқлигида ўзгариш йўқ ва экмада қўзғатувчилар аниқланмайди.

Клиник симптомлари
Простатодиния бўлган беморларда худди сурункали абактериал простатит беморларига ўхшаш симптомлар мавжуд. Булар асосан сийишнинг бузилиши бўлиб, улар Ташхислаш

Бармоқ билан тўғри ичак орқали текширганда одатда анал сфинктери “таранглашган”, простата безида ёки простата бези атрофидаги тўқимада оғриқ аниқланган бўлади.

ПД бўлган беморларда видеоуродинамик текширишлар ўтказилганда, кўпгина беморларда қовуқ бўйинчаси ва уретранинг простата қисмида “спастик” дисфункция борлиги – қовуқ ички сфинктери диссенергияси аниқланади.
Кўп клиницистлар ПД этиологиясида стресс ёки кичик чаноқ аъзолари ва тўғри ичакнинг ёндош касалликлари алоҳида аҳамиятга эга эканлигини тахмин қиладилар.

Даволаш
ПД бўлган беморларга альфа-адреноблокаторлар (альфузозин, теразозин, омник, дельфаз) кичик дозада буюрилади, сўнгра аста-секинлик билан дозаси ошириб борилади.
Чаноқтубидаги мушаклари таранглашган беморларга диазепам ёки теразозин билан биргаликда даволаш буюрилади. Булардан ташқари, симптоматик даволашлар, яллигланишга қарши стероид бўлмаган дорилар ишлатилади.

(Visited 214 times, 1 visits today)

Related posts