ПРОСТАТИТНИ ВАННАЛАРДА

ПРОСТАТИТНИ ВАННАЛАРДА

ПРОСТАТИТНИ ВАННАЛАРДА Умумий ванналар Сурункали простатитда 33-36 градусли умумий ванналар табиий тинчлантирувчи восита ҳисобланади.

Одатда, простатитдан озорланаётган беморлар тушкунликка тушиб ёки асаблари таранг, жаҳлдор бўлиб қоладилар, уйқулари бузилади. Умумий ванна қабул қилиш эса, тинчланишга, бўшашишга, ҳаловатли уйқуга, асабларнинг дам олишига ёрдам беради.

 


Ваннани тўлдириб, кўкрагингизгача сувга шўнғийсиз. Ваннанинг четига., бошингизнинг остига сочиқ қўйиб, 15- 25 дақиқа бўшашган ҳолда ётасиз. Бунда юрак соҳаси, албатта сувдан юқорида бўлиши керак. Яхшироқ дам олиш учун хонани нимқоронғи қилиш, паст овозда ўзингизга ёқадиган тинчлантирувчи мусиқа қўйиш мумкин. Ушбу муолажани уйқудан олдин қилиш лозим.

 

Игнабаргли ванна қабул қилиш
Игнабаргли ванна тайёрлаш учун қарағай (сосна), оқ қарағай (пихта), қора қарағай (ель), кедр, қора арча (можжевельник) ва бошқа игнабарг дарахтлардан фойда- ланиш мумкин.

Игнабарглиларнинг таркибида • витаминлар, эфир мойлари, микроэлементлар, антиоксидантлар, ўсимлик елими, ошловчи моддалар, каротин ва бошқа кўпгина биологик актив моддалар мавжуд бўлиб, улар организмни ёшартиради, иммунитетни кучайтиради,

юрак ва қон томирлар ишини яхшилайди, моддалар алмашинуви ва қон айланишини тезлаштиради, асаб ва нафас тизимларига ижобий таъсир қилади, терини юмшатиб, эластиклигини оширади. Бундан ташқари жароҳатлар битишини тезлаштиради, тинчлантирувчи ва ухлатувчи таъсир қилади.
Жараён қуйидагича амалга оширилади.

 

• Игнабаргли дарахтларнинг шохчаси ё игнали баргчалари ва (ёки) ғудда (шишка)си сирли идишга солиниб, устидан қайнаб турган 1 литр сув солинади ва паст оловда 30 дақиқа қайнатилади. Сўнг қайнатмани усти ёпиқ идишда 12 соат тиндирилади.

• Ваннага 37 градус ҳароратдаги сув солинади, бунда сув ванна четидан 15 см пастроққача тўлдирилади.

• Унга тайёрлаб қўйилган иссиқ қайнатма солинади.

• Сўнг ванна ичига кириб, бўшашган ҳолда бошни ванна четидаги сочиққа қўйилади.

• Бунда юрак соҳаси сувдан юқорида бўлиши шарт!

• 20 дақиқадан сўнг сувдан чиқиб, танани сочиқ билан артмасдан, халат кийилади ва диванга чўзилиб 30 дақиқа дам олинади.

• Агар иссиқ ваннадан сўнг ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз, тезда салқинроқ сув билан душ қабул қилинг.

Ушбу муолажани овқатланишдан бир соат олдин ёки овқатланишдан 1,5 соат кейин, кун оша, ҳаммаси бўлиб 12 марта қилиш тавсия этилади. Ярим йилдан сўнг яна бир курс такрорлаш мумкин.

Ушбу муолажа простатитни даволашда жуда яхши самара бериб, оғриқ аломатларини йўқолишига, простата безидан суюқпик ишлаб чиқаришни тикланишига, сийдик чиқаришни меъёрга келишига ёрдам беради.

Онкологик касалликларда, юрак-қон томир тизими ва айрим сурункали хасталикларда ваннали муолажалар мумкин бўлмай, шу боисдан уни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиб олинг.
Ҳаммомда чўмилиш

Простатигни даволашда иссиқ ҳаммомда чўмилиш орқали танани қизитиш яхши самара беради. Бунда қайин, тоғтерак ёки эман шох ва япроқларидан тайёрланган супургидан фойдаланиш маъқул. Аммо касаллик кучайган пайтда ҳаммомга кирмай гуриш тавсия қилинади.

 

Ҳаммомда тошчўп, мойчечак, қора қарағат барглари ёки дўлана меваси қўшилган чой ичиш ҳам яхши фойда беради. Бундан ташқари, ҳаммомда юракни зўриқтирмаслик учун олма шарбати ичиб туриш керак.Утирувчи ванналар

Сурункали простатитни даволашда чаноқ соҳасини доимо қиздириб туриш муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда шифобахш гиёҳлар қушилган иссиқ ванналарга ўтириш жуда яхши фойда беради. Фақат бунда ванна етарли даражада чуқур бўлиши ва ундаги сув киндиккача етиши катта аҳамиятга эга.

 

Муолажа пайтида чаноқ соҳасини, оралиқни, орқа тешик атрофларини қўл билан ишқалаб туриш керак. Аввалида ваннадаги сув ҳарорати 36 даражадан бошланиб, сўнг унга иссиқ сувни мунтазам қуйиб туриш натижасида ҳарорат 40-42 даражагача етказилади.

Ушбу муолажа 15 дақиқадан ошмаслиги керак. Иссиқ ванна қабул қилганда тананинг чаноқ соҳаси аъзоларида қон айланиш яхшиланади, бунда оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши самара берувчи календула, дорихона мойчечаги, қора арча, қизилпойча ва бошқа шифобахш гиёҳлардан фойдаланиш янада кўпроқ манфаат етказади.

Уларни тайёрлаш учун 60-70 грамм қуруқ гиёқлар аралашмасини 3 литр сувда қайнатасиз. Сўнг уни 1 соат тиндириб совутасиз, сузгичдан ўтказасиз ва ваннадаги сувга қўшасиз. 15 дақиқа ванна (ёки лаган)га ўтиргач, 1-2 соат иссиқ кўрпага ўралиб ётасиз. Ушбу муолажани ҳар куни ёки кун ора, ҳаммаси бўлиб 15 марта қабул қиласиз.

Диққат: Муолажа қилинаётган хона ҳарорати 23*С дан паст бўлмаслиги керак. Акс ҳолда ванна қабул қилаётган пайтда ёки ундан сўнг тана совқотиши ва бу салбий асоратларга олиб келиши мумкин.
Содали ваннада ўтириш

Бир ош қошиқ озиқ-овқат содаси бир чой қошиқ спиртли йод билан бирга бир литр иссиқ ёки қайноқ сувга
аралаштирилади ва ваннадаги иссиқ сувга қўшилади.

Муолажа 15-20 дақиқа давом этади.
Иссиқ сув билан массаж
Простатитда бемор ихтиёрсиз равишда иссиқ нарсанинг устига ўтирмоқчи, чаноқ соҳасини қиздирмоқчи
бўлаверади. Бу уларга анча енгиллик келтиради. Шу фойдали талабни инобатга олиб, ҳар бир бемор ўз уйида кўтарилувчи душдан фойдаланиши мумкин.

 

Бу жуда оддий усул бўлиб, деярли ҳар бир ваннахонада амалга ошириш имкони бор. Ваннахонада оёқларни кенгроқ очиб ўтириб, душнинг юмшоқ шлангидаги сув оқимини пастдан юқорига, чаноқ соҳасига йўналтирасиз.

 

Иссиқ сув оқими ўртача босим остида оралиқни уқалайди ва қиздиради. Бунда иккинчи қўл билан мояк халтасини кўтариб турсангиз, орқа тешик атрофлари яхшироқ қизийди ва ўша соҳада қон айланиш яхшиланади. Бу жуда фойдали муолажа бўлиб, даволовчи-профилактик таъсир кўрсатади. Уни 20-30 кун давомида, ҳар куни 3-7 дақиқадан амалга ошириш керак. Бунда сувнинг ҳарорати тананикидан юқорироқ бўлиши лозим.

Иссиқлик билан даволаш
Айрим беморлар ғиштни қиздириб, уни матога ўраб, сўнг устига ўтиришни маъқул кўрадилар. Бошқалари эса ичимликдан бўшаган шиша ёки пластмасса идиш ичига иссиқ сув солиб сонларини орасига қисиб ўтирадилар. Иккала усул ҳам фойдали бўлиб, чаноқ соҳасида қон айланишини яхшилаб, простатитни тезроқ тузалишига ёрдам беради.

Иссиқ компресслар
Иссиқ компресслардан сурункали простатитнинг қўзғамаган даврида фойдаланиш мумкин. Бунинг учун унча катта бўлмаган сочиқ қайноқ сувга ботириб олингач, суви озгина сиқиб ташланадида, бир неча қават қилиб, қориннинг пастига совугунча қўйилади. Компресс тез совуб қолмаслиги учун устидан кўрпа билан ёпиб қўйилади.

(Visited 933 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH