Жинсий майл бузулиши
Жинсий майл бузулиши Гомосексуализм — айни жинсдаги шахсга нисбатан жинсий майл ҳис қилиш. Гомосексуализм латент ёки беркинган бўлиши мумкин, бунда турли психологик муаммолар туғилади. Аёллар гомосексуализми сапфизм, трибадия, лесбий севгиси; эркаклардагиси уранизм тер- мини билан белгиланган.
Садизм — жинсий шерикка жисмоний оғриқ келтиришга интилиш, сексуал қўзғалиш мақсадидаги азоб. Садистларга хос бўлган майл сексуал фантазиялар билан чегараланиши мумкин.
Мазохизм — жинсий шерикдан огриқ ёки қийноқ талаби.
Фетишизм — жинсий майлнинг тананинг алоҳида қисмига ёки ҳожатхона предметларига йўналтирилганлиги. Жинсий фетишизмлар экскрементлар, аъзолар, ҳид, соч, оёқ кийим, партнер терисининг ранги ва кўпгина бошқалар бўлиши мумкин.
Пигмалионизм — жинсий майлнинг ҳайкалга ёки тананинг тасвирига йўналтирилгани, шаҳвоний қўзғалиш мақсадида уларни кузатиш.
Нарциссизм ёки патологик аутоэротизм —
ўз танасини кузатишда жинсий суқланишнинг пайдо бўлиши.
Орализм — бунда оргазмга гениталийни шерик томонидан лаблар ёки тил билан қитиқлаш натижасида эришилади.
Бошқа жинсий бузилиишар ҳам кузатилади:
Педофилия — болаларга жинсий мойиллик;
Геронтофилия — қарилик ёшидагиларга жинсий мойиллик;
Некрофилия — ўликларга жинсий мойиллик;
Зоофилия — ҳайвонларга жинсий мойиллик;
Инцест ёки қон аралангуви — қондош қариндошларга (қариндошликнинг тўртинчи даражасигача) жинсий мойиллик;
Эксгибиционизм — бошқа жинс кишиси олдида жинсий аъзоларни яланғочлашга интилиш;
Пиролагния — жинсий қониқиш мақсадида оловни кузатиш;
Плюрализм — гуруҳли секс