Erkak kishining yolg‘on gapirayotgani

Erkak kishining yolg‘on gapirayotgani

Erkak kishining yolg‘on gapirayotgani  Соғлом муносабатларнинг бош омилларидан бири — бу ишонч. Лекин айрим еркаклар бундан устамонлик билан фойдаланиб, ёлғонларни тўқишади. Қандай қилиб еркак кишининг ёлғонини фош қилса бўлади? Биз унинг ёлғонларини сувнинг юзасига чиқаришга ёрдам берадиган 5 та айёрликни топдик. DAVOLASH.RUда уларни сизга тақдим етамиз. Марҳамат!

Арзимаган нарсаларда ҳам ёлғон гапиради

Алдашни еплайдиган еркакнинг (бундайлар жуда ҳам кўп) ёлғонини фош қилиш қийин. Шубҳасиз, у сенинг олдинга биронта ҳам қиз бўлмаган ва ўз маҳоратини оширадиган жойдан келмаган. Сенгача унинг ҳаётида еркакнинг юрагига ишонадиган чиройликкина қизлар кўп бўлган. Унинг фикри бўйича ёлғон гапириш қўлидан осонликча келади ва бунинг оқибати ҳақида ўйламайди.

Агар бундай алдоқчи ер ишдан кечки соат 19:00 да қайтишини олдиндан огоҳлантирса, унинг айтган вақти соат 22:00 га тўғри келади. Бу йерда шубҳали нимадир бор. Балки ишда ушланиб қолган. Балки дўсти билан учрашиб қолган. Хавотир нимада? Агар у бу ҳақда огоҳлантириб қўйса, хавотирга ҳожат йўқ. Бундай еркак севимли аёлининг ҳис-туйғуларига бефарқлик билан қарайди, ўзини амалда еркин ҳис қилади.

 

У маълумотларда чалғийди

Доимо кимнидир алдайдиган одам сўзларидаги айрим тафсилотларни унутади. Бундай икир-чикирлар билан уни сўзидан туца бўлади! Тўғри, бу дарҳол емас, сал кейинроқ бўлади. Агар унинг гапи шубҳа уйғоца, бирданига бунга еътибор қаратишга урғу берманг. Яхшиси, бу суҳбатга сал кейин бир неча соат ёки бир ҳафтадан кейин қайтганингиз маъқул. Унинг сўзларида қандайдир ноаниқликлар ёки фарқлар юзага чиқса, демак, у алдаяпти. Агар бу биргина вазият бўлмаса, бундай ёлғончи сизга керакмикин?

У муҳим масалаларни муҳокама қилишга қодир емас

Агар еркакнинг сиз билан келгусидаги ҳаётни, туйғуларни муҳокама қилиш ёки дам олиш кунларидаги оддий режалар ҳақида гаплашиш учун доимо унинг кайфияти бўлавермаса ёки боши, қўли, яна қайеридир безовта қилаверсачи… Демак, билингки, буларнинг бари муносабатларни давом еттиришга қизиқмаётганини билдиради. Агар еркакка аёлни қадрли бўлмаса, уни алдайди. Балки у буларни ўйламасдан қилар, майда-чуйдаларда алдар, лекин бу албатта содир бўлаверади. Бу билан у аёлни ўзига яқинлаштиришни истамаётганидан далолат.

 

У таъсир ўтказиш орқали одамларни бошқаради

Агар еркак киши алдовларига аёлнинг ишонмаётганини билса, у бор кучи билан уни уялтиришга интила бошлайди. Бу нарса унга вақтдан ютишга ва аёлнинг еътиборини баҳслашиш манбасидан чалғитишга ёрдам беради.

Еркак аёлга таъсир ўтказиш орқали уни бошқараётганини тушуниш қийин емас. Мисол учун, у хафа бўлганча: “Севгилим, сен менга ишонмаяпсанми?” ёки муносабатларни узишга шаъма қилгандек “Агар менга ишонмасанг, бу сенинг муаммоинг. Ёнимда менга ишонадиган аёл бўлиши керак” дейди.

 

У фаоллик билан имо-ишоралар қилади

Биз бошқа одамларни алдаган тақдиримизда ҳам ўзимизни алдай олмаймиз. Агар киши ёлғон сўзлай бошласа, ўша вақтдаги имо-ишоралар, асабийлашиш ва қатъияцизлик орқали танамиз бунга акс садо беради. Аёл — ёлғонларни аниқлайдиган детектор емас, лекин улар баъзи бир нарсаларни кўришга қодирлар. Масалан, еркак қўлларини кўкрак устига қовуштирса, бу билан ўзини ҳимоя қилиш усулини танлаган бўлади. У бурун учини қичиши мумкин. Сабаби, ёлғон гапириш вақтида асаблар қўзғалади, бурунда еса асаб толалари кўп бўлади. Шунингдек, қон босими кўтарилади, димиқиш сезилиб, ҳарорат ортади. У иссиқни баҳона қилиб тугмани йечишга ёки майкани тўғрилашга тушади. Алданиб қолманг!

Мирмуҳаммад Ергашев, Гоопер.уз учун махсус

 

(Visited 864 times, 1 visits today)

Related posts