Dazmolni qanday tozalash

Dazmolni qanday tozalash

 

Дазмолнинг тагидаги қасмоқ – нафақат буюмларни, балки сизнинг кайфиятингизни ҳам бузадиган ёқимсиз нарса. Дазмолни тез-тез тозаламаслик учун уни тўғри ишлатишга ҳаракат қилинг: ҳарорат тартибига риоя қилинг ва буюмларни ёрлиқларида кўрсатилган ҳароратда дазмол қилинг. Масалан, ипак учун 110°C, пахта учун — 200°C, жунни еса яхшиси 140°C да ва ҳўл латта устидан дазмоллаган маъқул.

Дазмолни туз билан тозалаш

Дазмол тахта устига сочиқ ёки латта тўшанг. Унинг устига 1 ош қошиқ йирик туз сепинг. Дазмолни юқори ҳароратда қиздиринг, унчалик қаттиқ босмасдан туз сепилган сочиқни дазмолланг. Бунда дазмол тагидаги қасмоқ тузга ёпишиб қолади, дазмол юзаси еса аста-секин тозаланади.

Дазмолни туз ва сирка аралашмаси билан тозалаш

Тенг миқдорда олинган туз ва сиркани аралаштиринг ва ўртача оловда туз еригунча қиздиринг, лекин қайнатиб юборманг. Аралашмани бироз совитинг, унга латтани ботиринг ва еҳтиётлик билан дазмол тагини артинг. Кейин сиркага ботирилган бошқа латта билан еритма қолдиқларини артиб ташланг. Дазмолни ёқинг ва бутунлай тоза бўлиши учун кераксиз сочиқ ёки латтани дазмолланг.

Дазмолни тиш пастаси билан тозалаш

Унчалик кўп бўлмаган миқдорда тиш пастасини дазмолнинг кирланган жойларига суринг. Бироз кутинг, кейин еса пастани латта билан артиб олинг. Дазмолни қиздиринг ва кераксиз матони дазмолланг.

Дазмолни сода билан тозалаш

Содани сув билан бўтқа ҳолига келгунча аралаштиринг. Бу аралашмани латта билан дазмолнинг тагига суринг. Кейин тоза латта билан дазмол тагидаги сода қолдиқларини олиб ташланг.

 

 

(Visited 2 010 times, 1 visits today)

Related posts