Бачадон тушиши — сабаблари, белгилари, ташхислаш, даволаш, олдини олиш

Bachadon tushishi

Бачадон тушиши — сабаблари, белгилари, ташхислаш, даволаш, олдини олиш

Бачадон тушиши — унинг нотўғри жойлашуви, яъни бачадон туби ва бўйнининг анатомик чизиқдан пастроққа силжишидир. Ушбу ҳолат чаноқ туби мушаклари ва бачадон бойламларининг заифлашуви туфайли содир бўлади. Одатда бу ҳолат туғруқдан кейин ёки менопауза даврида кузатилади.

 

Бачадон тушиши — сабаблари, белгилари, ташхислаш, даволаш, олдини олиш

Бачадон тушиши — унинг нотўғри жойлашуви, яъни бачадон туби ва бўйнининг анатомик чизиқдан пастроққа силжишидир. Ушбу ҳолат чаноқ туби мушаклари ва бачадон бойламларининг заифлашуви туфайли содир бўлади. Одатда бу ҳолат туғруқдан кейин ёки менопауза даврида кузатилади.

Мундарижа

Бачадон тушиши сабаблари

Ушбу аъзонинг тушиши ёхуд пролапсига олиб келадиган бир нечта асосий сабаблар мавжуд, уларга:

  • Туғруқ, шипцилар қўйиш, вакуум, жинсий аъзоларда ўтказилган операциялар, оралиқнинг ёрилиши оқибатида чаноқ туби мушакларининг жароҳати;
  • Сийдик-таносил тизими иннервацияси бузилиши;
  • Естроген танқислиги — одатда табиий менопауза ёки хирургик менопаузадан кейин кузатилади;
  • Бириктирувчи тўқимада диспластик жараёнлар;

Бошқа сабаблар орасидан қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:

  • Катта ўлчамли фарзанд дунёга келтириш;
  • Узоқ давом етадиган ва кўп сонли, шунингдек оғир жароҳатли туғруқлар;
  • Операциялар;
  • Семизлик;
  • Сурункали респиратор касалликлар.

Аломатлари

Бачадон пролапсида анатомик ноқулайлик — аёллар қиладиган ягона шикоят емас. Вақт ўтиши билан сезиладиган муаммолар сони кўпайиб боради.

Дастлабки босқичларида патология тортувчи оғриқлар, қориннинг пастки қисми, думғаза, белда босим, қинда ёт жисм мавжудлиги ҳисси, жинсий алоқанинг оғриқли бўлиши, қиндан оқимтир ва қонли ажралмалар келиши, ҳайз сиклининг ўзгариши (қон миқодининг кўпайиши, оғриқнинг кучлироқ сезилиши) билан намоён бўлади.

Кейинчалик бу белгилар қаторига урологик муаммолар қўшилади: тез-тез пешоб чиқариш ва унинг қийинлиги, сийдик чиқариш аъзоларида димланиш (буйракда, сийдик чиқариш аъзоларида яллиғланиш жараёнларига олиб келиши мумкин). Баъзан пешоб тута олмаслик қайд қилинади.

Қорин газлари ва нажасни тута олмаслик, қабзият, колит кузатилиши мумкин. Пролапсли беморларда кўпинча кичик чаноқ веналарининг варикоз кенгайиши аниқланади. Бу оғриқни янада кучайтириши мумкин.

Ташхислаш

Гинеколог бачадон тушишини қуйидаги клиник кўрсаткичларга асосланиб аниқлаши мумкин:

  • И даража. Бачадон бўйни канали меъёрдан пастроқда жойлашган бўлади, бироқ ҳатто кучаниш ҳолатида ҳам жинсий ёриқдан чиқмайди.
  • ИИ даража— нотўлиқ тушиш. Аъзо кучаниш ёки баъзан оддий ҳолларда ҳам қисман жинсий ёриқ чегарасидан чиқиб туради.

Биринчи ва иккинчи даражада аъзо дам олиш ёки махсус машқлар бажаришдан сўнг ўз жойига қайтиши билан характерланади.

  • ИИИ даража— тўлиқ тушиш. Бачадон жинсий ёриқдан оддий шароитда ҳам, йўтал, йенгил кучанишда ҳам бутунлай ташқарига чиқа бошлайди. Аъзо ўз жойига мустақил равишда қайтмайди.

Шуни таъкидлаш керакки, бачадон пролапси ўз-ўзидан бўлмайди. Одатда унга қин пасайиши ёки тушиши ҳамроҳлик қилади. Қин пролапси қисман (олд ёки орқа девор тушади) ёки тўлиқ бўлиши мумкин. Бу ўз навбатида, тўғри ичак олд девори (ректоцеле) ёки сийдик пуфагининг орқа девори тушиши (везикоцеле) билан боғлиқ бўлади.

Даволаш

Ҳар бир индивидуал ҳолатда даво чоралари бемор анамнези, тана массаси индекси, ишлаш ва дам олиш тартиби, овқатланиши ва бошқа омилларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади. Терапия консерватив ва жарроҳлик усулларига ажратилади.

Консерватив терапияда пессарийлар — бачадон бўйнини фиксацияловчи қурилмалар белгиланиши мумкин. Бу қурилмаларни 3-4 ҳафтадан ортиқ узлуксиз тақиш тавсия етилмайди, акс ҳолда шиллиқ қаватни шикастлаши ва қон айланишини бузиши, ётоқ яралар ҳосил қилиши мумкин. Орада танаффуслар қилиш жоиз. Шу мақсадларда вагинал диафрагма тайинланиши мумкин. Махсус қурилмалар билан даволаш сифатида антисептик препаратлар буюрилади, улар шиллиқ қават инфекцияланиши ва жароҳатланишини олдини олади.

Жарроҳлик усулида даволаш қин деворларини тиклаш мақсадида тўқимларни кесиш, тикишни ўз ичига олади.

Даволаниш давомида муайян машқларни бажариш жуда самарали ҳисобланади. Улар чаноқ туби мушаклари сифатини тўғри ва узоқ муддатга тиклаш имконини беради.

Бачадон пролапсини олдини олиш

Бундай нуқсонларнинг ривожланиши илдизи болалик, балоғат ёшларига бориб тақалади. Бу вақтда қоматни назорат қилиш, тана вазни ортиқча бўлишини олдини олиш, 10 кгдан ортиқ вазн кўтармаслик керак. Шунингдек, болаликданоқ оқилона иш ва дам олиш тартибига амал қилишга ўрганиш лозим.

Туғруқ вақтида малакали акушкер ёрдами талаб етилади, жараённинг узоқ чўзилишига йўл қўймаслик керак.

Ич қотишига мойил бўлган аёлларга парҳезга амал қилиш корсатилади. Туғруқдан кейинги даврда чаноқ туби мушакларини тиклаш учун терапевтик гимнастика ва микроелектростимуляция тавсия етилади.

Мутлақо ҳар бир аёлга бачадон тушишини олдини олиш учун гимнацика ёрдам беради. Бунда «қайчи», «велосипед» каби машқлар самарали ҳисобланади. Бу гимнастикага Колпексин тренажёрини қўшиш ҳам мумкин.

Кегел машқлари

Чаноқ туби мушакларини самарали мустаҳкамлаш учун мунтазам равишда Кегел машқларини бажариб туриш керак. Уларнинг даврийлиги ва такрорлаш сонлари босқичма-босқич ошириб борилиши мумкин. Машқлар стул четида ўтирган ҳолда 3 босқичда амалга оширилади:

  • Биринчи босқич. Ҳудди пешоб чиқаришни тўхтатишга уринган каби мушаклар аста-секин қисқартира бошланади. Учгача саналади, сўнг бўш қўйилади. Ушбу машқларни ҳар куни такрорлаш миқдорини оширган ҳолда бажариш керак.
  • Иккинчи босқич. Мушакларни имкон қадар тезда қисқартириб, бўшаштириш керак.
  • Учинчи босқич. Итариб чиқариш. Бунда дефакациядаги каби кучаниш лозим.

Керакли натижага еришиш учун ҳар бир босқичдаги машқларни кунига камида 200 мартадан такрорлаш тавсия етилади. Кегел машқларига қўшимча сифатида қорин, соннинг ички юзаси мушакларини мустаҳкамловчи ҳар қандай машқлар, гинекологик массаж, сувли муолажалар (махсус душ) киритиш янада яхшироқ натижаларга еришиш имконини беради.

 

(Visited 10 588 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!