Йутал болаларда ва катталарда – уй шароитида даволаса буладими?

Йутал

Йутал — болаларда ва катталарда. Юзага келиш сабаблари, йуталга қарши дорилар ва халқ табобати

Йутал — организмнинг ўзига хос бўлмаган ҳимоя реакциясидир. Унинг вазифаси нафас олиш йўлларини балғам, чанг ёки ёт нарсалардан тозалашдир. Агар йутал кузатилса, киши биринчи навбатда нафас олиш тизими касалликлари ҳақида ўйлайди. Аслида бу аломат бошқа аъзолар шикастланганда ҳам содир бўлиши мумкин.

Нима учун одамлар йуталади?

Нафас йўлларининг шиллиқ қавати юзасида йутал рецепторлари жойлашган. Қўзғатувчи омил таъсири остида бу ҳужайралар фаоллашади. Олинган маълумот рецепторлардан асаб толалари бўйлаб узунчоқ мияда жойлашган йутал марказига йетиб боради. Бу йерда олинган маълумотлар таҳлил қилинади. Кейинчалик, ундан чиқадиган асаб толалари орқали қовурғалараро, диафрагмал, қорин мушакларига сигнал юборилади. Мушаклар қисқариши ёт моддаларни нафас йўлидан чиқариб юборишга олиб келади.

Йутал давомийлиги

Йутал шамоллаш фонида юзага келиши ва бир ҳафтадан сўнг йўқолиши мумкин. Баъзида йуталиш инсонни узоқ вақт давомида безовта қилади ва бу аломатнинг сабаби аниқ бўлмайди. Йуталнинг давомийлиги жуда муҳим хусусиятдир. Унинг давом етиши вақтига қараб, учта йутал тури таснифланади:

  • Ўткир — уч ҳафтагача;
  • Ўткир ости — тўрт-саккиз ҳафта давом етади;
  • Сурункали — саккиз ҳафтадан кўп давом етади.

Аксарият ҳолатларда ўткир йутал ЎРВИ сабаб пайдо бўлади. Одам соғайиб кетганидан кейин бу аломат йўқолади. Таъкидлаш жоизки, болаларда кўпинча инфекциядан кейинги (постинфекцион) йутал кузатилади, бу деярли даволанишга таслим бўлмайди. Ушбу синдром бир ёки икки ой кузатилиши мумкин. Бундай ҳолатларда шифокорлар ўткир ости (субўткир) йутал ҳақида гапиришади.

Ўткир йутал

 Унунмли  Унумсиз
·          Ўткир бронхит;

·         Пневмония.

·          ЎРВИ;

·         Аллергик ринит;

·         Ўткир синусит;

·         Ўпка артерияси;
тромбоемболияси

·         Юрак астмаси;

·         Қуруқ плеврит;

·         Ташқи отит;

·         Перикардит;

·         Пневмоторакс;

·         Ёт жисм аспирацияси.

 

Сурункали йутал

Унунмли Унумсиз
·         Сурункали бронхит;

·         Бронхоектатик касаллик;

·         Бронхиал астма;

·         Бронх саратони;

·         Муковисцидоз;

·         Турғунли чап қоринча
йетишмовчилиги.

·         Бронхиал астманинг йуталли
варианти;

·         Гастроезофагиал рефлюкс касаллиги;

·         Бурун-ҳалқумнинг сурункали
яллиғланиши;

·         Ўпканинг интерстициал касаллиги;

·         АCЕ-ингибиторлари қабул қилиш;

·         Кўкйутал;

Узоқ муддатли йуталиш нафақат нафас олиш тизимининг яллиғланиш касалликлари билан, балки юрак-қон томирлари йетишмовчилиги, ўпкада ва кўкс оралиғидаги ўсмалар билан чақирилган бўлиши мумкин. Бундан ташқари, сурункали йуталнинг сабаблари бронхиал астма, гастроезофагиал касаллик, шунингдек постназал оқишиш синдроми бўлиши мумкин.

Йутал турлари

Йутални унумсиз ва унумли шаклларга ажратиш қабул қилинган. Унумсиз (қуруқ) йутал ЎРВИнинг бошланғич босқичи учун хосдир. Аста-секин балғамнинг хусусиятлари ўзгаради ва бемор йутал нам бўлиб бораётганини пайқайди. Шу йўл орқали организм бронхиал секрет ёрдамида нафас йўлларидан вирусни чиқариб ташлашга ҳаракат қилади.

Унумли йутал ўткир ва сурункали бронхит, пневмония, бронхектатик касаллик, бронхиал астма, сил касаллиги, муковисцидоз, шунингдек турғун чап қоринча йетишмовчилиги учун характерлидир.

Йуталнинг сабабини аниқлаш учун фақат унинг давомийлиги ва турини емас, балки балғамнинг хусусиятини ҳам ўрганиш муҳимдир. Балғам қуйидагича бўлиши мумкин:

  • Сероз (суюқ, осонликча кўпиради);
  • Шилимшиқ (рангсиз ёки оқимтир, қуюқ);
  • Йирингли (сариқ-яшил ёки жигарранг тусда, қаймоқ қуюқлигида);
  • Аралаш (шилимшиқ ва йирингли балғамнинг хусусиятларини бирлаштиради);
  • Қонли (қон билан аралашган).

Йуталга олиб келадиган сабаблар

Йуталишнинг сабабини аниқлаш жуда муҳимдир. Бу ташхисни шакллантиришга ёрдам беради ва самарали даволаш усулини белгилайди. Кўпинча йутал ўз вақтида аниқлаш муҳим бўлган хавфли касаллик аломати ҳисобланади.

Нафас олиш тизимининг юқумли касалликлари

Ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ) фонида йутал бир-икки кун ичида юзага келади. Ушбу ташхис қўйилган беморларда умумий заифлик, иситма, тумов, бош оғриғи аниқланади. Вирусли инфекция нафас йўлларининг турли қисмларига таъсир қилиши мумкин. Фарингит томоқ қичиши ва оғриғи билан ажралиб туради.

Ушбу аломатлар инсонга ноқулайлик туғдиради. Йуталиб, одам томоқ ичида тўпланган шиллиқдан қутулишга ҳаракат қилади. Ларингит азоб берадиган, қуруқ, узуқ-юлуқ йутал билан бирга кечади. Ҳалқумнинг яллиғланишида овоз қақраган бўлади. Болаларда ЎРВИ фонида ёлғончи (сохта) бўғма ривожланиши мумкин. Бу ҳолат ҳалқум деворининг шишиши ва спазмлари туфайли келиб чиқадиган ҳалқум стенози билан тавсифланади. Бўғма учун қуйидагилар хос:

  • Узуқ-юлуқ, жарангдор йутал;
  • Овознинг қақирлаши;
  • Шовқинли, нотинч нафас (стридор);
  • Инспиратор ҳансираш (нафас олиш пайтида юз беради);
  • Бемор боланинг қўзғалувчанлиги ва безовталаниши.

Сохта бўғма тўртинчи даражали ҳалқум йўлининг торайишида асфикция туфайли ўлимга олиб келиши мумкин.

Еслатма: чин бўғма ҳалқумнинг дифтерияли шикастланишида кузатилади. Касаллик аста-секин ривожланади. Заҳарланиш заиф ифодаланган, тана ҳарорати бироз кўтарилиши мумкин. Чин бўғмада овознинг бутунлай йўқотилиши кузатилади. Текширув давомида ҳалқум ва бодомсимон безларни қоплаб турган оқиш фибриноз пардалар мавжудлиги аниқланди. Чин бўғманинг хавфи шундаки, интенсив терапия ўтказилишидан қатъий назар, ҳалқумнинг бўшлиғи торайиши кучаяди. Хавф гуруҳига дифтерияга қарши емланмаган болалар киради.

ЎРВИ, кўпинча, трахеит сифатида намоён бўлади. Трахеяни яллиғланиши баланд, чуқур йутал билан ифодаланади, шунингдек кўкс ортида оғриқ билан кечади. Бронхитда еса кўкрак қафасидаги оғриқ кузатилмайди. Бронхнинг яллиғланишида йутал баланд, кўкракда сезилади. Баъзан, ҳатто масофадан туриб, фонендоскопдан фойдаланмасдан ҳам хириллаш овози ешитилади.

Асоратланган ЎРВИ (айниқса грипп) бактериал пневмониянинг ривожланиши билан характерланади. Ўпканинг яллиғланишида қуюқ сарғиш-яшил балғамли чуқур йутал қайд қилинади. Агар патологик жараёнлар плеврани ҳам қамраб олса, нафас олишда анча кучаядиган кўкракдаги оғриқлар кузатилади. Емлашдан воз кечиш фонида, кўпинча кўкйутал каби юқумли касалликлар юзага келади. Касаллик аста-секин ривожланади, ҳарорат бироз кўтарилади, қуруқ йутал ва тумов пайдо бўлади. Аммо йутал кенгаяди ва спазматик бўлади. Хуруж даврида чуқур ҳуштакли нафас олингандан сўнг, нафас чиқаришда кетма-кет бир нечта йуталишлар кузатилади. Кўпинча йутал қайт қилиш ёки шиллиқ ажралиши билан кечади. Бундай хуружлар кунига 20-30 мартагача бўлиши мумкин.

Ўпка туберкулёзига тўхталиб ўтмай бўлмайди. Бу касаллик кўпинча қонли балғам ажралиши билан бирга кузатиладиган нам йутал билан кечади. Сил касаллиги билан оғриган беморларда вазн йўқотиш, заифлик, кечқурун ваража қилиш, кечки терлаш аломатлари кузатилади. Шуни таъкидлаш керакки, йутал икки ҳафтадан ортиқ вақт мобайнида кузатилса, биринчи навбатда, сил касаллигини истисно қилиш керак.

Нафас олиш тизимининг юқумли бўлмаган касалликлари

Агар бола узоқ вақт йуталса, аммо унда инфекция белгилари бўлмаса, бронхларнинг туғма касалликларини истисно қилиш керак. Бундай касалликларга қуйидагилар киради:

  • Бронхоектатик касаллик;
  • Муковисцидоз.

Бронхоектатик касаллик бронхларнинг кенгайиши ва деформацияси ва улар ичида йирингли балғам тўпланиши билан тавсифланади. Касалликка, айниқса, ерталаб, йирингли балғам ажралиши қайд қилинадиган унумли йутал хосдир. Кўпинча болаларни машқлар пайтида ҳансираш безовта қилади. Ўткирлашиш пайтида тана ҳарорати бироз кўтарилиши мумкин.

Муковисцидоз — ендокрин безларнинг шикастланиши ва қуюқ, ёпишқоқ шиллиқ ишлаб чиқарилишига сабаб бўладиган касалликдир.

Касалликнинг қуйидаги шакллари ажратилади:

  • Ўпка;
  • Ичаклар;
  • Аралашган;

Болаларда касалликнинг кечалари кучаядиган бўғилиш хуружлари, ёпишқоқ балғамли, доимий йутал кузатилади. Бронхда доимий шиллиқ йиғилиб туриши фонида кўпинча бактериал флора қўшилиб, бу узоқ муддатли пневмонияга олиб келади. Муковисцидознинг аралаш шакли овқат ҳазм қилиш тизимининг шикастланишига хос белгиларнинг қўшилиши билан тавсифланади.

Қайталанувчи йутал бронхиал астма ҳақидаги фикрга олиб келиши керак. Бу яллиғланишли иммуно-аллергик касалликдир. Бундай хуружни ҳар қандай: ҳам ташқи, ҳам ички омиллар қўзғатиши мумкин.

Касаллик қуйидагича ифодаланади:

  • Азоб берадиган, доимий йутал, кўпроқ тунда қайд қилинади. Йуталгандан кейин шишасимон балғам ажралади;
  • Масофада турганда ҳам ешитиладиган хириллаш;
  • Бўғилиш хуружлари.

 

Болаларда йутал ҳақида гапирганда, ёт жисмларнинг ҳаво йўлларига кириб қолиши еҳтимоли ҳақида унутмаслик керак. Бундай ҳолатларда йутал бирданига бошланади (кичик нарсаларни ютиб юборганидан кейин) ва жуда кучли бўлиши мукин, ҳатто нафас қисилишигача.

Агар катталарда йутал кузатилса, бу сурункали обструктив ўпка касаллигидан далолат бериши мумкин, айниқса бемор сигарет чекадиган бўлса. Сигарет чекувчиларнинг йутали ночор, унумсиздир. Айниқса, бу аломат ерталаб уйғонганда намоён бўлади ва сигарет чекканидан кейин йўқолади. Йутал шунигдек ўпка ва кўкс оралиғининг саратони белгиси бўлиши мумкинлигини есадан чиқармаслик керак.

Саратон касаллиги билан оғриган бемор йутали кўпинча унумсиз, кейинчалик қонли балғамнинг қўшилиши билан намоён бўлади. Онкологик жараён мавжудлигидан вазн йўқотиш, заифлик, кўкрак қафасидаги оғриқ далолат бериши мумкин. Сурункали йуталиш мавжуд бўлса, бунда постназал оқиш синдроми ҳақида гапириш мумкин.

Ушбу синдром бурун бўшлиғида, паранасал синусларда, шунингдек, ҳалқумдаги яллиғланиш ва аллергия жараёнлари фонида ривожланади. Бундай шароитлар мавжуд бўлганда, шиллиқ фаол равишда ишлаб чиқарилади, у ҳалқум бўйлаб оқади ва кейинчалик ҳалқум-ҳиқилдоқда тўпланади. Агар киши горизонтал ҳолатда бўлса, шиллиқ пастга тўсиқларсиз оқа бошлайди. Шунинг учун бу касаллик билан оғриган беморларда йутал уйқу вақтида кучаяди.

Нафас касалликлари туфайли келиб чиқмаган йутал

Йутал биринчи қарашда аниқ бўлмаган сабаблар туфайли келиб чиқиши мумкин. Масалан, юрак-қон томир йетишмовчилигида жисмоний фаолликдан сўнг кучаядиган қуруқ йутал ва нафас қисилиши кузатилади. Бундан ташқари, юрак-қон томир тизимининг зарарланишини белгиловчи аломатларга:

Айтганча, гипертонияни даволашда беморларга кўпинча АCЕ-ингибиторлари гуруҳи дори-дармонлари буюрилади. Ушбу гуруҳ дори-дармонларини қабул қилиш қуруқ сурункали йуталга олиб келиши мумкин.

Иситмасиз йутал гастроезофагиал рефлюкс касаллиги туфайли ҳам содир бўлиши мумкин. Бу, юқори еҳтимоллик билан, ошқзон таркибининг микроаспирацияси туфайли юзага келади. Касаллик шунингдек, жиғилдон қайнаши, кекириш, ютиниш қийинлиги, кўкс ортидаги оғриқ билан тавсифланади.

Йутални уй шароитида даволаш

Йутални даволаш учун дорилар

Муҳим! Йутал ҳимоя реакцияси бўлганлиги сабабли, даволаш вақтида уни йўқотиш учун емас, балки уни йенгиллаштириш учун ҳаракат қилиш керак. Дори воситаларини шифокор тайинлаши керак. Марказий таъсирга ега йуталга қарши препаратлар йутал марказини заифлаштиради. Уларнинг ишлатилиши, биринчи навбатда, йутал унумсиз бўлган, иккинчидан, йуталиш хуружлари қайт қилиш ва беморни чарчатадиган ҳолатларда оқланади.

Даволашни бошлашдан олдин йутал қуруқ ёки нам еканлигини аниқлаш керак. Қийин ажраладиган балғамли нам йуталда шифокорлар муколитик препаратларни буюрадилар. Ушбу дорилар гуруҳининг енг машҳур вакиллари орасида:

  • Бромгексин;
  • Амброксол;
  • Мукалтин;
  • Плюш барглари екстракти;
  • Ацетилцистеин.

Кам миқдорда балғам ажралиши билан кечаётга йуталда балғам кўчирувчи дорилар буюрилади. Ушбу дори-дармонларни қўллаш бронхиал безлар томонидан шиллиқ ажралишини рағбатлантиради, бу уни суюқроқ қилади. Бундан ташқари, бронхни янада самарали тозалашга ёрдам берувчи йутал рефлекси кучаяди. Балғам кўчирувчи дори воситаларига қуйидагилар киради:

  • Мукалтин;
  • Гулхайри (алтей) илдизи;
  • Қизилмия илдизи;
  • Калий ёдид;
  • Бронхолитин;
  • Пертуссин.

Агар йутал инфекция туфайли келиб чиқса, етиотропик препаратлар (антивирус, антибактериал, силга қарши ва бошқа) препаратлар қўлланилиши керак.
Йутални уй шароитида даволаш бўйича кўпроқ маълумот→

Йутал учун буғли ингаляция

Уй шароитида гриппдан кейин йутални қандай даволаш мумкин? Бундай усуллардан бири буғ ингаляциясидир.

Еътибор беринг: 2 ёшгача бўлган болалар учун бундай муолажалар тўғри келмайди, нафас йўллари спазми хавфи мавжуд.

Дамламани тайёрлаш учун балғам кўчириш хусусиятига ега бўлган ўтлардан фойдаланиш керак. Мисол учун, идишга икки ош қошиқ тимян ёки маврак (шалфей) солинг ва қайноқ сув қуйинг. Дамламага бир неча томчи евкалтипт ёки ментолнинг ефир мойларини қўшишингиз мумкин. Қайнатмани қозонга ёки бошқа идишга қуйиб, ёнига ўтириб, бошини сочиқ билан ёпиш мумкин. 5-10 дақиқа оғиз билан нафас олинг. Бундан ташқари, йутални даволаш учун небулайзерлардан ҳам фойдаланиш мумкин.

Йутални халқона воситалар билан даволаш

Йуталга қарши курашда ёрдам берадиган кўплаб халқ табобати рецептлари мавжуд. Уларни ишлатишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

Енг машҳур рецептлардан бири — турп билан даволашдир. Воситани тайёрлаш учун сиз қора турп олиб, уни ювинг, сўнг юқори учини кесиб олинг ва кесиб олинган томонидан мағзини олиб ташланг. Бунда косача ҳосил бўлиши керак, косачани асал билан тўлдиринг. Кейин турпни устини қоғоз билан қоплаш, тепасидан кесиб олинган қисмини қўйиш керак. 5 соат ўтгач, асални бошқа идишга солиб ўтказиш мумкин. Суюқликни овқатдан олдин бир ош қошиқдан ичиш керак.

Анжирдан фойдаланиб, қандай қилиб болаларда йутални даволаш мумкин? Идишга сут солиб, 3-4 та кесилган анжир мевасини қўшинг, оловга қўйинг. Сутни қайнатиб олиш керак. Сўнгра сут қопқоғини ёпинг ва уни тиндиришга қўйинг. Суюқлик совиганида сиз уни қабул қилишингиз мумкин. Сутни ҳар куни бир стакандан, иссиқ ҳолатда ичиш керак.

Йуталдан қутулишга игир (аир) илдизи ёрдам беради. Дамламани тайёрлаш учун 200 милилитр қайноқ сувга бир ош қошиқча ўтларни солинг. Ўн дақиқа давомида қайнатиб аралаштириб туринг, сўнг оловни ўчириб, уни ёпиб қўйинг. Қайноқ сув совиганда, уни яхшилаб сузиб олинг. Овқатдан ярим соат олдин бир стакандан қабул қилинг. Бир кунда 500 мл дамлама ичиш керак.

 

 

(Visited 7 768 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
Add a comment