Тиш огриги — сабаблари, тезда қолдириш усуллари, даволаш учун воситалар

Tish og’rig’i

Тиш огриги — сабаблари, тезда қолдириш усуллари, даволаш учун воситалар

Тиш огриги — енг нохуш хасталиклардан бири. У кайфият ва уйқуни бузади, овқатланишга тўсқинлик қилади, меҳнат фаолиятини чеклайди. Тиш оғриши кўпинча иситма, ёноқ ва милкларнинг яллиғланиши, умумий аҳволнинг ёмонлашуви билан бирга кечади. Бу сигналларнинг барчаси зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш кераклигидан далолат беради. Кучли оғриқ бўлганда беморни клиникада навбациз қабул қилишлари лозим.

 

Сабаблари

  1. Кариес.Дастлабки босқичларида оғриқ сезилмас бўлади ва иссиқ ёки совуқ таъсири натижасида, ширин ва нордон маҳсулотлар истеъмоли вақтида юзага келади. Кариес чуқурлашганда овқатланиш ёки тишларини ювиш вақтида ҳам кузатила бошланади.
  2. Тиш емалининг юпқалашишиёки унда ёриқлар мавжудлиги тишларнинг сезувчанлигини оширади.
  3. Пулпит. Пулпанинг яллиғланишида оғриқ кутилмаганда содир бўлади (одатда кечаси) ва чакка ёки қулоққа тарқалади.
  4. Пародонтит— тишнинг юқори қисми атрофидаги тўқималарнинг яллиғланиши. Оғриқ кўпинча лўққилловчи табиатга ега, тишга, милкка тегинилганда кучаяди. Милкнинг яллиғланиши, тишнинг қимирлаб қолиши билан бирга кечиши мумкин.
  5. Периодонтит— тиш атрофидаги суяк тўқимасининг яллиғланиши. Кўпинча инфекция тушиши натижасида юзага келади, киста ҳосил бўлиши хавфи мавжуд.

Тиш огригини қолдириш усуллари

Тиш огригини даволашда ёрдам берадиган беш асосий усулни ажратиб кўрсатиш мумкин:

  • Аналгетиклар (оғриқ қолдирувчи воситалар) ва НЙҚП қабул қилиш;
  • «Халқ» табобатидан фойдаланиш;
  • Массаж ёки нуқтали уқалаш;
  • Стоматологик даволаш;
  • Тишни олиб ташлаш.

Биринчи уч усул тиш огригини фақат вақтинча қолдиришга қодир. Муайян қарши кўрсатмалар, индивидуал интолерантлик, ҳомиладорлик вақтида еҳтиёткорлик билан қўлланилиши керак. Тишни олиб ташлаш сўнгги чора ҳисобланади ва одатда унга ўткир периодонтит, тишларнинг жиддий жароҳатлари мавжудлигида мурожаат қилинади.

Еҳтимол, тиш огригидан халос бўлишнинг енг хавфсиз усули — бу шифокорга бориш ва унгача қуйида келтириладиган уй шароитида тайёрланадиган баъзи воситалардан фойдаланиш бўлади. Табиийки, турли хил ўсимлик ва дамламаларни қўллашда еҳтиёткорлик талаб етилади. Сабаби улар асосий касалликка қўшимча равишда аллергик реакцияга сабаб бўлиши ҳам мумкин.

1. Аналгетик дорилар

Тиш огригини тўхтатиш учун енг самарали НЙҚП — кетопрофен («Кетанов», «Кеторол», «Кеторолак» ва бошқалар) ва Декскетопрофен («Дексалгин») сақловчи воситалар ҳисобланади. Ушбу препаратлар оғриқни 5-6 соат давомида бартараф етиши мумкин ва бир вақтнинг ўзида яллиғланишга қарши таъсирга ега. Шунингдек, ушбу пропион кислотаси унумлари гуруҳидаги ибупрофен (Нурофен, МИГ, Фаспик ва бошқалар), напроксен (Санапрокс, Наприос) ва флурбипрофенни (Флугалин) ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз.

Тиш огригини қолдиувчи дори воситалари
Препарат номи Таърифи
Диклофенак,
ацеклофенак
Жуда кучли оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши таъсирга ега препаратлар. Улар фенилсирка кислотаси унумлари гуруҳига киради, бироқ стоматологияда кенг қўлланилмайди.
Нимесулид («Найз») Кислотасиз унумлар қаторида, аниқроғи сулфонамидлар гуруҳига киради.
Аналгин, парацетамол Тиш огригини қолдириш учун енг оммабоп дори воситалари. Фақат йенгил оғриқ ҳолатларида ёрдам бериши мумкин.
Индометазин Жуда самарали яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи таъсирга ега.

Ушбу дориларни ерта болалик даврида, ҳомиладорликда (парасетамолдан ташқари, уни иккинчи триместрдан бошлаб қўллаш мумкин) ва кексалик даврида қўллашда еҳтиёткор бўлиш керак. Уларнинг кўпчилиги кислотали НЙҚП екан, демак ошқозон-ичак трактини таъсирлантиради. Шу сабабли уларни меъёрда қабул қилиш тавсия етилади. Беморда ошқозонда яралар ва ерозиялар, жигар ва буйрак ўткир касалликлари, бронхиал астма бўлса, бу воситаларни қўллаш қарши кўрсатилади.

Ҳар қандай ҳолда, даволовчи шифокор буюрган дорини қабул қилиш лозим. Болаларда тиш огригини қолдириш учун аналгетик воситалардан фойдаланиш бўйича стоматологнинг махсус кўрсатмаларига риоя қилиш жоиз.

2. Уй шароитида халқона воситалар қўллаш

Тиш огригини бартараф етишда халқ табобати воситаларини қўллаш бироз юмшоқ, асосийси маҳаллий таъсир кўрсатади:

  • Муз қисқа муддатга оғриқни қолдиришга ёрдам беради. Хаста тишга муз бўлакчаси қўйиш орқали маҳаллий наркоз таъсири билан тенглашадиган натижага еришилади. Фақатгина таъсир 5 дақиқадан кейин йўқолади.
  • Оғизни истеъмол содаси еритмаси билан чайиш. Бир стакан сувга 1 чой қошиқ сода солинади. Еритмага бир чой қошиқ туз ва бир неча томчи ёд еритмаси қўшиш ҳам мумкин.
  • Чайиш учун маврак (шалфей) дамламаси. Уни тайёрлаш учун 1-2 чой қошиқ ўтга қайноқ сув солинади ва сув ҳаммомида 15-20 дақиқа давомида ушлаб турилади. Дамламани қўллашдан олдин уни илиқ ҳароратга келтириб олиш зарур. Акс ҳолда иссқлик оғриқни кучайтириши ва агар йиринг мавжуд бўлса, унинг тарқалиб кетишига олиб келиши мумкин. Маврак ўрнига мойчечак ва далачой ўсимликлари, ялпиздан фойдаланишга ҳам рухсат етилади.
  • Турли ёғлар қўллаш. Бунинг учун чой дарахти, қалампирмунчоқ (гвоздика), пихта ёғлари ишлатилиши мумкин. Восита пахта билан шимдириб олинади ва оғриқли жойга қўйилади. Агар уларни топиш имкони бўлмаса, валериана, евкалипт, прополис еритмаларидан фойдаланиш мумкин.

3. Нуқтали уқалаш

Нуқтали уқалаш муқобил тиббиёт усули сифатида тиш огригини вақтинча қолдиришга ёрдам беради. Таъсир қуйидаги нуқталарни босганда юзага келади:

  • Бош ва кўрсаткич бармоқ ўртасидаги чуқурча. Ҳомиладорликнинг сўнги босқичларида ушбу уқалов тавсия етилмайди, чунки бу муддатидан олдин туғруққа сабаб бўлади деб ҳисобланади.
  • Оғриётган тишнинг қарама-қарши томонидаги қулоқнинг юмшоқ қисми. У бош ва кўрсаткич бармоқ билан бироз босиб уқаланиши керак.
  • Пастки жағ ва ёноқ ўртасидаги чуқурча. Бош бармоқ билан бироз босиш юқори жағ тишларидаги оғриқни йенгиллаштиришга ёрдам беради.
  • Пастки жағ бурчаги. Унинг массажи пастки тишлар огригини йенгиллаштиради.
  • Кўрсаткич бармоқининг ёни (бош бармоқ тарафидан), тирноқдан 2-3 мм пастдаги нуқта.

Хитой анъанавий тиббиётига кўра, ушбу нуқталарнинг массажи нафақат оғриқни йенгиллаштиради, балки уни бутунлай бартараф ҳам қилади. Нуқталарга таъсир қилиш давомийлиги 2-3 дақиқадан ошмаслиги керак. Бундай екзотик усулга еҳтиёткорлик билан мурожаат қилиш ва умумий ҳолатнинг ҳар қандай ёмонлашуви сезилиши билан массажни тўхтатиш зарур.

 

Шуни ёдда тутингки, анъанавий чоралар, нуқтали уқалов, таблеткалар тиш огригининг асосий сабабини бартараф етмайди, улар фақат оғриқни тўхтатишга қаратилган. Ушбу усуллардан фақат оғриқни камайтириш учун ва стоматологга боришдан олдинги даволаш усули сифатида фойдаланиш керак.

Ҳомиладорликда тиш оғриши

Ҳомиладорликни режалаштиришда шифокорлар аёлларга олдиндан стоматологга боришни тавсия етишади. Аммо танадаги гормонал ўзгаришлар, витамин ва минераллар йетишмаслиги, токсикоз ҳолати ҳомиладорлик вақтида тиш ва милк касалликларига олиб келиши мумкин.

 

Оғриқ қолдирувчи дорилардан ҳомиладор аёлларга одатда «Парацетамол» тавсия қилинади. Бу восита бошқа аъзоларга таъсир қилмасдан фақат оғриқ манбаига таъсир қилади.

  • Парацетамол. Препаратнинг таркибий қисмлари йўлдошга кириб боришга қодир, аммо ҳомилага салбий таъсир кўрсатмайди. Ушбу восита бошқа дори-дармонлар каби йетарли даражада кучли емас, лекин тиш огригини бироз йенгиллаштиришга ёрдам беради.
  • Аналгин. Ҳомиладор аёлларга оз миқдорда қабул қилишга рухсат берилиши мумкин. Узоқ муддатли фойдаланишда бу препарат бўлажак болага зарар йетказиши ва қон таркибидаги ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Бироқ омиладорликнинг дастлабки уч ойида ва ҳомиладорликнинг сўнгги беш ҳафтасида ҳар қандай миқдорда қарши кўрсатмага ега.
  • Нурофен. учинчи триместерда қўлланилмайди, чунки у амниотик суюқлик миқдорини камайтиради. Дастлабки даврларда оз миқдорда ишлатилиши мумкин.

Ҳар қандай препаратларни қўллашдан олдин унинг қарши кўрсатмалари билан танишиб чиқиш керак. Меъда-ичак касалликлари, жигар ва буйрак йетишмовчилиги, бронхиал астма каби ҳолатларда баъзи дори воситалари касалликни жиддийлаштириб юбориши мумкин. Шу сабабли фақат шифокор томонидан тавсия етилган оғриқ қолдирувчи воситаларни қўллаш мақсадга мувофиқдир.

 

Ҳомиладорлик даврида тишларни даволаш ва олиб ташлашга қарши кўрсатма мавжуд емас. Бу ҳолатда шифокорлар рухсат берилган оғриқ қолдирувчи воситалардан чекланган миқдорда фойдаланишади. Шундай қилиб, тиш огриги кузатилганда ҳомиладор аёллар мутахассисга мурожаат қилишдан қўрқмасликлари керак. Ҳатто тишлар безовта қилмаса ҳам, ҳомиладорлик давомида бир ёки икки профилактик кўрикдан ўтган афзал.

 

Кучли тиш огриги саломатликка еътибор қаратиш ва имкон қадар тезроқ стоматологга бориш учун жиддий сигналдир. Бундай оғриқлар кенг тарқалганига қарамасдан, уларни ҳадеб дорилар билан қолдиравермаслик жоиз — бу соғлигингиз учун икки баробар қимматга тушиши мумкин. Чунки дори воситаларининг ножўя таъсири хавфи билан бирга, оғриқни келтириб чиқарадиган асл сабаб бартараф етилмайди, фақатгина яширилади.

 

(Visited 11 706 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH