Сифилис (захм касаллиги) — белгилари, юқиш йўллари, ташхислаш, даволаш, олдини олиш

Сифилис (захм касаллиги)

Сифилис (захм касаллиги) — белгилари, юқиш йўллари, ташхислаш, даволаш, олдини олиш

Сифилис ёхуд захм касаллиги — жинсий йўл билан юқадиган, даволанмаган тақдирда жуда жиддий асоратларни келтириб чиқариши, аммо тўғри ёндашув билан осон даволаниши мумкин бўлган касаллик саналади. Қўзғатувчиси — Трепонема паллидум бактерияси.

 

 

Захм касаллиги

Сифилис — жинсий йўл билан юқадиган касаллик бўлиб, даволанмаса, саломатликка жиддий зарар йетказиши мумкин. Касаллик босқичларга бўлинади (бирламчи, иккиламчи, яширин ва учламчи). Касалликнинг ҳар бир босқичида ўзига хос турли хил аломатлар кузатилади.

Сифилис қандай юқади

Касаллик вагинал, анал ёки орал жинсий алоқа пайтида сифилитик яра билан тўғридан-тўғри контакт содир бўлганда юқиши мумкин. Бунда жинсий олат ёки унинг атрофида, қин, анус, тўғри ичак ёки лаб ва оғиз бўшлиғида яралар аниқланади. Касаллик инфекцияланган онадан ҳомилага ўтиши ҳам мумкин.

Аломатлари

Юқорида айтилганидек, сифилис бир неча босқичга бўлинади ва унинг хар бири учун ўзига хос белгилар мавжуд:

  • Бирламчи сифилисбилан оғриган беморда одатда инфекциянинг дастлабки жойида оғриқ ёки яра кузатилади. Яралар одатда жинсий аъзолар ёки унинг атрофида, анус ёки тўғри ичакда, оғиз ёки унинг атрофида пайдо бўлади. Қоида тариқасида бундай яралар қаттиқ, юмалоқ ва оғриқсиздир;
  • Иккиламчи захмдатерида тошмалар, лимфа тугунларининг катталашиши ва иситма қайд қилинади. Бирламчи ва иккиламчи босқичда касаллик белгилари аҳамияциз бўлиши ва бемор томонидан сезилмаслиги мумкин.
  • Яширин босқичдаҳеч қандай аломатлар кузатилмайди.
  • Учламчи сифилис саломатликка жиддий шикаст йетказиши мумкинлиги билан хавф туғдиради. Шифокор одатда учинчи даражадаги сифилисни бир нечта тестлар ёрдамида ташхислаши мумкин. Бу босқичда касаллик юрак, мия ва тананинг бошқа органлари фаолиятига салбий таъсир қилади.

Инфекция хавфини камайтириш

ЖЙЙКларнинг олдини олишни ягона усули — вагинал, анал ёки орал жинсий алоқа билан шуғулланмасликдир. Агар киши фаол жинсий ҳаёт олиб борса, унда захм юқтириш еҳтимолини камайтириш учун:

  • Синовдан ўтган ва сифилис учун тест натижалари салбий натижа кўрсатган ҳамроҳ билан узоқ муддатли ўзаро моногам муносабатларни сақлаш;
  • Ҳар сафар жинсий алоқада латекс презервативлардан фойдаланиш. Презервативлар яра билан контакт содир бўлишига тўсқинлик қилиб, касаллик юқишини олдини олади. Баъзида яралар презерватив билан қопланмаган жойларда пайдо бўлади. Ушбу яралар билан контакт бўлишида касаллик юқиши еҳтимоли камаймайди.

Ҳимояланмаган вагинал, анал ёки орал жинсий алоқа натижасида ҳар қандай киши захм билан касалланиши мумкин. Шифокор билан очиқ гаплашиб, сифилис ва бошқа юқумли касалликлар учун синовдан ўтиш керак-керакмаслигини муҳокама қилиш зарур.

  • Биринчи ҳомиладорлик пайтида барча ҳомиладор аёллар сифилис учун текширувдан ўтишлари керак;
  • Еркакларда бир жинсли муносабатларда, ОИВ мавжудлигида ёки жинсий ҳамроҳда сифилисга синовлар ижобий натижа кўрсатган ҳолларда мунтазам равишда текширувлардан ўтиб туриш зарур.

Ҳомиладорликда сифилис

Захм билан касалланган ҳомиладор оналар инфекцияни туғилмаган болаларига юқтиришлари мумкин. Сифилис мавжудлиги паст вазнли чақалоқ туғилишига олиб келади. Бундан ташқари, бундай ҳолатда бола муддатидан олдин ёки ўлик туғилиши еҳтимоли юқори бўлади. Бўлажак фарзандни ҳимоя қилиш учун ҳомиладорлик пайтида камида бир марта сифилисга текширувдан ўтиш керак. Синов ижобий натижа кўрсаца, дарҳол даволанишни бошлаш мақсадга мувофиқ.

Касалланган бола захм белгилари ва аломатларисиз туғилиши ҳам мумкин. Аммо, агар даволаниш дарҳол бошланмаса, кейинги бир неча ҳафта ичида болада жиддий муаммолар юзага келиши хавфи мавжуд, хусусан карлик, катаракта, тутқаноқлар ва потенциал ўлим.

Захм белгилари

Катталардаги сифилис белгилари касаллик босқичга қараб фарқ қилади:

Бирламчи босқич

Касалликнинг дастлабки босқичида бемор бир ёки бир нечта яраларни аниқлаши мумкин. Яра — сифилис бактерияси организмга кирган жой саналади. Яралар одатда (аммо ҳар доим ҳам емас) қаттиқ, юмалоқ ва оғриқсиз бўлади. Оғриқ сезилмаслиги туфайли яраларга кўпинча еътибор берилмайди. Яра 3-6 ҳафтагача сақланиб туради ва даволаниш-даволанмасликдан қатъий назар ўз-ўзидан йўқолиб кетади.

Аммо шундан кейин ҳам беморнинг даволаниши зарур саналади. Бу инфекцияни иккиламчи босиқчга ўтишини олдини олади.

Иккиламчи босқич

Иккиламчи босқичда беморда тошма ва / ёки шиллиқ қаватни шикастланиши кузатилиши мумкин. Шиллиқ қаватнинг шикастланиши — бу оғиз, қин ёки анус атрофидаги яралардир. Ушбу босқич одатда тананинг бир ёки бир нечта қисмида тошма пайдо бўлиши билан бошланади. Тошма бирламчи яра йўқолгач бир ҳафтагача бўлган муддат ичида юзага келади. У қўл-оёқлардаги қизғиш-жигарранг тусли доғлар кўринишида бўлади (қуйидаги тасвирга қаранг).

Қоида тариқасида тошма қичишиш туғдирмайди ва баъзида шу қадар заиф ифодаланадики, бемор уни сезмай қолиши ҳам мумкин. Бошқа аломатлар орасида иситма, лимфа тугунларининг катталашиши, томоқ оғриғи, ўчоқли соч тўкилиши, бош оғриғи, вазн йўқотиш, мушак оғриғи ва чарчоқ кузатилиши мумкин. Ушбу босқичда ҳам касаллик аломатлари даволаниш мавжудлигидан қатъий назар ўз-ўзидан ўтиб кетади ва касалликнинг яширин ёки учламчи босқичи бошланади.

Яширин босқич

Сифилиснинг яширин босқичи — бу касалликнинг кўринадиган белгилари ёки аломатлари бўлмаган даври. Агар бемор даволанмаса, у узоқ йиллар давомида касалликлардан ҳеч қандай аломатларсиз азият чекишни давом еттириши мумкин.

Учламчи босқич

Аксарият одамларда даволанмаган сифилис учинчи босқичга ўтмайди. Аммо бу содир бўлганда, у инсоннинг кўплаб орган тизимларига таъсир қилиши мумкин. Хусусан юрак ва қон томирлари, шунингдек мия ва асаб тизими хавф остида бўлади. Учламчи сифилис жуда хавфли ва инфекциядан 10-30 йил ўтгач бошланиши мумкин. Бу босқичида касаллик ички органларга таъсир қилади ва ҳатто беморнинг ўлимига олиб келишга қодир.

Нейросифилис ва кўз сифилиси

Касаллик ўз вақтида даволанмаса, инфекция асаб тизими, жумладан мияга (нейросифилис) ёки кўзга тарқалиши мумкин. Бу ҳолат юқорида тавсифланган ҳар қандай босқичда содир бўлиши мумкин.

Нейросифилис белгилари қуйидагилардан иборат:

  • Кучли бош оғриғи;
  • Мушаклар ҳаракатларини мувофиқлаштириш қийинлиги;
  • Фалажлик (тананинг муайян қисмларини ҳаракатга келтира олмаслик);
  • Увишишлар;
  • Деменция (психик бузилиш).

Кўз сифилисининг белгилари кўришнинг бузилиши ва ҳатто кўрликни ўз ичига олади.

Ташхислаш

Кўпгина ҳолларда захм касаллигини қон таҳлили натижасида аниқлаш мумкин. Баъзи шифокорлар сифилитик ярадан олинган суюқлик намунасини текшириш орқали ташхис қўйишади.

Даволаш

Захм касаллигини даволовчи шифокор томонидан тўғри танланган антибиотиклар билан даволаш мумкин. Аммо даволаниш инфекция йетказиб бўлган зарарни тузата олмайди. Касаллик билан такроран хасталаниш мумкин, яъни шифо топгач беморда иммунитет шаклланмайди.

Касалликни ерта муддатларида даволаш самаралироқ бўлади. Инфекцияни тўлиқ бартараф қилиш учун 2-3 ой вақт талаб қилинади. Енг кенг қўлланиладиган дори воситалари қаторига тетрасиклин, еритромицин, азитромицин киради. Шунингдек, иммун тизими фаолиятини яхшилаш ва уни инфекцияга қарши курашишини рағбатлантириш чораларини қўллаш тавсия етилади.

 

 

(Visited 17 809 times, 3 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!