Qizlarga yoqadigan yigitlar

Qizlarga yoqadigan yigitlar

Qizlarga yoqadigan yigitlar  Ҳа, қизлар ҳазил-мутойибани хуш  кўрадиган, ўзига  ишонган йигитларни ёқтирадилар. Бироқ  ёнларида маълум  сифатларга ега бўлган бошқа тоифадаги йигитлар бўлишини хоҳлайдилар. Бугун Гоопер.узъда сизга қизларга ёқадиган йигитлар қандай бўлиши ҳақида маълумот берамиз. Марҳамат!

Кўнгил олиш усталари қизиқиш билан интилишнинг фарқини аллақачон очиб бўлишган. Қизлар меҳрибон, қизиқиш  уйғота  оладиган йигитлар ёқишини айтишади, аммо улар фақатгина қизиқарли мулоқот учундир. Муносабатлари чуқурлашиб, йигитлар  кўзлаган мақсадларига йетишса ҳам, бу уларнинг меҳрибон ва қизиқарли бўлганлари учун емас, шунчаки улар атайин ёки ўзлари билмаган ҳолда ўзларини шундай тутишганки, қизларнинг ўзи уларга нисбатан мойилликни ҳис қилишган.

Аммо сизнинг бу “омадлилар” олдида афзаллигинигиз бор: қуйида келтириладиган маслаҳатлардан онгли равишда фойдаланиб, қизларни бошқалардан кўра бир неча баробар тезроқ илинтиришинг ёки ҳеч бўлмаганда унга йетишиш учун имкониятларингизни кўпайтиришингиз мумкин.

Хўш, қизлар қандай йигитларни хоҳлашар екан?

 

Биринчидан…

 

ИТОАТСИЗЛАРНИ

Бировларнинг хоҳишига юрмайдиган ва қизларнинг белгилаган қоидаларига бўйсунмайдиганларни.

Ахир аёллар доимо еркакларга ўз ҳукмларини ўтказмоқчи бўладилар. Фақат бу ишни жуда усталик билан қилганликлари боис, еркаклар буни сезмай қоладилар.

Умуман олганда, итоацизлик-куч белгиси. Ички кучга ега бўлган еркакларгина аёлларнинг макр- ҳийласидан  омон қоладилар. Шунинг учун ҳам ана шундай сифатларга ега йигитларни қизлар ёқтирадилар. Қизларнинг  кўнглини олиш учун бошида ҳамма йигитларнинг имкониятлари бир хил  бўлади. Шунчаки вақт ўтган  сари ташқаридан фариштадек  кўринган қиз сизнинг қатъиятлилигингизни синаб кўрмоқчи бўлади. У очиқдан-очиқ ёки шама қилиб, сизнинг ноҳақлигингизни айтиши мумкин. Унинг фикрига қўшилиб, кўнглини овлашда давом етаверсангиз, жозибадорлигингиздан асар ҳам қолмайди.

Қизнинг сизга нисбатан бўлган мойиллигини асраб қолиш ва кучайтиришнинг ягона йўли – у  томондан  ўзингизга нисбатан босимни сезишингиз биланоқ  бўйсунмаслигингизни  кўрсатиб қўйишингиз керак.

 

ЎЗИНИ  ҲУРМАТ ҚИЛАДИГАНЛАРНИ

Қиз инжиқлик қилганда, сиз унинг  кўнглини чоғ  қилишга ҳаракат қилдингизми? Ундай ҳолда сиз унунг кайфиятини  кўтарган  бўлсангиз ҳам, унинг сизга нисбатан  бўлган  мойиллиги нолга тенг  бўлиб қолади.

Гап шундаки, унинг фикрича аёл кишининг  еътиборидан  қолишдан  чўчиган  ва унинг инжиқлиги пайтида қаттиққўллик  қила олмайдиган еркак, заифдир.

Аёллар, заиф еркаклар ишончсиз  бўладилар деб, уларга  ўзларини  ишониб топширишдан сақланадилар. Шунинг учун қизлар йигитларни синаб кўрмоқчи  бўладилар. Улар шундай иш қиладиларки, йигит қизни  йўқотиб қўймаслиги учун ўзини ҳурмат қилишини билдирмаслиги мумкин. Натижада еса йигит ҳурматини янаям йўқотади (енди бутунлай).

Бошқа одамлар билан мулоқотингизни ҳам диққат билан кузатади. Биров сизнинг устингиздан кулишига  йўл  қўйишингиз биланоқ (ҳазил тариқасида  бўлса ҳам) сиз уни  йўқотасиз. Енди у ҳалиги “бировни” ёқтириб қолади. “Нима учун?”,- деб  сўраманг, бу табиат қонуни.

 

СИРЛИЛАРНИ

Шундай йигитлар борки, улар  ўзларининг ярмини  кўрсацалар, ярмини беркитиб, сирли  бўлиб юрадилар. Масалан, ёмон йигит ёш болаларни еркалаб, уларга меҳр билан муомала қилса, у шахсининг очилмаган тарафларини  кўрсатиб  қўйган  бўлади. Ва албатта қизда жумбоқни йечгандай, йигитни чуқурроқ  ўрганиш  истаги пайдо бўлади, унинг ёмон емас, яхши тарафларини топишни истайди. Бунинг учун еса  ўз-ўзидан  қиз йигит билан  кўпроқ  учрашиши керак бўлади.

Бу сирли ҳийлани билишингиз ва тадбиқ қилишингиз шарт.

Ҳеч қачон  ўзингизни  қизга  тўлиқ очиб кўрсатманг. У сиз ҳақингизда 100 фоиз билса, унинг сизга нисбатан қизиқиши сусаяди.

 

ТАВАККАЛCҲИЛАРНИ

Таваккалчилик – олийжаноб иш. Бунда нафақат нимадир ютиб олишингиз, балки қарама-қарши жинс вакиласига ёқа бошлашингиз ҳам мумкин.

Бироқ бу ишнинг нозик тарафи ҳам бор: аввалига унга ёқиб қоласиз, сўнгра у сизни ҳавф-хатардан асраш учун бундан қайтармоқчи бўлади. Тўғри, бир қарашда нияти ёмон емас, аммо сизни “хонакилаштира” олса, сизга нисбатан мойиллиги  йўқолади.

 

ДОВЙУРАКЛАРНИ

Йўқ, гап сизнинг  кўчадаги муштлашишларингиз ҳақида емас. Ҳақиқий жасурлик ҳамма ишда намоён  бўлмоғи керак. Шу жумладан, ўз  ҳиссиётларини очиқ ифодалай олиш ва ички истакларига  мувофиқ ҳолда  иш  тутиши керак  бўлади. Шуни билиб олишингиз керакки, истакларингизни қондира олмаслигингиз юруш-туришингизда, гап-сўзларингизда  ўз  аксини топади. Бу қизларга ҳам сезилади ва  ўзингизни қанчалик табиий тутишингизни уларга билдириб  қўяди.

 

РОМАНТИКЛАРНИ

Қизларга  кўнгли суст кетган ошиқларнинг фикри  ўлароқ, романтик  бўлишнинг ҳеч ёмон томони  йўқ.

Муҳим бир қоида бор: қизлар хушторлик ва романтикликни йигитларнинг сарасидан қабул қиладилар, яъни юқорида келтирилган сифатларга ега йигитлардан.

Кўпчилик йигитлар оддий нарсани тушунмайдилар: ишқий мойилликсиз бўлган романтика қизиқишни ҳам  сўндиради.

Шунинг учун ушбу қоидани еслаб қолинг: аввал унда қизиқиш уйғотасан, ана ундан кейингина романтикага  йўл очилади.

 

ОРЗУ- ҲАВАСЛИЛАРНИ

Агар борингизга қаноат қилиб, ортиқча нарсага интилмасангиз, демак сиз сабр-тоқатли ва камтар инсонсиз.

Бироқ бу сифатларингиз сиз танишган қизга ёқмаслиги мумкин. Унга орзу-ҳавасли, оиласи ва фарзандининг яхши яшашини  таъминлай оладиган еркак керак.

Шунинг учун  ўзингизнинг улкан орзу-ниятларингиз ҳақида  кўпроқ гапиришингиз ва албатта уларни амалга оширишга ҳаракат қилишингиз керак.

 

Хўш, қизлар  ўзи  қандай йигитларни ёқтирадилар? Муҳим аҳамиятга ега еркакларни. Юқорида келтирилган маслаҳатлар муносиб еркаклар образини яратади, холос. Бундай идеал еркак ролини узоқ  ўйнолмайсиз. Сиз бировнинг  феъл-атворига  тақлид қилиб, ёлғондан емас, балки чиндан, қалбан  ўзгариб, йигитларнинг енг сараси бўлишингиз керак.

Гоопер.уз

 

(Visited 1 077 times, 1 visits today)

Related posts