Qizlarga yoqadigan gaplar
Qizlarga yoqadigan gaplar Қуйида сизга қизларга ёқадиган сўзларни тақдим етамиз. Бу сўзлар у сизни янада кўпроқ севишига ёрдам беради. Фақат уларнинг барчасини бир ҳафтада айтиб қўйманг. Агар у сиздан доим бундай сўзларни ешитишга ўрганиб қолса, кейин заҳирангиз тугаганда анча қийналиб қоласиз. Яхшиси бир ҳафтада бир мартта бундай ширин сўзлардан айтинг ва у бу ҳақида бир ой давомида ўйлаб юради.
- Кеча тунда осмондаги юлдузларни томоша қилдим ва ҳар бирини сени севишим сабаблари билан номлаб чиқдим. Ҳаммаси яхши кетаётган еди, юлдузлар тугаб қолгунича…
- Агар қўлингда 11 та гул билан ойнага қарасанг, сен унда дунёнинг 12 гўзаллигини кўрасан.
- Мен сени кузатиб юриши учун фариштани жўнатган едим. Аммо бир неча дақиқадан сўнг фаришта қайтиб келди. Нега келдинг десам, у айтди: «Фаришта бошқа фариштани кузатмайди»
- Айтишларича суратларда минглаб сўзлар яширинган бўлар емиш, лекин мен сенинг суратингда фақат уч та сўзни кўраман: Мен… Сени… Севаман…
- Агар мен нафас олишни ёки сени севиш танлашим керак бўлганида, сўнгги нафасимни сени севишимни айтиш учун ишлатган бўлар едим.
- Мен сени севаман. (Ҳа, бу сўзлар ҳам қизларга жуда ёқимли)
- Мен сени сўнгги нафасимгача қучоқлаб туришим мумкин.
- Кўзларимга қарасанг мени топасан, юрагимга қарасанг ўзингни топасан.
- Мен бир қўлим билан бутун дунёни олишим мумкин, агар иккинчи қўлимни сен тутиб турсанг.
- Анави ёрқин юлдузни кўраяпсанми? – Йўқ! – Тўғри, негаки у ҳозир ёнимда ўтирибди.
- Мен сени кечагидан кўпроқ, ертангидан еса камроқ севаман.
- Ушбу рўйҳатни унга кўрсатинг ва айтинг: «Мана шуларнинг барчасини сенга айтаман» ))
- Қачонлардур юлдуз учганда,бир кун келиб ҳақиқий севгимни учратишни ният қилган едим. Енди ишонаман, орзулар амалга ошар екан.
(Visited 28 253 times, 1 visits today)