Милк окариши — сабаблари уй шароитида даволаса буладими? нима қилиш керак

Милк окариши

Милк окариши — сабаблари, даволаш, олдини олиш, милк оқарганда нима қилиш керак

Милк окариши — бу диққат қилиш керак бўлган аниқ бир сигналдир, чунки у турли хил касалликлар белгиси ҳисобланади. Кишида милклар окариши кузатилса, бунинг сабабинга аниқлик киритиш ва малакали тиббий ёрдам олиш учун шифокорга мурожаат қилиш керак.

Милк окариши сабаблари

  • Ўсмалар. Агар катталарда тиш яқинида оқ доғчалар пайдо бўлса, еҳтимол бу липома бўлиши мумкин, улар яхши сифатли ўсма ҳисобланади. Улар ҳаёт учун хавфли емас, аммо агар даволанмаса, липома ўлчами катталашиши мумкин, шунда онкологлар ёрдами керак бўлади.
  • Танада витамин ва минераллар йетишмаслиги. Милк окариши гиповитаминоз туфайли ҳам юз келган бўлиши мумкин.
  • Гигиена қоидаларини бузиш. Агар оғиз бўшлиғи тозалигига бир неча кун еътибор берилмаса ёки тишлар йетарлича яхши ювилмаса, милк окариши бу шунчаки гигигена қоидаларига риоя қилмаслик натижасидир. Тиш ва милкдаги оқ карашни тиш чўткаси билан тозалаш керак, лекин тўқималарга шикаст йетказмаслик учун жараён жуда етиёткорлик билан бажарилиши лозим. Шундан кейин оғизни махсус еритмалар билан яхшилаб чайиш мумкин, бу олинган натижани «мустаҳкамлаш» имконини беради.
  • Термик табиатли таъсир. Агар жуда иссиқ ичимлик ичилса (чой, қаҳва) ёки жуда иссиқ овқат истеъмол қилинса, милк оқ доғлар билан қопланиши мумкин.
  • Тишларни оқартириш. Бутун жараён оғизнинг умумий ҳолатига сезиларли даражада таъсир қилади, шунинг учун тишларни оқартиришдан кейин милкларнинг баъзи жойлари оқариб қолиши мумкин. Агар бунда милклар қонамаса, шишган бўлмаса, бироз вақт кутиш керак ва муаммо ўзи бартараф бўлади, яъни милклар соғлом ранггига қайтади. Лекин бундай ҳодиса кузатилиши билан дарҳол тишни оқартирган тиш шифокорингизга хабар беринг.
  • Стоматит. Бу катталарга нисбатан кўпроқ болаларда учрайдиган касаллик. Бунда милк окариши ёки кичик оқ ярачалар тошиши кузатилиши мумкин. Ярачалар ачийди, бола овқатланишдан бош тортади.
  • Киста. Агар тиш атрофида оқ рангли кичик зичланма пайдо бўлса, у киста бўлиши мумкин, чунки унинг белгиларидан бири йирингли ярадир. Ушбу касалликни ташхислаш учун рентгенологик диагностика талаб етилади. Кўпчилик, баъзи сабабларга кўра, бу каби жиддий аломатларга катта еътибор бермайди, бу еса охир оқибатда кўп салбий оқибатлар келтириб чиқаради. Вариант сифатида бу тишларни олиб ташлаш бўлиши мумкин.
  • Молочница ёки кандидоз. Бу касаллик киши иммунитети заифлашиши туфайли юзага келади ва милкларнинг окариши ушбу касаллликнинг аломати ҳисобланади. Кандидоз билан катталар ҳам (кўпинча аёллар), болалар ҳам касалланиши мумкин. Касаллик баъзан организм микрофлорасига кучли таъсир кўрсатадиган антибиотиклар қабулидан сўнг юзага келиши кузатилади. Тиш атрофидаги милкларнинг окариши бошқа замбуруғларнинг оғиз бўшлиғида фаол кўпайиши натижаси бўлиши еҳтимолдан ҳоли емас.
  • Парадонтит. Бу ҳолда оқ нуқта милклардан йиринг чиқиб кетадиган фистула бўлади.
  • Қандли диабетёки ОИВ. Агар тиш милкининг окариши ушбу касалликлар туфайли бўлса, унда тиш шифокоридан ташқари иммунолог ва ендокринологга ҳам учрашиш керак, улар кейинги чоралар кўриш бўйича аниқ кўрсатмалар беради.

Тиш олинганидан кейин милкда оқ доғлар пайдо бўлганда нима қилиш керак?

Тиш — ҳазм қилиш трактининг муҳим таркибий қисмидир, шунинг учун тиш оғрий бошлаганда, одам узоқ вақт давомида бу чарчатувчи ва ёқимсиз оғриққа чидай олмайди. Агар шифокор тишни олиб ташлагандан сўнг, милкларда ўзгаришлар сезилса, у оқимтир, кейинчалик еса янада оқроқ бўлса, бу бир нарсадан далолат беради — организмда яллиғланиш жараёни бошланган.

Яллиғланишда тиш яқинидаги баъзи жойлар қизариши ҳам кузатилади. Милкдаги оқаришлар кулранг караш бўлиши ҳам мумкин. Яллиғланиш жараёни — минимал йўқотишлар билан олдини олиш керак бўлган асоратлар мавжудлиги тўғрисида сигналдир.

Стоматологлар беморда ноанъанавий тарзда милклар окариши кузатилган ҳолларда қуйидаги текширувлардан ўтишни таклиф қилади:

  • Бирламчи визуал кўрик;
  • Агар зарурат бўлса, рентгенография ва компютер томографиясини ўтказиш.
  • Вирусли касалликларни ташхислаш / истисно қилиш учун клиник ва умумий қон таҳлили.

Ташхис қўйилгач, шифокор даволаш усулларини белгилайди. Агар вазият чуқурлашиб кетган бўлса ва тишларни сақлаб қолиш имкони бўлмаса, беморга жарроҳлик операцияси белгиланади.

Даволашнинг асосий нюанслари

Муаммо тишларни оқартиришдан кейин бошланган бўлса, мойчечакдан тиндирма тайёрлаб, кунига бир неча марта бу восита билан оғизни чайиш мумкин. Бир неча кундан кейин караш йўқолиб кетади.

Агар сабаб замбуруғли касалликларда бўлса, замбуруғга қарши воситалар қўлланилади, масалан Клотримазол, Пимафуцин. Бу даврда таомонмадан пишириқлар ва ширинликларни чиқариш тавсия етилади.

Агар шикастланган ҳудудлар даволаб бўлмайдиган, уларни фақатгина олиб ташлаш мумкин бўлса, бугунги кунда бунинг лазер ёрдамида олиб ташлаш усули машҳур ҳисобланади. Шифокорлар буни радиотўлқинли услуб ёки електр пичоқ ёрдамида операция деб аташади. Лейкоплакия каби касалликларни даволашда суюқ азотдан фойдаланмаслик керак, чунки у тўқималарда жуда катта ва қўпол чандиқ қолдириши мумкин. Бу естетик нуқтаи назардан енг ёқимли кўриниш емас.

Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг саратонига чалинганлар беморларнинг 20 фоиздан кўпроғига илгари лейкоплакия ташхиси қўйилган бўлади.

Даволашга келганда, бунда комплес терапевтик ёндашув қўлланилади. Биринчи ўринда милк окаришининг бевосита сабаблари бўлган омиллар бутунлай бартараф қилинади. Агар беморда металл протезлар бўлса, улар ҳам олиб ташланади, бемор даволаниш пайтида чекишни тўхтатиши керак. Даволаш муолажалари ўтказилгандан сўнг, кейинги босқичда яллиғланиш ёки инфекцион жараёнларнинг ривожланиши ёки қайталанишини олдини олиш чоралари кўрилади.

Профилактик чоралар

Оддий амалларни бажариш милк окаришини олдини олишга ёрдам беради:

  • Барча гигиена қоидаларига риоя қилиш: кўчадан келганда, ҳожатхонадан сўнг биринчи навбатда қўллар ювилади, айниқса, бу гигиена қоидаларга доимо амал қилмайдиган болалар учун тегишли. Агар риоя қилинмаса, бу туфайли стоматит ривожланиши мумкин.
  • Бундан ташқари, тишларни тозалаш учун тиш ипидан фойдаланиш, оғизни чайиб туриш керак.
  • Шифокор кўрсатмасисиз антибиотикларни қабул қилмаслик керак, чунки нотўғри қабул қилиш нормал микрофлорага ҳам таъсир қилади ва натижада оғизда оқ доғлар ёки кичик яралар пайдо бўлиши мумкин.
  • Ҳомиладор аёллар ўз вақтида ва рухсат етилган дори-дармон билан кандидозни даволашлари керак.
  • Йилда бир марта мажбурий тиббий кўриклар ўтиб туриш керак.
  • Стоматологга мунтазам ташриф буюриб туриш лозим, ҳатто кишини ҳеч нарса безовта қилмаган пайтларда ҳам.

 

(Visited 131 times, 1 visits today)

Related posts

Leave a Comment