Буйрак огриги — сабаблари, ташхислаш, даволаш чоралари, халқона воситалар

Buyrak og’rig’i

Буйрак огриги — сабаблари, ташхислаш, даволаш чоралари, халқона воситалар

Буйрак оғриғи — ушбу аъзонинг касалликларида енг кўп учрайдиган аломатлардан бири. Оғриқни даволаш тактикаси кўп жиҳатдан касаллик белгилари ва турига боғлиқ саналади.

 

Хусусиятлари

Муайян белгиларга кўра оғриқ бошқа аъзоларда емас, айнан буйракларда юзага келганини аниқлаш мумкин. Уларга:

  • Буйрак яллиғланишида беморлар бел ва унинг юқори қисмида ноқулайлик ҳис қилишади. Ушбу аломатга тез-тез пешоб чиқариш ҳамроҳлик қилади. Яна бир хусусият — пешоб чиқариш йенгиллик келтирмайди ва ачишиш билан бирга кечади. Ушбу аломатлардан ташқари, беморларда иситма кузатилади;
  • Буйрак-тош касаллигида пешоб чиқариш жараёни ўткир чидаб бўлмас оғриқларга олиб келиши мумкин;
  • Ерталаб буйрак соҳасида ноқулайлик пайдо бўлса, бу буйраклар яллиғланганлигидан далолат бериши мумкин. Патологик жараён сабабчиларидан бири совқотиш саналади;
  • Чап ёки ўнг томонда жойлашган буйрак санчиғи, баъзи бир манипуляциялардан сўнг янада кучлироқ намоён бўлади. Ушбу белги Пастернацкий аломати деб аталади, бунда шифокор оғриқ соҳасига бироз уриб кўради;
  • Ҳам ўнг, ҳам чап томонда сезиладиган оғриқлар буйрак тушишида пайдо бўлади;
  • Еркакларда оғир жисмоний машқлар ёки оғирликларни кўтаришда аъзо соҳасида оғриқнинг кучайиши аъзо патологиясига ишора қилади;
  • Совуқдан кейин буйракларда кучли оғриқ юзага келиши улардаги патологик жараён ривожланишини кўрсатади, бу паст ҳарорат таъсирида фақат ёмонлашади;
  • Буйраклар соҳасидаги тери ўзининг табиий пуштироқ рангини йўқотиб, кескин кулранг тус олиши жиддий сигнал саналади. Бундай ўзгаришлар шифокор билан маслаҳатлашиш ва буйрак касаллиги бор-йўқлигини текширувдан ўтказиш учун арзирли сабаб ҳисобланади.

Сабаблари ва аломатлари

Буйрак оғриғи нафақат ўткир бўлиши мумкин. Бунда қуйидаги оғриқ турлари фарқланади:

  • Симилловчи;
  • Тортувчи;
  • Ўтмас;
  • Санчувчи.

Оғриқ давомийлиги билан ҳам фарқ қилади. У беморни доимий равишда ёки баъзи-баъзида безовта қилиши мумкин. Ифодаланиш даражасига кўра: йенгил, ўртача интенсивликдаги ва кучли оғриқ турлари ажратилади.

Буйрак-тош касаллиги белгилари:

  • Иситма;
  • Сийдикда қон бўлиши;
  • Кўнгил айниши;
  • Бўшашишга тез-тез ва самарасиз чорлаш.

Пиелонефрит қуйидаги аломатлар тўплами билан тавсифланади:

  • Бир вақтнинг ўзида ҳам симилловчи, ҳам ўтмас оғриқ мавжудлиги;
  • Тана ҳароратининг кўтарилиши;
  • Сийдикда аралашмалар мавжудлиги, унинг ранги хира бўлиши;
  • Қайт қилиш хуружлари;
  • Иштаҳа йўқолиши;
  • Қийин, доимий оғриқ билан кечадиган пешоб чиқариш;
  • Шишлар.

Гломерулонефритли беморларда кузатиладиган аломатлар:

  • Вақти-вақти билан безовта қиладиган буйрак оғриғи;
  • Чиқарилган пешоб миқдорининг мунтазам равишда камайиб бориши. Унда қон елементлари мавжудлиги, хиралиги;
  • Қон босими кўтарилиши;
  • Шишлар;
  • Иштаҳанинг пасайиши;
  • Чакка ва пешона соҳаларида оғриқ;
  • Юракда санчиқлар сезилиши.
Бошқа касалликларда
Касаллик туриАломатлари
ГидронефрозКўплаб аломатларига кўра гломерулонефритга ўхшаш. Аммо унда қорин бўшлиғида оғирлик ҳисси, увишиш, титроқ каби аломатлар ҳам кузатилади.
Буйрак йетишмовчилигиТана ҳарорати кўтарилмайди, аммо унда ажраладиган пешоб миқдори камаяди ёки умуман ажралмай қўяди.
Буйрак тушишиЧап томондан тортиб оғриши, айниқса кечга яқин. Тушиш механик шикастланиш ёки аъзода тош мавжудлиги сабабли юзага келган бўлиши мумкин.
Буйрак саратониСимиллаб оғришга тушунтириб бўлмайдиган чарчоқ ҳамроҳлик қилади.

Буйрак оғриғи яқин жойлашган аъзолар: жигар, ошқозон ёки талоққа тарқалиши мумкин.

Ҳомиладорликда буйрак оғриши

Ҳомиладор аёлларда буйрак оғриғи жуда кенг тарқалган аломат саналади. Аёл организми айни пайтда икки киши учун ишлаши керак ва шунинг учун барча тизимлар ва аъзоларга тушадиган юк икки баравар кўпаяди. Бундай шароитда патология ривожланиши осонроқ.

Буйрак оғриғи қуйидаги хасталикларда ўзини намоён қилади:

  • Пиелонефрит(унинг кучайиши). Буйрак оғришидан ташқари, аёлда юз ва бўйиннинг шишиши, тери рангининг оқариши ва тана ҳароратининг кўтарилиши кузатилади. Ҳомиладорлик бошланишидан олдин пиелонефрит ташхиси қўйилган беморларда бу даврда касаллик кучайиши хавфи мавжуд;
  • Буйрак-тош касаллиги. Унинг белгиси буйрак санчиғи саналади;
  • Гломерулонефрит. Ушбу касалликнинг белгиси — ўткир характерли оғриқ.

Ҳомиладорликнинг сўнгги муддатларида кузатиладиган бел оғриғи доим ҳам буйрак билан боғлиқ муаммолардан далолат бермайди. Унинг пайдо бўлишига умуртқа поғонасига тушадиган юкнинг ортиши ҳам таъсир қилиши мумкин.

Енг асосийси: мустақил даволаниш билан шуғулланмаслик. Дарҳақиқат, ҳар бир қўлланилган чора нафақат аёлнинг, балки унинг ҳомиласи саломатлигида ҳам ўз аксини топади. Ягона тўғри йўл — шифокорга мурожаат қилиш.

Буйрак оғриганда нима қилиш керак

Буйракдаги сурункали оғриқни даволаш стратегияси терапевт ёки нефролог томонидан танланади. Ўткир оғриқ сезилганда ҳаракатлар алгоритми қуйидагича бўлади:

  • Тез ёрдам хизматига қўнғироқ қилиш;
  • Ётган ҳолатни егаллаш. Бунинг учун текис сирт мос келади. Ушбу ҳолатда нафасни нормал ҳолатга келтиришга ҳаракат қилиш керак. Организмнинг ортиқча ҳаракатларнишини олдини олиш тавсия етилади;
  • Оғриқ сезиладиган соҳага тана ҳароратидан бироз баланд даражали иссиқ қўйиш. Жуда иссиқ таъсир тавсия етилмайди, чунки у яллиғланиш мавжудлигида бемор ҳолатини оғирлаштириши мумкин;
  • Агар оғриқ заифлашмаса ёки аксинча кучайса, спазмолитиклар қабул қилиш тавсия етилади. Қабул қилинган дори-дармонлар ҳақида тез тиббий ёрдам гуруҳига хабар бериш шарт.

Даволаш

Йенгил ва ўртача даражада оғирликдаги буйрак касалликлари уй шароитида даволанади. Оғир клиник ҳолатларда терапевтик муолажалар фақат шифохона шароитида олиб борилади.

Оғриқни келтириб чиқарадиган ҳар бир буйрак касаллиги индивидуал терапия турини талаб қилади:

  • Буйрак-тош касаллиги келтириб чиқарган оғриқларни даволашда оғриқни камайтирадиган ва инфекцияни зарарсизлантирадиган дориларни қабул қилиш талаб етилади. Минераллашган чўкмаларни еритиб юборадиган воситалар ҳам беморнинг ҳолатини йенгиллаштириши мумкин;
  • Гломерулонефритда кузатиладиган ўткир оғриқларни бартараф етиш уcун яллиғланишга қарши дорилар (Преднисолон, Волтарен), антибиотиклар (еритромицин), гипотоник воситаларни (Ресерпине, Диазоксид) қабул қилиш тайинланади.

Шишлар кузатилганда «Фуросемид» ичиш тавсия етилади. Парҳез — оғриқларни даволашда дори воситаларини қабул қилиш каби муҳим аҳамиятга ега. Нохуш аломатларни камайтириш учун бемор парҳезда қуйидаги қоидаларга амал қилиши жоиз:

  • Оқсил ва туз истеъмол қилишни минималлаштириш;
  • Тузланган, субмаҳсулотлар, дудланган маҳсулотларни рад етиш;
  • Шоколад, пишлоқ, қўзиқоринлардан сақланиш;
  • Рационга кўкатлар, сабзавотли шўрвалар киритиш.

Халқона воситалар

Ўсимлик препаратларидан тайёрланадиган дамлама ва тиндирмалардар инфекцияга қарши, пешоб ҳайдовчи таъсир кўрсатиши мумкин.

  • Календула, бойчечак, кашнич уруғлари, дала қирқбўғими асосида тайёрланган тўплам беморга буйракдаги тортувчи ва ўткир оғриқлардан халос бўлишга, организмни токсинлардан тозалашга имкон беради;
  • Брусника, резаворлар ва қирқбўғим нафақат тошларни «майдалайди», балки буйраклар фаолиятини ҳам тиклайди;
  • Буйраклар соҳасидаги кичик санчиқларни бартараф етиш учун ортосифон, толокянка ва брусника ўтларидан фойдаланиш мумкин.

Халқона воситалар буйрак касалликларини даволай олмайди, ҳар қандай ҳолатда анъанавий тиббиёт кўрсатмаларига риоя қилиш ва мустақил даволанишдан сақланиш зарур.

 

(Visited 2 654 times, 1 visits today)

Related posts