Ошкозон огриши — сабаблари уй шароитида даволаса буладими? даволаш, усуллари

Ошкозон огриши

Ошкозон огриши — сабаблари, текширувлар, даволаш, йенгиллаштириш усуллари

Ҳар бир инсон ошкозон оғриғини бошдан кечирган, чунки у ҳар доим ҳам жиддий патология ривожланишининг белгиси емас. Кўпчилик ортиқча суюқлик ичиш ёки овқат истеъмол қилиш туфайли ошкозонда ёқимсиз оғриққа дучор бўлади. Аммо ҳатто кичик ноқулайлик ҳам шошилинч ёрдам кўрсатишни талаб қиладиган патологик жараённинг аломати бўлиши мумкинлигини билиш керак. Шунинг учун, ошкозон огришини мустақил равишда ажрата олиш ва қайси ҳолатларда дарҳол шифокорга мурожаат қилишни тушуниш керак.

Ошкозон огриши сабаблари

Ошкозондаги оғриқ сабаблари турли хил патологик ва физиологик ҳолатлар бўлиши мумкин. Одатда, ушбу синдром доимий характерга ега емас, шунинг учун одамлар буни еътиборсиз қолдирадилар — бу оғир асоратларни ривожланишига олиб келадиган хатоликдир.

Патологик характерли ошкозон огриши сабаблари:

  • Гастрит— ошкозон шиллиқ қаватининг яллиғланиши. Гастритда оғриқ синдроми доимий ва интенсив емас, шунингдек, ҳар доим овқат истеъмол қилиш билан боғлиқ — кўпинча нохуш ҳис-туйғулар «нотўғри» маҳсулотларни истеъмол қилгандан сўнг дарҳол пайдо бўлади. Еътибор беринг: Гастритнинг ўткир шакли епигастрик соҳасида тўсатдан юзага келадиган кучли оғриқ билан ажралиб туради, оғриқ тезда ўтиб кетади, лекин овқатдан кейин ҳар сафар безовта қилиши мумкин. Агар ошкозон шиллиқ қаватининг яллиғланиш жараёни сурункали бўлса, беморда симилловчи оғриқ, қорин дамланиши ва босимли кенгайиш ҳисси уйғонади.
  • Диспепсия(асабий ошкозон). Бундай ҳолатдаги оғриқ синдроми спастик характерга ега бўлади, у кўнгил айниши, ортиқча тўйиб қолганлик ҳисси ва иштаҳа йўқолиши билан бирга кечади. Оғриқ меъданинг анатомик жойлашуви ҳудудида локализацияланишига қарамасдан, диспепсиядаги «айбдор» меъда ости бези ҳисобланади, шунинг учун енг кучли таъсирга ега бўлган спазмолитик таъсирли оғриқ қолдирувчи ҳам керакли еффектни бермайди.
  • Ошкозон яраси. Бу ҳолат одатда сурункали гастритнинг асорати сифатида ривожланади, шунинг учун ошкозон оғриғи беморга яхши таниш бўлади. Аммо ошкозон яраси пайдо бўлганда, ошкозон оғриғининг табиати ўзгаради — у қаттиқроқ, кучли бўлади, овқатдан кейин дарҳол юзага келади.
  • Яхши сифатли ўсмалар, жумладан полиплар. Шуниси еътиборлики, бундай патологиялар беморнинг ҳаётига таҳдид солмайди, аммо беморларда йетарлича оғир ноқулайликлар кузатилади: овқатланиш пайтида (овқат ошкозонга тушганида, ўсмада жойлашган нерв охирлари таъсирланади), кўп йеб юборганда. Оғриқнинг табиати — доимий емас, симилловчи, тортувчи, ҳатто оз миқдорда овқат истеъмол қилганда ҳам ошкозон тўлгналиги ҳисси билан бирга кечади. Бемор овқатдан кейин ошкозони огришидан қўрқиб, очликка дучор бўлиб юради.

Tushda tish KO’RSA SIZNI QANDAY HUSHXABAR KUTISHINI BILASIZMI? TUSH TABIRI

Тиббиёт шунингдек ошкозондаги физиологик оғриқларни ҳам таснифлайди. Улар, албатта, турли хил аъзолар ва тизимлар бузилишидан келиб чиқади:

Ошкозон огриши

  • Вирусли касалликлар, шу жумладан ангинава пневмония. Одатда, бундай инфекцион патологияларда ошкозон оғриғи касалликнинг фақат дастлабки уч кунида мавжуд бўлиб, улар кўнгил айниши ва диарея (ич кетиши) билан биргаликда кечади, оғриқ табиати симилловчи ва ноинтенсивдир.
  • Инфекцион етиологияли патологик жараёнлар— қовуқда, ошкозон ости бези, ўт пуфагида ва ошкозон-ичак трактининг бошқа аъзоларида. Бемор қориндаги оғриқни спастик, доимий емас деб таърифлайди.
  • Айрим овқатларга аллергия. Ошкозон оғриғи аллерген организмга кирганда дарҳол пайдо бўлиши мумкин ва у маҳсулотни ҳазм қилиш жараёни тугамагунича давом етади. Синдромнинг табиати ўзгарувчан — спазмлардан тортиб деярли фарқлаб бўлмайдиган оғриқларгача.

Жинсий алокада аёлни қониқтириш — усуллари, ТОП-5 тавсия, қоидалари

Спастик характерли ошкозон оғриғи кўпинча стресс, асабий ҳавотирлар, узоқ муддатли депрессияда намоён бўлади. Охирги вақтларда шифокорлар алоҳида тур — ошкозондаги фобияли оғриқни ажратишмоқда, улар қўрқув ҳисси билан боғлиқ, масалан янги иш жойга ўрнашиш, кўплаб тингловчилар олдида нутқ сўзлаш ва бошқалар.

Еътибор беринг: умуман олганда, ошкозон оғриғига ҳар қандай ички касаллик сабаб бўлиши мумкин. Аммо баъзи ҳолларда гап фақат оғриқ синдроми иррадиацияси ҳақида боради, масалан, гастрилагик миокард инфаркти, ўт пуфаги яллиғланиши ва ҳатто пиелонефритда.

Шифокорлар кечқурунги оч ошкозон оғриқларига алоҳида пункт сифатида  қарашади — бундай оғриқ бўш ошкозонда кўп миқдорда хлорид кислота ҳосил бўлишидан келиб чиқади. Ошкозондаги оч оғриқнинг сабаблари қуйидагича:

  • Аъзо деворларида патоген бактерияларнинг мавжудлиги;
  • Гастринома мавжудлиги — бу ошкозон дарвозасида жойлашган яхши сифатли ўсма бўлиб, мустақил равишда юқори хлорид кислотали меъда шираси ажратади;
  • Овқат қабул қилиш тартибининг мунтазам равишда бузилиши, тунги кўп йеб юбориш;
  • Босқичма-босқич ривожланаётган ёмон сифатли ўсмалар — уларнинг ўсиши айниқса кечалари фаол бўлади.

Ошкозон огриши

Ошкозон оғриганда ўтказиладиган текширувлар

Беморнинг ошкозон оғриғидан шикоят қилиши бирон бир ташхис қўйиш учун асос бўла олмайди. Шифокор ҳатто кичик ноқулайлик / оғриқ ҳисларининг ҳақиқий сабабини аниқлаш учун бир қатор текширувларни бажариши керак. Ошкозон оғриғига оид тадқиқотларга қуйидагилар киради:

  • Беморни сўроқ қилиш — бунда оғриқнинг табиати, унинг қанчалик тез-тез юзага келиши ва интенсивлиги, овқатланиш билан алоқаси мавжудлиги ва синдромнинг бошқа хусусиятларига аниқлик киритилади;
  • Ошкозон ва бошқа ошкозон-ичак тракти аъзоларининг ултратовуш текшируви — бу ўсмалар ва тўқима тузилишидаги патологик ўзгаришларни аниқлаш имконини беради;
  • Езогастродуоденография — зонд ва миниатюрали видеокамера билан ошкозонни ўзига хос ўрганиш;
  • Компютерли томография — барча патологик ўзгаришлар таснифланиши ва фарқланиши мумкин.

Еътибор беринг : ташхис қўйиш осонроқ бўлиши учун бемор ўз аҳволини кузатиб бориши мумкин. Клиник тасвирни тўлиқ таърифлаб бериш учун бир ҳафта давомидаги кузатишлар йетарли бўлади.

Тушда сув кўрса сизни қандай ўзгарошлар кутади туш табири

Нималарга еътибор бериш керак:

  • Ошкозон оғриғи кўпинча қачон юзага келиши — ерталаб оч қоринга, дарҳол овқат тановулидан кейин ёки кечқурун;
  • Қайси маҳсулотлар ноқулай ҳис-туйғуларга олиб келади — бу масалан сут ёки ёғли гўшт бўлиши мумкин;
  • Провокацион омиллар — чуқур нафас олиш, аксириш, тананинг ноқулай ҳолатида оғриқ сезиларли даражада кучайиши мумкин;
  • Оғриқ билан гипертермия мавжудлиги;
  • Синдром характери — тортувчи, кесувчи, симилловчи, спастик ва бошқа оғриқ турлари.

Ошкозон оғриғини даволаш

Епигастрал соҳадаги спастик оғриқларни спазмолитик таъсирли оғриқ қолдирувчи препаратлар билан бартараф қилиш мумкин, аммо бу фавқулодда ёрдам бўлади. Тўлиқ даво курсини беморни текширгач ва ноқулай ҳис-туйғуларни келтириб чиқарадиган сабабларни аниқлагач, фақат шифокор белгилай олиши мумкин.

Шифокорлар ошкозонда вақти-вақти билан пайдо бўладиган оғриқда қуйидаги  парҳезга риоя қилишни тавсия қиладилар:

  • Ёғсиз турдаги гўшт ва сутга афзаллик бериш;
  • Таомномадан маринадланган, аччиқ, нордон ва шўр таомларни чиқариб ташлаш — улар ошкозон деворларига безовта қиладиган таъсир кўрсатади ва ҳатто соғлом одамлар ҳам қисқа муддатли спазмларга олиб дуч келиши мумкин;
  • Тунда овқатдан бош тортиш ва очлик ҳисси жуда кучли бўлса, унда асал билан бир стакан сут тановул қилиш.

Кучли оғриқни «юмшоқ» маҳсулотлар билан бартараф қилиш мумкин, мисол учун, шўрва-пюрелар, буғда пиширилган гўштли котлеталар, езилган бўтқалар ва сабзавот пюреси истеъмол қилиш.

Туш таъбири тушда

Ўз-ўзини мустақил даволаш қатъиян ман етилади — епигастрик минтақадаги оғриқ синдромининг сабаби узоқда жойлашган аъзонинг патологияси бўлиши мумкин, буни фақат шифокор инструментал тадқиқотларни амалга ошириш орқали аниқлай олади.

Агар ошкозон огришининг сабабчиси илгари ташхисланиб бўлган бўлса ва ҳозирда сурункали яллиғланишли / инфекцион жараён шунчаки ўткирлашаётган бўлса, унда қуйидаги чораларни кўриш мумкин:

Ошкозон огриши

  • Қатъий парҳезга риоя қилиш ва организмга фақат «тўғри» маҳсулотлар тушишини назорат қилиш;
  • Ҳар куни 300 мл дорихона мойчечаги ва ялпиз дамламасини учта тенг миқдорга бўлиб қабул қилиш;
  • Черникадан тайёрланган чой ичиш — кунига тўрт марта 50 мл дан совуқ ҳолда қабул қилинади;
  • Ошкозонда оғриқ кучайишида кун давомида ҳар 30 дақиқада бир чой қошиқдан оддий ўсимлик мойи (оптимал вариант — зайтун мойи) ичиш мумкин.

Диққат қилинг: турли интенсивликдаги ошкозон огришида спиртли ичимликларни ичишдан сақланиш керак, гарчи кўпчилик беморлар спиртли ичимликларни ичиш яхши тинчлантирувчи воситаси деб айтишса ҳам. Бунда бироз йенгиллик келиши мумкин, аммо бу жуда қисқа муддатли таъсир бўлади ва бундай тартибсизликнинг натижасини умуман тахмин қилиш қийин — алкогол ошоқозон шиллиқ қаватига бузувчи таъсир кўрсатади.

Агар ошкозон оғриғи жуда тез-тез такрорланса ва ҳар сафар синдромни йўқотиш учун кўпроқ оғриқ қолдирувчи дори-дармонлар керак бўлса, унда иложи борича тезроқ шифокорга кўриниш керак — бу ҳолат фақат маълум жиддий патологияларга хосдир.

Soch turmaklari

Шошилинч тиббий ёрдам талаб қиладиган ошкозон оғриғи

Одатда беморлар ошкозон оғриганда ўзлари мустақил курашишга ҳаракат қилишади ва баъзи ҳолатларда уларнинг ҳаракати ҳақиқатдан ҳам наф беради. Аммо соғлиқни сақлаш ходимлари томонидан дарҳол аралашувни талаб қиладиган бир қатор патологиялар мавжуд. Улардан бири яранинг тешилишидир — мавжуд яра юзаси жойида бўшлиқ аъзо деворининг ёрилиши. Ушбу ҳолат қуйидаги аломатлар билан кечади:

  • Ошкозондаги оғриқ — ўткир, «ханжарли», тўсатдан. Синдромнинг интенсивлиги шундайки, бемор оёқларини қорнига қаттиқ тортган ҳолда, чалқанча ётадиган ҳолатга тушиб қолади.
  • Кескин умумий заифлик — айрим ҳолларда беморда идрок чалкашиши ва ҳатто ҳушдан кетиш қайд қилинади.
  • Терлашнинг кучайиши — беморнинг пешонаси совуқ ёпишқоқ тер билан қопланади, тер кафтда ҳам пайдо бўлиши мумкин.
  • Артериал қон босимининг кескин камайиши ва пулс тезлигининг пасайиши — бу ички қон кетиши туфайли келиб чиқади.

Ошкозон оғриғи қувонч келтирмайди, кўп ҳолларда симилловчи, «чарчатадиган» характерга ега бўлиб, мутлақо ўз-ўзидан пайдо бўлади. Оғриқдан қўрқиш керак емас, шунчаки ёрдам олиш учун мутахассисга мурожаат қилиш зарур — бу ҳолатнинг сабабини аниқлагач, шифокор самарали ва малакали даволашни тайинлайди.

 

(Visited 31 056 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий