Аёллар жинсий аъзоси кичиши ва ачиши — уй шароитида даволаса буладими?

ayollar jinsiy azosi qichish

Аёллар жинсий аъзоси кичиши ва ачиши — сабаблари, бартараф етиш усуллари, даволаш

Аёл жинсий аъзоларининг шиллиқ қавати мураккаб екосистема бўлиб, унда маълум бир нисбатда кўплаб турли хил микроорганизмлар мавжуд ва уларнинг миқдори ва таркиби аёлнинг ёши ва физиологик ҳолатига қараб ўзгариб туради.

Ҳаётнинг маълум бир даври учун характерли бўлган микроорганизмлар нормал нисбати сақланиб турар екан, аёл интим зоналарида дискомфорт сезилмайди. Бу мувозанат бузилганидан сўнг, аёл жинсий аъзоси кичиши, дискомфорти, қизариши, қуруқлиги, ачиши ва ҳоказо шикоятлар пайдо бўла бошлайди. Бу қуруқлик, қичиш, ачишиш ва бошқа шу каби аломатларнинг енг кенг тарқалган, аммо ягона сабаби емас.

Жинсий аъзонинг кичиши дискомфорт туғдиради, нормал жинсий ҳаётга тўсқинлик қилади, одатий ҳаёт ҳаёт тарзини бузади. Бундан ташқари, қичиш ва ачишни келтириб чиқарган патологияда ҳам хавф ётади.

Шунинг учун бу муаммони еътиборсиз қолдириб бўлмайди, уни барибир ҳал қилиш керак ва имкон қадар тезроқ бошлаш яхшироқдир.

Вулванинг кичиши ва ачиши — бу касаллик емас, бу фақат маълум бузилишларнинг намоён бўлиши, патологик ўзгаришлар содир бўлгани ва унга еътибор қаратиш кераклиги ҳақидаги аёл организмининг сигналидир. Кўпгина касалликлар бундай аломатларга олиб келиши мумкин.

Jinsiy olatni uy shroyitida kottalashtirish katta qilish uchun 5 ta super mashqlar

Аёлларнинг жинсий аъзоси кичиши

Ачиш ва кичишиш бузилишларнинг ягона аломати бўлиши, шунингдек бошқа аломатлар билан биргаликда кузатилиши мумкин:

  • Жинсий йўллардан турли хил табиатли ажралмалар;
  • Катта жинсий лаблар терисида ва / ёки шиллиқ қаватида тошма тошиши;
  • Ёқимсиз, табиий бўлмаган ҳид;
  • Қиннинг қуруқлиги;
  • Ёпишқоқ, қон аралаш ажралмалар;
  • Оралиқда ёки қорин пастидаги оғриқлар;
  • Қин ичида ёт жисм мавжудлиги ҳисси.

Ачиш ва кичишишнинг интенсивлиги йенгил шаклдан тортиб чидаб бўлмас ўта ёмон дискомфортгача бўлиши мумкин. Аломатлар доимий бўлиши ҳам мумкин, даврий равишда кузатилиши ва ҳайз ёки овуляция даври билан боғлиқ бўлиши ҳам. Ҳар қандай ҳолда, шифокорнинг маслаҳати талаб қилинади.

ayollar jinsiy azosi qichish

Аёлнинг жинсий аъзоларида кичишиш ва ачиш чақирадиган енг кўп учрайдиган сабаблар

Қин дисбактериози — қинда ачиш ва қичишга олиб келадиган енг кенг тарқалган сабаблардан бири. Маҳаллий иммунитетнинг пасайиши, туртки бўладиган омиллар таъсири остида қинда дисбаланс пайдо бўлади ва кандида замбуруғлари, ичак таёқчаси ва гарднерелла каби микроорганизмлар фаол равишда кўпайишни бошлайди. Дисбактериозда нафақат қичиш ва ачиш безовта қилади, балки қиндан кўп миқдорда ажралмалар ажралиши, ёқимсиз ҳид ҳам қайд қилинади.

Аломатларни бартараф етиш учун микроорганизмларнинг дисбалансига нима сабаб бўлганини аниқлаш, ушбу омилни бартараф етиш ва бу вазият келажакда ўзини қайта намоён қилмаслиги учун еҳтиёт чораларини кўриш керак. Бундай ҳолатда шифокор даволаш учун микробларга ва замбуруғларга қарши препаратлар билан бир қаторда, қин нормрофлорасини қайта тиклайдиган воситаларни ҳам тайинлайди.

Тушда оёк кийим эхтиёт бўлинг нималарга этибор териш керак

Аёллар ости кичиши ва ачиши сабаблари орасида иккинчи ўринда ЖЙЙИ — жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар туради. Уларга хламидиоз, гонорея, трихомониаз, герпес, папилломавирус инфекцияси киради. Бу инфекциялар вулванинг кичиши, ачиши, яллиғланишини келтириб чиқариши мумкин. Самарали даволаш касалликнинг сабабчиси ва шахсий кўрсатмалар ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши керак. Бундай ҳолларда кўпинча антибиотиклар билан даволаш талаб етилади.

Аллергик реакциялар ҳам жинсий лаблар соҳасида қичиш ва ачишишнинг сабабчиси бўлиши мумкин. Реакцияни турли аллергенлер билан алоқа қилиш келтириб чиқариши мумкин.

Кўпинсҳа, жинсий аъзо аллергияси сабаби гигиена воситалари, интим геллар ва ёғлар, синтетик ич кийим, ич кийимда қолган кир ювиш кукунининг қолдиқлари ва ҳатто жинсий шерикнинг спермаси бўлади. Агар шифокор аломатларнинг аллергик табиатини тасдиқлаган бўлса, антигистаминлар ва седатив препаратлар буюрилади.

Жинсий лаблар кичиши ва ачиши тор, қисадиган ички кийим, стринглар кийиш, доимий равишда кундалик прокладкалар ишлатиш туфайли чақирилган бўлиши мумкин, чунки бунинг наижасида патоген организмларнинг ривожланиши учун қулай муҳит яратилади.

Шу сабаблар қичиш ва дискомфортнинг кучайишига олиб келиши ҳам мумкин, гарчи бу аломатлар бошида бошқа омиллар туфайли юзага келган бўлса ҳам.

Гинекологияга алоқадор бўлмаган бир қатор касалликлар ҳам аёл жинсий аъзоси саломатлиги ва комфортига таъсир қилиши мумкин. Масалан, вулва соҳасида қичиш ва ачиш қандли диабетқон касалликлари, тери сарқилиги билан кечадиган гепатит, буйрак фаолиятининг бузилиши ва бошқа патологиялардан азият чекаётган аёлларда кузатилиши мумкин.

Бундай ҳолда, вулва кичиши, ачиши ва бошқа аломатларни даволаш уларга сабаб бўлган асосий патологияни бартараф етишга, шунингдек нормал вагинал екосистемани сақлаб қолишга қаратилади.

Интим жойларнинг нотўғри гигиенаси ҳам ноқулайлик, кичишиш ва ачишиш пайдо бўлишига олиб келади, терининг қизариши, тошма тошиши кузатилиши мумкин. Нормал вагинал флорани сақлаб қолишда интим гигиена учун тўғри танланган воситалар ёрдам беради.

Ёдингизда бўлсин, супермаркетда биринчи тўғри келган флаконни сотиб олиш тўғри емас, ювиниш учун гел физиологик ҳолатингиз ва ёшингизга мос келиши керак, у табиий моддаларни ўз ичига олиши, гипоаллерген бўлиши, кимёвий қўшимчалар ва бўёқлар сақламаслиги кераклигини унутманг.

Вуланинг дискомфорти, қуруқлиги, кичиши ва ачиши сабаби аёл ва қизларда жинсий йетилиш, ҳомиладорлик, ҳайз, менопауза, стресслар натижасида ва организмдаги бошқа бузилишларда гормонал фоннинг ўзгаришлари туфайли юзага келиши мумкин. Бундай ҳолатда шифокор гормонал фонни нормаллаштириш учун препаратларни буюради. Қўшимча намлантиргич сифатида махсус ёғлар ва геллар тавсия етилади.

Кўпинча ачишиш сийдиктаносил тизимнинг яллиғланишларида (систит, сервицит, ендометрит, аднексит, метрит) учрайди. Даволаш учун комплекс текширув ўтказиш, инфекцияни аниқлаш ва тегишли препаратларни танлаш зарур.

Аёллар жинсий аъзосининг кичиши ва ачиши сабаби шунингдек психологик омилларга ҳам боғлиқ бўлиши мумкин — стресс ҳолати, жинсий алоқадан олдин қўрқув ёки ўтказилиши керак бўлган операция туфайли ташвишланиш ва ҳоказо. Бундай ҳолатда аломатларни бартараф етиш бироз мушкул саналади, психотерапия қўлланилади, седатив препаратлар белгиланади.

ayollar jinsiy azosi qichish

Интим жойларда ачишиш ва қичиш ҳисси пайдо бўлса нима қилиш керак?

Табиийки, гинекологга ташриф буюриш, аломатларнинг сабабини аниқлаш ва патологияни янада самарали даволаш учун текширувлардан ўтиш керак.

Гинекологга мурожаат қилмагунингизга қадар, жинсий алоқада бўлишни давом еттирсангиз, албатта презервативлардан фойдаланинг. Ёдингизда бўлсин, аломатлари жинсий лаблар кичиши ва ачиши бўлган кўплаб касалликлар юқумли саналади ва жинсий йўл билан узатилади.

Агар сиз қичишдан бир неча кун олдин янги интим гигиена учун восита, лубрикант, янги турдаги прокладкалардан фойдаланишни бошлаган бўлсангиз ва бу аллергик реакцияга олиб келган бўлса, сабабларига аниқлик киритилгунига қадар гумон қилинаётган аллерген билан алоқани бекор қилинг.

Интим жойларнинг гигиенасига алоҳида еътибор беринг — табиий матодан тайёрланган ич кийимлар кийинг, кундалик прокладкалардан фақат керак бўлганида фойдаланинг (агар кўп ажралмалар мавжуд бўлса, шунингдек уларни ҳар 3-4 соатда алмаштиринг), ҳайз даврида вақтинча муддатга тампон ўрнига прокладкалардан фойдаланинг.

Стринглар, ҳар қандай ноқулай ич кийим ёки тор ва ноқулай шим кийманг, улар қичишнинг кучайишига сабаб бўлиши мумкин. Кунига 2-3 марта ташқи жинсий аъзоларининг туалетини амалга оширинг, бу мақсадда сиз мойчечак дамламасидан фойдаланишингиз мумкин, совун ишлатманг.

Бу чоралар жинсий аъзо кичишини даволаш усули саналмайди, улар фақат ёқимсиз аломатларни бироз йенгиллаштириш ва мавжуд ҳолатни оғирлаштириб юбормасликка ёрдам беради.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам гинекологга ташрифни кечга қолдирмаслик керак, бўлмаса кейинчалик буни даволаш анча мураккаброқ, узоқроқ ва қимматроқ бўлиши мумкин, сиз еса нохуш аломатлардан кўпроқ азият чекканингиз қолади.

Буйрак огриги — сабаблари, ташхислаш, даволаш чоралари, халқона воситалар

Қичиш ва ачиш сабабларини аниқлаш учун гинеколог нима қилади?

Тушунганингиздек, бундай аломатларни келтириб чиқариши мумкин бўлган сабаблар жуда кўп ва улар турли-тумандир, шу сабабли даволашга ёндашиш ҳам турлича бўлади.

Сизда мавжуд аломатлар моҳиятини фақатгина керакли тиббий кўрикдан сўнг шифокор тушиниши мумкин.

Беморни сўроқ қилиб, кўрик ва колпоскопия ўтказганидан сўнг, шифокор маълум бир вазиятда талаб қилинадиган таҳлиллар миқдорини аниқлайди. Асосан қуйидагилар керак бўлиши мумкин:

  • Қин флорасини аниқлаш учун суртма олиш;
  • Бактериологик екиш;
  • ИФТ ва ПЗР ёрдамида инфекцияларни аниқлаш тадқиқи;
  • Кичик тос аъзоларининг ултратовуш текшируви;
  • Ичак дисбактериози учун таҳлил;
  • Паразит мавжудлигини аниқлаш учун таҳлил ва бошқалар.

Юқоридаги тадқиқот усулларининг қай бири сизга керак бўлишини кўрик вақтида шифокор белгилайди.

ayollar jinsiy azosi qichish

Жинсий лаблар кичиши ва ачиши: даволаш

Вулванинг кичишишини, ачишини даволаш гинеколог шифокор томонидан амалга оширилади. Агар керак бўлса, даволанишга бошқа мутахассислар жалб қилиниши мумкин (муаммонинг моҳиятига қараб): терапевт, невропатолог, аллерголог, дерматолог.

Бундай ҳолда, шифокор ҳар сафар бир қатор индивидуал омилларни ҳисобга олади, шунинг учун ҳатто бир хил касалликни даволаш ҳам турли беморларда сезиларли даражада фарқ қилиши мумкин.

Демак, юқорида айтиб ўтганимиздек, даволаш ҳар доим касалликнинг сабабларига боғлиқ:

Тушда тиш тушса

  1. Агар муаммо инфекция томонидан чақирилган бўлса, антибиотиклар қўллаш билан маҳаллий ёки тизимли даволаш талаб қилинади.
  2. Касаллик замбуруғ табиатли бўлса(масалан, кандидоз) замбуруғларга қарши препаратлар буюрилади.
  3. Аллергик қичишантигистамин ва седатив препаратлар билан даволанилади.
  4. Агар аломатлар гормонал бузилиш туфайли келиб чиқса, гормонал терапия қўлланилади, гинеколог-ендокринолог, ендокринолог консултацияси белгиланади.
  5. Қичишга ва яллиғланишга қарши хусусиятларга ега бўлган маҳаллий препаратлар(шамчалар, малҳамлар) буюрилиши мумкин.
  6. Агар кичишиш психологик омиллар туфайли чақирилганлиги аниқланса, психотерапевт ҳузурида даволаниш ва седатив препаратларни қабул қилиш талаб қилинади.

Tushda suv ko’rsa sizni qanday o’zgaroshlar kutadi tush tabiri

(Visited 51 178 times, 3 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!