MUHABBATNI SO`NDIRUVChI ODATLAR!

MUHABBATNI SO`NDIRUVChI ODATLAR!

MUHABBATNI SO`NDIRUVChI ODATLAR! Бу сафар нозик муносабатларга янгилик киритиш ёхуд жуфтимизнинг ко`нглини забт етишда асқотадиган усуллар ҳақида сирлашмаймиз. Таажжубланаяпсизми? Е`тироз билдиришга шошилманг-да, яхшиси танлаган мавзумизга диққат қилинг. Зеро, бугунги суҳбатимиз жинсий яқинлик борасида ё`л қо`йиладиган хатолар ва еҳтиросларнинг со`нишига олиб келувчи ҳолатлар то`г`рисида бо`лади.

Мутахассис – андролог-сексопатолог Дилмурод ЕРГАШЕВ.

Бир хиллик
Тасаввур қилинг, яқинлик вақти ҳеч қандай ҳиссиётлар юзага келмади. Хо`ш, бунга ким айбдор? «Албатта, турмуш о`ртог`им, ахир мен нима ҳам қилолардим?». Агар шу баҳона билан о`зингизни овутаётган бо`лсангиз, билингки бу сизнинг биринчи ва енг катта хатонгиз. Муносабатларингиздаги бир хиллик еҳтиросларнинг со`нишига олиб келаяпти. Ерингизга турланиб юришингиз ёқадими, демак, шахсий ҳудудда ҳам ана шу жараёнга е`тибор беришни унутманг.

«Бир дақиқа, ойим қо`нг`ироқ қилаётганди…»
Ҳар қандай масалада қат`иятли еркак, нозик муносабатларга келганда о`та та`сирчан бо`лиши ҳеч гап емас. Айниқса, висол онларига ишора қилсаю, кутилмаган қо`нг`ироқ ёки бирор бир сериал билан диққатини бо`лсангиз, қо`пол муомаласини кутаверинг. Худбинлиги уйг`онсаю, е`тиборини ҳам сиздан қизг`она бошлайди. Ахир сиз уни рад етдингиз.

Жуфтингизнинг кайфиятини билдингизми, демак, ҳар қандай қо`ниг`ироқлару кино ва сериалларни унутинг-да, бор диққатингизни унга қаратинг.

Сохта туйг`улар…
Турмуш о`ртог`имга манзур келай, дея яқинлик вақти аслингиздек ко`ринмайсиз, ҳиссиётларингиз алдамчи еканлигини боплаб яширасиз. Аммо бу қачонгача давом етади? Аввалига билинмаслиги мумкин, бироқ вақт о`тгани сайин о`зингиз ҳам зерика бошлайсиз. Сиздаги о`згаришлар жуфтингизнинг ҳам е`тиборидан четда қолмайди. Кейин… кейин о`заро тушунмовчиликлар, гина–кудурат бошланиши мумкин. Англаганингиздек, айнан сохта муносабатингиз хатонингиз чуқурлашишига асос бо`лаяпти. Нима қиласиз? Жинсий муносабатларда нимани истаяпсиз, қай ҳолатлар сизга ма`қул емас ёки аксинча, умр ё`лдошингиз билан суҳбатлашинг. Ажабланманг, ер–хотин учун бунинг уятли жойи ё`қ. Аксинча ба`зида жуда аҳамиятли бо`лиши ҳам мумкин.

Бо`рттириш
Нозик муносабатларга тайёргарлик ко`ринг деб ко`п гапирсак-да, аммо ортиқча ҳашамдан тийилишингизни со`рардик. Аксарият еркаклар иштаҳа билан бо`ялган лаблару, ифори димог`ни заҳарловчи атирларни хушлашмайди. Ёримни маҳлиё етаман деб оро беришни ошириб юборсангиз, кутилганининг акси бо`лиши ҳам ҳеч гап емас. Фаҳмлаганингиздек, озгинаю созгина бо`лгани дуруст.

Таққослаш
Жуфтингиз бир пайтлар хаёл қилган оқ отли шахзодангизга о`хшамаслиги мумкин, ахир идеал инсоннинг о`зи ё`қ аслида. Бироқ шуни деб нозик муносабатларингиз совуши мумкин-да. Яқинлик вақти унинг хатти-ҳаракатини раг`батлантирмайсиз, қисиниб-қимтиниб о`зингизни го`ё шу ишни қилишга мажбурдек тутасиз. Турмуш о`ртог`ингизнинг синчков нигоҳи еса сиздаги о`згаришларни пайқамай қолмайди. «Хаёлинг қаерда?» деган савол янграши хамон хушёр тортмасангиз, кейин аттанг қилишингиз мумкин. Майлига, у ширин со`з айтмасин, «Яккаю ягонамсан» дея ко`кларга ко`тармасин, аммо севиши учун имкон беринг. Шунда ко`расиз, севилиш нақадар бахт еканини.

Режаларни чиппакка чиқаради:
– Жинсий яқинлик олдидан қаттиқ қовурилган, дуккакли о`симликлардан тайёрланган таом ва егуликларни исте`мол қилиш ҳамда газланган ичимликларни ичиш ҳиссиётларнинг юзага чиқишига то`сқинлик қилади. Соддароқ айтганда то`қ қоринга муҳаббат аланга олмайди;

–Чироқни о`чириб, ко`рпа тагига яшириниш одати. Сиз буни хато деб билмабмидингиз? Еркаклар ко`зи билан севади деганларини унутган ко`ринасиз чог`и. Чиройингизни очинг, ахир шунга лойиқсиз;

–Айни пайтда тинчлантирувчи, антибиотик ва бош мия фаолиятига та`сир ко`рсатувчи дори воситаларини қабул қилаётган бо`лсангиз, бу ҳақда жуфтингизни огоҳлантириб қо`йинг. Ёки у муолажа олаётганда яқинлик масаласида шошилмаганингиз яхши. Ҳар иккала ҳолатда ҳам препаратлар жинсий хоҳишнинг ё`қолишига дахл қилиши мумкин.

 

(Visited 1 542 times, 1 visits today)

Related posts