СУРУНКАЛИ БАКТЕРИАЛ ПРОСТАТИТ

СУРУНКАЛИ БАКТЕРИАЛ ПРОСТАТИТ

СУРУНКАЛИ БАКТЕРИАЛ ПРОСТАТИТ Сурункали бактериал простатит нисбатан кам учрайди. Сурункали простатит синдроми бўлган фақат 5% эркакларда простата безининг бактериялар билан инфекцияланиши борлиги тасдиқланган.

Патогенези ва патологияси
СБП инфекциянинг кириш йўллари худди ўткир бактериал простатит билан бир хил. Баъзи бир эркакларда СБП уретрадан юқорига кўтарилувчи инфекция туфайли бўлса, бошқаларида эса инфекцияланган сийдикнинг простата бези ичи рефлюкси оқибатида ривожланади. Инфекциянинг бошқа кириш йўллари: тўғри ичакдаги бактерияларнинг тўғридан-тўғри ёки лимфоген йўл билан кириш ва гематоген йўл
билан инфекциянинг тушиши фарқ қилинади.

Бактериал простатитнинг равожланиши учун ҳавфли омил бўлиб ҳисобланади:

1. Қиндаги патоген бактерияларнинг уретра орқали кириши;

2. Эҳтиёт бўлмасдан орқа тешик орқали жинсий алоқа қилинганда;

3. Уретранинг патоген бактериялар билан колонизациясида;

4. Уретрадаги доимий катетерлар ёки уретра орқали асбоблар билан текширишлар ўтказилганда;

5. Простата безининг трасуретрал резекциясидан кейинги назорат қилинмаган сийдик йўллари инфекциясидан.

СБПда гистологик ўзгаришлар специфик эмас: ацинуслар ва стромаси ичкаридан ҳамда ташқаридан одатда плазмацитлар, макрофаглар, лимфацитлар билан инфильтрацияланган бўлади.

КоЬпеп ва БгасЬ (1979) простата безининг ҳавфсиз гиперплазияси туфайли простатэктомия бўлган 162 эркакларни текширганда 98% худди юқоридагига ўхшаш гистологик ўзгаришлар борлигини кузатдилар.
Клиник симптомлари

СБПнинг клиник белгилари хилма-хил. Баъзи беморларда касаллик ҳеч қандай белгиларсиз кечади ва тасодифан аниқланадиган симптомларсиз бактериурияга асосланиб ташхис қўйилади.

 

Бошқаларда эса ирритатив симптомлар (тез-тез сийиш, сийдикни тута олмаслик, никтурия), оралиқда ва думғаза соҳасидаоғриқ ёки қулайсизлик кузатилади. Баъзи эркакларда эякуляция пайтида оғриқ, гемоспермия кузатилади. Қалтираш ва тана ҳароратининг кўтарилиши камдан-кам ҳолатларди бўлади. Простата безининг сурункали инфекцияси қўзғаганда бирозгина тана ҳароратининг кўтарилиши кузатилиши мумкин.

Ташхислаш
Кўпгина беморлар анамнезида қайталанувчи (рецидив) сийдик йўллари инфекцияси борлигини таъкидлайди. Простата безини тўғри ичак орқали бармоқ билан текшириб кўрилганда ўзгаришсиз ёки ҳар хил ё баъзи жойлари қаттиқлашган, оғриқли бўлиши мумкин. Тош бўлганда эса крепитация сезилади.

 

Лаборатор текширувлар
Қон таҳлили – агар сурункали инфекция қўзғалмаган бўлса, ўзгариш бўлмайди. Простата бези суюқлигида кўп миқдорда лейкоцитлар (кўрув майдонида 10-15 дан кўп) аниқланади. Простата суюқлигининг бактериологик экмаси текширилганда қўзғатувчиси аниқланади.

Инфекциянинг уретрада, қовуқда ёки простата безида жойлашган жойини аниқлаш учун Меагез – (1968) синамаси ишлатилади.
Модомики, ўткир ёки сурункали бактериал простатит бўлган беморлар простата суюқлиги таркибида инфекцияга қарши кўп миқдорда антиген – специфик антитела (иммуноглобулин 1&С ва 1&А) бўлганлиги учун бундай антителалар борлигига қилинадиган таҳлил кундалик клиник практикада кам ишлатилади.

 

Дифференциал ташхислаш
Ўткир ёки сурункали уретрит ва цистит симптомлари простатит симптомларига ўхшаш бўлиши мумкин. Лекин Мейерс – Стамея синамаси одатда яллиғланиш ва инфекция жойлашган жойни аниқлашга имкон беради.
Ташқи чиқариш канали ва тўгри ичак касалликлари (оқмалар, геморраидал веналарнинг тромбози, проктит) оралиқ соҳасидаги оғриққа, ўткир сийдик тутилишига сабаб бўлиши мумкин. Физикал ва бошқа махсус текши- ришлар ташхис қўйишга ёрдам беради.

 

Даволаш
СБП даволаш учун бактериологик текширувлар натижаларига қараб антибактерал дорилар ишлатилади.
Фтор-хинолон антибиотиклар (офлоксацин, ципрофлоксацин, норфлоксацин, абактал) 4-6 ҳафта давомида, «Бисептол» 12 ҳафта давоми- да буюрилади.

Специфик даволаш ҳар бир беморнинг зарурияти ва дориларнинг чидамлигига қараб махсус ўтказилиши керак.
Агар беморлар СБП дан ўз вақтида буюрилган дорилар туфайли тузалмаса, простата безидаги тошлар доимий равишда сурункали инфекцияни сақлаб туради, бу эса жарроҳлик йўлини ишлатишга кўрсатма бўлади. Трансуретрал простатэктомия агар ҳамма инфекцияланган тошлар ва тўқима олиб ташланса, яхши натижа беради.

 

Умумий даволашда илиқ микроклизмалар яллиғланишга қарши дорилар билан биргалик да
простата безини массаж қилиш, физиотерапевтик даволаш, магнит ва лазер нури билан даволашлар ва бошқалар ишлатилади.

 

Профилактикаси
СБП профилактикаси организмдаги инфекция ўчоғини йўқотишдан иборат. Уретрани асбоблар ёрдамида текширганда ва уретрага катетер қўйилганда жиддий асептик шароитга риоя қилиш керак.

(Visited 336 times, 1 visits today)

Related posts