Соч тўкилиши — сабаблари, даволаш усуллари, олдини олиш
Соч тўкилиши физиологик (нормал) ёки патологик (муаммолар туфайли) бўлиши мумкин. Патологик тўкилиш сочнинг бир текисда сийраклашишига, қисман ёки тўлиқ калликка олиб келади. Бу ҳолат витаминлар ва микроелементлар йетишмаслиги, дори воситаларининг ножўя таъсири, гормонал ва инфекцион касалликлар, стресс, ирсият, нотўғри парвариши туфайли юзага келиши мумкин. Кўпинча, уларни тузатиш муаммонинг бартараф бўлиши билан якунланади.
Соч тўкилиши
Соч тўкилиши табиий жараёндир. Ҳар куни киши 60-100 тола соч йўқотади. Одатда, янги ўсиб чиққан ва тўкилган толалар миқодир бир хил бўлади. Аммо маълум шароитларда иккинчисининг миқдори ортиб кетади.
Соч умрининг ўртача давмийлиги 7 йил бўлади ва бу вақт давомида у 3 босқичдан ўтади:
- Биринчи босқич— тола нозик ва ингичка бўлиб, кейинчалик фаол ўса бошлайди. Бу давр 2-7 йил давом етади.
- Иккинчи босқич— катаген фаза, яъни тўкилишга тайёрланиш босқичи. 2-4 ҳафта давом етади.
- Учинчи босқич— тўкилиши босқичи. У фолликул (соч илдизи) жойлашувининг чуқурлигига қараб 3-4 ой давом етади.
Шу сабабли муаммонинг сабабини камида уч ой олдин таъсир кўрсатган омиллардан қидириш керак.
Сабаблари
Патология ривожланишига ички ёки ташқи омиллар таъсир ўтказиши мумкин.
Ички омиллар
Соч тўкилишининг енг кўп учрайдиган сабабларидан бири — организмда темир микроелементининг йетишмаслигидир. Аёллар ҳайз пайтида табиий қон йўқотишлари туфайли кўпинча темир танқислиги анемиясидан азият чекади ва унинг биринчи клиник кўриниши айнан тирноқ, тери ва сочларда сезилади.
Юқори жисмоний фаоллик, мувозанациз ва озиш учун қатъий парҳезлар ҳам камқонлик ривожланишига олиб келиши мумкин. Оқибатда сочлар рангсиз, қуруқ ва мўрт бўлиб қолади. Анемия даволанмаса, муаммо фақатгина кучаяди.
Стрессли вазиятлар ва вегетатив асаб тизимининг бузилишлари бош терисидаги томирларнинг торайишига сабаб бўлади. Узоқ чўзиладиган стресс ҳолатида томирлар нормал ҳолатга қайтмайди. Соч толаларининг озиқланиши бузилиши оқибатида улар тўкилувчан бўлиб қолади.
Тананинг сурункали касалликлари, айниқса ендокрин касалликлар ҳам сабабчилар қаторига киради. Қалқонсимон без касалликлари, тухумдон поликистози, пневмония ва сифилис (захм) каби касалликлар бунга мисол бўлади. Шу сабабли муаммо кўпроқ естетик бўлса-да, бундай аломатлар кузатилганда беморлар кенг қамровли кўрикдан ўтишлари керак.
Кўпинча бундай муаммо ирсий мойиллик томонидан чақирилган бўлиши мумкин.
https://www.youtube.com/watch?v=CMbEtndhVrw
Ташқи омиллар
Баъзи дориларни қабул қилиш (масалан аспирин узоқ муддат қабул қилинганда) соч тўкилишига туртки бўладиган ножўя таъсирга ега. Уларга асосан орал контрацептивлар, антидепрессантлар, гипотензив ва стероид препаратлар киради.
Қоматни сақлаш учун ўз таркибида оғир метал тузлари ва селен сақлаган препаратлар сочларга яхши таъсир кўрсатмайди. Ушбу дорилар асосан ич сурги бўлганлиги боис, уларни қабул қилиш витамин ва минералларнинг сўрилиши бузилишига олиб келади. Бундан ташқари, оғир метал тузлари билан сурункали заҳарланиш ва анемия ривожланиши мумкин.
Бошқа сабаблар орасидан қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
- Сочни бўяш, кимёвий ўраш, фен билан керагидан ортиқ қуритиш;
- Узоқ муддат париклар, улама сочлар тақиб юриш;
- Гигиеник воситаларини нотўғри қўллаш;
- Совуқ мавсумда бош кийимларини кийганда сочга бепарволик қилиш;
- Кофеин сақлаган ичимликларни суистеъмол қилиш.
Кўпинча соч кўчириб ўтказган беморларда уларнинг тўкилиб кетишига қайд қилинади. Бу ҳолат организмнинг нормал реакцияси бўлиб, янги жойга кўчирилган фолликуллар стрессни бошдан кечиради ва қисқа танаффусдан кейин нормал ўсишда давом етади.
Ташхислаш
Алопеция (каллик) асосан еркакларда кузатилса, аёлларда тез-тез соч тўкилиши билан боғлиқ муаммолар учрайди.
Алопециянинг оддий соч тўкилишидан муҳим фарқи шундаки, иккинчисида фолликул патологияси кузатилмайди, яъни салбий омилларни бартараф етилса, уларнинг ўсишини тиклаш мумкин.
Муаммо мавжудлигини аниқлаш учун осон тест мавжуд. Бунинг учун соч бир неча кун ювилмайди, сўнг бошнинг тепа қисми ёки ёнларидан қўл билан тортилади. Агар қўлда бешдан ортиқ соч толаси қолса, бу тўкилиш меъёрдан юқори еканлигини кўрсатади.
Баъзи ҳолларда сочларнинг меъёрдан ортиқ тўкилиши касаллик ёки ташқи сабаблар билан боғлиқ бўлмайди, масалан организмдаги гормонал ўзгаришлар вақтида. Гормонлар миқдори меъёрга қайтгач, муаммо ўз-ўзидан бартараф бўлади. Бундай даврларга боланинг 3-6-ойлиги, балоғат даври, туғруқдан кейинги давр, ҳомиладорликнинг узилиши ва менопауза киради.
Соч тўкилишининг сабабини аниқлаш учун трихолог консултацияси лозим. Бунда кенг кўламли таҳлиллар ўтказилади. Хусусан қон таҳлили, гормонал фонни таҳлил қилиш, сочларнинг спектрал таҳлили ва алопесияни истисно етиш учун текширувлар.
Соч тўкилишини даволаш
Тери, тирноқ ва сочлар ҳолати тананинг ички ҳолатини акс еттиради, шунинг учун муаммо кузатилганда унинг бирламчи сабабини бартараф етишга ҳаракат қилиш керак. Даволаш давомида сочга зарарли таъсир кўрсатувчи омиллар қўлланилмаслиги керак, масалан фен билан қуритиш, бўяш. Бундан ташқари, соч лаки, мусс ва геллар ишлатиш ҳам тавсия етилмайди.
Биринчи рақамли мақсад — асосий сабабларни бартараф етиш. Соч ўсишини рағбатлантирувчи воситалар еса иккиламчи ёрдам сифатида қаралади. Агар соч дори-дармонлар туфайли тўкилса ва уларни бекор қилиб бўлмаса, шифокор масалаҳти билан уларни шундай таъсирга ега бошқа турдаги дориларга алмаштириш мумкин.
Соч тўкилиши жараёни тугаши билан, улар яна ўса бошлаши учун фолликулларнинг тикланишига бироз вақт керак бўлади. Шу сабабли кўрилган чоралар дарҳол натижа бермаса, умидсизликка тушмаслик керак.
Замонавий трихологияда қўлланиладиган самарали усуллар бош териси массажи ва аппаратли даволаш усулларини ўз ичига олади. Уларнинг таъсири соч ўсишини рағбатлантириш ва уларнинг тўкилишини камайтиришга асосланган.
Терапевтик муолажалар
- Микротокли терапия. Фолликулларга електр енергияси билан таъсир қилиш ва тери остига фаол моддалар киритиш имконини беради. Терапевтик физиомуолажалардаги токнинг кучланиши жуда паст, шунинг учун улар саломатликка зарар йетказмайди ва ёқимсиз ҳиссиётлар чақирмайди.
- Вакуум массажи. Бунда бош териси устига кичкина чашкачалар ўрнатилади ва бу пулсация қилувчи вакуум ҳосил қилади. Муолажа қон айланишини яхшилайди, фолликулларни уйғотади ва ўсиш босқичида бўлган сочларни яхши озиқланишини таъминлайди.
- Мезотерапия. Бош териси остига соч ўсишини рағбатлантирадиган ва тўкилишини камайтирадиган моддаларни юборишни назрада тутади. Муолажа тўқималарда микросиркуляцияни, фолликулларда модда алмашинувини яхшилайди.
- Ички аъзолар фаолиятини меъёрга келтириш. Бу ҳолда бирламчи сабаб бартараф етилганлиги боис сочларнинг ўсиши ўз жойига қайтади.
Агар соч тўкилиши кимётерапия ёки нурли терапия натижаси ҳисобланса, улар қайта ўсиб чиққач тузилиши ва рангида ўзгариш бўлиши мумкин.
Витамин комплекслар
Муаммонинг сабаби витамин йетишмаслиги натижасида юзага келган бўлса, қуйидаги витаминлар тайинланиши мумкин:
- Б гуруҳи витаминлари. Хусусан Б2 шикастланган тузилмани тиклайди, синувчанлик ва гуллаш муаммосини бартараф етади.
- Витамин Ф асабийлик оқибатларини тузатади.
- А витамини илдизлари соҳасида қон айланишини яхшилайди, еркин радикаллар таъсиридан ҳимоялайди.
- Е витамини қонда кислород айланишини меъёрлаштиради, соч ўсишини рағбатлантиради.
- Витамин C иммун тизимини мустаҳкамлайди ва фолликулларни қон билан таъминланишини яхшилайди.
Бугунги кунда кўплаб витамин комплекслари мавжудлигига қарамасдан, уларни фақат мутахассис консултациясидан кейин қабул қилиш керак.
Халқона воситалар
Бирламчи сабаблар бартараф етилгач, сочларни мустаҳкамлаш ва ўсишини рағбатлантириш учун уй шароитида тайёрланадиган баъзи воситалардан фойдаланиш мумкин. Уларни қўллашдан аввал мутахассис консултацияси зарурий ҳисобланади.
- Пиёз, асал ва тухум асосли озиқлантирувчи ниқоб. Бир бош пиёз гўштқиймалагичдан ўтказилади, сўнг унга 3 чой қошиқ суюқ ва бироз иситилган асал ва битта хом тухум қўшилади. Ҳосил бўлган аралашма бошга йенгил массаж ҳаракатлари билан суртилади ва 30 дақиқага қолдирилади. Сўнг болалар шампуни билан ювиб ташланади, асални ювиш осон иш емаслигини инобатга олиш керак. Ниқобни ҳафтада 2 мартадан ортиқ қўллаш тавсия етилмайди.
- Тухум сариғи ва тузли ниқоб. 2-3 та тухум сариғи ажратилиб, унга 2-3 ош қошиқ туз қўшилади ва миксерда аралаштирилади. Бунда туз кристаллари охиригача ериб кетмаслиги керак. Тайёр бўлган аралашма билан соч илдизлари 5-7 дақиқа туз тўлиқ ериб кетгунга қадар массаж қилинади, кейин ювиб ташланади.
- Қатиқли ниқоб. Ярим стакан илитилган қатиққа 1 ош қошиқ қора седана мойи ва бир неча томчи чой дарахти мойидан қўшилади. Аралашма бошга суртилиб, 15-20 дақиқа қолдирилади, сўнг ювиб ташланади.
- Чакамуғ ёки канакунжут ёғи. Ёғ тенг нисбатда етил спирти билан аралаштирилади ва бош терисига массаж ҳаракатлар билан суртилади. Ярим соатдан сўнг оддий шампун билан ювиб ташланади. Канакунжут ёғига шунингдек пиёз шарбати ва битта тухум сариғи қўшиб, ниқоб тайёрлаш ҳам мумкин.
Албатта, агар муаммонинг асл сабаби бартараф етилмаса, юқоридаги воситалар бесамар ҳисобланади.
Олдини олиш
Соч тўкилишини олдини олиш усуллари умумий саломатликни қўллаб-қувватлашга қаратилган:
- Оқсиллар истеъмол қилиш. Соч оқсилдан ташил топганлиги сабабли, кундалик рационда улар йетарли миқдорда бўлишини назорат қилиш зарур;
- Витамин ва микроелементлар. Темир, калсий, рух ва Б витамини сочларнинг ўсишига ижобий таъсир қилибгина қолмай, уларнинг тўкилишини олдини олишда ҳам муҳим рол ўйнайди;
- Тезда вазн ташламаслик. Қатъий парҳезлар ва тезда вазн ташлаш бўлинаётган фолликулларга шок сифатида таъсир кўрсатади;
- Бош териси гигиенаси. Бошнинг сочли қисмида ёғнинг ортиқчалиги ачитқи замбуруғларининг кўпайишига шароит яратади. Улар ўз навбатида ёғларни ёғ кислоталаригача парчалаб, бош терисига қўзғатувчи таъсир кўрсатади. Бунда тез-тез ювиш ҳам, узоқ вақт ювмаслик ҳам салбий таъсирга ега.
Сочни меъёрдан ортиқ тортиб ўраш ва узоқ муддат шу ҳолатда қолдириш, сочиқ билан қаттиқ артиш, фен билан тез-тез қуритиш ҳам сочларга шикаст йетказади. Бу омилларнинг таъсирини минимал даражагача чеклаш керак.