PARI burji sevgi

PARI burji sevgi

 

PARI burji sevgi ПАРИ – БУҒДОЙ БОШИ (СУМБУЛА)
24 августп – 23 сентябрь оралигида тугилганлар. Меркурий сайёраси бошкаради. Мизожини белгиловчи унсур – тупрок. Тимсоли – Пари. Буржигахос ранглар – мовий, оқ, яшил ва бинафша ранглари. 3,5,6,12,20,27 – бахтли рақамлар саналади.


Бу белги остида туғилганларни аниқлаш қийин эмас. Улар кўпчилик ичида ўзларини ноқулай ҳис қиладилар, тортинчоқ ва уятчан бўладилар. Табиатан – одамови. Ташқи кўринишидан ёқимтой. Ўта покиза, тартибли, модага берилмайди.


Пари буржининг номи қадимги юнонларнинг қўлида бошоқ ушлаган ҳосил худоси Церера ва адолат худоси Фемида номлари билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам Пари белгиси билан ёнма-ён Тарози (Мезон) буржи белгиси жойлашган.

Кузги тенгкунлик Пари буржига тўғри келади. Уларни Меркурий сайёраси бошқаради. Ижобий жиҳатлари: хотиржам, доимо бир маромда бўлади, ишчан, жуда эътиборли, ишга, бурчга садоқатли, ақл-заковатли.

Салбий жиҳатлари: эҳтироссиз, совуқ, илтифотсиз, чекланган, ўз соғлиғига шубҳа билан қарайди, танқид қилишга мойил, ҳовлиқма, беҳаловат.

Пари буржида туғилганлар зоҳиран хотиржам кўринсалар-да, ботинан хавотирли бўлиб, бу уларнинг саломатлигига салбий таъсир этади.

Улар хушбичим бўлади. Санчиқ тутиши, ичак оғриши, ичбуруғ ва бошқа овқат ҳазм қилиш тизими касалга чалиниши мумкин. Бундан тана кучсизланиши, беҳоллик зоҳир бўлади. Ўпка ва асаб тизими касаллигига берилиши мумкин.

Сайёрамизнинг энг бой одамлари рўйхатини мунтазам равишда эълон қилиб турадиган «Forbs» журналида берилган маълумотга кўра, дунёдаги энг бадавлат кишилар Сумбула буржи остида туғилганлардир. Мутахассислар хулосасига кўра, Сумбула буржи остида таваллуд топганлар меҳнаткаш, дадил, майда-чуйдаларга эътиборли бўлиб, ақлий салоҳияти кучли. Ана шу сифатлар уларнинг кўп миқдорда пул ишлаб топишларига ёрдам берган.21

Пари белгиси остида туғилган эркаклар
Улар дангасаликка тоқат қилмайдилар, ишчан бўладилар. Ўз яқинларининг камчиликларини тез пайқайдилар. Ўзгалар ҳомийлигига тоқат қилмай, мустақиллик билан ўзигагина ишониб иш тутадилар. Одамларнинг йиғлоқилиги, енгилтаклиги, эҳтиросга берилиши туфайли уларни ўзларидан узоқлаштиришлари мумкин. Агар бу белги остида туғилгагт кимса ўзига муносиб умр йўлдоши учрата олмаса, бундан у қадар ташвишга тушмайди ва хотиржам ёлғиз яшайверади.

Пари буржида туғилганлар ўз касбига меҳр қўйиб ишлайди. Интизомли, ўз бурчини яхши адо этади. Ўз тақдирини курашларсиз яратишга интилади. Дунёқараши аниқ, хатти-ҳаракати беғубордир. Ёлғон-яшиққа, алдамчиликка тоқат қила олмайди. Бошқалар билан эса соф, самимий муносабатда бўлишга интилади.

Унинг муҳаббати ҳеч кандай портлашларсиз аланга олади ва узоқ вақт давомида унинг ҳароратидан баҳраманд бўла оласиз. Бу эркакларда шундай романтик хусусият борки, кўнгил кўйган қизининг розилигини йиллаб сабр-тоқат билан кута олади.

Бошқа жиҳатдан қараганда, Сумбулада туғил- ганлар аёлларга нисбатан юмшоқ ва эътибор билан муносабатда бўладилар. Улар оилада ишончлидирлар. Камдан-кам ҳолларда улар ўз умр йўлдошлари билан кўнгил ришталарини бузишади. Иш шунга келиб етса, ўз қарорларида маҳкам турадилар, синган кўнгил шишасини чегалашга уринмайдилар.

Улар аёллар ҳаётида эътиборга эга бўлган ҳар қандай майда-чуйда нарсаларга аҳамият билан қарайдилар. Бирон нарсага аҳц қилдиларми, бас, албатта, охирига етказишади.

Бироқ Сумбулада туғилганларнинг асосий камчилиги уларнинг ортиқча расмиятчилиги, майда-чуйда нарсаларга эътибор бераверишидадир.

Сумбулада туғилганларнинг аксарияти кўпроқ хизматчи, ходим бўлиб ишлайдилар. Уларда иш юзасидан жавобгарлик ҳисси юқори бўлади. Улардан яхпи маслаҳатчи, берилган топшириқларни ўз вақтида бажарувчи ходим чиқади.

Пари белгиси остида туғилган кишилар иш жойларида ўзларини кўпроқ ўринбосар сифатида намоён қиладилар. Ўз раҳбарларининг камчиликларини жуда яхши пайқайдилар ва бу камчиликлари учун уларни танқид килишдан ҳам тоймайдилар. Ўта тартибли, фикри тиниқ бўлгани учун ҳар қандай мураккаб ишларни ҳам уларга ишониб топшириш мумкин.

Бу белги остида туғилган эркакларнинг жинсий хусусияти секин ва кечикиб намоён бўлади. Уларнинг аксарияти уйлангунга қадар ўз жинсий имко- ниятларини тўла англаб етмайдилар. Бундай эркаклар ўз жуфти ҳалолини қадрлайдиган садоқатли эр ва яхши ота бўлади. Ишқий саргузаштга деярли берилмайди.

У бошқа тенгдошларига мактаб ёшидаёк, маълум бўлган биологик майлни 40 ёшларга бориб тўла англай бошлайди. Шу даврдан бошлаб унинг ҳаёти икки йўналишда боради. Биринчи йўналиш шуки, у ёшлиги ғафлатда ўтганини англаб ўзи учун аввал нотаниш бўлган жинсий муносабатларни юзага келтиради.

Тенгдошлари жинсий ҳаётдан бирин-кетин қайтаётган бир пайтда у узоқ ва жадал жинсий ҳаётни бошлайди. Аммо кучли эҳтиросга эгалигига қарамай, ўз феъл-атворидаги тортинчоқлик, биқиқликни ва лоқайдликни енгиб ўтолмаслиги ҳам мумкин. Бундай ҳолда у эссиз ўтган ёшлиги учун пушаймон бўлиб қолаверади, умидсизликка, тушкунликка тушади.

Сумбулада (Пари белгиси остида) туғилган аёллар (қизлар)
Улар бошқа белгидагилардан фарқли равишда, юксак романтизм билан тўлиқ амалий фаолиятни қўшиб бора олиш хусусиятига эгадирлар. У бирон ишни унингдек ҳеч ким ўзичалик виждонан ва батартиб бажара олмаслигига ишонади.

Парилар ишончли ва латофатли турмуш ўртоғи- дирлар. Бундай аёлларнинг болалари ҳеч қачон йиртиқ кўйлак билан ёки бурни оқиб юрмайди. Улар ўз болаларига қаттиққўлдирлар. Аммо уларда жўшқинлик кам. Доимо ўзининг одамовилигидан қийналиб юрадилар.

Мазкур бурж соҳибалари моҳиятан муҳаббат каби беғубордир. Агар биринчи муҳаббати қониқтирмаса-ю, бош-қанинг муҳаббатини бенуқсон, деб топса, ҳеч иккиланмай аввалгисидан воз кечадилар. Табиатан худбин бўлиб, қўп ҳолларда ўз яқинлари билан муносабатини хавф остига қўяди.

Пари – аёллар донолиги, сабр-бардошлилиги, кузатувчанлиги, ҳурмат-эътиборга лойиқлиги, уларнинг юксак даражада шаклланган тафаккурининг рамзи.

Йиллар давомида тўплаган тажриба, хўжалик юмушлари вужудга келтирган кўникма, унинг ақлий фаолиятини ўз уйини севишга, ўзини ўраб турган муҳит: томорқа, уй-рўзғор юмушларига йўналти- ради. Парилар йил давомида меҳнат қилишади. Шунинг учун ҳам Пари – уй-рўзғор ва саломатлик рамзидир.

Табиатига кўра, у идрокли, кузатувчандир. Таассуротларини умумлаштириб, зарур хулоса ҳам чиқара олади. Бундай хусусиятга кўра, у бошқаларга нисбатан устун туради. Унинг ақл-заковати йиллар давомида юксалиб, келажакда машҳур шахсга ҳам айланиши мумкин.

22-28 ёшларда Париларнинг ирода ва ақл-хуши камол топади, 35-49 ёшларда эса донолик мақомига эришиб, катта ҳурматга сазовор бўлади.

Кимда-ким бу белги остида туғилган қиз ёки аёлни севиб қолса, ўртада муҳаббат вужудга келса, улар жуда бахтли бўлишади. У жинсий мулоқотга ўч, ёлғиз кишига тегишли бўлишни ва муносабатлари давомли бўлишини ёқтиради.
Куннинг қайси вақтида, кандай жойда ва қанақа шарт-шароитда бўлмасин, у бундай муносабатга доимо тайёр туради. Ишқий муносабатларда ҳар қандай ғайриодатий ҳолларга ва тажрибага мойилдир. Унинг ишқи жўшқин, соф ва беғубор бўлади. Эҳтироси эса ақл-заковати билан ўзаро мос тушади. Ўз йўлдошига тобе эканлигини нафис хатти-ҳаракат, силаб-сийпаш ва ноз-карашма билан ифодалашга уринади.

Ёлғиз қолганда бирон кимса билан яқин бўлишни, уни ҳис этиб туришни ва ҳароратидан баҳраманд
бўлишни кўмсайди. Лекин жинсийзўриқиш нималигини билмайди. Ажойиб уй бекаси, рафиқа, она бўла олади. Садоқатли аёл эканлиги учун умр йўлдошининг бошқа аёллар билан бўлишига чидай олмайди ва бундай ҳол рўй берса, уни асло кечирмайди.

Пари белгисн остида туғилган болалар
Пари белгиси остида туғилган бола билан оилада жуда кам ҳолларда тўқнашув бўлиши мумкин. У интизомли, саришта бўлиб, ўйинчоқларни ўйнаб бўлгач, жой-жойига қўяди. Бегона кишилар олдида жуда тортинчоқ ва камган бўлади.
Пари белгиси остида туғилган боланинг тили анча эрта чиқади ва катта бўлган сари онасининг атрофида уймалашиб, кўпроқ уй ишлари билан шуғулланади. Берилган топшириқларни ортиқча гап-сўзларсиз, индамай бажараверади. Мактабга борганда эса ўз одоби, топшириқларни доимо ўз вақтида, тартибли бажариши билан севимли ўқувчига айланади. Лекин қўпчилик олдида берилган танбеҳни жуда оғир олади.

Бу белги остида туғилган болалар кутилмаган қилиқ қилишмайди, ўз тенгқурлари билан зидциятга бормайди, жанжал-тўполон қилмайди.

Ўқишда ҳам дангасаликка йўл қўймайди. Бу жиҳатдан уларни тарбиялаш анча енгил. Аммо қийинчилик бошқа томондан туғилади: уларнинг териси, ичақлари жуда сезувчандир. Биринчи муаммо ичи тез-тез қотиб туради. Шунингдек, меъда санчиғи, аллергия (организмда ёт модда, микроб ёки улар туфайли юзага келадиган организм реакциясининг кескин сусайиши ёки кучайишидан иборат касаллик) бўлиб туради. Бундан ташқари, улар тери касалликлари билан ҳам оғриши мумкин. Тери шўралаши, экзема (чиллаяра) билан касалланиши мумкин.

Шунинг учунбу болаларга ич сурадиган ва бошқа дори-дармонларни кўп беришдан сақланган маъқул. Кўпроқ сабзавот ва мева ҳамда улардан тайёрланган, мос тушадиган таомлар бериш лозим. Бу болалар кўпинча гўштсиз, фақат сабзавот солинган ва сут- ли овқатларни истеъмол қиладилар. Уларга ёқтирмаган овқатини ҳеч қачон мажбур қилиб едирманг.

Фарзандингизда геморрой (бавосил), гижжа бўлиши эҳтимоли бор. Бир томондан бу белги остида туғилган болалар ҳар нарсадан гумонсирайверади, шунинг учун унинг соғлиғи тўғрисида ортиқча таҳликага тушмаслик керак. Иккинчи томондан улар табиатан «ичимдагини топ» тоифасидан бўлиб, қийналиб юрса-да ўз муаммоларини бошқаларга билдирмайдиган, шикоят қилмайдиган бўлади. Бола агар бирон кишига чин дилдан ишонмаса, ичидагини ҳеч кимга айтмайди.

Пари белгиси остида туғилган болалар Жадий белгисидагилар каби дўстона муносабатни танлаб ўрнатадилар. Агар ўртоқ топа олса, унда ўзаро дўстликка жуда содиқ бўладилар. Улар серғалва, кўпчилик билан ўтказиладиган турли кечаларни ёқтирмайдилар.

Ушбу белги остида туғилганлар соғлом ақлга эга бўладилар. Агар улар бирон ножўя қилиқ қилса, сиз бундай иш тутиш мумкин эмаслигини тушунтирсангиз, бундай номаъқулчилик такрорланмайди.

Бундай болалар ўқиш ва ёзишни жуда эрта ўрганиб оладилар. Шашка, шахмат каби интеллектуал ўйинларни севиб ўйнайдилар. Уларда туғма актёрлик истеъдоди ҳам бўлади. Ҳатто ўқитувчи бирор хатога йўл қўйса, дарҳол қўл кўтариб, хатони тузатишлари ҳам мумкин. Бу белги остида туғилган }й<увчиларни ёшлигидан овозини чиқариб ўқитиш ва турли интеллектуал ўйинлар билан шуғуллантириш керак.

Сумбула ойида туғилган болалар улғайиб, каттароқ бўлганда, тиббиёт, кимё ва турли илмларга қизиқиши ортади. Спорт билан ҳам шуғулланишади. Улардан яхши чопқирлар чиқиши мзнякин.

Бошқалардан одамовилиги, ҳар нарсага шубҳа ила қараши билан фарқланадилар. Пари – қиз ҳатто жуда соҳибжамол бўлса ҳам, ўзининг гўзаллигига шубҳа билан қараши мумкин. Уларни доимо мақтаб, ёқимтой, кўҳлик, чиройли ва гўзал эканликларини, дилбарлигини билдириб туриш даркор.

Агар унинг асаби мустаҳкам бўлмаса, унда хотир- жамлик ўрнини беҳаловатлик эгаллайди, уйқуси қочади. Бундай ҳолга йўл қўймаслик мақсадида унинг учун кундалик қатъий кун тартибини белгилаш ва унинг бузилишига йўл қўймаслик зарур. Мизожини белгиловчи унсур тупроқ бўлган болалар каби улар ҳам шарт-шароитнинг, вазиятнингўзгаришини ёмон қабул қилади. Уларнинг хонасидаги жиҳозларни иложи борича ўзгартирмасликка, болаларга эса меҳр билан, самимият билан ва ардоқлаб муносабатда бўлишга ҳаракат қилинг.

Сумбулада туғилган болалар кўпроқ мусиқа билан шуғуллангани маъқул. Бу ундаги асаб зўриқишини олади, дунёқарашига, кайфиятига ижобий таъсир кўрсатади. Чунки у ёши катта бўлгач, асосий вақтини меҳнатга бағишлайди, бироқ ўз устида ишлашга кам эътибор беради. Бу эса унинг дунёқарашини чеклаб қўйиши, ички дунёси қашшоқланишига олиб келиши мумкин.

Агар бу белги остида туғилган қиз вояга етиб бирон йигит билан дўстлашса ёки аксинча, белгиси шунақа йигит илк бор бирор қизни ёқтириб дўстлашса, уларнинг бу дўстлигига иложи борича халақит бермаслик, тўсқинлик қилмаслик керак. Акс ҳолда бу қиз ёки йигитнинг қалбида бир умр оғир асорат қолиши ва узоқ давр танҳо ўтиши мумкин.

Сумбулада туғилган болаларга тўғри келмайдиган ишлар дуйидагилардан иборат:
– кун тартибини бузиш;
– кўпчилик билан ўтадиган сершовқин давралар, кечалар;
– бирон қилмиши учун жазо бериш;
– ноаниқ берилган топшириқ, вазифалар.

Пари белгиси остида туғилган болалар учун
зарур нарсалар:
– парҳез таомларидан кўпроқ, дори-дармонлардан эса камроқ бериш;
– мусиқа ва санъатнинг бошқа турлари билан шурулланиш;
– шахсий намуна ва уларга таниш бўлган кишиларнинг саховатли ишларини ибрат қилиб кўрсатиш.

(Visited 1 318 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!